Муслималаримизни ҳимоя қилиш сари армияларни сафарбар қилувчи Ислом давлати қани?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Муслималаримизни ҳимоя қилиш сари армияларни сафарбар қилувчи Ислом давлати қани?!
Ҳинду давлатининг Карнатака штатида бир муслиманинг бир нечта мушрик хавфсизлик аскарлари томонидан ҳужумга учрагани акс этган видео бир неча соат ичида бутун ижтимоий тармоқларда тарқалди. Муслима қизнинг шижоати ва Исломида мустаҳкамлиги барча Уммат фарзандлари қалбини ларзага солди.
Шу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади. Қаҳрамонларни етиштириб чиқараётган нарса айнан Умматдаги собитқадамлик иштиёқидир. Бироқ, Умматнинг Карнатака, Кашмир, Қуддус ва бошқа юртлардаги муслима қизларини ҳимоя қилиши фарз бўлган кишилар қайда қолди?! Ўз юрти муслималарини ким мудофаа қилиши керак?! Ўз қизларининг жони, мулки, шарафи ва номуси мудофааси йўлида армияларни оёққа тургизувчи Ислом давлати қани?! Биз мустамлакачи Британия тортиб берган чегаралардан муслималаримизни ҳимоя қилиш учун ўта оламизми?!».
Баёнотда Покистоннинг жанговар кучларини жангдан тўсаётган рувайбиза Бажва-Имрон режимига қарши қуйидагилар таъкидланди:
«Росулуллоҳ ﷺ дахлсиз қилган нарсалар устида савдо қилаётганларнинг муслималарни ҳимоя қилишлари асло кутилмайди. Чунки уларга рошид халифадан бошқаси ёрдам бермайди. Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:
«إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Имом бамисоли бир қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». Агар Муҳаммад ибн Қосим Сақафий Ҳиндистон ярим оролида зулмга учраган мусулмонлар учун маънавий ва дипломатик ҳамдардликни билдириш билангина кифояланганда эди, ҳозирда биз ҳам сигирнинг бавлини ичиб, санамларга сажда қилиб ётган бўлардик!».
Матбуот баёноти сўнггида Покистон қуролли кучларига мурожаат қилиниб бундай дейилди:
«Мушрик Ҳиндистон белини синдирган Муҳаммад ибн Қосимнинг позициясини тутган авлодлар орангизда борми?! Бор бўлса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат бериш орқали ҳокимият тепасида ястаниб ўтирган анави қўрқоқ раҳбарларни ағдарсин… такбирлар билан ҳайқириб, душманларимиз юракларини даҳшатга солсин!
Роя газетасининг 2022 йил 16 феврал чоршанба кунги 378-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ