| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими?

  • Мусулмон юртларидаги режимлар «қонли чегаралар»ни чизишда иштирок этмоқда!

  • Американинг яҳудий вужуди билан ўзаро мудофаа ҳамкорлигини кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси

  • Судан урушида Американинг роли

  • Яман ва унинг минтақа воқеаларидан таъсирланиши

  • Миср армияси ўз юртини қурғоқчиликдан ва халқини сувсизликдан ҳимоя қилиш учун ҳаракатга келиши шарт!

  • Тунис тупроғида Америка ҳарбий иншооти:  олийжаноб эр-рижоллар қаерда қолди?!

  • Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Мусулмонларга қарши зўравонлик — шахслар тарафидан содир этилган ҳодиса эмас, балки Исломга душман бўлган сиёсий ва ижтимоий муҳитнинг маҳсулидир

Мусулмонларга қарши зўравонлик — шахслар тарафидан содир этилган ҳодиса эмас, балки Исломга душман бўлган сиёсий ва ижтимоий муҳитнинг маҳсулидир

By htadmin
08.07.2026
0
Share:

بسم الله الرحمن الحيم

Матбуот баёноти

Мусулмонларга қарши зўравонлик — шахслар тарафидан содир этилган ҳодиса эмас, балки Исломга душман бўлган сиёсий ва ижтимоий муҳитнинг маҳсулидир

Нидерландия жамоатчилик телерадиокомпанияси жамиятда Исломга қарши кайфиятнинг кучайиши ҳамда масжидлар ва исломий муассасаларга ҳужумлар ортишига бағишланган махсус ҳисоботни эълон қилди. Қисқа муддат ичида мамлакатдаги бир нечта масжидлар вандализм, таҳдид ва вайронкорлик нишонига айлангани хавотир билан қайд этилди.

Турли жамоатчилик ташкилотлари ушбу салбий жараёнларни амалдаги сиёсий ва ижтимоий муҳитдан айро кўриб бўлмаслигини таъкидламоқда. Зеро, бугунги кунда оммага қилинадиган хитобларда мусулмонлар қиёфасини сунъий равишда қоралаш тенденцияси кучайган. Шундай бўлса-да, мазкур ҳужумлар ҳануз радикаллашган шахслар томонидан содир этилган “алоҳида ва тасодифий ҳодисалар” сифатида талқин қилинмоқда. Бундай хаспўшлаш эса жамият ичидаги тизимли инқирозни яширади. Муаммонинг асл илдизи шундаки, мусулмонлар ва уларнинг диний масканларига нисбатан душманлик кайфияти жамиятда аста-секин меъёрга айланиб бормоқда.

Шу боис, савол фақатгина айрим кимсаларнинг нафрат жиноятларига қўл уриши сабаблари ҳақида эмас. Балки нима учун жамиятнинг катта бир қатлами мусулмонларга қарши адоватни ошкора намойиш этишда ҳеч қандай ижтимоий масъулият ёки чеклов сезмаётгани хусусидадир. Мазкур ҳолатни кўп йиллардан буён шакллантириб келинган тизимли пропагандадан ажратиб бўлмайди. Бу даврда Ислом ва мусулмонлар омили жамиятга фақат хавфсизликка таҳдид, интеграция инқирози, хорижий кучлар таъсири ва миллий қадриятларга зиддият призмаси орқали сингдирилди.

Ушбу ёндашув фақат сиёсий баёнотларда қолмай, бевосита давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бирин-кетин алмашган ҳукуматлар масжидларнинг хориждан молиялаштирилиши устидан махсус текширувлар ташкил этди. Маҳаллий ҳокимият органлари эса экстремизмга қарши кураш ниқоби остида мусулмон жамоаларини ҳаддан ташқари босим ва назорат сиёсатига бўйсундирди. Ҳатто “муаммоли хулқ-атвор”ни аниқлаш баҳонасида шубҳали усуллар жорий этилиб, диний амалларга содиқлик ва анъанавий(консерватив) қарашлар яширинча “хавф омили” деб баҳоланди. Шубҳасиз, жамоат хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг қонуний масъулиятидир. Бироқ диққат-эътиборнинг фақат исломий муассасаларга қаратилиши — мусулмонларни доимий назоратда ушланиши, бошқарилиши ёки мажбурий тарзда мослаштирилиши керак бўлган “истисноли ва хавфли тоифа” сифатида кўрсатишга хизмат қилмоқда.

Оқибатда жамиятда бундай ҳолатларга нисбатан кўникиш ва лоқайдлик шаклланмоқда. Бундан бир неча ўн йил аввал дискриминацион (камситувчи) деб баҳоланган ғоялар бугунги кунда “зарурий ижтимоий мунозара”, ҳаттоки қонуний давлат сиёсати сифатида тақдим этилмоқда. Натижада соф диний эътиқод танқиди билан муайян дин вакилларига нисбатан тизимли адоват ўртасидаги чегара бутунлай йўқолиб бормоқда.

Агар келиб чиқиши мусулмон бўлган бирор шахс оғир жиноят содир этса, Ислом динининг ўзи оммавий айбловлар марказига айлантирилади. Бундан фарқли ўлароқ, мусулмон бўлмаганлар томонидан содир этилган худди шундай оғир жиноятлар шунчаки “шахсий хато” сифатида баҳоланади. Бундай иккиёқлама стандартлар жамият онгида мусулмонларни доимий хавф-хатар манбаси деб билиш тенденциясини чуқурлаштирмоқда.

Шимолий Ирландиядаги сўнгги воқеалар ушбу хавфли тенденциянинг яққол исботидир. Биргина инсоннинг жиноий қилмиши нафақат жиноятчининг жазоланиши, балки ушбу ҳодисага мутлақо алоқаси бўлмаган тинч мусулмонларга қарши зўравонлик ва вандализм тўлқинини бошлаб берди. Бинобарин, Исломга қарши ҳаракатларнинг авж олишига шунчаки тартиббузарлик деб қарамаслик керак. Бу — ҳукумат йўриқлари, сиёсий баёнотлар ва оммавий ахборот воситалари бирлашиб, мусулмон жамоасини тизимли равишда яккалашга қаратилган чуқур ижтимоий инқирознинг кўрсаткичидир.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, бугун мусулмонлар олдидаги бош вазифа фақатгина айрим кўнгилсиз воқеаларни қоралашдан иборат эмас. Балки ушбу жиноятларни қонунийлаштиришга ва меъёрга айлантиришга хизмат қилаётган сиёсий тизим ҳамда ОАВ пропагандасини фош этишдир. Шу билан бирга, Исломий қадриятларни маҳкам тутиш, уни(Исломни) юксак ишонч, фахр ва қатъият билан намойиш этиш ҳамда бегона кучларнинг Ислом ва мусулмонлар қиёфасини сунъий белгилашига ва унга ўзлари хоҳлагандай таъриф беришларига йўл қўймаслик энг долзарб зарурат бўлиб қолмоқда.

Окай Пала

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Нидерландиядаги матбуот вакили

TagsИсломга қарши кайфиятМусулмонларга қарши зўравонлик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими Кашмир бўҳронига оид кампания бошлади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Аё София ёпилганидан сўнг 90 йил ўтиб, у ерда илк жума намози ўқилди!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тунис аҳли бир водийда бўлса, сиёсий доира бошқа бир водийда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими?

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда ҳарбий хизмат қилаётган мусулмон аскарни намоз ўқиши мумкинми? Ҳарбий интизом қаерда тугайди ва Аллоҳнинг амри қаердан бошланади? Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1.0x 0:00 / 0:00 Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон уйқуда эканини қандай билади? Уйқудаги киши ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? 1.0x 0:00 / 0:00 Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? بِسْمِ اللهِ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Геосиёсат»га бир назар

    «Геосиёсат»га бир назар (2-қисм) بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳозирги даврда дунёда устувор бўлган қарашга кўра, «геосиёсат» атамаси икки қисмдан таркиб топган: Geo — география, Politic эса сиёсат маъносини англатади. Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Мўжиза содир бўлмайди»

    «Мўжиза содир бўлмайди» بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ     Капиталистик тузум ва унинг маҳсули бўлган демократик ҳуқуқшунослик тизимлари бугунга келиб инсон қадрини, шаънини, адолат ва инсонийлик мезонларини ҳимоя қилишда бутунлай ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: