| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Озарбайжон билан Арманистон ўртасидаги сўнгги тўқнашувлар

Озарбайжон билан Арманистон ўртасидаги сўнгги тўқнашувлар

By htadmin
29.09.2022
796
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Озарбайжон билан Арманистон ўртасидаги сўнгги тўқнашувлар

Доктор Усмон Баххош

Маълумки, 2020 йил 27 сентябрда босқинчи Арманистон кучлари билан Озарбайжон кучлари ўртасида Тоғли Қорабоғ вилояти устида уруш аланга олиб, 44 кун давом этган ва 6500 киши ҳалок бўлган эди. Ўшанда Россия президенти Владимир Путин Россия ташаббуси билан «икки давлат ўртасида Тоғли Қорабоғдаги можароли зонада кенг қамровли ўт очишни тўхтатиш ва барча жанговар амалиётларга барҳам бериш бўйича келишувга эришилганини», бу 2020 йил 10 ноябр душанба куни Москва вақти билан ярим тунда кучга киришини маълум қилган эди.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳам ўша куни «Мен Тоғли Қорабоғ урушини тўхтатиш бўйича Россия ва Озарбайжон президентлари билан декларация имзоладим», дея баёнот бериб, бу қадамни «шахсан мен ва халқимиз учун таърифлаб бўлмас даражада аламли», дея сифатлаган эди.

Тоғли Қорабоғ Озарбайжон ичкарисида жойлашган тоғли минтақа. 1991 йил Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг Ереван томонидан қўллаб-қувватланган кўпчилик арманлар бу ҳудуднинг Озарбайжондан ажраб чиққанини эълон қилишган… Оқибатда икки томон ўртасида биринчи уруш бошланиб, унда 30 минг киши ҳалок бўлган. Шунингдек, арман кучлари Тоғли Қорабоғни ҳамда Озарбайжон ерларининг 20 %ига тенг келадиган Қорабоғга қўшни бошқа ерларни босиб олиши натижасида юз минглаб озарлар кўчириб юборилган.

2020 йил 10 ноябрдаги ўт очишни тўхтатиш шартномасига қайтадиган бўлсак, унинг бандларида тинчлик сақланишини кузатиб бориш Россияга берилгани, Россия буни енгил қуроллар билан таъминланган 1960 нафар аскари ёрдамида – шартноманинг бажарилишини 5 йил давомида кузатиб бориш учун – амалга ошириши айтилган. Шартноманинг бошқа бандларида Арманистоннинг Озарбайжон ерларидан ўз кучларини олиб чиқиб кетиши ҳам таъкидланган. Шунингдек, арман аҳолиси қуруқлик орқали Арманистон билан алоқа ўрнатиши учун Тоғли Қорабоғ билан Арманистонни боғлайдиган қуруқлик йўлаги ҳамда савдо ҳаракати ва товарлар олиб ўтиш ишлари Россия томонидан кафолатланиши айтилган. Aрманистон ҳам ўз навбатида, Tуркия ва Эрон билан чегарадош Нахичеван вилоятига Oзарбайжондан одамлар ва товарларнинг эркин ҳаракатланиши ва ўтишини кафолатлашга ваъда берган. (Харита қаранг).

Шундай қилиб, 2020 йил ноябр ойида келишувга эришилди. У мисоли вақтинчалик сулҳ бўлиб, ундан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳамда Тоғли Қорабоғни ўз суверенитети остида ушлаб турган Озарбайжон билан Арманистон ўртасидаги ҳал қилинмаган масалаларнинг якуний ечимини ўз ичига олган якуний келишувга эришилгунига қадар вақтдан ютиш кўзланган. Арманистон Тоғли Қорабоғда арманлар учун кенгайтирилган мухториятга олиб келадиган ва Қорабоғ билан Арманистон ўртасида эркин ҳаракатланишни таъминлайдиган кафолатларни қўлга киритишни хоҳлаётган бўлса, Озарбайжон ўзининг Тоғли Қорабоғ устидаги суверенитети Арманистон томонидан тан олинишини ҳамда Озарбайжон билан Нахичеван ўртасида қатнов хавфсизлиги таъминланишини истамоқда.

Россия Арманистон билан мудофаа шартномасига эга бўлса-да, халқаро қонун Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғ минтақасидаги суверенитетини тан олади. Шу сабабли 2020 йил сентябр уруши бошланган пайтда, жанглар Озарбайжон ерларида бўлиб ўтди ва Россиянинг бу урушга аралашишига ҳеч қандай асос йўқ эди. Кейин бу уруш Туркиянинг келишув кафили сифатида аралашишига эшикларни ланг очиб берди. Ўшанда, ўт очишни тўхтатиш келишувига Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг илтимосига биноан, Путин Эрдоганга қўнғироқ қилиши ортидан эришилди. Маълумки, Туркия Озарбайжон томонида туриб, уни қурол-яроғ билан таъминлади ҳамда Тоғли Қорабоғ устидан қайта ўз суверенитетини тиклаб олиши учун бор имкони билан уни қўллаб-қувватлади. Шунингдек, Туркия расмийлари «Икки юртдаги битта халқ» деган баёнотлари орқали Озарбайжон билан мустаҳкам алоқага эга эканликларини таъкидлаб келишган. Озарбайжоннинг икки қанотини, яъни Нахичеван билан она юртни боғловчи қуруқлик чизиғини ўрнатиш тўғрисидаги банд асосида қуруқликдан ўтиш йўлагини очишни Туркия ҳар доим истаб келган ва ҳамон истамоқда. Бу режа амалга ошгудек бўлса, у Туркия билан Марказий Осиёдаги турк давлатлари ўртасини боғловчи улкан стратегик аҳамиятга эга бўлади. Шу боис, кўпчилик кузатувчилар шартномадаги Россия билан Эроннинг нуфузини чеклайдиган бундай банднинг амалга ошишига шубҳа билан қараб келишмоқда ва бунинг ажабланарли жойи йўқ. Аслида, 2020 йилдаги уруш Россиянинг Кавказдаги нуфузига маълум даражада салбий таъсир қилди. Туркия эса, ушбу минтақада ва у орқали Марказий Осиёда ўз таъсирини кенгайтириб олиш учун маълум даражада ўз нуфузини пайдо қилишга эришди. Бу Россияни ҳам, Эронни ҳам баробар безовта қилмоқда.

2022 йил 13 сентябр сешанба куни юз берган сўнгги тўқнашувларни ким бошлаганлиги ҳали аниқ бўлмаса-да, бироқ у навбатдаги янада даҳшатли уруш бошланиши билан таҳдид қилмоқда. Дарвоқе, унда икки томондан ҳалок бўлганлар 100 нафарга етган бўлиб, ҳар икки томон ҳам жавобгарликни бир-бирига юклашмоқда.

Баъзи кузатувчиларга кўра, Озарбайжон Россиянинг Украина уруши билан бандлигидан ва Европанинг Озарбайжон газига эҳтиёжи ортиб бораётганидан фойдаланиб, айниқса, қиш яқинлашиб келаётган бир пайтда, Россия етказиб бермайдиган газнинг ўрнини қоплашни режалаштирмоқда. Шу орқали Арманистон билан бўлган низо ечимини пайсалга солиб, кечиктириш ўрнига, можарони якуний ҳал қилиш учун босим қилмоқда. Масалан, 2022 йил 18 июлда Европа комиссари Урсула фон дер Ляен Бокуга сафар қилиб, Озарбайжондан Европага етказиб берилаётган газ ҳажмини 20 миллиард куб метрга ошириш бўйича шартнома имзолади. Озарбайжон ҳам ўз навбатида Европага кўпроқ водород ва Қуёш энергияси етказиб беришга тайёрлигини билдирди. Чунки Озарбайжон бундан олдин Амирликларнинг «Масдар» компанияси билан шамол энергиясидан 2 гигаватт қувватга эга водород ишлаб чиқарувчи завод қуриш бўйича шартнома имзолаган эди. Aрамнистоннинг бир қатор расмийлари Европа Иттифоқи раҳбарларининг уларни эътиборсиз қолдириб, Озарбайжон билан тижорат манфаатларини афзал кўрганларидан норозилик билдиришди.

Навбатдаги тўқнашувлар бошланиши Путинни қаттиқ безовта қилганлиги аниқ. Чунки бу Украина урушида унинг кучлари муваффақиятсизликка учраётган бир манзарада содир бўлди. Бу муваффақиятсизлик Украина кучларининг ўз ҳудудларидан қарийб 10 минг квадрат километрини қайтариб олишга муваффақ бўлишларида кўринди.

Бундай вазиятда Москванинг Ереванга дипломатик ечимларга ҳомийлик қилишга ва тўқнашувларни тўхтатиш учун ҳаракат қилишга ваъда беришдан бошқа чораси қолмади. Айниқса, Москванинг Арманистон билан мудофаа шартномасини фаоллаштиришдан бош тортиши Арманистонни ғазаблантирди.

Арманистон парламенти раиси Ален Симонян миллий телевидениега берган интервьюсида «Табиийки, биз Россиянинг кутганларимизга жавоб бермаганидан жуда хафа бўлдик», дея баёнот берди. Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, Симонян Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотини «ўқи йўқ тўппонча», деб атаган ҳамда жумладан «биз ташкилотдаги шерикларимиздан қуруқ гапларни эмас, амалдаги ишни кутгандик», дея қўшимча қилди.

Шунинг учун ҳам, АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг яқинда 17-18 сентябр кунлари Арманистонга келишидан арман раҳбарларининг чексиз қувонишганини тушунамиз. Пелоси кўз ёши тўкиб, «Арман геноциди» дея аталаётган қурбонлар хотирасига гулчамбар қўйди. Маълумки, 2019 йили Пелоси бошчилигидаги АҚШ конгресси арманлар ўлимини «геноцид», деб тан олган ва бунда Усмоний Халифалигини айблаган эди. Президент Байден ҳам 2022 йил 24 апрелда арманлар геноциди расман эътироф этилгани тўғрисида қарор қабул қилган.

Пелоси айни можарода Арманистонни қўллаб-қувватловчи оташин баёнотларни ёғдириб ташлади. 17 сентябрдаги баёнотида ўзининг бу юртга келиши «Қўшма Штатларнинг хавфсиз ва фаровон демократик Арманистонга ҳамда барқарор ва хавфсиз Кавказга содиқлигидан далолат бериши»ни таъкидлади. Keйин сўнгги тўқнашув учун жавобгарликни Oзарбайжон ўз зиммасига олиши лозимлигини айтиб, Aмерикa Арманистоннинг мудофаа эҳтиёжларини қондиришгa ҳамда демократик мамлакатларни автократик, яъни золим мамлакатларга қарши курашда ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди. Бу Американинг илгари «терроризмга қарши кураш», деган пластинкани тинмай айлантиргандан кейин, бугунги янги пластинкаси ҳисобланади. Пелосининг бу баёноти Американинг уруш оловига мой сепаётганини кўрсатмоқда. Мақсади, Россияни яқин вақт ичида ёки бирор сеҳрли йўл билан ҳам еча олмайдиган мураккаб масала билан ўралаштириб қўйишдир. Шундоқ ҳам Россия ўзининг Украинадаги катта урушига шўнғиб кетган бир пайтда, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида юзага келган можароларга ҳам дуч келмоқда.

Роя газетасининг 2022 йил 21 сентябр чоршанба кунги 409-сонидан

 

TagsАрман геноцидиАрманистонОзарбайжонТоғли Қорабоғ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Муқадас аёл тушинчаси фақат сўзларда қолди!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Американинг мусулмонларга қарши жиноятлари ҳаргиз узоқ давом этмайди, албатта у умидсизликка тушиб, зиёнга киради

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳизб ут – Таҳрир аъзоси Ислом абу Халилнинг ОАВ дан бирининг ходими томонидан  тақдим қилинган саволларга берган жавоблари

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/