Уйғониш тўғрисида туркумидан: Ғарб дунёқараши

بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Ғарб дунёқараши
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Маданий шаклларнинг хос ва умумий бўлишини аввалги мавзуларимизда айтиб ўтдик. Бу икки маданий шаклни бир-биридан ажратиб олиш мусулмонлар учун зарурий эканлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Бу нарсаларга бепарволик қилиш Исломга тўлиқ риоя қилмасликка олиб келади. Аслида бундай бепарволик Исломни тушунмайдиганлар томонидан содир этилади. Маданий шаклларни ажратиб олиш учун албатта дунёқараш тўғри шакллантирилиши керак. Ғарбнинг хос маданий шакллари сари ошиқаётганлар шу ғарб ҳазоратига маҳлиё бўлганлардир. Уларнинг бундай бебошликлари эса ўзлигини танимаслик, яъни Исломни билмаслик ва унинг моҳиятини тушунмаслик оқибатидир.
Ғарб дунёқараши динни ҳаётдан ажратиш ва диннинг ҳаётдаги таъсирини инкор қилиш асосига қурилган. Ундан «Динни давлатдан ажратиш» фикрати вужудга келган. Чунки динни ҳаётдан ажратадиган, унинг ҳаётда мавжудлигини инкор қиладиганларда динни давлатдан ҳам ажратиш керак, деган фикратнинг мавжуд бўлиши табиий ҳолдир. Ҳаёт ва унинг низоми худди мана шу асосга қурилган.
Бу айтилганлардан ғарб эътиқодининг моҳиятини тушуниш мумкин. Бундай эътиқод ғарб дунёқараши асоси ҳисобланиб, мусулмонлар онгидан бу эътиқод асосида вужудга келган фикрларни йўқ қилиш керак.
Аммо ҳаётни тасвирлашда эса, у соф манфаатдан иборат, деб тасвирланади. Чунки уларда манфаат барча ишларнинг ўлчовидир. Шунинг учун ҳам манфаатдорлик низомнинг ҳам, дунёқарашнинг ҳам асосидир. Яъни манфаатдорлик тузум ва дунёқарашдаги кўзга яққол ташланиб турадиган тушунчадир. Чунки у ҳаётни фақат манфаатдан иборат, деб тасвирлайди.
Шу сабабли уларда бахт-саодат – инсонга жисмоний лаззатларнинг мумкин қадар кўпроқ қисмини бериб, унга бу лаззат воситаларини муҳайё қилиб беришдан иборат. Шунинг учун ғарб дунёқараши соф манфаатдорликдан иборат бўлган дунёқараш бўлиб, манфаатдан бошқа нарсани ҳисобга олмайди, манфаатдорликдан ўзга нарсани тан олмай, уни барча ишларнинг ўлчовига айлантириб олади.
Руҳий жиҳат эса, шахснинг ўзига тааллуқли бўлиб, жамоанинг унга ҳеч қандай алоқаси йўқ. У черков ва черков кишиларига чекланган. Шунинг учун ғарб дунёқарашида ахлоқий, руҳий ёки инсоний қийматлар мавжуд бўлмай, балки фақат моддий ва манфаат қийматлари мавжуддир. Худди шунга асосланиб, инсонпарварлик ишлари «Қизил хоч» ва миссионерлик жамиятлари каби давлатдан ажратилган ташкилотларга бўйсундирилган. Соф фойдадан иборат моддий қийматдан бошқа ҳар қандай қийматлар ҳаёт майдонидан четлатилган. Хуллас, ғарб дунёқараши ҳаёт ҳақидаги шундай тушунчалар мажмуасидир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
13.02.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ