Шом қўзғолонига макр қилиш давом этмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Шом қўзғолонига макр қилиш давом этмоқда
Ундан қутулишнинг ягона йўли онгли холис сиёсий етакчилик атрофида бирлашишдан иборат
Маҳаллий манбаларга кўра, Туркия армияси Сурия Демократик Кучлари (курд кучлари)ни Сайдо, Жадида ва Маълақ қишлоқларидаги объектларида ҳамда Раққа шимолидаги «М-4» автомагистралида бомбардимон қилган. Бомбардимонлар, шунингдек, Ҳасака шимолидаги Кузулия, Талли-Лабан ва Товила қишлоқларигача етиб борган. Ўз навбатида, шанба куни Россия ташқи ишлар вазирлиги хабарида «Туркиянинг Суриядаги режалаштирилган қуруқлик операцияси эрта ташланган қадам» экани айтилди.
Роя:
Россия Туркия қадамларини тузатишга ҳаракат қилмоқда. Яъни, унга кўра, Асад режими билан ярашувчи турк режими шошилмасдан қадам ташлаши керак. Шундоқ ҳам, Сурия Демократик Кучлари режалаштирилганидек босим остида Асад режими чангали томон кетяпти. Турк режимига АҚШ томонидан юкланган вазифа Россиянинг Суриядаги ҳаракатини тартибга солиб, уни АҚШ манфаатларига хизмат қилувчи тарафга йўналтиришдан иборат. Россия Шомдаги қаттол қонхўр режимга қайта жон киритишдан иборат турк режимининг миссиясига ёрдам бераётган экан, бу нарсани тушуниб турибди.
Шом қўзғолонига қарши сиёсий макр ҳамон давом этмоқда ва бунга Аллоҳ Таоло рози бўладиган сиёсий бирлик ҳамда Умматимиз қурбонликларини зое кетишдан сақлаб қолиш билан жавоб қайтариш лозим. Фақат шундай жавобгина жанговар қўзғолон машинасини қайта ишга туширади ва хорижга сотилган хоин етакчиларни йўқ қилишни ҳамда сўнг ростгўй холис инсонларнинг қонхўр режим маркази томон ҳаракат йўлларини очиб, қўзғолоннинг узоқ интизорлик билан кутилаётган ғоясига элтишни кафолатлайди.
Роя газетасининг 2022 йил 21 декабр чоршанба кунги 422-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ