| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Россиянинг Украина бўйича позицияси билан Швеция ва Финляндияга нисбатан позицияси ўртасидаги фарқ

Россиянинг Украина бўйича позицияси билан Швеция ва Финляндияга нисбатан позицияси ўртасидаги фарқ

By htadmin
17.08.2023
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Россиянинг Украина бўйича позицияси билан Швеция ва Финляндияга нисбатан позицияси ўртасидаги фарқ

Савол: Нима учун Украина НАТОга аъзо бўлиш ниятини ошкор қилган пайтда Россия унга қарши ҳарбий ҳаракатларни амалга оширди-ю, аммо НАТОга қўшилган Финляндияга ҳамда алянсга қўшилиши вақт масаласига айланган Швецияга нисбатан ҳеч қандай ҳарбий чора кўрмади?

Жавоб: Жавоб тиниқ бўлиши учун қуйидагиларни кўриб чиқамиз:

Биринчи: Биз Украина ҳақида ҳамда Россиянинг Украинага уруш эълон қилиш сабаблари ҳақида бир қанча саволга жавоб нашраларини чиқарганмиз:

1 – 2004 йил 24 январдаги саволга жавоб нашрасида бундай дегандик: (Украина эса Россия билан чамбарчас боғланган бўлиб, унинг муҳим иттифоқчиси ҳисобланади. Қолаверса, ўзини рус деб ҳисоблайдиган украиналиклар ҳам бор. Улар рус тилида сўзлашадилар ва аксари, айниқса, Украина шарқида яшайдиганлари рус миллатига мансуб…).

2 – 2010 йил 20 мартдаги саволга жавоб нашрасида бундай дегандик: (Майдони 603,700 км2, аҳолиси 48 миллионни ташкил қилувчи Украина Қора денгизга туташ бўлгани учун стратегик жойлашувга эгалиги билан алоҳида ажралиб туради. У, шунингдек, энергетика, хусусан, табиий газ қувурининг транзит давлати бўлгани ва Европани Осиё билан боғловчи жойлашуви жиҳатидан ҳам афзалликка эга…).

3 – 2013 йил 23 майдаги саволга жавоб нашрасида бундай дегандик: (Россия ҳақида айтадиган бўлсак, Украина унинг учун энг кўп аҳамиятга эга давлатдир. Агар Россия Украинани йўқотадиган бўлса, Ғарб тўғридан-тўғри Россия чегараларига келиб қолади. Шу боис Украина Россия учун Европадан ҳимояланадиган қалқон кабидир. Унинг Россия учун иқтисодий аҳамияти ҳам бор. Чунки Ғарбга етказиб бериладиган Россия газ қувурлари Украина орқали ўтади. Зотан Россия ўзининг собиқ Совет Иттифоқи минтақасидаги, жумладан Украинадаги ҳукмронлигини қайта тиклашга зўр бериб уринмоқда…).

4 – 2014 йил 22 февралдаги саволга жавоб нашрасида бундай дегандик: (Россия ҳақида айтадиган бўлсак, Украина унинг учун энг кўп аҳамиятга эга давлатдир. Агар Россия Украинани йўқотадиган бўлса, Ғарб тўғридан-тўғри Россия чегараларига келиб қолади. Шу боис Украина Россия учун Европадан ҳимояланадиган қалқон кабидир… Чунки Украина Москвадан атиги 300 км узоқликда жойлашган. Россиянинг Украинага аралашаётгани сабаби мана шу… Бир томондан шундай. Бошқа томондан эса Россия у ерда Қора денгиз ҳарбий флот базасига эга… Бундан ташқари, Украина Европа ва Россия ўртасида кўприк вазифасини ўтайди. Шу билан бирга иккаласининг ўртасидаги буфер зона ҳамдир…).

5 – 2021 йил 22 декабрдаги саволга жавоб нашрасида бундай дегандик: (Украина ўзининг жойлашуви, миллий, диний ва тарихий алоқалари нуқтаи назаридан Россиянинг олд томорқаси бўлиб, орқа томорқа вазифасини бажарувчи Ўрта Осиё давлатларидан фарқ қилади. Шу боис, Украина Россиянинг халқаро позициясидаги олдинги чизиқдир. Унинг ҳудудлари Қора денгиз соҳилларига чўзилган бўлиб, унинг катта қисмини назорат қилади… Совет Иттифоқи давлатининг заифлиги Кремлни Шарқий Европа давлатларидан буфер зона сифатида воз кечишга мажбур қилган бўлса, бугун Россия НАТО таҳдидлари ва унинг Шарққа қараб кенгайиши олдида қўшни давлатлар Украина ва Белоруссияни ҳеч бўлмаганда буфер зона бўлиб туришини истаяпти. Россия бугун Украинанинг НАТОга аъзо бўлишига ёки НАТОнинг Украинани қўллаб-қувватлашига қарши чиқмоқда…).

Иккинчи: буларнинг барчаси Украинанинг Россия учун қанчалик муҳимлигини кўрсатади. Тўғрироғи, Россия уни тўлиқ мустақил давлат ўрнида кўрмайди. Путиннинг 2022 йил 21 февралдаги мурожаатида бундай келади: (Путин Украинанинг шунчаки қўшни давлат эмаслигини билдириб, Украина бизнинг тарихимиз ва маданиятимизнинг ажралмас қисмидир, деб айтди. У, шунингдек, украинлар нафақат ўртоқларимиз, ҳамкасбларимиз ва дўстларимиз, балки яқинларимиз бўлиб, бизни улар билан қон ва қариндошлик ришталари боғлаб туради, дея таъкидлади. Анадолу агентлиги, 2022 йил 23 феврал). Россия Украинанинг географик ва стратегик жойлашуви ва демографик тузилиши эътиборидан, уни НАТО олдидаги буфер зона, яъни НАТОнинг Россияга етиб боришига имкон бермайдиган қизил чизиқ, деб ҳисоблайди. Путин НАТОни (Украинада ўз кучлари ва қурол-аслаҳаларини жойлаштиришдан огоҳлантириб, «НАТОнинг Украинада ўз ҳарбий инфратузилмасини кенгайтириши Россия учун қизил чизиқ бўлиб, кескин жавоб қайтаришимизга сабаб бўлади», дея таъкидлади. noonpost.com, 2021 йил 12 апрел).

Россия хоҳ тўқсонинчи йиллар бошларида Қора денгиз Флотини тақсимлаш масаласида бўлсин, хоҳ Совет Иттифоқи Россия ҳудудидан Европага газ етказиб бериш учун Украина ичкарисида ётқизган узун ва кенг газ қувурлари масаласида бўлсин, хоҳ Украинанинг унумдор ерларида етиштириладиган шакар ва ёғ маҳсулотларига Россия бозори жуда муҳтож бўлган савдо масалаларида бўлсин, хоҳ Украинада Европа Иттифоқи ва НАТОга нисбатан мойиллик пайдо бўлганидан кейин бўлсин Украинани ўзининг қучоғига қайтаришга муваффақ бўлолмади. У буларни уддалай олмагач, Путин Россияни супер куч сифатида халқаро мақомига қайтаришига ишониб, шунингдек, Американинг Хитой масаласи билан овора эканини, агар Россия Украинага ҳужум қилса, АҚШнинг бунга сукут сақлашини ўйлаб, охирги чора сифатида ҳарбий кучга мурожаат қилди. Айниқса, Путин Американинг Хитой билан машғул бўлганлиги сабабли ҳаракатга келишидан олдин Украинани тезда ўз назорати остига олишини ўйлаган эди. Бунга уни бир томондан сиёсий аҳмоқлиги, қолаверса, ғайриоддий буюклик васвасаси ундади!! Натижада Америка Украина масаласини қабул қилиб, уни ҳарбий техника билан таъминлади, аскарларини ҳарбий тайёргарликдан ўтказди. Кейин Европани Украина орқасида сафарбар қилиб, сўнгги украин ва сўнгги рус аскаригача етиб борадиган уруш оловини ёқди. Ўзининг аскарлари эса урушни узоқдан кузатиб турибди!!

Учинчи: нима учун Россиянинг аллақачон НАТОга қўшилган Финляндияга ҳамда алянсга қўшилиши вақт масаласига айланган Швецияга нисбатан ҳеч қандай ҳарбий чора кўрмаганига келсак, бунинг жавоби қуйидагича:

1 – Гарчи Швеция Россиянинг қўшниси эмас, балки Финляндия унинг қўшниси бўлса-да, бироқ, бу икки мамлакатнинг географик жойлашуви, демографик вазияти, тарихи, ҳукмронлиги, иқтисодиёти ва хавфсизлиги Украинага ўхшамайди. Айни шу сабабдан бу икки давлат Россия учун Украина каби ҳаёт-мамот масаласи эмас. Қолаверса, Россиянинг бу икки давлатга қараши бутунлай бошқача. Биз юқорида иқтибос келтирган Путиннинг баёнотида келганидек, Россия Украинани – айниқса, у Совет Иттифоқи таркибида бўлгани учун – тўлиқ мустақил давлат ўрнида кўрмайди. Финляндия билан Швециянинг воқелиги эса, бошқача. Финляндия 1995 йилдан бери Европа Иттифоқининг аъзоси ҳисобланса, 2023 йилда НАТОга аъзо бўлди. Швецияга келсак, у НАТО билан яқин муносабатларга эга ва мунтазам равишда у билан қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиб келади. Швеция, шунингдек, Европа Иттифоқига 1995 йилда аъзо бўлган бўлиб, Европа Иттифоқининг НАТОга аъзо бўлмаган олти аъзосидан бири ҳисобланади. Кўриниб турибдики, Россиянинг Украинага амалга оширгани каби бу давлатларга ҳам ҳужум қилишга – ҳатто юзаки бўлса ҳам – бирорта баҳонаси йўқ.

2 – Қолаверса, Россия ҳозир Украина ботқоғига ботган бўлиб, ундан ҳали чиққани йўқ. Бу ҳақиқат унинг навбатдаги урушга кириш қобилиятини йўққа чиқаради. Устига-устак, Украинага қарши урушига бир ярим йилга яқин бўлгани ва ҳозиргача муваффақият қозонмагани учун ўз куч ва имкониятларини англаб етган бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. Шу боис Россиянинг Украина ва уни қўллаб-қувватлаётган Ғарб олдида заиф бўла туриб, ҳозирги шароитда навбатдаги урушга кириши даргумон.

3 – Шу ўринда ўхшаш бир ҳодисани эслатиб ўтиш ўринли. Польша, Венгрия, Болгария ва Руминия каби собиқ Варшава шартномаси давлатлари ҳамда Эстония, Латвия ва Литва каби (собиқ Совет Иттифоқи давлатлари) НАТОнинг 1997 йилдан бери кенгайиши тўлқинида унга аъзо бўлишган пайтда, Россия заиф ҳолатда эди… У ҳали Совет Иттифоқи парчаланишидан кейинги тартибсизликлардан қутулмаган, унинг парчаланиши оқибатларидан азоб чекаётган ва бу таъсирлардан ҳали тўлиқ халос бўлмаган ҳамда сиёсий ёки иқтисодий жиҳатдан ҳали йирик давлат сифатида барқарорлашмаган эди. Шу боис, ўша мамлакатларнинг НАТОга қўшилишига тўсқинлик қилиш учун Ғарбга қарши тура олмаган. Худди шундай, Украинани ўз шартларига бўйсундира олмаган Россиянинг Украинага қилган ҳужуми Россиянинг ҳарбий жиҳатдан жиддий заиф эканини фош қилиб, обрў-эътибори ва мавқейига путур етказди. Бу тўқсонинчи йилларда содир бўлган ҳолат кабидир. Шу боис Россия Швеция ва Финляндиянинг позициялари ва ўзининг ҳарбий заифлиги сабабли бу мамлакатларнинг НАТОга аъзо бўлишига тўсқинлик қиладиган ҳолатда эмас.

Россиянинг Украина бўйича позицияси билан Швеция ва Финляндияга нисбатан позицияси ўртасидаги фарқ ойдинлашди, деган умиддаман.

                                                                                               26 муҳаррам 1445м

                                                                                               13 август 2023м

TagsпозицияРоссиянинг Украина бўйича позициясиФинляндияШвеция
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    ХИТОЙ КУЧ МОНОПОЛИЯСИГА ЧЕК ҚЎЙМОҚЧИМИ?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тунис режимининг Рошид Ғаннушийни ҳибсга олиши ортида нима ётибди?

  • МАҚОЛАЛАР

    Ноокенлик собитқадам муслималарнинг Халифалик йўлидаги жасорати ва мустабид режимнинг мафкуравий мағлубияти

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/