| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Туркия ва АҚШ ўртасида келишмовчиликлар енгиб ўтилгани, энди нима кутилади?!

Туркия ва АҚШ ўртасида келишмовчиликлар енгиб ўтилгани, энди нима кутилади?!

By htadmin
18.03.2018
1531
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Туркия ва АҚШ ўртасида келишмовчиликлар енгиб ўтилгани, мақсад ва механизмлар мувофиқлаштирилгани эълон қилинар экан, энди нима кутилади?!

Асъад Мансур қаламига мансуб

2018 йил 15-16 феврал кунлари АҚШ ташқи ишлар вазири Тиллерсон икки кунлик ташриф билан Туркияга келди. У ерда у ўз ҳамкасби Човушўғли ва президент Эрдоган билан учрашди. Икки давлат ташқи ишлар вазирлари ўтказган матбуот конференциясида келишмовчиликлар енгиб ўтилгани ҳамда мақсад ва механизмлар мувофиқлаштирилганини маълум қилишди!

Човушўғли бундай деди:

«Ўзаро зиддиятларни ҳал қилдик… Тиллерсон республика президенти билан учрашди ва учрашув соатдан ортиқ давом этди. Учрашув давомида нафақат минтақадаги воқеалар, балки икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш ҳақида ҳам суҳбатлашилди. Бажарилмай келган ваъдалар ҳам бор эди, биз Курдистон Ишчилар партияси, Демократик Иттифоқ партияси, Халқ Мудофааси отрядлари, Гулен жамоаси, Сурия масаласига доир мавзулар, «терроризм»га қарши кураш ва сиёсий муаммоларни ҳал этиш каби нозик қарорларни қабул қилиш учун маълум механизмлар ишлаб чиқишга қарор қилдик. Барча соҳаларда иттифоқчилар сифатида ишончларимизни мустаҳкамлаяпмиз. Вашингтон илгари бизга Манбиж масаласида ваъдалар берганди, аммо бажармаган эди. Курд қўшинлари Манбижни тарк этса, Туркия АҚШ билан биргаликда режалар туза олади. Муҳими, айни минтақаларни ким бошқариши ва хавфсизлик билан таъминлашида. Биз у ерда қайта барқарорлик ўрнатиш учун мувофиқлашган ҳолда ҳаракат қиламиз. Мудофаачи отрядлар чиқиб кетганидан кейин биринчи Манбиждан бошлайдиган бўлдик. Биз ўзаро битта механизм ишлаб чиқдик, келишмовчиликларни бартараф этиш учун март ойининг ўрталарида яна бир нечта учрашувлар ўтказмоқчимиз». «Рейтер» агентлиги ўзини танитишни истамаган турк мулозимининг қуйидаги сўзларини келтирди: «Анқара Манбижга Турк-Америка қўшма кучларини жойлаштиришни таклиф қилди, аммо бунинг амалга ошиши учун мудофаачи отрядлар у ердан чиқиб кетиши керак».

Демак, Туркия Америка билан иттифоқдош эканини, унинг Суриядаги ифлос амалиётларига шерик бўлаётганини ҳамда Америка курд отрядлари ўрнига ундан талаб қиладиган вазифаларни бажаришга тайёр эканини билдирмоқда!

Тиллерсон бундай деди:

«Биз ўзаро муносабатларда танг аҳволда эдик… Туркия президенти билан келгуси қадамлар ҳақида батафсил гаплашиб олдик, бу ҳақда сизга албатта изоҳ берилади. Биз ҳозирдан бошлаб, елкама-елка туриб ҳаракат қиламиз ва муаммоларимизга сабаб бўлган масалаларга қарши курашиб, уларни ҳал этамиз… Келишмовчиликларга қарши сезиларли режалар қабул қилиш механизмини ишлаб чиқамиз. Бизнинг Туркия билан Сурия масаласида мақсадимиз битта: хавфсиз зона яратиш, демократик давлат қуриш… ва Женева музокараларини муваффақиятли амалга ошириш. Америка илгари Туркияга маълум нарсаларни ваъда қилиб, уларни тўла бажармаган эди. Буни амалий гуруҳ орқали албатта ҳал этамиз ва биринчи ишимиз Манбиж бўлади. Бироқ масала фақат Манбижнинг ўзига боғлиқ эмас. Биз бутун Сурия шимоли ҳақида фикрламоғимиз лозим. Туркиянинг ўз чегараларини мудофаа қилишга ҳаққи бор. Лекин Африн амалиётида эҳтиёткор бўлмоғи ва минтақадаги таранг вазиятни баттар кучайишига сабаб бўладиган хатти-ҳаракатлардан ўзини четга олмоғи лозим. Биз «террорчи» ташкилотларни бартараф қилиш йўлида Сурия демократик кучларини қўллаб-қувватлаймиз».

Тиллерсонга кўра, демак, келишмовчиликлар Американинг Манбижга оид ўз ваъдасини бажаришни кечиктириб юборгани сабабли келиб чиққан. Чунки курдлар мавзуси турклар учун нозик масала ҳисобланади. Бироқ, Туркия Сурия қўзғолони ва унинг исломий лойиҳасини йўқ қилиб, демократик куфр тузумини барпо этиш борасида Америка билан битта фикрда.

Бундан шу нарса тушуниладики, Америка Туркияга курдлар масаласида бир нарсани ваъда қилган. Бу билан ўз манфаатларини амалга ошириб олиши кўриниб турибди. Яъни, у курд отрядларини Манбиждан Фурот шарқига, турк чегараларидан узоқроққа чиқариб ташлаб, бу билан Шом қўзғолончиларини қамал қилиш учун хавфсиз зона яратиб олишни ҳамда ўзининг Эрдоганини ҳам қўллаб-қувватлашни кўзламоқда. Америка исломий жамоаларни бартараф қилиш орқали қўзғолонга барҳам беришга ҳаракат қилар экан, ўзи пайдо қилган курд демократик кучлари ва мудофаа отрядларидан бу йўлда фойдаланиб келди. Мана энди, Туркиядан ҳам айни мақсадда фойдаланмоқда. Бироқ ташкилотларнинг роли давлатлар ролидан фарқ қилади. Масалан, курд ташкилотлари Америка орқасидан гуруҳ ва шахслар манфаатини амалга ошириш учун итдек чопишяпти… Аммо бунинг учун Америка Суриядаги вазиятни – Аллоҳ сақласин – бир ёқли қилиши керак бўлади, албатта. Чунки у Сурияда демократик давлат қурмоқчилигини очиқ айтяпти, яъни бошқа демократик режимлар сингари Исломга қарши курашувчи режим қурмоқчи. Хуллас, курдларнинг хўжайини Америка Сурияда вазиятни бир ёқли қила олсагина, кимни раҳбар қилиш, кимга қанча бериш ҳақида ўйлаб кўради, сўнг ундан муайян вақтгача фойдаланиб, уни ё данак каби туфлаб ташлайди ёки айрим иккиламчи ишларни бажариб олиш учун қолдириши мумкин, нима бўлганда ҳам, унинг тақдири Америка қўлида бўлади… Бироқ Туркия эса, йирик имкониятларига эга бутун бошли бир давлатдир, унга албатта эҳтиёж бор. Хусусан, Туркия Сурия ерларида ҳарбий базалар қуриб, улар орқали қўшимча кучларию қурол-яроқларини олиб кираётган ҳамда Туркия раҳбари Эрдоган ҳам америкапараст экан, унга Американинг эҳтиёжи катта. Бироқ, бир кун келиб, Америка Туркияда бошқа бир нарсани истаб қолса, Эрдоган эса, бунга рози бўлмаса, мана шу пайтда Америка уни ҳокимиятдан олиб ташлашидан Эрдоган қўрқяпти. Ёки бўлмасам, Ҳусни Муборак билан содир бўлгани каби, сиёсий вазият уни ўзгартиришни тақозо этиб қолса, ўз мансабидан айрилишдан, ўрнига бошқа бир альтернатив келишидан хавфсираяпти. Америка шундай ишни Сурияда ҳам қиляпти, ўзининг содиқ малайи Башар Асад ўрнига альтернатив қидирмоқда. Эрдоган ҳам буни кўриб тургани учун ҳокимиятда қолиш йўлида Америка билан ўлиб-тирилиб дўстлашяпти, ўзининг хизматлари хўжайинини қониқтирмай қолишидан қўрқяпти. Шунинг учун Америка Сурияда нимани истаса, курд қўшинлари ўрнига бажариб беряпти. Ахир, курд кучлари агар кучайиб кетиб, Сурия шимолида қудратга эга бўлгудек бўлса, Туркия ичкарисидаги вазиятга таъсир ўтказиши, Эрдоган тахтини ларзага келтириши ва халқи олдида уни танг аҳволга солиб қўйиши мумкин. Зеро, Туркия жанубий шарқий ҳудудлар бўйлаб курдлар давлати барпо бўлишини олдини олишдан ожизлик қилди, ҳамон у ер ўнлаб йиллардан бери беқарор бўлиб турибди. Шунинг учун Эрдоган ўзини Америкага Манбиж ва бошқа ҳудудларда курд кучларига альтернатив сифатида тақдим қиляпти.

Америка битта малай билан кифояланмайди, балки бир неча малайлари бўлишини, ҳар бирига роллар бўлиб берилишини истайди. Демократик Иттифоқ партияси раиси ва курд кучлари раҳбари бўлган Солиҳ Муслим Туркия билан яқин. У Туркияга бориб, унинг разведка раиси Фидан билан учрашар эди, ҳатто 2014 йил Кобани (Айнул араб) шаҳри масаласи борасида ҳам суҳбатлашган. Шу боис Америка мана шу партия билан бевосита алоқа ўрната бошлади… Аммо Туркия бунга эътироз билдирди, Солиҳ билан муносабат ўзи орқали бўлиб туришини истади.

АҚШ-Туркия вазирлари ўзаро мақсадларни босқичма-босқич амалга оширишга март ойини белгилашди… Шу боис Эрдоган билан учрашув ҳам узоқ давом этди! Ва ниҳоят, Америка нимани истаса, ўшани рўёбга чиқаришга келишилди, Идлиб масаласидан тортиб, Шом қўзғолонига барҳам бериш ва илмоний демократик давлат қуришгача… Америка Африн амалиётини қўллаб-қувватлашини билдирди, чунки у ўзининг режаси. Бироқ, биз Туркиядан эҳтиёткор бўлишини ва фуқаролар ҳаётига эътибор беришини истаймиз, дея адаштирувчи гап билан одамларни адаштирмоқчи. Чунки аслида, Америка учун фуқаролар ҳаётининг сариқ чақалик аҳамияти йўқ, ахир, Афғонистон, Ироқ, Сурия, Сомали, Яман… каби юртларда уларни ўзи қирғин қилиб ётибди!

Шундай қилиб, Эрдоган Туркияси Америка билан Сурия борасида тил бириктираётгани ва унинг ҳар қандай ифлос ишига шерик бўлаётгани очиқ кўриниб турибди. Ўрталаридаги келишмовчиликларнинг Сурияга алоқаси йўқ, балки бу Туркияга таъсир ўтказиш учундир. Бундай АҚШ-Туркия келишуви Сурия аҳли учун ҳам, Уммат қўзғолони учун ҳам бир шум хабардан дарак бермоқда! Шунинг учун бизни бундай тил бириктирувдан фақат битта нарса қутқара олади. У ҳам бўлса, Туркиянинг тузоғига илинган қуролли гуруҳлар етакчилари ўрнига холис етакчиларни олиб келиш, кейин эса, Ҳизб ут-Таҳрир каби онгли ҳалол сиёсий етакчилик остига кириб, анави илмоний режимни ағдариш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш сари холис жиддий ҳаракат қилишдир.

Роя газетаси сайтидан олинди

+1
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Фаластин аҳли! Миср, Иордания ва Саудиядан иборат жиноятчи учликдан эҳтиёт бўлинг

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Коронавирус инқирози ҳақида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Жўлоний разведка хизмати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирини ўғирлаб, унинг аёли ва бир ярим ёшли ўғилчасини калтаклади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.05.2026

    Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • 10.05.2026

    Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • 10.05.2026

    Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.05.2026

    2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/