| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Пейжерлар портлатилиши Эрон ҳизби учун оғриқли зарба бўлди

Пейжерлар портлатилиши Эрон ҳизби учун оғриқли зарба бўлди

By htadmin
29.09.2024
385
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Пейжерлар портлатилиши Эрон ҳизби учун оғриқли зарба бўлди

Муҳандис Муждий Али

2024 йил 17 сентябр, сешанба куни тушдан кейин соат 3:35да, Ливан кўчаларида, айниқса, пойтахт Байрутда, хусусан, Эрон ҳизбининг таянч нуқтаси бўлган Ливаннинг жанубий чеккасида ва Ливан жанубидаги Сайдо шаҳрида қонли саҳналар кузатилди. Ўқ отилганини эслатувчи овоз эшитилар экан, одамлар мотоцикл ҳайдовчиси ёки сабзавот сотиб олаётган киши ёки машина бошқариб кетаётган йигит ёки уяли телефонлар дўконидаги сотувчининг ғалати бир манзарада қулаганига гувоҳ бўлдилар. Уларнинг қайсидир бирига ўқ отилдими ёки яҳудий вужудининг дрони уни ўлдирдими?! Кимнидир бармоқлари узилиб кетди, яна кимнидир юзи, кўзи ёки бели шикастланди. Тахминан ярим соат давомида одамлар нима бўлганини тушунишмади. Кейин, юз берган ҳолатлар сабабчиси пейжерлар – мобил телефонлар пайдо бўлишидан олдин ишлатилган эски технология – экани маълум бўлди. Яна бир энг муҳим умумий жиҳат шундаки, жабрланганларнинг барчаси қайсидир маънода Эрон ҳизбининг аъзолари бўлган. Чунки Эрон ҳизби бузиб кириш осон бўлган мобил телефонлардан воз кечишга ҳаракат қилар экан, ўз аъзолари ва бўлинмаларини ушбу қурилмалар билан таъминлаган.

Бунинг ғалати технологиядан фойдаланилган ҳолда йўналтирилган режали зарба экани аниқ бўла бошлади. Айтилишича, бу қурилма Эрон ҳизбининг 4000га яқин одамига шикаст етказган. Айни шу қурилмани кўтариб юрган Эрон элчиси ҳам ўз офисида ўтирган пайтида шикастланган. Кейин, эртаси куни, Эрон ҳизбининг бошқа гуруҳлари фойдаланувчи рацияларнинг портлаши содир бўлиб, 500га яқин киши яраланди.

Хос турдаги технология билан амалга оширилган бу операция яҳудийларнинг Ливанга қарши кенг кўламли уруш очиш ҳақидаги таҳдидлари кучайганидан икки кун ўтгач амалга оширилди. Айни шу пайтда, жиноятчи Нетаняху билан бу урушни бошлашдан бош тортган унинг мудофаа вазири Галант ўртасида келишмовчилик борлиги ҳақида гап-сўзлар кўтарилди. Ҳолат Галантнинг ишдан бўшатилиши ҳақидаги гап-сўзларгача етиб борди. Бу зарбадан икки кун олдин минтақада аниқ уруш сигнали бор эди. Миш-мишларга кўра, кенг кўламли урушга, жумладан, қуруқлик кучлари Ливан жанубининг 22 километр ичкарисига киришга қарор қилинган. Афтидан, мана шу нарса Эрон ҳизбини ўз аъзолари ва логистик кадрларини чақириб-йиғиш осон бўлиши учун, мана шу қурилмалардан фойдаланишга ундаган кўринади. Аммо тўсатдан бошқа турдаги ҳалокатли кибер уруш юз берди. Бу уруш бирон бир яҳудий аскарнинг жанг майдонига киришига ҳожат қолдирмасдан, бир тугмани босиш билан Эрон ҳизбининг 5000дан ортиқ аъзосини бартараф қилди. Бу сон фақат эълон қилингани холос.

Ушбу операция Эрон ҳизбининг таъминот тармоқларига қанчалик кенг даражада кириб борилганини фош этди. 2024 йил 20 сентябр жума куни унга йўлланган кучли зарба ҳам, унинг тармоқларига кириб борилгани оқибатларидан бири бўлиши мумкин. Бу зарба Байрутнинг жанубий чеккасидаги ҳудудда йиғин ўтказаётган Ризвон кучлари раҳбарларининг ўлдирилишига олиб келди. Бу ҳужумда Ризвон кучлари қўмондони Иброҳим Ақил ва у билан бирга ушбу бўлинманинг 15 нафар етакчиси ўлдирилди.

Эҳтимол, бу «Яҳудийлар кенг кўламли уруш олиб боришнинг янги турини топишди. Энди улар ҳақиқий жангга киришга эҳтиёж сезмасдан, янги турдаги бу уруш орқали минглаб жангчини ўлдиришга ва ярадор қилишга эриша олади», деб айтишга ундаши мумкин. Яҳудийлар, айниқса, Ғазо тажрибасидан кейин, ҳақиқий жангда заифлик қилишларини билишади.  Аллоҳ Таоло уларни  сифатлаб айтади: ОЯТ… Шунинг учун Ливан жанубини бомбардимон қилишни ҳамда имкон топилганда дронлар ва самолётлар ёрдамида суиқасдларни амалга оширишни давом эттиришмоқда.

Гарчи Эрон ҳизби, унинг бош котиби пейжер ва радио алоқа ҳужумлари ортидан қилган мурожаатида маълум қилганидек, яҳудийларнинг – ўзларини нима кутаётганини кўриб олишлари учун – Ливан жанубига киришларини умид қилаётганини айтган бўлса-да, бироқ Нетаняху ва унинг аппарати бу каби операциялар орқали Эрон ҳизби ва унинг ортидагиларга қарши инсоний тўқнашувларга имконият қолдирмасдан олиб бориладиган уруш турининг янги сценарийларини тузган бўлишлари мумкин. Шунингдек, Нетаняху бу билан Эрон ҳизбига қарши кенг қамровли анъанавий уруш олиб борилишини талаб қилаётган экстремистик яҳудий жамиятига навбатдаги номани йўллади. Чунки Нетаняху Ғазо тажрибасидан кейин бундай анъанавий урушнинг қимматга тушишини билади. Нетаняхунинг бу номаси «Биз тўғридан-тўғри тўқнашувларга эҳтиёж қолдирмасдан Эрон ҳизбига зарба бериб, уни йўқ қилишга қодирмиз», деган маънони ифодалайди. Шубҳа йўқки, Нетаняху бу билан очко қўлга киритиб, ичкарида ва экстремист яҳудийлар орасида ўз обрўсини тиклаб олди. Шундай қилиб, Нетаняху йиллар давомида гибрид уруш номи билан танилган урушни амалга ошириш орқали урушни ноанъанавий урушга кенгайтирди.

Эроннинг позициясига келсак, у «Ливан бундай синовни енгиб ўтишга қодир, яҳудийлар минтақани урушга тортмоқда», дея тасалли берди. Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вакилига кўра, Эрон максимал даражада ўзини тутади ва яҳудий вужудининг аҳмоқона хатти-ҳаракатларидан огоҳлантиради. Эрон ҳизбининг позицияси эса, бош котибининг ушбу зарба ортидан қилган мурожаатида ўз ифодасини топди. У ўз мурожаатида жавоб зарбаси йўлланиши билан таҳдид қилди. Унга кўра, жавоб зарбасининг табиати яширин бўлади ва унинг тафсилотлари, ҳатто партия ичида ҳам, жуда тор доира ичида қолади. Бироқ, у бу таҳдид ортидан «Ризвон кучлари» қўмондонлиги штабига қаратилган оғриқли зарбага учради.

Америкага келсак, Sky News агентлиги 2024 йил 18 сентябрда берган хабарга кўра: «АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Қўшма Штатларнинг Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» аъзолари фойдаланган минглаб пейжер қурилмаларининг портлашига олиб келган (Исроил) ҳужумига алоқадорлигини ёки у ҳақда олдиндан хабардор бўлганлигини рад этган». «Қўшма Штатлар бу воқеалар ҳақида билмаган ва уларга алоқадор эмас. Биз ҳали ҳам маълумот ва фактларни тўпламоқдамиз», деди у Қоҳирадаги матбуот конференциясида.

Бундай бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. Чунки Америка яҳудийларга кўрсатаётган барча ҳарбий ёрдамларга қарамай, Нетаняху Моссаднинг разведка фаолиятига оид маълумотларни Америкадан яширгани бир неча ҳолатларда исботланган. Ҳурра канали веб-сайти 2024 йил 19 майда Ахиос ахборот агентлиги веб-сайтидан иқтибос олиб берган хабарга кўра, «Нетаняху Вашингтонга тақдим этилган маълумотларни назорат қилиш ҳамда ўз режасига зид келадиган маълумотлардан Американинг хабардор бўлишига тўсқинлик қилиш учун Моссад ва Шин Бет раҳбарларини Энтони Блинкен, АҚШ сенатори Марко Рубио, Сенат разведка қўмитаси аъзоси ва бошқалар билан учрашишларига тўсқинлик қилган». Аммо яҳудий вужудининг омон қолишини таъминлаб келаётган Американинг одати шуки, у унинг ғайритабиий фаолиятларига ҳам рози бўлаверади. Агар бундай иш мусулмонлар томонидан яҳудий вужудига қарши амалга оширилган бўлса, Америка буни терроризм деб атайди ва бутун дунёни унга қарши сафарбар қилади.

Воқеалар шуни кўрсатдики, мусулмонлар Ғарб саноатларидан, айниқса, ҳарбий сиёсатга алоқадор саноат тармоқларидан мустақил йўлдан боришлари зарур. Албатта, бу бугунги режимлар ва малай ҳукмдорлар даврида амалга ошмайди. Балки яқинда – Аллоҳнинг изни ила – барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик даврида амалга ошади.

Роя газетасининг 2024 йил 25 сентябр чоршанба кунги 514-сонидан

 

TagsПейжерларЭрон Ҳизби
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзгартиришда ҳис қилишнинг ўрни

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Босқинчи яҳудий вужуди ва зараркунанда давлатлар турли башарадаги битта душмандир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • 28.05.2026

    UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • 28.05.2026

    Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/