Таъзия

Таъзия
Бугун, 01.12.2023 йил, Жума куни, Тошкент вақти билан 09:00да Марғилонлик мўътабар отаҳонимиз Ҳакимов Машрабжон акани жанозаларига шаҳар аҳли сафландилар. Отахон шаҳар аҳлига ноёб фазилатлари ва гўзал ахлоқлари билан танилган тақволи кишилардан эдилар.
Золим, Каримовнинг қонхўр сиёсатидан жабрланган минглаган падар волидаларимиз қаторида Машрабжон ака ҳам умрини 20 йилдан ортиқ вақтини ўғли Хакимов Собиржон кўйида айрилиқ изтиробида ўтказдилар. Рафиқалари эса биродаримиз Собиржон зиндондалигида бу аламли дунёдан ўтган эдилар. Гарчи отахонга ўғлини озодликка чиққанини кўриш насиб этган бўлсада, аммо бу дийдор рафиқаларига насиб этмагани боис отахоннинг қувончи тўлиқ бўлмаганди.
91 ёшининг чорагини изтиробда кечирган отаҳонимизни ортидан дуога қўл очар эканмиз Роббул оламийндан охиратини ободлигини тилаб қоламиз. Ва биродаримиз Собиржонга ва барча яқинларига сабру жамил тилаймиз.
!إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
– “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта биз Унга қайтгувчилармиз”.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
01.12.2023



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли