Норвегияда таълим муассасаларида юзни беркитишни тақиқлаш
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Норвегияда таълим муассасаларида юзни беркитишни тақиқлаш таклифидан муслималарни Исломларидан воз кечишга мажбурлаш кўзланган
2017 йил 12 июнда ахборот воситалари Норвегиядаги қонунларни ислоҳ қилиш бўйича таклифлар киритилгани ҳақида хабар тарқатди. Таклифлардан бири, юртдаги болалар боғчасидан то олий ўқув юртига қадар барча таълим муассасаларида юзни беркитишни тақиқлаш таклифи киритилган бўлиб, «юзни бутунлай ёки қисман беркитувчи барча турдаги кийимларни кийиш тақиқланади»ган бўлди, совуқдан ҳимояланиш учун кийиладиган кийимлар бундан мустаснолиги айтилди. Иммиграция ва интеграция вазири вазифасини бажарувчи Пер Сандбергга кўра, ниқоб Норвегия жамиятидаги Ғарб қадриятларига зид бўлиб, хотин-қизларни репрессия қилинишига ҳисса қўшар эмиш.
Дарҳақиқат, бу янги таклиф режаси ўнг қанот сиёсатчилари ташаббуси билан бўлди. Ўз навбатида, бу юртдаги университетлар талабалари ва етакчилари томонидан уюштирилган қатор норозилик намойишлари билан қарши олинди. Улар бу каби қонун диний озчилик ҳисобланган аёлларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини ва таълим олиш тенгҳуқуқлилигини бузишини таъкидладилар.
Бундай қонунлар орқали Норвегия Европага эргашиб, у каби исломий тушунчаларни бузишга, муслима қалбига қўрқув солиб, ўзининг исломий эътиқодидан воз кечишга мажбурлашга омадсизларча уринмоқда.
Ҳеч шубҳа йўқки, Норвегиядаги муслима аёл ўзлиги бундай репрессив қонунларнинг тўғридан-тўғри нишонидир. Улар муслима аёлни либерал илмоний қадриятлар билан уни озуқалантиришга уринишмоқда. Ҳолбуки, айни шу қадриятлар унинг ҳуқуқларини поймол қилмоқда. Бунинг парадоксал (соғлом ақлга тўғри келмайдиган) жиҳати шуки, бу экстремист илмонийлар Исломни хотин-қизларни репрессия қилади, дея айблаш билан бир вақтда, таълим соҳасида муслималарга ғарбча эътиқод нормаларини сингдиришга уриниб, уларни эркин таълим олишларини чеклашяпти. Улар айтгандек, муслималар ҳуқуқи хавотир қўзғаётган бўлса, у ҳолда, нега ўзлари муслималарни дискриминация қилиш ва нафрат қўзғовчи жиноятларга нишон қилишяпти, нега уларнинг жамиятда фаол қатнашиш имкониятини берувчи таълимларидан чеклаяпти?!
Яна шуниси ҳам аниқки, юқоридаги сабабларга қўшимча, айни таклифлардан масхара қилиш ҳам кўзланган. Бу оппортунист сиёсатчиларнинг арзонгаров миллатчи овозларга эга бўлиш учун қилган масхараларидир. Ҳолбуки, юртда яшовчи 148.000 мусулмондан атиги 100 нафари ниқоб тақувчи муслималарни ташкил қилади, холос. Бу илмоний сиёсатдаги ахлоқий бўшлиқдир, зеро, айни сиёсат исломофобиядан сайлов классификациясини ошириш воситаси сифатида фойдаланиш билан ҳеч қандай самара ололмади.
Албатта, бугун исломий либосни тақиқловчи бу каби қонунлар бутун Ғарб давлатларида кенг авж олган бўлиб, аслида, муслималар учун катта синов бўлмоқда. Шу боис, биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари, бутун дунёдаги исломий ўзлиги сабабли ҳужумга учраётган муслималарни, хусусан, Норвегиядаги муслима опа-сингилларимизни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога итоатда доим собит туришларига ва уларни исломий эътиқод нормаларидан чиқаришга қаратилган бу каби қонунлардан қўрқмасликка тарғиб қиламиз. Биз шуни эсламоғимиз даркорки, Набий САВ ва асҳоблари ҳам шу каби синовларга учраганлар, бироқ улар динларида мустаҳкам турганлар, эътиқодларини холис сақлаб қолганлар. Шунингдек, Қуръони Каримдаги муҳим ўгитларга ҳам риоя қилмоғимиз лозимки, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло уларни ҳақни тарк қилишга бўлган босимларга таслим бўлмасликка чақирган ҳамда азоб-уқубатлар олдида ўз динларини маҳкам ушлаб, собит турган зотларга Ўзининг раҳмат, баракот, мағфират ва нусратини ваъда қилган. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:
وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِّنَ الْخَوفْ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِّنَ الأَمَوَالِ وَالأنفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ* الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُواْ إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ*y أُولَـئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَـئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ
«Ва албатта, сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад). Ана ўшаларга Роббилари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бордур. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчидирлар» [155-157]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот
бўлими аёллар қисми
телефон-факс: 00961 1 30 75 94
уяли телефон: 00961 71 72 40 43
электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми