| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • Ўзбек режимининг навбатдаги жирканчли услуби унинг даъват аҳли олдида нақадар хор ва мағлуб аҳволда эканини тан олишидир

  • Мирзиёев режими Зарафшондаги қамоқхонада мусулмонларга нисбатан энг жирканч услубларни қўлламоқда!

  • 2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

  • «Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

  • Ироқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим

  • Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

ХАБАР ВА ИЗОҲ
Home›ХАБАР ВА ИЗОҲ›Туркий давлатлар ташкилоти Америка қўлидаги бир қуролдир!

Туркий давлатлар ташкилоти Америка қўлидаги бир қуролдир!

By htadmin
15.11.2022
623
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Хабар ва изоҳ

Туркий давлатлар ташкилоти Америка қўлидаги бир қуролдир!

Хабар: Жорий йилнинг 11 ноябр куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг илк саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда “озодлик” радиоси ва бошқа оммавий ахборот сайтлари хабар тарқатди.

Саммитга давлат раҳбарлари кела бошлади. Масалан 9 ноябрь куни Венгрия бош вазири Виктор Орбан бу саммитда иштирок этиш учун Самарқандга келди. Уни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Изоҳ: Бу ташкилот 2009 йил октябр ойида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) сифатида ташкил этилган. Ўша вақтда унга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия аъзо бўлган. 2021 йилнинг 12 ноябрида ўтказилган Истанбул саммитида Туркий кенгаш номи Туркий давлатлар ташкилоти деб ўзгартирилди. Ҳозирда бу ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо. Венгрия ва Туркманистон эса кузатувчи мақомига эга.

Маълумки, Марказий Осиё Москванинг анъанавий нуфуз минтақаси ҳисобланади. Манфаатли геостратегик жойлашув ва бой хом ашё ресурслари ҳозирда бу минтақани АҚШ, Хитой ва Европа иттифоқининг экспансияси объектига ҳам айлантирди. Вашингтон 2020 йил 8 февралда АҚШнинг Марказий Осиёга оид 2019-2025 йилларга мўлжалланган янги стратегиясини эълон қилди. Туркия президенти Эрдўғоннинг Туркий давлатлар ташкилотини тузиш хатти-ҳаракатларига АҚШнинг ана шу янги стратегияси доирасидаги иш деб қараш лозим. Зеро, Эрдўғон Сурия, Африка, Кавказ ва бошқа минтақаларда Америка манфаатларига қандай хизмат қилган бўлса, Америка нуфузининг Марказий Осиё минтақасига Туркий давлатлар ташкилоти орқали кириб келишида ҳам шундай хизмат қилмоқда. АҚШ ўзининг геосиёсий манфаатлари доирасида энг аввало Ўзбекистонни ушлаб туришга интилмоқда. Масалан биргина 2018 йилнинг ўзида АҚШ Ўзбекистон билан 4,8 млрд. доллар миқдорида 20 та йирик конрактларни имзолади.

Туркий давлатлар ташкилотидан АҚШ энг аввало бу минтақада кучайиб келаётган Исломий уйғонишни жиловлашда, айниқса Ҳизб ут-Таҳрир кўтариб чиқаётган Рошид Халифалик Давлати лойиҳасига қарши курашишда фойдаланмоқчи эканлигида ҳам ҳеч шубҳа йўқ. АҚШнинг ана шу янги стратегиясида “терроризм ва экстремизм” га (яъни Исломга) қарши курашишда бу минтақа давлатлари билан ҳамкорликни давом эттириш бежиз кўрсатилмаган! Бундан шу минтақада ҳам шу ўзининг “бир камар, бир йўл” лойиҳасини амалга ошираётган Хитой ҳам албатта манфаатдор. Америка Ислом фикрларидан чалғитиш учун шу ташкилот орқали пантуркизм ғояларини ҳам олиб кирмоқчи. Энг хатарлиси Америка бу ташкилотга аъзо давлатларга ўзининг қадриятларини олиб киришга уринишидир. АҚШнинг ана шу стратегиясида “Марказий Осиё мамлакатлари билан яқин ҳамкорлик америка қадриятларини олға силжитишга ёрдам бериши” очиқдан-очиқ таъкидланган!

Европа иттифоқи ҳам бу ташкилотда кузатувчи мақомига эга Венгрия орқали ташкилот ишларини кузатиб боради.

Бу ташкилотга аъзо Марказий Осиё давлатларини МДҲ, ЕвроОсиё иқтисодий ҳамкорлиги ва КХШТ орқали ҳамон ўз чангалида ушлаб келаётган Россияни АҚШнинг бу хатти-ҳаракатлари албатта ташвишга солмоқда. 9 ноябрда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова АҚШ вакилларининг Марказий Осиё давлатларига тез-тез келаётганини Россия диққат билан кузатиб бораётгани ҳақида гапирар экан: “биз АҚШнинг Марказий Осиёда ўрнашиб олишга уринишларини қайд этмоқдамиз” деди.

Россиянинг Украинадаги урушида заифлашиши ҳам Америка малайи Эрдўғоннинг Марказий Осиё давлатларини Америка қармоғига илинтиришида қўл келмоқда. Қатор экспертларнинг фикрича, Россиянинг Украинадаги уруши Туркиянинг Марказий Осиёда ўз позицияларини кучайтиришига яхши имконият яратди.

Туркий давлатлар ташкилоти ҳеч қачон мусулмонлар ҳақида қайғурмайди ва уларни ҳимоя қилмайди. Масалан, бу ташкилотнинг бош котиби Бағдод Амриев  KunUZ мухбирининг уйғурлар масаласида бу ташкилотнинг позицияси ҳақидаги саволига: “бу Хитойнинг ички иши, биз бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаймиз” деб жавоб берди!!

Хулоса қилиб айтганда, Туркий давлатлар ташкилоти Америка қўлидаги бир қурол бўлиб, Америка ўзининг малайи Эрдўғон орқали бу давлатларга ўз нуфузини ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

Биз мусулмонларнинг бугунги аччиқ воқелигимиз Росулуллоҳ ﷺ нинг: “Имом бамисоли ортида туриб жанг қилинадиган ва ҳимояланадиган бир қалқондир” деган сўзларининг нақадар ҳақлигини тасдиқлаб турибди.  Биз бу қалқонга бугун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтожмиз. Аллоҳ изни ила яқинда тикланажак Рошид Халифалик Давлати мустамлакачи кофирлар ва уларнинг малайлари кирдикорларига албатта чек қўяди. Эртанги кун эса уни кутаётган учун яқиндир.

  ﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاء وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾

“Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хохлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир.”  (Рум: 4-5).

Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон

TagsАмерика қўлидаги бир қуролБУЮК ТУРОНСамарқанд“Туркий давлатлар ташкилоти”
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яқин Шарқда кетма-кет инқирозлар аланга олиши ва бу аланганинг кенгайиб бораётгани тасодифми ёки қасддан қилинмоқдами?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Саудия Арабистони Исломга нусрат бериш ва мусулмонлардан қийинчиликни бартараф этиш учун эмас, балки уларни оғизларни ёпиш учун зўр бериб ҳаракат қилмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ал-Ваъй уюшмаси мусулмон қўшинларни Фаластинга нусрат бериш ва Ақсони озод этишга даъват қилмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.05.2026

    Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • 14.05.2026

    Ўзбек режимининг навбатдаги жирканчли услуби унинг даъват аҳли олдида нақадар хор ва мағлуб аҳволда эканини тан олишидир

  • 14.05.2026

    Мирзиёев режими Зарафшондаги қамоқхонада мусулмонларга нисбатан энг жирканч услубларни қўлламоқда!

  • 13.05.2026

    2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • 13.05.2026

    Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/