| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

ХАБАР ВА ИЗОҲ
Home›ХАБАР ВА ИЗОҲ›Нима учун Швеция Қуръонни ёқишга рухсат берди?

Нима учун Швеция Қуръонни ёқишга рухсат берди?

By htadmin
02.03.2023
1306
0
Share:

Нима учун Швеция Қуръонни ёқишга рухсат берди?

Хабар: Швеция Исломга қарши курашувчи исломофобга Қуръонни ёқишга рухсат берди; бир неча кундан кейин воқеа Дания ва Голландияда такрорланди. Мусулмонлар орасида норозилик намойишлари бошланди, мусулмон мамлакатлари бошлиқлари бу ҳаракатни қоралаб чиқишди. Туркия эса Швециянинг Натога қўшилиши бўйича музокаралар жараёнини  тўхтатди.

Изоҳ: Америка НАТОни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш устида ишламоқда, унинг ёрдамида улкан ҳудудларни назорат қилади.  2022 йил 28 июнда Туркия АҚШнинг кўрсатмасига биноан Швеция ва Финляндия билан уларнинг НАТОга қўшилиши тўғрисидаги меморандиумни имзолади. Ўз навбатида Туркия, агар шартлар бажарилса, уларнинг киришини тамоман маъқуллашини айтди, улардан энг муҳими Швециядаги Туркияга қарши партиялар фаолиятини таъқиқлаш эканлигини билдирди. Жумладан, Туркия швед партиялари ва парламентида асли курд миллатига мансуб бўлган шахсларни қўллаб-қувватланишини таъминлайдиган сепаратист Курдистон ишчилар партияси (КИП) фаолиятини таъқиқлашни талаб қилмоқда. Швециянинг ўзида Туркиянинг бу харакатларига қарши Курдистон ишчилар партиясини таъқиқлаш ва унинг аъзоларини экстрадиция қилиш талабларига қарши чиқаётган кучлар мавжуд.

   Швеция Ислом душманига Қуръони Каримни ёқишга рухсат бериб, бу билан мусулмонларни ғазаблантирди ва Туркия ҳукуматини талабларидан воз кечишга мажбур қилмоқчи бўлди. Кейин Швеция Туркияни мусулмонлар олдида ноқулай аҳволга солмаслик учун Қуръонни ҳақорат қилиш ва шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш эвазига курд партияларини таъқиқлаш талабларини юмшатишни сўрайди. Шу тариқа  Швециянинг иттифоққа қўшилиши бўйича музокаралар қайта бошланади. Аслида, Швеция бу ёвуз исломофобни Франция ва Голландия каби бемалол тўхтата олиши мумкин эди: улар бу шахсни ҳибсга олишди, уни мамлакатдан чиқариб юборишди ва киришини таъқиқлашди, кейин у Швецияга кўчиб ўтди ва у ерда бошпана олди. Бу эса Туркия ва Швеция ўртасида ўзаро келишув шартномаси имзоланиши билан Исломга қарши бундай ҳаракатлар тўхташини тасдиқлайди. Қуръонга ҳамла қилган жиноятчига келсак, у мутафаккир ва сиёсатчи сифатида муваффақиятга эришмагани аниқ. У мусулмонларни ғазаблантириб, ўзига эътиборни жалб қилмоқчи эди, чунки у тарқоқ жамият, бузилган оилалар, таназзулга учраган қадриятлардан азият чекаётган Европанинг муаммоларини ҳал қилиш учун бундан кўпроқ нарсани таклиф қила олмайди.

   Финляндия Туркия билан музокараларни Швециясиз давом эттириш имкониятини кўриб чиқаётганини айтди, чунки Туркия билан алоқаларида бундай муаммолар йўқ. Кейин Американинг жавоби кузатилди, унда улар Швеция билан муаммони мураккаблаштирмаслик ва унинг НАТОга киришини кечиктирмаслик ҳақида огоҳлантирилдилар. Оқ уй вакили Жон Кирби 27 январ куни шундай деди:

 "Вашингтон Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилишини қатъий қўллаб-қувватлайди, бироқ Туркия билан уч давлат ўртасидаги  келишмовчиликларни ҳал қилиш зарурлигини кўради".

  Швеция Қуръонни ёқиш билан боғлиқ воқеадан фойдаланиб, Туркияга муаммо Туркия ҳукуматининг мухолифларида эмаслигини, балки турк халқига ва умуман барча мусулмонларга бўлган нафрат ҳақида  эканлигини айтмоқчи. Ва буни сўз эркинлиги эканлиги, мусулмонлар бунга ҳеч қандай тўсқинлик қила олмаслигини билдирди. Улар Туркияга қарши чиқаётган ҳар бир киши ўз фикрини айтиш эркинлигига эга, чунки у резидент ёки Швеция фуқаролигини олган худди шу жиноятчи каби Швеция фуқароси.

   Аслида, муаммо 71 йилдан бери НАТО аъзоси бўлган Туркиянинг ўзида. Шимолий Атлантика Иттифоқи – ўзини христиан деб ҳисоблайдиган Ғарб дунёсини ҳимоя қилиш учун ташкил этилган салбчилар Иттифоқидир. Улар дунёвийлик, демократия ва жамият эркинликларини қабул қилдилар ва ўзларини эркин, маданиятли ва ривожланган дунё деб ҳисоблайдилар! Ушбу иттифоқ сафида Туркия 1950-1953 йиллардаги Корея урушида қатнашган, у ерда кўплаб турк аскарлари ҳалок бўлган. 2001 йилларда у афғон урушида қатнашган. Туркия АҚШ билан биргаликда Сомалига қарши урушда қатнашган, 2003 йилда Туркия АҚШни Ироққа қарши урушда қўллаб-қувватлаган. 2015 йилда Инжирлик авиабазаси "терроризм"га қарши кураш баҳонасида  Сурия ва Ироқ халқига қарши АҚШ кучлари учун очилди. Бу ҳаракатларнинг барчаси Қуръони Kаримда қатъий таъқиқланган.

  Туркия аслида 1924 йилда, Мустафо Камол Расулуллоҳ ﷺ томонидан асос солинган Давлатни вайрон қилганида Қуръонни ёқиб бўлган эди, бу давлат 1300 йилдан бери Қуръон қонунларини амалда қўллаган Давлат эди. Бугунги кунда Қуръон ўликларга ва касалларга ўқиладиган, мусобақаларда қўлланиладиган ва Уни ёдлаган ҳар бири киши мукофотланадиган китобга айланди! Қуръонни давлат, сиёсат ва жамиятда татбиқ этиш таъқиқланган, бундан ташқари, ҳаромнинг барча турига рухсат берилган, жумладан зино, судхўрлик, гомосексуализм, қимор, аёлларнинг яланғочлашуви, эркаклар ва аёлларни аралашуви, ахлоқсизлик, маст қилувчи ичимликлар ва бошқалар. Қуръон  ибодатлар, вақти-вақти билан такрорланиб, одамларни ахлоққа чақирадиган ваъзлар ва таъсирсиз хутбалар ичидан ташқарига чиқмасликка маҳкум қилинган.  Айни пайтда давлат таълим тизими, оммавий ахборот воситалари, фильмлар, телесериаллар ва мусиқалар орқали бузуқликни тарғиб қилмоқда.

   Туркия давлати Қуръонни ҳаётдан, давлатдан ва жамиятдан ажратиб турадиган дунёвийликка, қонун манбаи инсон бўлган демократияга асосланган эди. Республика эълон қилинди, бу эса хўжайинлик кўпчиликка тегишли дегани эди; хўжайинлик Қуръон ва Суннатга тегишли бўлган Халифалик давлати қулатилган эди. Бошқа мусулмон давлатларидаги режимлар билан ҳам худди шундай. Мустамлакачи Халифалик вайроналари устига қўғирчоқ ҳокимларни ўрнатди ва ажралиб чиқиб кетмасликлари учун уларни ўз Конституциясига боғлади. Шунинг учун Швеция ва бошқа давлатлар Қуръонни ҳақорат қилишга рухсат беришга журъат этадилар, чунки улар Аллоҳнинг Китобини амалда татбиқ қиладиган ва Уни ҳимоя қиладиган Давлат йўқлигини билишади. Агар бундай Давлат бўлганида эди, у жиноятчиларнинг қалбига қўрқув солар эди ва улар Қуръонни ёқиш, йиртиш ва оёқ ости қилишга журъат қилолмас эдилар!

   Эрдоғаннинг Туркияси ҳозирча Швеция билан музокараларни тўхтатди, аммо яқин келажакда музокаралар яна қайтадан тикланади ва турғун сувлар ўз оқимига қайтади. Илгари яҳудий вужуди билан содир бўлгани каби, Эрдоған босқинчи яҳуд президентини қаҳрамон каби қўллаганидек! Туркиянинг Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Миср давлатлари ўртасидаги зиддиятлари вақт ўтиши билан сусайганидек. Ва ниҳоят, бугун турк режими Суриянинг золими  Башар Асад билан ярашишга тайёрлигини билдирди.

   Қуръони Каримнинг ёқиб юборилишига асосий сабаб мусулмон мамлакатларидаги турк ва бошқа режимлардир. Айнан улар Қуръон қонунларини ёқиб юборишди, улар Ислом даъватини ташувчиларига қарши уруш эълон қилишди ва Аллоҳ Таолонинг қонунларига асосланган Давлат яратилишига тўсқинлик қилишмоқда.

   Эй, мусулмонлар ҳукмдорлари! Қуръон саҳифалар тўплами сифатида бир қисмини кўрсатиб, иккинчи қисмини яширишингиз учун нозил қилинмаган. Қуръон инсоният учун нур ва ҳидоят сифатида нозил қилинган, У йиллар давомида барча ҳаётий муаммоларга ечим бўлган оятлар билан бирин-кетин нозил қилинган. Қуръон инсонга унинг Яратувчиси билан (иймон, ибодат), ўзи билан (озиқ-овқат, кийим-кечак, ахлоқ) ва бошқа одамлар билан (муносабатлар, жазо-чоралар) каби алоқаларини тушунтириб берди. Шу асосда Расулуллоҳ ﷺ унинг биринчи ҳукмдори бўлган Давлат барпо этилди ва Расулуллоҳ ﷺ Умматга Қиёмат кунигача бу Давлатни ҳимоя қилишни, Қуръон ва Суннатга мувофиқ бошқарадиган Халифаларга содиқ бўлишни буюрди. Биринчи Адолатли Халифа Қуръонни битта китобга жамлади, учинчиси эса Уни муқаддаслаштириш ёки  жавонда сақлашлик учун  эмас, балки  сақлаб қолиш ва йўқолишини олдини олиш учун нусхаларини чоп эттирди. Агар сиз ҳақиқатан ҳам Қуръони Каримга жонкуяр  бўлсангиз, Унга асосланиб қарор қабул қилинг ёки ҳокимиятни унга лойиқ бўлган кишига — иккинчи Адолатли Халифаликни ўрнатиш учун ҳаракат қилаётган кишига топширинг!

Махсус Ҳизб ут-Taҳрир Марказий ахборот идораси радиоси учун 

Асад Мансур 

                                                                                    10 Ражаб 1444 ҳ.й.

                                                                                    1 Феврал 2023 м.й.

TagsНАТОШвецияЭрдоғанҚуръонни ёқиш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Танасиз шохлардан мева олинмайди ёки ақидасини танимаган жамиятнинг юксалиши мумкин эмас

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдўғоннинг Саудия ва Мисрга сафарининг моҳияти

  • МАҚОЛАЛАР

    “Док-1 Макс” ишининг асоратлари

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.05.2026

    МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • 29.05.2026

    ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • 29.05.2026

    ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • 29.05.2026

    ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/