| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Субсидия орқали давлат назоратни кучайтиряпти

Субсидия орқали давлат назоратни кучайтиряпти

By htadmin
19.08.2025
264
0
Share:

Субсидия орқали давлат назоратни кучайтиряпти

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон ҳукумати Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида камбағал оилалар учун ичимлик суви харажатларини қоплаш мақсадида янги тартиб жорий этди. Қарорга кўра, аҳолига артезиан қудуқ қазиш, сув насослари ва фильтрларни ўрнатиш харажатларининг 90 фоизини қоплаш учун субсидия берилади (xabar.uz). Бир қарашда, бу халқ учун катта имкониятдек туюлади. Аммо масаланинг ичига назар ташласак, субсидия орқали давлат аҳолини янада кучлироқ назорат остига олаётгани аён бўлади.

Бу назоратнинг асосий механизми субсидия олиш жараёнининг ўзида яққол кўринади: фуқаролар “ЯМИҲ” орқали рўйхатдан ўтиши шарт. Бу эса аҳолининг молиявий ва ижтимоий ҳолати тўғрисидаги барча маълумотларни давлат қўлига топшириш дегани. Давлат ким қанча даромад қилади, уйида қандай шароитда яшайди, ким қўшимча ресурсларга эга – барчасини осонгина кузатиб боради.

Шу билан бирга, субсидия фақат “камбағал оилалар реестри”га киритилганларга берилиши давлатнинг назорат функциясини янада мустаҳкамлайди. Бу ҳолат камбағалликни оддий иқтисодий аҳволдан чиқариб, давлат учун сиёсий ва статистик категорияга айлантиради. Аҳоли давлатдан ёрдам олиш учун ўз камбағаллигини тан олиши ва расмий тарзда “камбағал” мақомига эга бўлиши шарт. Шу билан давлат аҳоли устидан “сен камбағал, сен эса тўқ” деб белгилаш ҳуқуқини қўлга олади.  

Бу эса давлатнинг аҳоли устидан турли йўллар билан назорат ўрнатишини кўрсатади. Бу назоратнинг яна бир кўриниши ичимлик суви масаласида ҳам намоён бўляпти. Лекин бу ёрдамнинг аҳолининг ичимлик сувидан фойдаланиш учун тўлайдиган тарифларига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Яъни давлат аҳоли ичимлик сувига эришиши учун субсидия ажратмоқда. Аслида, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш давлатнинг тўғридан-тўғри ва асосий вазифаси бўлиши керак эди…

Мазкур “субсидия”нинг энг шубҳали томони шуки, маблағ аҳоли қўлига тўғридан-тўғри берилмайди. У фақат ҳукумат рўйхатига киритилган тадбиркорлар орқали сарфланиши мумкин. Демак, бу имкониятдан ҳукуматга яқин тадбиркорлар фойдаланиб қолмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ. Яъни субсидия халққа ёрдам сифатида кўрсатилса-да, амалда “ўз одамлари” учун бизнес имкониятига айланиб кетиши эҳтимоли юқори. Натижада халққа берилиши керак бўлган ёрдам ҳукуматдагилар ва уларга яқин доиралар учун бизнес манфаатига айланади.

Бироқ бу жараён фақат маҳаллий сиёсат эмас, унда халқаро ташкилотлар таъсири ҳам яққол кўзга ташланади. Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини рақамлаштириш ва субсидия механизмларини жорий этиш ғоялари кўпинча Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва БМТнинг тегишли агентликлари тавсиялари билан боғлиқ. Уларнинг стратегияси шундай: давлат тўғридан-тўғри аҳолига пул тарқатмасдан, рақамли реестрлар орқали “нишонланган ёрдам” кўрсатсин. Бу, бир қарашда, шаффофликка хизмат қилади. Аммо аслида халқаро ташкилотлар давлатни ўз аҳолиси устидан электрон назорат ўрнатишга рағбатлантиради.

Бундан ташқари, Жаҳон банки ва ХВЖ субсидияларни “иқтисодий ислоҳотлар”нинг бир қисми сифатида кўради, яъни давлат умумий ижтимоий харажатларни қисқартириб, фақат “камбағаллар реестрига кирган” одамларга чекланган ёрдам бериши керак. Бу эса аҳолини қатламларга бўлишни кучайтиради.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, субсидия орқали ҳукумат бир томондан “халқпарварлик” имижини сақлаб қолмоқчи бўлса, иккинчи томондан халқаро ташкилотлар талаб қилган “нишонланган ижтимоий ёрдам” тизимини жорий этиб, ўзини “ислоҳотчи” сифатида кўрсатмоқчи. Аммо аслида аҳоли устидан ахборот ва иқтисодий назорат кучаймоқда. Субсидия бу ёрдам эмас, балки аҳоли устидан назорат воситаси ва бюджет маблағларини талон-тарож қилиш имкони ҳамдир. Давлат “камбағалликни қисқартиряпмиз” деб эълон қилади, халқаро ташкилотлар бу жараённи қўллаб-қувватлайди, аммо барча ижтимоий ва иқтисодий ҳаракатлар ягона маълумотлар базасига жамланади. Шу сабабли, сув субсидияси орқали бошланган назорат нафақат янги механизм, балки мавжуд рақамли ва энергетик назорат тизимлари билан уйғунлаштирилган қадам ҳамдир. Ҳозир электр ва интернет каби асосий хизматлар аллақачон назорат остида бўлса-да, сув субсидияси орқали бу назорат янги иқтисодий ва рақамли каналлар орқали кучайтирилади. Фуқаролар субсидия олиш учун шахсий ва ижтимоий маълумотларни тақдим этиши керак, бу эса давлатга нафақат техник, балки ижтимоий ва иқтисодий ҳаракатларни ҳам тўлиқ кузатиш имконини беради. Шу билан сув субсидияси орқали тўпланган маълумотлар электр, интернет ва бошқа хизматлар билан интеграция қилинади ва аҳоли ҳаракатларини янада кенг ва мукаммал назорат қилиш имкони пайдо бўлади.

Бу замонавий капитализм шароитида табиий ҳолат ҳисобланади. Шу боис, ҳозирда ҳукуматнинг ҳар қандай ёрдам чора-тадбирини синчиклаб ўрганиш зарур, чунки ундан аксар ҳолларда халқнинг ҳақиқий манфаати кўзланаётгани йўқ. Масалан, давлат триллионлаб маблағларни газ ва электр энергиясига субсидия шаклида ажратади, аммо халқ бу ёрдамни ҳис қилмайди, маблағлар қаерга сарфланаётгани эса сирлигича қолиб кетаверади.

Манфаатпарастликка асосланган капиталистик демократия тузумини ҳаётдан улоқтириб ташламас эканмиз, ҳукумат тепасига қанча инсофли шахс келмасин, аҳвол ўзгармайди ва аҳоли учун ҳақиқий ёрдам таъминланмайди.

Исломда эса ичимлик суви уммат бойликлари туридан бўлиб, ҳар бир уммат вакили ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Давлат бунинг учун шарт-шароитларни беғараз, миннатсиз қилиб тақдим этиши шарт. Бундан ташқари, давлат бу хизматларни Аллоҳнинг буйруғи сифатида бажариб, аҳолига ҳисобот ҳам тақдим қилиб боради. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Одамлар уч нарсада – сув, олов ва яйловда шерикдирлар”.

 

Салоҳиддин

19.08.2025й

+3
0

Related posts:

No related posts.

Tagsдавлат назоратиСубсидия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Уммат бирлиги ва жамоа тушунчаси

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тунис режими Исломга уруш очди

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Эй Кинона аҳли: қўзғолонингиз Ислом ва унинг ҳукмларини татбиқ этиш учун бўлсин акс ҳолда йўқ

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.05.2026

    2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/