Суданлик аёлларнинг эксплуатация қилиниши капитализм эпидемиясидир
Матбуот баёноти
Суданлик аёлларнинг эксплуатация қилиниши капитализм эпидемиясидир
Америка кўмагида Судан шимолидаги мусулмонларга қарши бошланган ва Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари томонидан амалга оширилган оммавий қирғинлар, аҳолини кўчириш ва жинсий зўравонликлар 2023 йил апрел ойидан буён тўхтовсиз давом этмоқда. Мусулмон ўз дини ва шаънини ҳимоя қилиш учун ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди. Чунки на ёрдам берувчи бор ва на кофирни жиноят қилишдан тўсадиган куч бор. Ўтган ойнинг 26-да БМТ Ал-Жазира нет томонидан тарқатилган ҳисоботида «Суданлик аёлларнинг жинсий тажовузга учраш ҳоллари эпидемик даражага етиши»дан огоҳлантирди. Кейин «Бу жинсий тажовузлар кўлами қабул қилиб бўлмас даражага етди», дея қўшимча қилди.
Эй мусулмонлар!
Бу қадр-қиммат ва ор-номусга қарши эпидемик зўравонликдир! Наҳотки, иффат соҳибаларининг ер юзидаги энг паст кимсалари томонидан эксплуатация қилиниши эпидемия каби кенг тарқаётганига рози бўлсангиз?! Хорлик шу даражага етдими?! Тажовузга учраган битта аёл учун бутун қўшинни ҳаракатга келтирган Мўътасимлар замони қайда қолди?! Биз ўтмишга заифларнинг қараши каби қарамаяпмиз. Аксинча, куч-қудрат эгалари ўртасида қадр-қиммат ва ор-номус туйғуларини уйғотиш, жасорат ва Исломга муҳаббатни рағбатлантириш учун ўтмишни мисол қилиб келтиряпмиз. Хўш, нега ҳалигача жаҳлингиз чиқиб, ғазабланмаяпсиз? Зеро, озод ва покиза аёлларнинг таянчи фақат эр кишиларидир. Бас, барча иллатнинг сабаби БМТ билан халқаро тартибдир. Айнан Исломнинг бошқарувдан ва ҳаётдан кетказилиши кофирларга йўл очди, энди улар ҳеч кимдан қўрқмай, ҳеч кимнинг кузатувисиз ва жавобгарликка тортишисиз номусларимизни очиқ-ошкор топтайдиган бўлишди. Муҳандис Исмоил Ваҳвоҳ роҳимаҳуллоҳ бундай деган эди:
«Ғарб ҳазоратининг тақвими (байрамларга) тўлиб тошди. Либерал капитализм ва ҳукмрон халқаро тизим инқироз ва мусибатларни келтириб чиқариш ва уларни нишонлашда устаси фаранг бўлиб кетган. Улар инсонни ва унинг ҳуқуқларини оёқ ости қилиб, кейин халқаро инсон ҳуқуқлари кунини нишонлашмоқда. «Оналар куни»ни байрам қилишяпти, ҳолбуки, шу кунгача аёлни оналик ҳуқуқидан маҳрум этиб келишди. «Болалар куни»ни нишонлашяпти, ҳолбуки, Ғарб оилаларида болалар сонидан итлар сонини кўпайтириб юборишди. «Хотин-қизларга қарши зўравонликка барҳам бериш халқаро куни»ни нишонлашяпти, ваҳоланки уларни боши мусибатдан чиқмаяпти. «Халқаро тинчлик куни»ни нишонлашяпти, ваҳоланки, ўзлари ҳар ерда мустамлакачилик ва беҳуда урушларни аланга олдиришяпти, «саводсизликка қарши кураш куни»ни нишонлашяпти, ваҳоланки, ўзлари сохта-бузғунчи оммавий ахборот воситалари орқали ақлларни ювишяпти. Агар буларнинг барчасига чек қўймасак, Ғарб ҳазоратининг инсоният фожиаларини яратишдаги муваффақиятини нишонлаш учун 365 кун етмайди ва улар бир куннинг ўзида, яъни эрталаб, пешин ва кечқурунда алоҳида-алоҳида нишонлайдиган бўлишади».
Ассошиэйтед Пресс томонидан эълон қилинган ҳисоботларда айтилишича, омон қолиш учун бошпана, уй-жой, озиқ-овқат, ичимлик ва даволаниш эвазига жинсий эксплуатацияга учраган аёллардан келиб тушган шикоятларнинг аксарияти «Чегара билмас шифокорлар» ташкилоти, бошқа гуманитар ташкилотлар ва маҳаллий қўллаб-қувватлаш кучлари ходимлари устидан бўлган. БМТнинг мустақил халқаро фактларни аниқлаш миссияси ҳужжатига кўра, ўтган ой Суданда «Зўрлаш, жинсий эксплуатация, жинсий мақсадларда ўғирлаш, мажбурий никоҳ ва одам савдоси» кабиларни ўз ичига олган жинсий зўравонлик ҳолатлари кучайиб кетган. Бироқ биз воқеликда бу каби жиноятларга жазо бериш ёки ушбу эпидемияни тўхтатиш борасида бирор саъй-ҳаракатни кўрмаяпмиз. Бор-йўғи БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи «дунё яхшироқ иш қилиши керак», деган гапни гапирди, холос.
Инсонни маънавиятидан жудо қилган, яратувчиси билан бўлган алоқасини узиб, шаҳватларига қул қилган капитализм бўлиб, айнан у аёллар номусининг топталишига ва урушларда эксплуатация қилинишига сабаб бўлмоқда. Ер юзини давлатлар ва давлат ичкарисидаги нуфузли фигураларнинг шахсий манфаати учун тўқнашувлар майдонига айлантирган айнан шу капиталистик мафкура бўлиб, айнан шу мафкурани ёйиш йўлида бутун дунёда урушлар аланга олиб, инсонларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлди. Бу мафкура фақат зўравонлик ва геноцид билан тарқатилаётган экан, бу геноцид америкалик қизил танлиларни қиришдан бошланиб, бугунги кунда мусулмон юртларимизга қадар тўхтагани йўқ, давом этяпти. Капитализм фақат ўлдиришга асосланган тузум бўлиб, инсон нафсини қондириш учун барча воситаларни жоиз деб ҳисоблайди. Ўзини тута олмаслик, бошқаларга нисбатан нафрат уйғотиш ва мазлумларнинг қадр-қимматини менсимаслик гуманитар ёрдам ходимларига мусулмон қизларни эксплуатация қилишларига йўл очади. Қисқа ва тушунарли қилиб айтадиган бўлсак, аёлларни зўрлаш ва жинсий эксплуатация қилиш фақат ва фақат Исломнинг бошқарувдан четлатилгани учун содир бўлди ва Исломни бошқарувга қайтариш билангина бу нарсага барҳам берилади. Исломдан бошқаси ҳаргиз аёллар шаънини кўтармайди, номусларини ҳимоя қилмайди.
Аллоҳим, бизларга бу зулмни биздан олиб ташлайдиган, ер юзининг барча жойларидаги опа-сингил ва қизларимизнинг қадр-қимматини ҳимоя қиладиган рошид, ғайратли ва холис имом-халифани насиб эт. Чунки имом-халифа қалқон бўлиб, биз уни йўқотдик. Шунинг учун бизга барча халқлар худди кўппаклар каби ҳар томондан ташланмоқда.
﴿وَسَيَعۡلَمُ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓاْ أَيَّ مُنقَلَبٖ يَنقَلِبُونَ﴾
«Золим кимсалар эса яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар» [Шуаро 217]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми