Оч қолганда тўйдирмай, бир бурда нон сўраган пайтда ўлдиришди

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Роя газетаси:
Оч қолганда тўйдирмай, бир бурда нон сўраган пайтда ўлдиришди
Ҳижрий 1439 йил 20 робиус-соний, милодий 2018 йил 7 январ якшанба куни «Би-Би-Си арабийя» сайти нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Ғарбий Дарфур вилояти пойтахти Жанина шаҳрида нон нархи кўтарилишига қарши норозилик юришида қатнашган талабалардан бир йигит нобуд бўлди, уч йигит жароҳатланди.
Би-Би-Си тиббий манбаларга таяниб маълум қилишича, ҳалок бўлган талаба намойишда қатнашаётган пайтда ўқ тегиш оқибатида нобуд бўлган. Полиция ва хавфсизлик кучлари намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллаганини даъво қилмоқда.
Ҳукумат олий ва ўрта ўқув юртларида душанбадан бошлаб, бир ҳафта дарс тўхтатилиши тўғрисида қарор чиқарди.
Суданда нон нархи кўтарилишига қарши халқ намойишлари кўлами кенгайиб, мураккаб тус олди, полиция кучлари қаршилиги ва намойишчиларни тарқатиб юбориши ортидан Хартум университетининг юзлаб талабалари кўчага чиқди.
Бундан олдин ички ишлар вазири Бобакр Дақна – ҳукумат тартибни бузувчи ва тартибсизлик келтириб чиқарувчи ҳар қандай ишга нисбатан кескинлик билан ёндашади, деган эди.
Дақна Би-Би-Сига берган интервьюсида мамлакат конституцияси шахсларнинг намойиш қилиш ҳуқуқини кафолатлашини, бироқ бу тартиб-қоида ва маълум чора-тадбирга мувофиқ бўлишини таъкидлади ҳамда намойиш қилишни истаганларни ўз талабларини махсус доиралардан тасдиқлатиб олишга чақирди».
Роя газетасининг 2017 йил 10 январ чоршанба кунги 164-сонидан


Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ