Сингапур президенти Ҳалима Яқубнинг Ўзбекистонга ташрифи
بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар ва изоҳ
Сингапур президенти Ҳалима Яқубнинг Ўзбекистонга ташрифи
Хабар: 2023 йил 24 май куни Сингапур президенти Ҳалима Яқуб турмуш ўртоғи Муҳаммад Абдуллоҳ Альхабши билан бирга Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди. У Қозоғистон пойтахти Остонадан Uzbekistan Airwaysнинг оддий рейси билан учган. Олий мартабали меҳмонни Тошкент аэропортида Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Тошкет шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Умурзақовлар кутиб олди. Бу ҳақда Озодлик радиоси хабар тарқатди.
Изоҳ: Ҳалима Яқубнинг бу ташрифи жавоб ташрифи ҳисобланади. Чунки жорий йил январ ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сингапурга давлат ташрифи билан борган эди.
Сингапур иқтисодиёти ривожланган бозор иқтисодиёти бўлиб, у аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ бўйича дунёда энг юқори ўринлардан бирини эгаллайди. Сингапур иқтисоди ривожланган давлатлар даражасига тез сакрагани учун “шарқий Осиё йўлбарслари”дан бири саналади. Маълумки, Сингапур жанубий шарқий Осиё давлатлари Ассоциацияси (Association of South East Asian Nations) АSЕАNга аъзо. Бу ассоциацияни тузиш ортида Британия турган. Кейинчалик унга Америка Филиппин, Камбоджа ва Вьетнам каби ўзига тобе давлатларни қўшиб, унинг устидан ҳукмронликни ўз қўлига олган.
Сингапур Британия мустамлакаси бўлган. У британ ҳамдўстлигига аъзо давлат. Шунинг учун Сингапурда Британия нуфузи ҳозиргача сақланиб қолган. Европанинг етакчи мустамлакачи давлатларидан бири сифатида Британиянинг ҳам Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистонда манфаатлари бор. Масалан, британ парламент собиқ аъзоси, консерватор сер Ричард Оттауэй: “Марказий Осиё Буюк Британия стратегиясининг ажралмас қисмига айланиши керак” деган эди. АSЕАN бошиданоқ Хитойнинг жанубий шарқий Осиёдаги таъсирига чек қўйиш учун тузилган эди. Демак, айтиш мумкинки, Сингапурдан Америка бошлиқ Ғарб давлатлари Хитойнинг Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистондаги нуфузини ҳам камайтириш учун фойдаланмоқда. Сингапур президентининг Қозоғистонга, сўнгра Ўзбекистонга қилган ташрифига шундай баҳо бериш мумкин. Чунки Америка С5+1 формати ва Туркия, Сингапур каби давлатлар орқали Марказий Осиёда ўз таъсир доирасини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. АҚШ президенти ёрдамчиси ўринбосари ва Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича бош директор Лиза Кёртис: “АҚШнинг С5+1 форматида иштирок этишига алоҳида аҳамият берилди. Бу формат Марказий Осиёнинг бешта давлати ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни рағбатлантиришга қаратилган… Ғарб ва Қўшма Штатлар бу минтақа ҳам Хитойнинг қарз тузоғига тушиб қолмаслиги ҳамда Хитой минтақанинг заифлашган иқтисодидан фойдаланиб қолишига йўл қўйилмаслиги учун “тезкор жавоб фонди” каби бирор нарсани яратиши керак” деган эди. Демак, Сингапур ана шундай фондлардан бири вазифасини бажараётган бўлиши мумкин. Туркиянинг Евроосиё иқтисодий алоқалар ассоциацияси бошқарув раиси Ҳикмет Эрен “Дунё” ахборот агентлигига берган интервьюсида: “Сингапур ҳам Ўзбекистон учун энергетика, транспорт, кимё ва тўқимачилик саноати, шаҳарсозлик, таълим ва бошқа муҳим соҳаларда 3,8 миллиард долларлик лойиҳалари билан мамлакатингиз йирик инвесторлари қаторидан жой олди” деди.
Америка Хитойнинг Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистондаги таъсирини камайтириш учун бевосита ва билвосита ҳаракат қилмоқда ҳамда шу вақтнинг ўзида Украинадаги уруш ҳолдан тойдирган Россиянинг ҳам таъсир доирасини қисқартириш устида иш олиб бормоқда. Ўша Лиза Кёртиснинг фикрича, Россиянинг минтақадаги маданий ва сиёсий таъсирини бутунлай кесиб қўйишнинг иложи йўқ. Лекин Марказий Осиё давлатларини қўллаб-қувватлаш АҚШнинг мақсади бўлиб қолавериши керак.
Демак, Қўшма штатлар ва Ғарб Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирини чеклашга ҳаракат қилаётган бир вақтда, Хитойнинг бу қулай геосиёсий вазиятдан фойдаланиб қолишига йўл қўмаслик чораларини кўраётгани ҳам бор ҳақиқатдир.
Хуллас, Сингапур президентининг Ўзбекистонга қилган ташрифига мана шу нуқтаи назардан қараш керак.
Афсуски, юртларимиз мустамлакачи давлатлар ўртасида худди йиртқичлар талашадиган ўлжа сингари бўлиб қолди. Юртларимиз бу очкўз кофир мустамлакачилар чангалидан фақат Иккинчи Рошид Халифалик тикланиши билангина халос бўлади. Шунинг учун Ўзбекистон мусулмонлари уни тиклашга ҳаракат қилаётган Ҳизб ут-Таҳрирни қўллаб-қувватлашлари лозим. Зеро, Халифалик тикланса, нафақат мусулмонлар, балки бутун инсониятни ҳайвонлар даражасига тушириб қўйган капитализм ва секуляризм зулматларидан Ислом Нурига чиқади.
هَٰذَا مَا وَعَدَنَا ٱللَّهُ وَرَسُولُهُۥ وَصَدَقَ ٱللَّهُ وَرَسُولُهُۥۚ
– “Бу – Аллоҳ ва Пайғамбари бизларга ваъда қилган нарсадир. Аллоҳ ва Пайғамбарининг сўзи ростдир”. (Аҳзоб: 22)
Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми