| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Покистон қуролли кучлари демократияни қўллаб-қувватлаш ўрнига Халифалик давлатини тиклаш учун ёрдам бериши вожиб

Покистон қуролли кучлари демократияни қўллаб-қувватлаш ўрнига Халифалик давлатини тиклаш учун ёрдам бериши вожиб

By htadmin
28.11.2016
1611
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Покистон қуролли кучлари демократияни қўллаб-қувватлаш ўрнига Халифалик давлатини тиклаш учун ёрдам бериши вожиб

Мамлакатдаги сиёсий партиялар ўртасидаги қўпорувчилик ва зўравонлик низоси узоқ давом этаётгани муносабати билан Америка бир неча бор, қайта-қайта демократияни қўллаб-қувватлажагини таъкидлади. Бу кризис авж олиб бориши билан Америка элчиси турли гуруҳлар билан тинимсиз учрашиб Америка фақат илмоний конституцияга мувофиқ келадиган ва демократия шароитида бўладиган ўзгаришнигина қабул қилажагини таъкидлади. Америка ташқи ишлар вазирлиги вакили ўринбосари бу кризис чуқурлаша бошлагач 2014 йил 22 августда Америка элчиси «бир гуруҳ масъуллар билан кўп учрашаётгани»ни айтиб, конституцияга мувофиқ ва демократик шароитда ҳаракатланиш зарурлигини яна бир бор таъкидлади. 29 августда эса Америка ташқи ишлар вазирлиги «тинч норозилик намойишлари ва сўз эркинлиги демократиядаги муҳим томонлар» эканини яна бир бор таъкидлади.

Америка Покистон устидан ва унинг қуролли кучлари устидан ҳукмронлик қилишда таянаётган анави малайлар эса ўзларининг хўжайинлари Американи унинг демократияни қўллаб-қувватлашида қўллаб-қувватлажакларини қайта-қайта вайсашди. Масалан Раҳил-Навоз режими ахборот вазирлиги орқали 2014 йил 1 сентябрда «армия сиёсий муассаса бўлмаган бир муассаса бўлиб, у бир неча муносабатларда демократияни мутлақ қўллаб-қувватлажагини таъкидлаган» деб билдирди.

Имронхон бошчилигидаги оппозициячи партиялар одамлар олдида ўзининг ҳақиқий башарасини очди ва Покистонни бошқаришга худди ҳозирги режимга ўхшаб мутлақо лойиқ эмаслигини исботлади. Буни демократия доирасида ҳаракат қилиши билан исботлади. Чунки 2014 йил 1 сентябрда Имронхон жуда фахрланиб: «Мен адолат ва демократия учун ўн саккиз йил курашдим» деди.

Шундай қилиб демак Америка бевосита ёки ўзининг малайлари орқали демократияни қўллаб-қувватлажагини таъкидлади. Чунки демократия Американинг Покистондаги манфаатларини таъминловчи бирдан-бир кафолатдир. Шу сабабли 2012 йил 12 декабрда Америка элчиси Ричард Олсон Британия радиоси билан бўлган мулоқоти чоғида Покистонда 2013 йил май ойида бўладиган сайловлар натижалари қандай бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан катта ишонч билан: «Бизда фойда келтирувчи «арғумоқ» бор, у демократиядир» деган эди. Ҳақиқатдан ҳам демократия Америка манфаатларини муҳофаза қилади. Ана шу «арғумоқ»ни ким минишидан қатъий назар, уни Покистон Халқ партияси минадими ёки Исломий Робита партияси минадими ёки Имронхон бошчилигидаги оппозиция минадими, бундан қатъий назар демократия Америка манфаатларини таъминлайди!

Ҳеч шубҳасиз демократия Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога ва Росули САВга исён-осийлик низомидир. Чунки демократияда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шариати эмас, эркак ва аёллардан иборат депутатлар мажлислари қонун чиқарувчилар сифатида тайинланади, улар қонунларни ўзларининг ҳавойи хоҳишлари ва истаклари бўйича чиқаришади. Ҳолбуки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:

وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَن بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللّهُ إِلَيْكَ

«(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!» [Моида 49]

Америка эса ўзининг ҳокимлар ва ана шу мажлислар аъзолари билан бўлган доимий алоқалари орқали Покистондаги қонунларни ўзининг манфаатларига мувофиқ чиқартириши учун бу қонунларда ўйинлар қилади. Бинобарин демак демократия Покистонда Ислом татбиқ этилишига тўсиқ бўлмоқда ва Америка манфаатларига хизмат қилишни кафолатлайди.

Шунинг учун демак демократия Американинг Покистондаги энергия ресурсларини ва улкан маъдан бойликларини ўғирлашини кафолатлайди. Буни Америка хусусийлаштириш орқали амалга оширади ва Покистонни бир кучли иқтисодни бино қилишдан маҳрум қилади. Демократия Покистон қуролли кучларини Ғарб манфаатларини таъминлаш учун оламнинг турли томонларига юборилишини ҳам кафолатлайди ва айни вақтда бу қуролли кучларни ўзини озод қилишга чақираётган исломий Фаластин ва Кашмирни озод қилиш олдида ҳибсда ҳаракатсиз ушлаб тураверади. Демократия Покистондаги Америка жосуслик хизмати ва махсус кучларидан иборат кенг томир отган тармоқ тинчлигини ҳам таъминлайди, ҳолбуки бу жосуслик хизмати ва махсус кучлар қуролли кучларимизга қарши – уларни Америка ўрнига қабилалар минтақаларида уруш олиб боришга мажбурлаш учун – ҳужумларни уюштирмоқда. Бундан ташқари Америка «айғири»ни миниши лозим бўлган кимсалар теварагида вайрон қилувчи ва фойдасиз курашни уюштириш орқали Америка мусулмонлар эътиборини Покистонни Американинг ифлос нуфузидан тозалаб поклайдиган Халифалик давлатини тиклаб Америка ҳукмронлигини йўқ қилишдан чалғитиб бошқа томонга буриб юборишга уринмоқда.

Эй Покистондаги мусулмонлар!

Демократияни улоқтириб ундан покланинг, унга ҳеч қандай умид боғламанг. Чунки у куфр низомидир ва орзу-умидларингиз, улкан имкониятларингиз чилпарчин бўладиган бир сандондир. Сизлар барча сиёсий тарафлардан демократияни бекор қилиш ва Халифаликни қайта тиклаш учун ҳаракат қилишни талаб қилишингиз лозим. Биздан ҳар биримизга Ҳизб ут-Таҳрир сафига қўшилиш вожибдир. Чунки у мабдаси Ислом бўлган сиёсий партиядир. У Халифалик давлатини Росулуллоҳ САВ тариқати бўйича тиклашга ҳаракат қилмоқда. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло деди:

وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ

«Ораларингиздан маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир»   [Оли Имрон 104]

Эй Покистон қуролли кучлари!

Ҳақиқий ўзгариш учун куч-қудрат сизларда эканлиги кундек равшан бўлиб қолди. Покистондаги қуролли кучларнинг ҳозирги аҳволи бошқа Исломий юртлардаги армиялар аҳволи кабидир. Масалан Мисрдаги армиянинг индамай туравериши Мурсийнинг демократия «чавандози» сифатида ҳокимиятга келишига сабаб бўлди ва бу армиянинг одамларни оммавий равишда сафарбар қилиши эса Мурсийни йироқлатишга ва демократиянинг яна бир янги «чавандоз» бошчилигида давом этаверишига сабаб бўлди. Туркияда ҳам демократия қуролли кучлар елкасига миниб олган. Покистонда эса халқимиз бугун энг аччиқ аламли аҳволдан азият чекиб қийналмоқда. Чунки бу мамлакат раҳбариятидаги хоинлар Покистоннинг катта куч-қудратини Америка «айғири» демократияни қўллаб-қувватлашда ишга солишмоқда. Хўш, сизнинг куч-қудратингиздан куфр низоми ва унинг «айғири»ни қўллаб-қувватлаш учун фойдаланишларига йўл қўйиб қараб тураверасизми?!

Огоҳ бўлиб шуни яхши билингларки, сизнинг қўмондонлигингиздаги хоинларнинг ўзи демократияни сақлаб қолишни кафолатлаётган ва Исломнинг ҳаёт майдонига қайтишига йўл қўймаётган кимсалардир. Шунинг учун ҳам уларнинг душманимиз Америка олдида тиз чўкадиган ва ўз халқини, динини дунёнинг ўткинчи арзимас матоси эвазига сотиб юборишга тайёр ҳар қандай зобитнинг унвонини ошириб уни мукофотлашаётганини кўриб турибсиз. Бу хоинлар генерал Али Хон каби Исломга даъват қиладиган ҳар қандай зобитни таъқиб ҳам қилишмоқда. Генерал Али Хонни ўн беш ой ҳибсда ушлаб туришганидан кейин 2012 йил 8 августда унинг устидан қамоқ жазоси ҳукмини чиқаришди ва у ҳозиргача қамоқда ётибди. Чунки у Халифаликни тиклаш учун ҳақ позицияда турди. Шундай экан, юртни ва унинг халқини ҳимоя қилиш ҳақида Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло исми билан қасам ичган эй ҳарбийлар, сизнинг кучларингизга ёмон муносабатда бўлишларига қандай рози бўлиб турибсиз?!

Шуни яхши билингларки Росулуллоҳ САВ исломий давлатни бир аниқ белгиланган тариқат бўйича тикладилар, ўзи дуч келган қаттиқ қийинчиликларга қарамай бу тариқатдан заррача ҳам четга чиқмадилар. Бу борада Росулуллоҳ САВ сизга ўхшаган қувват аҳли билан учрашиб улардан Исломни ҳамма соҳада дарҳол ва мукаммал татбиқ этиш учун нусрат талаб қилдилар. Росулуллоҳ САВ ўзининг бу тариқатида Аллоҳ йўлида ҳеч бир маломатчининг маломатидан қўрқмай давом этдилар. Охири Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Пайғамбаримизга ансорлар – улардан Аллоҳ рози бўлсин – билан учрашиш имконини берди. Улар қаҳрамон эр кишиларидан иборат бир кичик гуруҳ эди, лекин улар мухлис, содиқ кишилар эди. Улар Росулуллоҳ САВга иккинчи Ақаба байъатида Исломий давлат соясида Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло калимасини олий қилиш йўлида оқу қора танлиларга қарши жанг қилиш ҳақида аҳд бериб байъат бердилар.

Сизларнинг Исломни давлат ва ҳаёт минҳожи сифатида тиклаш учун нусрат-ёрдам беришингиз бир буюк вожибдир. Шунинг учун ҳам Ҳизб ут-Таҳрир сизларни Халифалик давлатини тиклаб мана бу репрессив бошқарувга барҳам бериш учун ўзига ёрдам беришга чақирмоқда. Мана шу тариқат сабабли дунё ҳаётида ҳам ва охиратда ҳам мукаррамликка эришасиз.

Аҳмад Росулуллоҳ САВнинг шундай деганларини ривоят қилди:

«… ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ. ثُمَّ سَكَتَ»

«Сўнг золим подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади. Кейин Пайғамбар САВ сукутга чўмдилар».

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                       10 зул-қаъда 1435ҳ

Покистон вилояти                                                                  5 сентябр 2014м

TagsдемократияПокистон қуролли кучлариХалифалик давлати
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Сўзнинг қадри, фикрнинг кучи…

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фурот қалқони амалиётлари тамом бўлди Энди навбатдаги амалиётларга ном излашмоқда!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Ироқ аҳли! Қўлингизда Исломингиз бор

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/