Мусофирнинг муқимга айланиши муддати тўрғисидаги саволга жавоб

Мусофирнинг муқимга айланиши муддати тўрғисидаги саволга жавоб
Таҳририятимизга Ahmatjon исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Ассалому алайкум. Мусофир одам неча кундан кейин муқим ҳолатда бўлади?
Кўп одамлар: бирон ерга сафар қилсанг у ерда 15 кундан узоқ вақт қолиб кетсанг муқимга айланасан дейди. Лекин Қуръонда бу хақида оят йўқ, хадис хам йўқ экан.
Бугунги кунда мусулмонларни воқелигига айнан меҳнат мухожирларига бу 15 кундан узоқ холатда муқим бўлиш хукми жуда хам оғир келади, мисол учун рўза тутиш, илм олиш ваҳоказо. Шуни ёритиб берсангизлар илтимос.
Ahmatjon
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Мусофирнинг муқимга айланиши муддати тўғрисида мужтаҳидлар ўртасида кўп ихтилофлар бўлган. Аввал мўътабар мазҳаблар имомларининг бу мавзудаги раъйларини келтириб ўтаман.
Абу Бакр Ал Косоний Ал Ҳанафий “Баҳрур роиқ”да шундай дейди: “Мусофир иқоматнинг топилиши билан муқимга айланади. Иқомат топилиши учун тўртта нарса топилиши керак, улар – иқоматни, яъни 15 ёки ундан ортиқ яшаш ва яшашга яроқли бўлган битта маконни (шаҳар каби) ният қилиш. Агар иқоматни ният қилмаса, қанча яшашидан қатъий назар мусофир бўлиб қолаверади”.
Бу мавзуда Шофеъий ва Моликий мазҳаблари раъйи бир ҳил. Яъни агар мусофир бормоқчи бўлган ерига кирган ва ундан чиқадиган кунларидан ташқари тўрт кун турса муқимга айланади. Ушбу икки мазҳаб раъйига кўра, мусофир муқимга айланиши учун ният қилишини эътибори йўқ, тўрт кун турса муқимга айланиб қолаверади. Далиллари: Бухорий ва Муслим ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Муҳожир Маккада Хаж амалларини бажариб бўлганидан кейин – яъни уч кун ўтиб тўртинчи кунга ўтганда – иқомат қилади”.
Ҳанбалий мазҳаби раъйига кўра, мусофир тўрт кундан ортиқ туришни ният қилса ёки 20 та вақтли намоз (бир кунда бештадан фарз намозлар) муддатича вақт туришни ният қилса, муқимга айланади. Далиллари: Жобир ва Ибн Аббослар айтади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам зул ҳижжанинг тўртинчи куни Маккага кириб келдилар. У ерда тўртинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи ва саккизинчи куннинг бомдодини ўқигунча турдилар ва бу вақт орасида намозларни қаср қилдилар (яъни мусофир бўлиб турдилар, демоқчи), кейин Минога чиқиб кетдилар.
Шайхул Ислом Ибн Таймиянинг наздида ҳам мусофир муқимга айланиши учун албатта ният шарт. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка фатҳидан кейин 20 кунга яқин муддат Маккада турганлар ва бу вақтда улар намозларни қаср қилиб ўқиганлар. Бир неча саҳобалар Ромахормузга фатҳ учун борганларида тўққиз ой давомида намозларни қаср қилиб ўқиганларини Байҳақий ҳасан иснод билан ривоят қилган. Бу саҳобаларнинг ушбу ҳукмга (яъни муқимга айланиш учун ният шартлигига) ижмо қилганларини билдиради.
Бу тўғрида менинг раъйим. Мусофир муқим бўлиши учун ният шарт. Агар муқим бўлишни ният қилмаса ҳар қанча яшаб юрса ҳам мусофир бўлиб қолаверади. Аммо яшашга яроқли бўлган бир жойда ўн беш кун ва ундан ортиқ туришни ният қилса, муқимликни ният қилган ҳисобланади. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳу айтади:
عن عمران بن حصين رضي الله عنهما أنه قال : شهدت مع رسول الله صلى الله عليه وسلم عام فتح مكة ، فأقام بمكة ثمان عشرة ليلة لا يصلي إلا الركعتين ثم قال لأهل مكة صلوا أربعا فإنا قوم سفر
“Росулллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Макка фатҳида бирга бўлдим. Маккада ўн саккиз кеча турдилар ва намозларни қаср қилиб ўқидилар. Макка аҳлига эса, сизлар намозларни тўрт ракат қилиб ўқинглар, биз мусофирлармиз, дедилар”. Насаий, Абу Довуд, Ибн Хузайма, Ибн Аби Шайба ва Ахмадлар ривояти. Ҳасан. Бу мусофир одам муқим бўлиши учун ният шартлигига далил. Ва айни дамда тўрт кун туриш билан муқимга айланмасликка ҳам далил бўлади. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккага кирган вақтларида камида тўрт кун туришларини билар эдилар. Лекин бу сафар узоғи билан қанчага чўзилиши режалаштирилмаган эди, шунинг учун Мадинага қачон қайтишлари аниқ бўлгунича мусофир бўлиб, намозларни қаср қилиб турдилар.
عن ابن عباس وابن عمر رضي الله عنهم أنهما قالا : إذا دخلت بلدة وأنت مسافر وفي عزمك أن تقيم بها خمسة عشر يوما فأكمل الصلاة وإن كنت لا تدري متى تظعن فأقصر
Ибн Аббос ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан, улар айтадилар: “Агар бир шаҳарга мусофир ҳолингда кирсанг ва ниятинг у ерда ўн беш кун туриш бўлса, намозларни тўлиқ ўқигин. Агар у ердан қачон кетишингни билмасанг, қаср қилгин”. Ибн Аби Шайба, Муҳаммад ибн Ҳасан ва Таҳовийлар ривояти. Ҳасан.
Ушбу ҳадис тўғридан тўғри далолати билан муқим бўлишнинг муддати қанча экани ҳақида келмоқда. Саҳобанинг гапи шаръий ҳукм олинадиган тўрт манбага – Қуръон, суннат, ижмо ва қиёсга – кирмайди. Лекин Ислом оламининг барча мужтаҳидлари иттифоқ қилганларки, саҳоба агар ақида, иймон, амалларга азоб ёки савоб, бўлиб ўтган ёки келажакдаги ҳолатлар тўғрисида ғайбнинг хабари ва ибодат масалаларида миқдоротларни белгилаш мавзуларида гап гапирса – уларнинг (саҳобаларнинг) барчаси адолатли ишонарли шахс ҳисобланганлари учун – ўша гапирган гапларини аниқ Росулуллоҳ алайҳиссаломдан эшитган ёки кўрган ва кейин гапирган, деб ҳисобаланади, яъни мазкур саналган мавзуларда саҳобанинг гапирган гапи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган марфуъ ҳадис, деб эътибор қилинади. Бу тўғрида муҳаддислар ва мужтаҳидлар ўртасида деярли ихтилоф йўқ.
Бундан келиб чиқадики, Ибн Аббос ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумоларнинг юқоридаги ривояти Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитилган марфуъ ҳадисдир. Чунки улар ибодат масаласида миқдоротни, намозни тўлиқ ўқиш ёки қисқартириб ўқиш учун мусофир қандай вақтдан бошлаб муқимга айланиши белгиланган миқдор муддатларини айтяпдилар. Ва бу ҳадиснинг исноди ҳасан бўлганига қарайдиган бўлсак, уни бемалол далил қилиб олиш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Ибн Аббос ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумоларнинг ривояти мусофир одам яшаш учун яроқли бир ерда ўн беш кун туришни ният қилса муқимга айланишига тўғридан тўғри равишда далолат қилиб тургани учун ва ушбу ривоят саҳобанинг гапи эмас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан марфуъ ҳадис деб эътибор қилингани ва ушбу ҳадиснинг санади ҳасан бўлгани учун, мусофир одам муқимга айланишининг муддати яшашга яроқли бўлган бир ерда ўн беш кун ёки ундан ортиқ туришни ният қилишдир.
Муҳожирларга муқим бўлиб рўза тутиш, намозларни тўлиқ ўқиш ва жумага бориш каби ишлар оғир бўлишига эса, Аллоҳ Таъоло ҳеч қачон бандаларига тоқатларидан ортиқ бирон амални буюрмаган.
لاَ يُكَلِّفُ اللّهُ نَفْساً إِلاَّ وُسْعَهَا
“Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас”. (Бақара. 286)
Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
01.06.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ