| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›СИЁСИЙ ШАХС ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК

СИЁСИЙ ШАХС ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК

By htadmin
10.12.2016
2188
0
Share:

СИЁСИЙ ШАХС ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК

Мусулмонлар ўз ҳаётларида Исломий ақидадан бошқа бирор сиёсий ақидага таянмаганлар. Исломий ақида сиёсий мафкура бўлиб, мусулмонлар – қонунчилик бўлсин ёки ишларни юритиш ва бошқариш бўлсин – ўз ҳаётларига тааллуқли барча ишларда шу мафкурага таянганлар, шу мафкура орқали оламга чиқиб, ҳодисаларни юзага келтирдилар ёки ҳодисаларга нисбатан шу ақидадан келиб чиққан ҳукмлар ва унинг асосига қурилган фикрлар орқали муносабатда бўлдилар. Демак у мусулмонлар учун тирик, ҳаётий, фаол сиёсий ақида эди. Бироқ кейинчалик ишлар остин-устин бўлиб кетди, ҳақиқий эр кишилар майдондан четлатилди, сиёсий Ислом мусулмонларнинг сиёсий ҳаёти асоси бўлишдан четлатилди. Бунга Стамбулда иттиҳодчиларнинг ҳокимиятни қўлга олиши ва исломий дустур-конституцияни бекор қилиб, унинг ўрнига илмоний конституцияни қабул қилишлари сабаб бўлди. Шундан сўнг камолчиларнинг Халифаликни бекор қилиш тўғрисидаги қарори билан сиёсий Ислом мусулмонлар ҳаётидан бутунлай ўчирилди.

Шундай кейин мусулмонлар фақат куфр фикрлари асосида сиёсат юргизадиган бўлиб қолдилар. Куфр фикрлари ақлларга бостириб кириб, ишлар устидан ҳукмрон бўлиб олди. Бу ҳол Аллоҳ Таоло шу уммат учун сиёсий Исломни фикр тарқатиш орқали янгидан жонлантирадиган ва бу фикрни рўёбга чиқариш учун амалий ҳаракат қиладиган кишиларни чиқариб бергунга қадар давом этди. Бу ҳаракат исломий ақидани яна мусулмонларнинг сиёсий ҳаёти асосига айлантирувчи давлатни қуриш учун иш олиб борадиган сиёсий ҳизб орқали бошланди.

Ҳақиқий, тўғри сиёсий фаолиятни амалга ошириш қуйидаги бир неча ишларни талаб қилади:

Биринчи: Сиёсатчи билан тадқиқотчи ёки муфаккир ўртасидаги фарқни ажратиб олиш.

Кимки тарихни, аниқроғи сиёсий тарихни ўрганса ёки турли мавзуларда фикрий ва фиқҳий тадқиқотларни илгари сурса, лекин бунда ўз фикрини воқеалар жараёнига солиб кўрмаса ёки уммат бу фикрни ўз фикри сифатида қабул қилиши учун унга бу фикр борасида сақофат бермаса, ўз фикрини алоқаларда мужассам бўлиши, алоқалар шу фикр асосига қурилиши учун курашмаса, иш юқоридаги нарсаларгагина чекланиб қолса, у фақат бир тадқиқотчи бўлиб қолаверади, холос. Шунингдек муфаккир ҳам ўз уммати-миллатига бирор янги нуқтаи назарни ёки ташлаб қўйилган мафкурани жонлантириш таклифини илгари сурсаю, лекин унинг ҳаётда тирик, жонли бўлиши учун курашмаса, у ҳам бир муфаккир бўлиб қолаверади, сиёсатчи бўлмайди. Аммо агар ўз фикрини ҳодисалар «сўзлайдиган» (яъни ҳодисаларни келтириб чиқарадиган) фикрга айлантириш учун ёки ҳодисаларни ўзининг фикри асосида кузатилиб, танқид қилиниши учун курашса, у ҳолда сиёсатчи бўлади. Чунки сиёсат уни ҳаётда татбиқ этилиши учун олиб бориладиган кураш фаолиятига чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун ўз фикрини ҳаёт ва алоқаларда ҳукмрон қилиш учун қаттиқ туриб курашса ва олишсагина амалий сиёсатчи бўлади. Демак сиёсатчи бошқа, муфаккир бошқадир. Фақат муфаккир агар ўз фикрларининг ҳаётга татбиқ этилиши йўлида курашса, у ҳолда муфаккир сиёсатчи бўлади.

Иккинчи: Сиёсатчи билан журналист ўртасидаги фарқ:

Сиёсат – ички ва ташқи ишларни эътибор билан бошқаришдир. У рўзномаларни ўқиб қўйиш ва хабарларни эшитиб қўйиш эмас ёки ҳатто уларни шарҳлаш ҳам эмас. Гарчи бу ва бу каби ишлар сиёсатчи учун худди нон каби зарур нарсалардан бўлса ҳам, лекин буларнинг ўзигина сиёсат эмас. Чунки сиёсат – ишлар ва фикрлар жараёнидир. Улар одатда одамлар ва шахсларга хабарлар орқали етиб боради, уларни хабарлар орқали тушунилади. Ҳар қандай сиёсатчи фақат агар хабарларни изчил кузатиб борсагина сиёсатчи ҳисобланади, акс ҳолда сиёсатчи ҳисобланмайди. Шунингдек у хабар мавзуси борасида маълумотларга эга бўлиши ҳам шарт. Хабар ички ёки ташқи бўладими, бунинг фарқи йўқ. Шунинг учун одамлар орасида сиёсатчилар мавжуд бўлганидек, хабарларни етказиб турадиган журналистлар ҳам бор, сиёсат арбоблари мавжуд бўлганидек, матбуот ходимлари ҳам бор. Иккаласи бир-биридан тамоман фарқ қилади. Журналист – агар ундаги хабар ишларни бошқаришга оид бўлса – сиёсатчи даражасига кўтарилиши мумкин ва сиёсатчи ҳам агар ғам-ташвиши фақат хабарларни етказиб туришгина бўлиб қолса, журналист ёки шарҳловчи даражасига тушиб қолиши мумкин.

Ҳизб йигитлари амалий сиёсатчилар ҳисобланади. Улар назариётчи сиёсатчи ҳам, журналист ҳам эмаслар. Тўғри, улар хабарларни кузатиб боришга зўр эътибор беришлари ва уларни атрофлича ўрганишлари зарур. Лекин бу нарса бир алоҳида ғоя эмас, балки умматлари ишларини эътибор билан кузатиб, бошқаришнинг бир воситаси бўлиши керак, холос. Чунки улар журналист эмас, сиёсатчидирлар. Ҳатто матбуот соҳасида ишлаган тақдирларида ҳам, улар энг аввало сиёсатчидирлар. Бунинг устига улар даъватни кўтариб чиқувчи ва мафкура соҳиби ҳамдирлар. Шунинг учун улар одамлар ишларини мафкура ва даъватни етказиш билан бошқаришда давом этишлари, сиёсий хабарлар ва сиёсий маълумотларни эса ишлар ва фикрларни етказувчи восита қилиб олишлари зарур. Даъватни кўтариб чиқаётган сиёсатчи ўзи сезмаган ҳолда журналистга айланиб қолмаслиги учун хабар ва маълумотлар қиймати унинг наздида шундан зиёда бўлмаслиги керак. Демак хабарларни кузатиб бориш албатта зарур. Лекин уларни етказиш ва шарҳлаш билангина овора бўлиб ўтиравермаслигимиз керак. Аксинча биз улардан ишларни бошқариш учун фойдаланишимиз лозим, холос.

Лекин шуни ҳам айтиш керакки, ҳозирги вақтда хабарлар ва маълумотлар қийматга эга бўлгани ва одамлар орасида тарқалаётгани боис аҳамият касб этиб қолди. Шунинг учун давлатлар уларга кўпроқ аҳамият берадиган бўлиб қолди. Улар фикрлар, лойиҳалар, давлатлар, шахслар учун бир ташвиқот воситасига айланди. Адаштиришда ўйнаётган ролини-ку айтмай қўя қолайлик. Буларнинг барчаси боис хабар ва маълумотлар ўзига хос ва кўзга кўринарли аҳамият касб этиб қолди. Лекин бу аҳамият матбуотнинг ахборот манбаи сифатидаги иши замирида ётади. Бу аҳамият матбуотнинг бошқалар қўлида қурол бўлиб қолишига сабаб бўлади. Шунинг учун барча ахборот воситалари сиёсатчи фойдаланадиган бир восита бўлади, холос, бундан ошиқча бўлмайди.

Учинчи: Сиёсатнинг аниқ амалий маъноси:

Сиёсат, айтиб ўтганимиздек, ишларга эътибор бериб, уларни бошқаришдир. Ишлар эса вазиятга қараб турлича бўлади, аҳвол ўзгариши билан янги-янги ишлар пайдо бўлади. Масалан бир малай кимсанинг одамлар ишончига кириб олиб, фитналарни амалга ошириш учун ҳокимиятни эгаллаб олиши одамлар ишларига тааллуқлидир. Душманнинг мусулмонлар юртларига қарши уруш қилиб, бостириб кириши ҳам одамлар ишларига тааллуқлидир, бу душманнинг ҳарбий жиҳатдан енгилиши ҳам одамлар ишлари жумласига киради. Қолаверса Хавфсизлик кенгашининг уммат душманлари манфаатига хизмат қиладиган қарорни чиқариши ҳам ва бу қарорни ҳокимлар қўш қўллаб қабул қилиши ҳам одамлар ишига алоқадордир. Шунинг учун сиёсатчи ўз уммати ишларини сергаклик билан кузатиб боради, атрофида кечаётган ҳодисаларни ўткир кўз билан синчиклаб кузатиб, тушуниб олади, уммат потенциали, бойликлари устидан ким хўжайинлик қилаётганини билиб олади, бу борада ҳеч кимга алданмайди. Бинобарин уммат ишига эътибор бериш учун туриши лозим бўлган нуқтани жуда аниқ тарзда белгилай олади. Демак сиёсатчи ҳодисаларни диққат билан кузатиб боради, улар устидан аниқ ҳукм чиқаради ва уларга нисбатан тутиладиган позицияни аниқ белгилаб олади. Ундаги бу эътибор бериб кузатиш битта ўзгармас шаклга эга бўлмайди. Чунки ишларни эътибор бериб кузатиш гоҳида бир малайни фош қилишни тақозо қилиб қолади. Чунки агар бу малай кофирлар режаларини муваффаққиятли амалга оширишдаги асосий фигура бўлса, уни фош этиш билан эътибор бериб кузатишнинг ҳақиқий маъноси рўёбга чиқади. Гоҳида эса эътибор бериб кузатиш бирор кофир ёки малайнинг режасини фош қилишни тақозо қилиб қолади. Агар малай маълум бўлсаю, лекин режа номаълум бўлса, бу режани фош этишни тақозо қилиб қолади. Гоҳида эса умматнинг бирор манфаатини табанний қилишни, у ҳақда қайғуришни тақозо қилиб қолади. Бу эса шу манфаат борасидаги шаръий ҳукмни баён қилиш билан ёки ёмон бошқарувни очиб ташлаш билан ёки иккаласини ҳам баён қилиш билан бўлади. Гоҳида эса ўзи ҳаракат қилаётган мақсад ёки ўзи белгилаб оладиган ғоя сари умматни йўналтириш билан бўлади. Шундай қилиб сиёсатчида «стереотип (бир хил қолипдаги) фикрлаш» ва «стереотип иш тутиш» деган нарса бўлмайди. Бошқача айтганда қотиб қолиш деган нарса бўлмайди. Чунки мақсад – мабда орқали уммат ишларини эътибор билан бошқаришдир.

Лекин бу қотиб қолмаслик мусулмон сиёсатчини сиёсатнинг ғарбликлар тушунчасидаги маъносига тортиб кетмаслиги керак. Чунки мусулмон одам шаръий ҳукм доирасидан чиқмайди. Ғарбликлар тушунчасида сиёсат мумкинотлар фанидир, яъни воқелик фанидир, яъни воқеликни шу воқелик муолажаси тақозо қиладиган қатъий, ўзгармас фикр билан эмас, балки замон руҳига мос келадиган тарзда муолажа қилишдир. Сиёсат маъносини бундай тушуниш, ҳозир дунёда сиёсат билан амалий тарзда шуғулланаётганларнинг ҳаммаси устидан ва мусулмон юртларидаги уларга тақлид қилиб эргашаётган сиёсатчиларнинг устидан ҳукмрон бўлиб қолган тушунчадир. Мусулмон одам бундан эҳтиёт бўлиши лозим. Чунки ғарбликлар мумкинот деганда фақат имкони йўқ нарсанинг зиддинигина ёки бутун мавжуд имкониятлар билан воқеаларни келтириб чиқаришни ёки ўзгартиришни ёки янгилаш маъносинигина кўзда тутишмайди, балки бундан ҳам баттарроқ маъноларни кўзда тутишади. Масалан воқеликни ҳеч қандай собит фикрга боғланмай, ямаб, бўяб-бежаб, чиройли қилиб кўрсатишни кўзда тутишади. Фаластин ёки Кипр муаммосига бўлган қараш бу маънони яққол кўрсатиб турибди.

Тўртинчи: Сиёсий онг ҳақиқати:

Сиёсатнинг амалий маъноси ҳақида сўз юритиш бизни зарур бўлган сиёсий онг маъносини аниқлаб олиш сари етаклайди. Даъватни кўтариб чиқувчидаги сиёсий онг дейилганда маҳаллий ёки халқаро сиёсий вазиятларни англаш ёки сиёсий ҳодисалардан огоҳ бўлиб туриш ёки халқаро сиёсий хабарларни ёки сиёсий ишларни кузатиб боришни англатмайди. Гарчи булар сиёсий онгни ҳосил қилиш ёки камолига етказиш учун зарур бўлган нарсалардан бўлса ҳам, лекин сиёсий онг деганда буларнинг ўзинигина тушунилмайди. Балки сиёсий онг дунё ва ҳодисаларга бир хос бурчак (муайян нуқтаи назар)дан туриб назар ташлашдир. У биз мусулмонларга нисбатан Исломий ақида бўлмиш «Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ» бурчагидир. Бизнинг тушунчамиздаги сиёсий онг мана шудир. Демак у кўп хабарларни билиш ёки уларни таҳлил қилиш билангина бўлмайди. Шунинг учун дунёга махсус бурчакдан эмас, бошқа нарсадан туриб қараш сиёсий онг эмас, балки юзаки қараш ҳисобланади. Сиёсий онг бўлиши учун қуйидаги икки унсур (элемент) бўлиши шарт:

  1. 1)Бутун оламга муайян, махсус бурчакдан туриб назар ташлаш. Мусулмон одам, табиийки, исломий ақида бурчагидан туриб қарайди.
  2. 2)Шаръий ҳукм.

Мана шу сиёсий онгдир. Сиёсий онг маъносини бундай тушуниш табиийки сиёсатчи зиммасига ўз мабдаси йўлида, ёлғиз шу мабдагина ер юзида ҳукм суриши учун курашга шўнғиш вазифасини юклайди.

Сиёсий онг сиёсатчи зиммасига ўзининг йўналишига зид бўлган барча йўналишларга қарши, ўзининг тушунчаларига зид бўлган барча тушунчаларга қарши курашга шўнғиш вазифасини юклайди. Айни вақтда у ўз тушунчалари ва йўналишини мустаҳкам томир оттириш учун ҳам курашга шўнғийди. У бир вақтнинг ўзида курашда бир-биридан қилча ҳам ажрамайдиган, бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлган икки йўналиш бўйлаб ҳаракат қилади. У бир вақтнинг ўзида яксон қилади ва тиклайди, бузади ва қуради, зулматни тарқатиб, нур таратади. У бамисоли фасодни ёндириб, кул қилувчи оловдир ва ҳидоят йўлини ёритувчи машъалдир.

Энди кимдир «сиёсий онг жуда улкан ва қийин иш экан, у фақат гениал (ўткир) ва зиёли одамларгагина насиб қилади», деган ўй, хаёлга тушиб қолмаслиги учун ҳамма шуни билиши лозимки, сиёсий онгга ҳар бир одам, ҳатто оддий, авом халқ ҳам осон эриша олади. Чунки сиёсий онг дегани дунёдаги барча сиёсий ишларни атрофлича билиб олиш ва Исломнинг ҳаммасини атрофлича билиш дегани эмас. Балки у воқеалар жараёнини кузатиб бориш ва дунёга Ислом бурчагидан туриб назар ташлашдан иборат, холос. Демак ундаги асосий, эътиборли нарса дунёга махсус, муайян бурчакдан туриб назар ташлашдир, гарчи битта сиёсий иш бўлса ҳам. Демак ҳодисаларга назар ташлаб, уларни тушуниб, сўнгра улар устидан Ислом бурчагидан туриб ҳукм чиқаришнинг ўзиёқ сиёсий онг мавжуд эканлигига далолат қилиш учун етарлидир. Бунга тирик мисол сифатида Ливандаги ҳодисалар жараёнини келтириш мумкин. Чунки у ердаги ҳодисаларни бу ўйиндаги тарафларга ўз ҳукмини ўтказаётган регионал ва халқаро воқеликдан айри ҳолда кузатиш тўғри бўлмайди. Шунингдек бу ҳодисалар жараёни устидан шаръий ҳукм бурчагидан узоқда туриб ҳукм чиқариш ҳам жоиз эмас. Чунки воқелик муолажа манбаи эмас, балки муолажа қилинадиган ўрин бўлиши лозим.

Тўғри, кишилардаги бу сиёсий онг улардаги дунё ва сиёсий ҳодисалар ҳақидаги билимлар турлича бўлишига қараб ва Ислом ҳақидаги билимлар турлича эканига қараб бир-биридан фарқ қилиши табиий. Лекин шундай бўлса-да, ҳаммаси сиёсий онгдир. Шунга кўра сиёсий онг фақат сиёсатчиларга ва муфаккирларгагина хос бўлган нарса эмас, уларгагина хос бўлиб қолиши дуруст ҳам эмас. Аксинча у умумий, ҳаммага тегишлидир. Умумий бўлиши вожибдир. Сиёсий онгни уламолар ва таълим олувчиларда вужудга келтириш мумкин бўлганидек, уни оддий халқда ҳам вужудга келтириш мумкин. Балки бутун умматда умумий тарзда бўлса ҳам вужудга келтириш вожибдир. Чунки уммат эр кишилар етишиб чиқадиган ҳосилдор заминдир. Бу замин сиёсий онг замини бўлиши лозим. Шунда ундан мухлис, онгли, етук сиёсий шахслар, ҳақиқий эр кишилар етишиб чиқади, шунда уммат соғлом исломий онг билан ҳокимларни муҳосаба қилиш ва узлуксиз давом этаётган кенг кўламдаги, улкан ташқи фитналарга қарши туриш имконига эга бўлади. Агар бундай онг етишмаса, у ҳолда ўзимизни бир тешикдан қайта-қайта чақтираверамиз.

Бешинчи: Вужудга келтириш лозим бўлган сиёсий доира:

Сиёсий доира арбоблар доираси бўлиб, улар одамлар ишларини ҳукм юритиш орқали амалий тарзда бошқаришади. Бу доира, шунингдек, сиёсий хабарларни, сиёсий ишларни ва сиёсий ҳодисаларни кузатиб, улар ҳақида ўз фикрини билдирадиган ва одамлар ишларини ўзидаги фикр билан бошқарадиган кишилар доираси ҳамдир. Демак сиёсий доира сиёсатчилар доирасидир. Улар ҳокимлар бўладими ёки бошқа кишилар бўладими, бунинг фарқи йўқ. Улар яшайдиган ва ҳаётларини ўтказадиган мана шу доирани сиёсий доира деб аталади. Ислом давлати қулаганидан бошлаб исломий сиёсий доира майдондан бутунлай йўқ бўлди. Мусулмонлар юртларини босиб олган кофирлар бундан фойдаланиб ўзларининг фасод фикрлари ва фасод шахсларига тўла бир фасод сиёсий доирани вужудга келтиришди. Кофир олдин шундай шахсларни тайёрлаб олди, уларга ўз фикрини ва арзимас мақсадларни сингдирди. Бу кофир юртларимиздан ўз ҳарбий кучларини олиб чиқиб кетганидан кейин бошқарув тизгинларини мана шу доира ўз қўлига олди. Бу доира ҳозир ҳам ўша-ўша, ҳеч ўзгаргани йўқ. Ҳануз кофир фикрларини ва у сингдирган арзимас мақсадларни кўтариб юрибди. Бу кофир ҳануз ўз малайларини етиштириб чиқаряпти. Бу малайлар сиёсатни кофир ўлчови билан тушунишади. Шунинг учун мусулмон сиёсатчи ўзини бу доирадан йироқ тутиши лозим, балки ўз фикр ва мақсадларида бу доирага бутунлай қарама-қарши бўлган алpтернатив доирани вужудга келтиришга ҳаракат қилиши лозим. Мусулмон одам шуни тушуниб олиши лозимки, ўзининг ёки партиясининг кофирлар вазирликларида ишлашига ёки ғайри исломий партиялар сафига киришга ёки бундай партиялар билан коалиция тузишга ёки ҳокимлардан ҳозирги конституциялар асосида ҳисобот талаб қилишга рози бўладиган ҳар бир кимса бу қилмиши билан ҳозирги сиёсий доиранинг бир бўлаги бўлиб қолади. Ҳақиқий мусулмон сиёсатчи эътиқодли сиёсатчидир. Шунинг учун у бу фасод доирага киришни истамайди. Чунки у яримта фикрларга рози бўлмайди, бошқарув унинг наздида ғоя эмас, бир восита холос, ҳокимларни муҳосаба қилиш эса восита эмас, бир шаръий ҳукмдир. Бу муҳосаба фақат Ислом асосида бўлиши лозим.

Аллоҳ Таоло деди:

– ”Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир“.  [4:139]

Аллоҳ Таоло яна деди:

– ”Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас“.[11:113]

Олтинчи: Мусулмон сиёсатчи исломий шахсдир:

Ўз уммати ишларини сергаклик билан кузатадиган, уммат ҳолини кузатиб, буни ўз мабдаси орқали кўриб тушунадиган, ўзи дуч келаётган ҳар бир муаммони ҳал қилишда ақидасини асос қилиб оладиган, яъни ақлию қалбига иймонни асос қилиб оладиган сиёсатчи исломий шахсдир. Чунки у Қуръонини ва ақидасини тирилтиради, иккаласини арзимас, тор ишлар доирасига қамаб қўйишга асло рози бўлмайди. Аксинча у бутун ер юзига Исломни сингдириш учун ер юзини остин-устин қилиб ташлашни истайди. Аллоҳ Таоло ҳаж сурасида шундай дейди:

– ”Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар. (Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг (измидадир)“.    [22:41]

Мана шу исломий шахсиятдир. Мана шу шундай кенг кўламли тушунчага эга бўлган мусулмон сиёсатчидир. У энг тақволи, даражаси ва руҳонияти энг юксак инсондир. Чунки ундаги руҳоният жанг хандақларидаги мужоҳидлар руҳониятидир, масжидларда ибодат қилувчилар руҳониятидир, Аллоҳ Таолодан қўрқиб йиғловчилар руҳониятидир, Аллоҳ ерларини Аллоҳ йўлида сергаклик билан қўриқлайдиган муробит-қўриқчи руҳониятидир. Айни вақтда у ўзини мискин, бечора қилиб кўрсатмайди, оғиз кўпиртириб мақтанмайди, сохтакорлик қилмайди, хўжакўрсинга иш қилмайди. Чунки унинг туйғулари шариат асосида қўзғаладиган жўшқин, ҳақиқий туйғулардир. Бу туйғулар унинг жисму жонидан, қалбидан, ақлидан чуқур жой олган. Унга баҳо бериш учун унинг кўринишларидан бирининг ўзи, яъни дунё, ҳодисалар ва шахслар устидан «Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ» нуқтаи назаридан туриб ҳукм юритишнинг ўзи кифоя қилади.

– ”Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмронқилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Œзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирор нарсани шерикқилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас, улар итоатсиз кимсалардир“.[24:55]

Валид Абдулмуизз

+5
0

Related posts:

No related posts.

Tagsсиёсий ақидасиёсий мафкураСИЁСИЙ ШАХС
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

     “Ўткан кунлар”дан  шу  кунларга назар…

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин режими хавфсизлик хизмати шайх Юсуф Мухоризани кўчадан ўғирлаб кетди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғарб ва унинг малайлари Фаластин масаласини оддий халқ масаласи қилиб кўрсатишга уринишмасин, у Уммат масаласидир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/