| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Мусулмонларга эслатма: мусулмоннинг қони, моли ва шаъни дахлсиздир

Мусулмонларга эслатма: мусулмоннинг қони, моли ва шаъни дахлсиздир

By htadmin
14.11.2025
265
0
Share:

Матбуот баёноти

Мусулмонларга эслатма: мусулмоннинг қони, моли ва шаъни дахлсиздир

Оммавий ахборот воситалари Суданнинг Фашир шаҳрида содир этилган мудҳиш жиноятлар – қатлиомлар, номусларга тажовуз қилиш ва минглаб оилаларнинг ўз бошпаналарини ташлаб кетишига сабаб бўлган мажбурий кўчириш ҳолатлари ҳақида хабар бермоқда.

Ўз-ўзидан ҳақли савол туғилади: «Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадун Росулуллоҳ» дея шаҳодат келтириб, охират кунига иймон келтирган мусулмон, қандай қилиб ўз биродарининг қони, моли ва шаънига енгил қараши мумкин?! Росулуллоҳ ﷺ

«لَا يَحِلُّ لِمُسْلِمٍ أَنْ يُرَوِّعَ مُسْلِمًا»

«Мусулмонга бошқа бир мусулмонни қўрқитиши ҳалол бўлмайди», деган эканлар, қандай қилиб уни қўрқитишни енгил санаши мумкин?!

Бу каби мудҳиш фожиалар Сурия, Миср, Яман, Ливия, Ироқ ва бошқа мусулмон диёрларида аввал ҳам такрор ва такрор содир этилган бўлса-ю, наҳотки, мусулмонлар бир-бирларининг қони дахлсиз эканини унутган бўлсалар?!

Дарҳақиқат, мусулмонни қасддан ўлдиришнинг ҳаром эканлиги Қуръоннинг қатъий насси билан собит бўлган ва бу – динимизнинг ҳар бир киши билиши зарур бўлган аниқ ҳақиқатларидан биридир. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло марҳамат қилади:

﴿وَمَن يَقۡتُلۡ مُؤۡمِنٗا مُّتَعَمِّدٗا فَجَزَآؤُهُۥ جَهَنَّمُ خَٰلِدٗا فِيهَا وَغَضِبَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِ وَلَعَنَهُۥ وَأَعَدَّ لَهُۥ عَذَابًا عَظِيمٗا﴾

«Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир»    [Нисо 93]

Қасддан одам ўлдирган киши учун бундан ҳам оғирроқ жазо бўлиши мумкинми?! Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«كُلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ؛ دَمُهُ وَمَالُهُ وَعِرْضُهُ»

«Ҳар бир мусулмоннинг қони, моли ва номуси бошқа мусулмонга ҳаромдир».

Росулуллоҳ ﷺнинг видолашув хутбасидаги сўнгги васиятларидан бири – мусулмоннинг қони, моли ва шаъни бошқа мусулмонга ҳаром қилинганидир. Мусулмоннинг ушбу дахлсизликларини ҳимоя қилиш вожиблиги борасида муфассал шаръий нусуслар келган. Шариат ушбу дахлсизликлардан бирортасини поймол этган кимсага нисбатан ўта қаттиқ жазо-чораларини белгилаган.

Эй мусулмонлар, сизларга нима бўлди?! Мусулмон киши қўлига қурол тушиши билан ўз биродарларининг дахлсизликларини поймол қилиши ақлга сиғадими?! Наҳотки мустамлакачи кофирлар учун айрим мусулмонларни ўзларига малай қилиб, уларни куч ва қурол-яроғ билан таъминлаш ҳамда мусулмон биродарларининг дахлсизликларини топташга ундаш шунчалар осон бўлиб қолган бўлса?! Мусулмонлар армиялари таркибидаги аскар ёки полиция ходими қандай қилиб тинч аҳолига қурол ўқталиши мумкин?! У, Аллоҳ Таолонинг ҳузурида, «Мен фақат буйруқни бажардим» деган баҳонаси узр сифатида қабул қилинади, деб ўйлаяптими?!

Эй мусулмонлар!

Сизлар бу қилмишнинг нақадар хатарли эканини ва Аллоҳ таоло ҳузурида унинг гуноҳи қанчалар оғир эканини тўлиқ идрок этмоғингиз лозим. Зеро, мусулмоннинг қотили Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига, Унинг раҳматидан қувилишга ҳамда жаҳаннам оловида абадий қолишга мустаҳиқдир! Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«لَا يَزَالُ الْعَبْدُ فِي فَسْحَةٍ مِنْ دِينِهِ مَا لَمْ يُصِبْ دَماً حَرَاماً»

«Банда, модомики ҳаром-ноҳақ қон тўкмас экан, динида кенгчиликда қолади». Бу шуни англатадики, банда қасддан одам ўлдириш гуноҳидан бошқа қанча гуноҳга мубтало бўлмасин, у динида кенгчиликда бўлади. Бироқ, қасддан одам ўлдириш билан у бу кенгликни йўқотади, тавфиқдан маҳрум бўлиб, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлади ва ҳеч қандай узр-баҳонаси қабул қилинмайди; Ҳатто ўзини оқлаш мақсадида «мусулмон биродарим менга қурол кўтариб юзма-юз чиқди» деган баҳонани рўкач қилса ҳам. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«إِذَا الْتَقَى الْمُسْلِمَانِ بِسَيْفَيْهِمَا فَالْقَاتِلُ وَالْمَقْتُولُ فِي النَّارِ. قِيلَ: هَذَا الْقَاتِلُ فَمَا بَالُ الْمَقْتُولِ؟ قَالَ: إِنَّهُ كَانَ حَرِيصًا عَلَى قَتْلِ صَاحِبِهِ»

«Агар икки мусулмон қиличлари ила (бир-бири билан) тўқнашса, қотил ҳам, ўлдирилган ҳам дўзахдадир. Шунда: Бу қотил (тушунарли), лекин ўлдирилганнинг ҳоли нечук?! – деб сўралди. У зот айтдилар: Чунки у ҳам ўз шеригини ўлдиришга ҳарис эди». Агар кимдир бундай мудҳиш ҳолатда айнан қандай йўл тутиши лозимлиги ҳақида сўраса, Росулуллоҳ ﷺ фитналар юз берган вақтга оид кўрсатмаларида бу саволга аниқ жавоб қолдирганлар. Абу Мусо Ашъарий Росулуллоҳ ﷺнинг шундай деганларини ривоят қилади:

«إِنَّ بَيْنَ يَدَيْ السَّاعَةِ فِتَنًا كَقِطَعِ اللَّيْلِ الْمُظْلِمِ، يُصْبِحُ الرَّجُلُ فِيهَا مُؤْمِنًا وَيُمْسِي كَافِرًا، وَيُمْسِي مُؤْمِنًا وَيُصْبِحُ كَافِرًا، الْقَاعِدُ فِيهَا خَيْرٌ مِنْ الْقَائِمِ، وَالْمَاشِي فِيهَا خَيْرٌ مِنْ السَّاعِي، فَكَسِّرُوا قِسِيَّكُمْ، وَقَطِّعُوا أَوْتَارَكُمْ، وَاضْرِبُوا سُيُوفَكُمْ بِالْحِجَارَةِ، فَإِنْ دُخِلَ — يَعْنِي عَلَى أَحَدٍ مِنْكُمْ — فَلْيَكُنْ كَخَيْرِ ابْنَيْ آدَمَ»

«Қиёмат қоим бўлиши олдидан зулматли тун қоронғиси каби фитналар юз беради. Ўшанда киши мўмин ҳолида тонг оттириб, кофир ҳолида кеч киритади. Мўмин ҳолида кеч киритиб, кофир ҳолида тонг оттиради. У пайтда ўтирган киши тик турган кишидан афзалдир, юраётган киши эса югураётгандан афзалдир. Бас, камонларингизни синдиринг, камон ипларини узинг ва қиличларингизни тошга уринг. Агар (бирортангизнинг ҳузурига бостириб) кирилса, Одамнинг икки ўғлининг яхшироғи каби бўлсин».

Бизнинг ҳар бир мусулмонга, ҳар бир зобит, аскар ва полициячига, қолаверса, қўлида қурол тутган ҳар бир инсонга хитобимиз қуйидагича:

Дарҳақиқат, Аллоҳ Таоло бизга тафаккур юритишимиз учун ақл неъматини ато этди ва ундан тўғри фойдаланишни вожиб қилди. Шу сабабли, инсон бирор амалга қўл уришдан ёки бирор сўзни айтишдан аввал, унинг шаръий ҳукмини билмоғи лозим. Шаръий ҳукмни билиш эса, ўз навбатида, ўша ҳукм татбиқ этиладиган воқеликни идрок этишни тақозо қилади. Бинобарин, мусулмон киши сиёсий онгга эга бўлмоғи, воқеаларнинг асл моҳиятини теран идрок этмоғи ва мустамлакачи кофирларнинг режалари ортидан эргашиб кетмаслиги лозим. Зеро, улар бизга ва Исломга ҳаргиз яхшиликни раво кўрмайдилар. Аксинча, улар бизни бўлиб ташлаш, юртларимиз устидан ҳукмронлик ўрнатиш ҳамда ресурсларимиз ва бойликларимизни талон-торож этиш йўлида бутун куч, макр ва ҳийла-найрангларини ишга солган ҳолда тинимсиз ҳаракат қилмоқдалар.

Шундай экан, қандай қилиб мусулмон киши ўша мустамлакачи кофирларнинг қўлидаги қўғирчоққа айланишга ёхуд уларнинг малайлари буйруқларини ижро этувчи бўлишга рози бўлади?! Наҳотки у, шу фоний дунёнинг арзимас матоҳларига кўз тикиб, ўз охиратини бой берса, дўзах аҳлидан бўлиб, унда лаънатланган ва Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум этилган ҳолда абадий қолишга рози бўлса?! Наҳотки мусулмон киши, Аллоҳ яратган бир ожиз башарни рози қилиш йўлида, дунё ва охират эгаси бўлган Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ғазабига дучор бўлишга рози бўлса?! Бас, Аллоҳ Таолонинг ушбу каломини ўқинг ва ўз позициянгизни аниқ белгилаб олинг:

﴿وَلَقَدۡ ذَرَأۡنَا لِجَهَنَّمَ كَثِيرٗا مِّنَ ٱلۡجِنِّ وَٱلۡإِنسِۖ لَهُمۡ قُلُوبٞ لَّا يَفۡقَهُونَ بِهَا وَلَهُمۡ أَعۡيُنٞ لَّا يُبۡصِرُونَ بِهَا وَلَهُمۡ ءَاذَانٞ لَّا يَسۡمَعُونَ بِهَآۚ أُوْلَٰٓئِكَ كَٱلۡأَنۡعَٰمِ بَلۡ هُمۡ أَضَلُّۚ أُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡغَٰفِلُونَ﴾

«Биз жин ва инсдан кўпларини жаҳаннам учун яратганимиз муҳаққақдир. Уларнинг диллари бору англай олмайдилар, кўзлари бору кўра олмайдилар, қулоқлари бору эшитмайдилар. Улар чорвалар кабидирлар, йўқ, улар (беақл, бефаҳмликда) чорвалардан ҳам баттардирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир»  [Аъроф 179]

Наҳотки, сизлар чорвалар каби бўлишга, балки беақл ва бефаҳмликда улардан ҳам баттар бўлишга, оқибатда кўз, қулоқ ва ақл неъматларини ишлатмасликка ва шу билан дўзах аҳлидан бўлиб қолишга рози бўлсангиз?!

Эй мусулмонлар!

Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир ҳар бир мусулмонни ўз мусулмон биродарининг қони, моли ёки шаънига зарра миқдорича дахл этишдан огоҳлантиради. У Сизларни Аллоҳ Таолонинг ғазабига ва шиддатли азобига дучор бўлишдан огоҳ этади. Аллоҳга қасамки, бу масала – ҳазил эмас, балки ўта жиддий ишдир! Шундай экан, ажал етган пайтдагина ҳушёр тортадиган ғофиллар тоифасидан бўлиб қолманг. Зеро, ўлим соати – пушаймонлик вақти эмасдир. У шундай бир вақтки, унда аввал иймон келтирмаган ёхуд иймонида бирор яхшилик касб этмаган жонга иймони кор қилмайди. Сизларни бу дунёнинг арзимас матоҳлари алдаб қўймасин, зеро уларнинг барчаси муқаррар равишда фонийдир. Албатта, ўлим ҳар бирингизга ўз соянгиздан-да яқинроқдир. Бас, шундай экан, ҳеч бир кимса ўз биродаридан зарра миқдорича бўлса ҳам ноҳақ равишда бирор нарса олишга ёхуд унга зиён-заҳмат етказишга йўл қўймасин! Ҳизб ут-Таҳрир сизларни сиёсий онг даражасини юксалтиришга, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг аҳкомларига қатъий риоя этишга ҳамда Аллоҳ нозил қилган қонунлар билан ҳукм юритиш йўлида Ҳизб билан биргаликда фаолият олиб боришга даъват этади. Шунда Аллоҳ мустамлакачи кофирлар ва уларнинг малайларини устингиздан даф этади ҳамда уларнинг юртларимиздаги режаларини барбод қилади.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ
تُحۡشَرُونَ * وَٱتَّقُواْ فِتۡنَةٗ لَّا تُصِيبَنَّ ٱلَّذِينَ ظَلَمُواْ مِنكُمۡ خَآصَّةٗۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ شَدِيدُ ٱلۡعِقَابِ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар. Ҳамда сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) балодан сақланингиз! Ва билингки, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир»    [Анфол 24-25]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

 

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsМусулмонларга эслатмамусулмоннинг қони
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Наблус қирғини ва аҳлининг мардлиги қўрқоқ ҳукмдорларни фош этмоқда ва мусулмон армияларига мужда йўлламоқда!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти норозилик юришларини уюштирди

  • МАҚОЛАЛАР

    Энергетика кризиси ҳақида

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/