| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Қирғизистон Президенти Жапаров Ислом даъватини кўтариб чиқаётган аёлларни ҳибсга олиш билан даъватни тўхтата олмайди

Қирғизистон Президенти Жапаров Ислом даъватини кўтариб чиқаётган аёлларни ҳибсга олиш билан даъватни тўхтата олмайди

By htadmin
20.08.2021
732
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Матбуот баёноти

Қирғизистон Президенти Жапаров Ислом даъватини кўтариб чиқаётган аёлларни ҳибсга олиш билан даъватни тўхтата олмайди

Чуй вилояти ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, Жалолобод вилоятида туғилган, Ҳизб ут-Таҳрир аёллар қанотининг фаол аъзоси Арстаналиева Бактигул Тажимирзаевна Чуй вилояти Аламуддин туманида ҳибсга олинган. 41 ёшли Бактигул ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтиб, экстремистик материаллар тарқатишда айбланиб, бундан олдин ҳам икки марта ҳибсга олинган эди. Бу иш бўйича Аламуддин туман ички ишлар бошқармасининг жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ягона реестрида рўйхатга олиниб, Қирғизистон Жиноят кодексининг 315-моддаси (экстремистик материалларни тайёрлаш ва тарқатиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Аламуддин туман суди Арстаналиева Бактигулга нисбатан икки ой муддатга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини тайинлади.

Қирғиз ҳукумати ўзининг такаббурлигида давом этмоқда. У бир неча йилдан буён терроризм ва ҳокимиятни босиб олишга уриниш айбловлари билан муслима аёлларни нишонга олиб келди. 2014 йил 10 сентябрда Бишкек шаҳар Первамайск туман суди 1960 йил 16 ноябрда туғилган, иккинчи гуруҳ ногирони Кипчакбаева Сайрахан Кенжетаевнани саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган эди. Шунингдек, 1986 йил 17 мартда Норин вилоятида туғилган, оилали ва икки фарзанднинг онаси Ўрозбекова Гулзина Кочкиновна ҳам ҳибсга олинган. Унга уч йил муддатга шартли равишда озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланиб, бир йиллик синов муддати тайинланган.

Ўша йили Зулфия Омонова икки ойлик қамоқдан сўнг 50 минг сўм миқдорида жаримага тортилган бўлса, Тўхтабаева Жумазиё Суютбековна ҳам тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Шунингдек, 2014 йил 30 сентябрда Жалолобод вилоятининг Тошкўмир шаҳрида «антитеррор» амалиёти доирасида кўплаб уйларда тинтув ўтказилган. Амалиёт давомида 20-25 ёшдаги 7 нафар аёл Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда гумон қилиниб ҳибсга олинган ва уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

2014 йил 18 ноябрда Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятида Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда гумон қилинган бир нечта ожиза аёллар уйларида тинтув ўтказилди. Буларга қўшимча, Ўш вилояти Аравон туманининг Манғит қишлоғида туғилган, айни вақтда Бишкек шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган К.Б, 1988 йили Норин вилоятининг Ак-Талин туманида туғилган ва Бишкек шаҳрида яшаб, мактаб-гимназияда ўқитувчилик қилувчи Ж.А, Чуй вилояти Иссиқота туманида яшовчи, 1987 йили Иссиқкўл вилояти Туп туманининг Ичке-Суу қишлоғида туғилган Ж.З ҳамда Бишкек шаҳар Жал кичик туманида яшовчи 1987 йилда туғилган К.Жларнинг уйидан ҳам экстремистик мазмундаги адабиётлар топилиб, уларга нисбатан турли жазолар тайинланди.

Бугунги кунда бузуқ демократик тизим инсоният муаммоларини ҳал қила олмайди. Ҳатто бутун дунёга бузуқ мабдани кўтариб чиқаётган Европа ва Америка халқлари ҳам бу мабдани ахлат қутига отиб юбориш кераклиги ҳақида жар солмоқда. Капитализм умри тугади. Зеро, у ер юзини ўзи келтириб чиқарган вайронагарчиликдан қутқара олмайди.

Қирғиз ҳукуматининг Россия раҳбарини рози қилиш учун экстремизмга қарши кураш ниқоби остида Исломга қарши эълон қилган уруши уни бу қулликни тўлиқ бажаришга мажбур қилди. Улар ожиза аёлларни ҳам кичик ёшдаги болалари борлигига қарамай, қамашдан уялишмаяпти.

Қирғизистон Ўрта Осиёнинг бошқа давлатлари қатори, қашшоқликнинг энг юқори даражасида бўлиб, бир қатор жиддий муаммоларга юз тутган. Бироқ, бу малай ҳукумат ишсизлик, иқтисодий кризис, ижтимоий муаммолар, хорижий давлатлардан олган қарзлари, соғлиқни сақлаш секторидаги ожизлиги ва бошқа муаммоларни ҳал қила олмайди. У фақатгина Аллоҳнинг буйруқларини ҳаёт майдонига олиб келишга ҳаракат қилаётган ожиза аёлларни қамашни билади. Бу қандай ҳам шармандалик? Охиратдаги шармандалик эса, янада каттароқдир.

Бугунги кунда Ҳизб ут-Таҳрир ўз веб-сайтлари ва нашрлари орқали ўзининг мақсадлари, фаолиятлари ва фаолиятидан кўзланган мақсадларини очиқ баён қилиб келмоқда. Шу боис, бу партияга нисбатан экстремизм тамғасини босиш ҳамда уни ҳукуматга қарши давлат тўнтаришига уринишда айблаш эски бир эртак бўлиб қолди. Жамоатчиликни бунга ишонтириш жуда қийин. Бироқ, Жапаров бошчилигидаги ҳукумат ҳали ҳам кенг жамоатчиликни бу туҳматларга ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, улар поездни ўтказиб юборишди. Чунки Ислом Уммати уйғониб бўлди. У ҳақиқий исломий ҳаёт Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида бўлишини тушуниб етди. Худди шунингдек, бу динни давлатдан ажратишга асосланган илмоний тизим соясида амалга ошмаслигини ҳам тушуниб етди.

Шунинг учун бу муслима опа-сингилларимиз узоқ йиллардан бери тинимсиз ҳибс олишларга йўлиқаётган бўлсалар ҳам, қўлларидан келганича ўз ишларини давом эттирадилар. Ҳукумат шунча қурол-яроғ ва ҳарбий кучга эга бўлишига қарамай, Исломни кўтариб чиқаётган бу аёллар қаршисида албатта чорасиз қолади. Шунча олиб борилган ҳибс ва қийноқларга қарамай, Бактигул, Сайрахан ва Зулфия каби кўплаб янги аёллар даъват карвонига қўшилишмоқдалар. Маккадаги мушриклар Исломни мағлуб қила олмагандек, Жапаров тўдаси ҳам Ислом даъватини кўтариб чиқаётган даъватчи аёлларнинг ўз фаолиятлари билан шуғулланишдан ман қила олмайди. Зеро, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ўз динининг ер юзида ҳукмрон бўлишини ваъда қилган. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿يُرِيدُونَ أَن يُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللَّهُ إِلَّا أَن يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ * هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ﴾

«Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, Исломни) оғизлари (яъни, беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хоҳламасалар-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди. У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар хоҳламасалар-да – барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир»                  [Тавба 32-33]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти

Tagsаёллар қанотиБактигулГулзинаЗулфияИслом УмматиСайраханҚирғиз ҳукумати
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳалол меҳнат билан даромад топиш

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади»

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Буюк ғалабадан бир йил ўтгач: Сурия қарори озод бўлдими ёки жиловлаш тузоғидами?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/