Шом қўзғолони халқаро манфаатлар билан регионал кескинликлар ўртасида
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Шом қўзғолони халқаро манфаатлар билан регионал кескинликлар ўртасида
Устоз Муҳаммадсаид Абуд
Шом аҳли баъзи давлатлар томонидан қўзғолонга кўрсатилган ёрдамнинг таомга қўшилган заҳарлигини ҳамда жангчи гуруҳ етакчиларига мақсаддан воз кечишлари учун берилган пора эканини тушуниб етди. Зеро, қўзғолондан кўзланган мақсад, қонхўр режимни ағдариш ва Ислом ҳокимиятини барпо қилишдир. Оқибатда бу етакчилар жангларни мужоҳидларни тинкасини қуритиш, кейин эгаллаган минтақаларни бўшатиб, душманга топшириш ва фронтларни ёпиш «жанг»ига ўзгартиришди. Ҳатто ҳужумларга жавоб ҳам бермайдиган бўлишди. Буларнинг барчаси вазифалар бўлишиладиган ва давлатлар манфаатига риоя қилинадиган Остона ва Сочи саммитларидаги якуний хулосаларни бажариш учун қилинди.
Бу ёқда коалиция, музокара ҳайъати ва конституциявий комиссия каби ташкилотлар аъзолари Америка ва малайларининг режа ва манфаатини амалга ошириш эвазига ўз шахсий пул манфаатига, сиёсий ва маъмурий мансабларга ҳаракат қилишиб ётибди… Булардан эса мусулмонларнинг қонлари ва азоб-уқубатлари ҳисобига Шом қўзғолонини йўқ қилиш кўзланган.
Ҳаммага воқелик яққол кўриниб қолганига қарамай, Шом аҳли машаққатларидан манфаат топувчи кимсалар ҳали ҳам халқаро ҳаракатни ёқлашда қатъий туриб, Американинг жинояткор сиёсий ечимига чақиришяпти… Бунинг учун жарчи ва таъмирчиларни ёллашди. Шубҳасиз, булар Шом аҳлининг қони ва қурбонликларини сотиб фойдаланувчилардир. Бу ёқда «ечим Американинг қўлида, унинг манфаати билан Шом аҳлининг манфаати бир хил, угина бизни Башарнинг қолдиқларидан халос қила олади», деб ўйлайдиганлар ҳам бор. Бундай кимсалар мана шу қонхўр билан хўжайинлари Америка истагига мос ўртача-муроса ечимига рози бўлишяпти… Халқаро ёки Америка вакилларига ўзларининг ишонч ёрлиқларини тақдим этишмоқда… Бу Дамашқ режими Американинг ялоқхўридан бошқа нарса эмаслигини, уни қулашдан сақлаб қолаётган ва унга қайта қонунийлик тусини беришга уринаётган мана шу Америка эканини била туриб кўз юмишяпти.
Яна баъзи кимсалар ҳам борки, улар «Россиянинг Шомдаги манфаатига рози бўлсак, бу унинг зўравонлигини қондиради ва бомбардимонларини тўхтатади, жиноятчи Башарни эса, сиёсий ечимга эришиш учун ишларимизни ҳал қилиш томон юришга мажбур қилади», деб ўйлашяпти.
Юқоридаги каби яна бир тоифа кимсалар ҳам борки, улар «Туркиянинг Шом аҳли қони ва машаққатлари эвазига бўлса ҳам ўз миллий манфаатлари ва хавфсизлигига эришишга ҳаққи бор», деб билишяпти… «Туркиянинг баъзи ёшларга пуллар бериб, Ливия ва Озарбайжонда улардан фойдаланишида ҳамда Асад режимига қарши курашларини курдларга қарши курашга ўзгартиришида ҳеч қандай нотўғрилик йўқ… чунки биз давлатлараро кураш бозоридаги бир қуроллармиз», деб ҳисоблашяпти!
Бошқа баъзилар бўлса, Украинадаги курашни Суриядаги кураш билан боғлаб, Америка Украина вазиятидан фойдаланади ва Россияга Сурия масаласида босим қилади, дея Украина кураши натижасидан ҳам яхшилик кутишяпти. Россиянинг Сурияга Америка манфаати учун кирганини ва у Россияга Башар Асад режимини сақлаб қолиш учун яшил чироқ ёқиб берганини гўё унутишгандай.
Яна баъзилар бўлса, айрим минтақа давлатларига ва уларнинг курашларига таяниб, ўзларини у ёки бу давлат учун миниладиган тайёр улов қилиб беришяпти. Биз улардан баъзиларини, бир томондан Қоҳира ва Риёз минбарларида кўраётган бўлсак, иккинчи томондан Анқара минбарида кўряпмиз, яна бошқа томондан Риёз Ҳижобнинг Давҳа форумини уюштирганига гувоҳ бўляпмиз… ва ҳоказо курашлар.
Бу каби «ақл»лар қўзғолон ютуғи ва тақдирини тил бириктирувчи давлатлар қўлига топшириб, қўзғолонни кофир кучларга қул ва тоғут кучларга қарам қилувчи қоронғи оқибатга судрамоқдалар. Мақсад, қўзғолонни сотаётган ва Шом аҳлининг буюк қурбонликларини пуллаётган баъзи кимсаларнинг фақат ўткинчи шахсий манфаатини ҳамда йирик давлатларнинг, асосан, заҳри қотил ечим эгаси Американинг манфаатини рўёбга чиқаришдир.
Бизнинг Шом аҳлига айтар сўзимиз шуки, қўзғолонни давлатлар манфаати билан боғлаш Аллоҳга, динига ва мусулмонларга душманликдир. Бундан ташқари, қонлар ва қурбонликларга хиёнат ҳамда сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилиш ва ўтакетган ахлоқий разилликдир… Биз қўзғолоннинг ҳар сафарги бекат ва саммитида, ҳар бир муносабатларда булардан такрор-такрор тинимсиз огоҳлантириб келдик.
Бас, Шом аҳлига шуни ҳам таъкидламоқчимизки, сизнинг бундай ботқоқдан ва разил-кескин реакциялардан қутулмоғингиз учун ушбу Умматнинг ростгўй онгли фарзандлари сўзига қулоқ тутмоқдан бошқа йўл йўқ. Чунки улар анавиларга ўхшаб қонингизни сотиб пуллаётгани йўқ, давлатлар ёки шахслардан «қўллаб-қувватлов» олаётгани йўқ, хориж билан алоқа ҳам қилишмаяпти. Билъакс, улар бутун олам Парвардигорига боғланган, сизга буюк Ислом лойиҳасини, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик лойиҳасини тақдим этмоқдалар… Қурбонликлар беришларига қарамай, шу лойиҳада собит турибдилар ва аҳд-паймонларини ўзгартирмаяптилар.
Бугунги кунда дунёда фақат икки лойиҳа ўртасида кураш кетмоқда, учинчи лойиҳа йўқ: буюк Ислом лойиҳаси билан АҚШ етовидаги ваҳший капиталистик илмоний лойиҳа. Шунинг учун сиз аҳлимиз етакчилигингизни Америкага бериб, унинг нопок лойиҳаларига алданиб қолманг. Чунки нажот топишингиз учун ёлғиз Аллоҳга қуллик қилишдан ва Унга душманлик қилувчиларни рад этишдан ўзга йўл йўқдир.
Бугунги кунда дунё давлатлари Исломга қарши курашиб, унга қарши бирлашишмоқда. Бироқ, ўзаро манфаат талашиб ҳам бир-бири билан курашишмоқда. Улар ўзларининг бу курашида мусулмон фарзандлардан қурол ўрнида, Ислом юртларидан майдон ўрнида фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда…
Роя газетасининг 2022 йил 9 март чоршанба кунги 381-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми