Уйғониш тўғрисида туркумидан: Ислом дунёқараши ва ғарб дунёқарашига назар

بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Ислом дунёқараши ва ғарб дунёқарашига назар
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Дунёқараш, яъни ҳазорат тўғрисида мавзуимизни бошлаганимиздан буён таъкидлаб келамизки, мусулмон инсон учун мавжуд дунёқарашларни бир-биридан ажрата олиш зарурий ишдир. Акс ҳолда, мусулмон ўз дунёқараши бўлган Ислом дунёқарашига хос бўлмаган бошқа дунёқарашлардан таъсирланиб, ҳаётини Исломга зид тарзда шакллантириб олиши мумкин. Шунинг учун доимо дунёқараш бобига диққат эътиборли бўлиши керак ва бепарволик билан қараши тўғри эмас. Булардан келиб чиқиб биз бугунги мавзуимизда ғарб дунёқараши ва Ислом дунёқарашини танитиш учун булар борасидаги фикр-мулоҳазаларни қисқача билдириб ўтамиз.
Бугунги кунда дунёда ҳукм суриб турган ғарб дунёқарашига енгилгина назар ташлар эканмиз, бизга шу нарса аён бўладики, ғарб дунёқараши инсониятга хотиржамликни кафолатлаб беришга қодир эмас. Балки аксинча, тиконлар орасида олам тўлғанаётган ҳамда унинг ўтида қовурилаётган, кўз ўнгимизда рўй бериб турган бахтсизликларга сабабчи бўлди. Инсон фитратига зид равишда динни ҳаётдан ажратишни ўзига асос қилиб олган, умумий ҳаёт соҳаларида руҳий жиҳатга ҳеч қандай ўрин бермайдиган, ҳаётни фақат манфаатдан иборат деб, тасвирлайдиган, ҳаётда инсонни инсонга боғлайдиган восита соф манфаатдир, деб ҳисоблайдиган бундай дунёқараш фақат моддий бахтсизлик ва изтиробнигина келтириб чиқарди. Модомики, бундай манфаат асос бўлар экан, уни (манфаатни) талашиш табиийдир, унга эришиш йўлида курашиш табиийдир, башарият орасида алоқаларни ўрнатиш йўлида кучга таяниш табиийдир. Шунинг учун ҳам бу дунёқараш вакилларида мустамлакачилик табиий, ахлоқ эса тумтароқ бўлади. Чунки ягона манфаатгина ҳаётнинг асоси бўлиб қолаверади. Шунинг учун ҳам ҳаёт майдонидан руҳий қийматлар бадарға қилингани каби, олийжаноб ахлоқий қийматларнинг ҳаётдан қувғин қилиниши, ҳаётнинг ўзи ҳам талашиб-тортишиш, кураш, тажовуз қилиш ва мустамлакачилик асосига қурилиши табиийдир. Бугунги кунда оламда тарқалган башарият кўнглидаги руҳий инқирозлар, доимий беқарорлик ва ҳар тарафга қулоч ёйган ёвузликлар бу дунёқараш оқибатларининг ёрқин далилидир. Чунки мана шу дунёқараш бутун оламда ҳукмрондир. Айни шу дунёқараш шундай даҳшатли ва инсоният учун хатарли бўлган натижаларга олиб келди.
VI милодий асрдан XVIII милодий аср охирларига қадар оламда ҳукмрон бўлган Ислом дунёқарашига назар ташлар эканмиз, биз учун шу нарса аён бўладики, Ислом дунёқараши асло мустамлакачи бўлган эмас. Унинг табиатида мустамлакачиликнинг ўзи йўқ. Чунки у ҳеч қачон мусулмонлар билан бошқаларни ажратмаган. Ҳукмронлик асносида унга бўйсунган барча халқларга адолатни кафолатлаган. Зеро, у моддий қийматдан тортиб, руҳий, ахлоқий ва инсоний қийматларгача барчасини рўёбга чиқарадиган руҳий асосга қурилган дунёқарашдир. У ҳаётда энг асосий аҳамиятни ақидага беради. Ҳаётни Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқлари асосида юргизилиши лозим, деб тасвирлайди. Бахт-саодатнинг маъноси эса, Аллоҳнинг розилигига эришмоқлик, деб билади. Ислом дунёқараши – ўтмишда ҳукмрон бўлгани каби – ҳукм сура бошлаган чоғда, оз фурсат ичида бутун оламдаги инқирозларнинг муолажаларига кафолат бериб, бутун инсоният учун фаровонликни таъминлайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
03.04.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ