Трамп буюряпти покистонлик ҳукмдорлар эса Америка ҳукмронлигини қутқариш учун унга итоат қилишяпти

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Америка ҳукмронлигига чек қўйинг ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этинг
Трамп буюряпти покистонлик ҳукмдорлар эса Америка ҳукмронлигини қутқариш учун унга итоат қилишяпти
АҚШ президентининг 2017 йил 21 август куни қилган мурожаатидан шу нарса яна бир бор ўз исботини топдики, Покистон раҳбарияти шу салибчи Америка билан иттифоқчи бўлиш билан бизга қабр қазимоқда. Дарҳақиқат, Трампнинг Афғонистон ва Жанубий Осиёдаги стратегияси, у ердаги мусулмонларни ҳиндулар давлати ҳукмронлигига бўйсундиришдан иборат. Ғаддор ҳиндулар давлати эса, бундай ҳукмронликка лойиқ эмас ва покистонлик ҳукмдорлар ёрдамисиз бу ҳукмронликка ҳеч қачон эришолмайдилар ҳам. Аммо хоин ҳукмдорлар Ҳиндистоннинг минтақадаги кучайиши олдида тўсиқ бўлиб турган Покистон қуролли кучларини Трамп буйруқларига биноан бошқа тарафга буришяпти.
Америка билан иттифоқчи бўлиш шуни англатмоқдаки, ҳозир Трамп покистонлик ҳукмдорлар билан бирга ишлаб, улар орқали Афғон Толибон қаршилик ҳаракатини музокаралар боши берк кўчасига киришга мажбур қиляпти, шу сўзлашувлар орқали Америка хавфсизлигини таъминлашга уриняпти. Чунки қўрқоқ АҚШ кучлари ўн олти йилдан бери жангоҳда ўз юртлари хавфсизлигини таъминлашни уддасидан чиқишолмади. Шунинг учун Покистон ҳукмдорлари Трампни Афғонистон ботқоғида қолдиришлари ва ўзларини хор қилишдан тўхталишлари керак. Аммо улар бундай қилишмаяпти, аксинча, Трампни ботқоқдан чиқаришга ва қамалда қолган америкалик аскарлар тинчлигини таъминлашга уриниб ётишибди. Трамп ҳам мана бу гапни айтганда айнан шу нарсани назарда тутди: «Биз террористик ташкилотлар, Толибон ҳаракати ва бошқа жамоаларнинг Покистондаги жойлашувига энди сукут қилолмаймиз, чунки улар минтақа ва унинг ташқарисига таҳдид солмоқдалар».
Трамп билан иттифоқчи бўлиш шуни англатадики, Покистон «Ўрта Осиё дарвозаси» бўлган Афғонистонда барқарорликни рўёбга чиқариб берса, бас, Ҳиндистон у ердаги триллион доллардан зиёд қийматдаги метал бойликларга тўла шерик бўлишга ва Уммат устидан ҳукмронлик қилишга муваффақ бўлади. Шунинг учун Покистон ҳукмдорлари «Буюк Ҳиндистон» режасига қарши курашиш учун Умматга тўғри ва амалий тарзда етакчилик қилиш ўрнига, Ҳиндистон олдида «кенгбағирлик бўлиш» сиёсатини қўллашмоқда. Бир вақтнинг ўзида, мусулмонлар кўзига ўзларининг заиф вазиятларини кучли қилиб кўрсатиш учун юзаки отишмалар намойиш қилиб туришибди. Шунинг учун Трамп мана бу гапни айтганда айнан шу нарсани назарда тутди: «Биз Ҳиндистоннинг Афғонистон барқарорлиги йўлида қўшаётган ҳиссасини қадрлаймиз, лекин Ҳиндистон АҚШ билан бўлган савдода миллиардлаб доллар йиғиб оляпти, биз ундан Афғонистонда, хусусан, иқтисод ва ривожланиш соҳасида янада кўпроқ бизга ёрдам беришини истардик».
Эй Покистондаги мусулмонлар!
Елкамизни эзиб юборган энг оғир юк мана шу ҳукмдорлардир. Улар Вашингтондаги хўжайинлари нуфузини мустаҳкамлаш йўлида халлослаб чопишяпти, Аллоҳ Азза ва Жалла аҳкомларидан эса воз кечишяпти. Аллоҳ Азза ва Жалла душман билан иттифоқчилик қилишни ҳаром қилган. Бироқ Мушарраф бизнинг ҳаво йўлларимиз, базаларимиз ва разведкамизни Америкага очиб бериб, ўз навбатида ушбу мустамлакачи давлатнинг аввало минтақа дахлсизлигини поймол қилишига имкон берди. Аллоҳ Азза ва Жалла бизга босқинчи душманга қарши жанг қилишга буюрган. Аммо Мушаррафдан сўнг Киёний ва Раҳиллар жанг қилиш ўрнига, АҚШнинг Афғонистондаги боқсқинчи кучлари тинчлигини таъминлаш учун Қабилалар минтақасида ҳарбий амалиётлар олиб боришмоқда. Аллоҳ Азза ва Жалла бизга қарши жанг қилаётганлар билан тинчлик ўрнатишни ҳаром қилган. Аммо Бажва бўлса, Афғон Толибонини музокарага чув тушириш учун унинг йўлига қопқон қўйди… Агар Толибон унга илинадиган бўлса, жанг майдонида эришган барча ютуқларини қўлдан бой беради. Аллоҳ Азза ва Жалла мусулмонларга кофирларни бизнинг устимиздан ҳукмрон бўлишларига йўл қўйишни ҳаром қилган. Бироқ Бажва ютуқ ва ғалаба Ҳиндистон томонига бўлиши учун, шерюрак қуролли кучларимизни кишанлаб, Ҳиндистонни мағлубиятга учратишларига йўл бермаяпти.
Эй қуролли кучлар сафидаги мусулмон зобитлар!
Сиз узоқ вақтдан бери ҳарбий қўмондонларингизни лаънатламоқдасиз, чунки улар Америкага кўр-кўрона итоат қилиш билан Аллоҳ Азза ва Жалла ва Росули САВ амрларига қарши чиқишяпти ва буни «миллий манфаат» учун қилганликларини даъво қилишяпти. Сўнгги ўтган ўн олти йил, вазиятимизни батамом ўзгартириб юборди ва Мушарраф ёки Киёний бўладими, Раҳил ёки Бажва бўладими, бундан қатъий назар, бу хоин ғаддор раҳбарларингиз билан ҳеч қачон ўсиш ёки фаровонлик бўлмаслигини исботлади.
Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти сизга шуларни таъкидлайдики, бу вазиятни албатта ўзгартириш мумкин. Бунинг учун сиз зобитларимиз Аллоҳ зиммангизга юклаганидек, Ислом амрларига риоя этмоғингиз керак. Бу эса, Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беришингиз орқали амалга ошади. Ана шунда Аллоҳ Азза ва Жалла нозил қилган ҳар қандай ҳукмга эътиборсиз қарамайдиган рошид халифа сизга етакчилик қилади, ана шунда сизга улкан ресурсларимизни душманни даф қилиш учун сарфрловчи имом-халифа қўмондонлик қилади ва бир неча асрлаб давом этгани каби, динимизни Осиё жануби ва марказидаги барча динлардан ғолиб динга айлантиради. Аллоҳ Азза ва Жалла бундай деди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّـهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
«Эй мўминлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга нусрат-ёрдам берур ва қадамларингизни собит қилур» [Муҳаммад 7]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Телефон: +(92)333-561-3813
Факс: +(92)21-520-6479
Электрон почта: htmediapak@gmail.com
Веб саҳифа: www.hizb-pakistan.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ