Танзания полицияси Ҳизб ут-Таҳрирнинг Рамазон ойи арафасидаги конференциясини тақиқлади

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Танзания полицияси Ҳизб ут-Таҳрирнинг Рамазон ойи арафасидаги конференциясини тақиқлади
Такаббур полиция Ҳизб ут-Таҳрирнинг 2017 йил 20 май шанба кунига белгилаган конференциясини тақиқлади. Конференция муборак Рамазон кириб келиши муносабати билан Доруссаломдаги «Мейфэр» меҳмонхонасига чақирилган эди. Полиция меҳмонхона маъмуриятига 19 май куни чиқарган таҳдидли мактубини 20 май куни йиғилиш очилишига бир неча соат олдин топширди. Тақиқловга келтирилган дастакка кўра, гўё Ҳизб конференцияси жамиятга нисбатан ёмон ният кўзланган яширин йиғилиш ҳисобланар эмиш.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Танзания аъзоларида савол туғилади: Наҳотки, яширин йиғилиш 450дан зиёд иштирокчилар таклиф этилган меҳмонхона залида ўтказилса, шу ақлга тўғри келадими?! Наҳотки, яширин йиғилишга динимиз вакиллари, имом-хатиблар, уламолар, сиёсатчилар, журналистлар, адвокатлар, фаоллар каби турли таниқли шахслар очиқ таклиф этилса?! Бундан ташқари, яширин йиғилиш электрон сайтлар ва бошқа ахборот воситалари орқали эълон қилинадими, шу ақлга сиғадими?! Агар шу сабаб бўлган бўлса, у ҳолда, нега тақиқлов мактуби конференциядан бир кун олдин чиқарилиб, тадбир бошланишидан атиги бир неча соат олдин берилди?!
Бу шармандагарчилик демократик режимнинг ҳам золим ва мустабидлигини фош этди. Бутун дунёдаги демократик ҳукуматларнинг сўз эркинлигини қўллаб-қувватлашлари тўғрисидаги даъволари аслида қуруқ шиорлардан ўзга нарса эмаслигини яна бир бор очиб ташлади.
Биз айни муҳим тадбирга чақирилган барча меҳмонлар дуч келган қийинчиликлар учун чуқур тавозу ила таассуф изҳор этамиз. Зеро, бу тадбир нозик масалаларни, шу жумладан, бутун дунё даражасидаги капиталистик тузумнинг муваффақиятсизлиги масаласини ўз ичига олган эди. Шундай бўлса-да, биз уларга шуни камтарлик ила эслатмоқчимизки, тузум тепасидагилар ишлаган айни «сценарий», капитализм ва унинг сиёсий демократик тузумининг омадсизлигини, номувофиқлигини ҳамда одамларни ҳамма нарсадан маҳрум этиб, жумладан, долзарб масалалар устида ўзаро баҳс-мунозара қилишларига ҳам йўл қўймайдиган фаолиятсиз тузум эканини намойиш қилди. Демак, ҳар қандай ёрқин фикр соҳиби бу тузумнинг альтернативи ҳақида бош қотирмоғи вақти келди, у ҳам бўлса, Ислом ва унинг рошид Халифалик тузумидир.
Масъуд Муслим
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Танзаниядаги матбуот бўлими вакили
Телефон: +255778 870609
Электрон почта: jukwalakhilafah@gmail.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ