Қуръон боғларига саёҳат
Қуръон боғларига саёҳат
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
ان النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг ичингизда яхшироғингиз, Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганингиздир”. Бухорий ривояти.
Муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримни бандалари учун дастур қилиб берган Аллоҳга мақтов ва ҳамдлар бўлсин. Ушбу Китоб мўъжизалиги билан Пайғамбарлиги исботланган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.
Рукнимизнинг аввалги сонида Бақара сурасининг 125-ояти тафсирининг охирги қисмини кўриб чиқдик, бу сонда 126-оят тафсирини кўриб чиқамиз.
وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ اجْعَلْ هَـَذَا بَلَداً آمِناً وَارْزُقْ أَهْلَهُ مِنَ الثَّمَرَاتِ مَنْ آمَنَ مِنْهُم بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ قَالَ وَمَن كَفَرَ فَأُمَتِّعُهُ قَلِيلاً ثُمَّ أَضْطَرُّهُ إِلَى عَذَابِ النَّارِ وَبِئْسَ الْمَصِيرُ
– “126. Эсланг: Иброҳим: “Эй Парвардигор, бу шаҳарни тинч шаҳар қилгин ва унинг аҳлларидан Аллоҳга ва охират кунига ишонувчиларини турли мевалар билан ризқлантиргин”, деганида, Аллоҳ Таоло: “Кофирларини ҳам бир оз фойдалантириб, сўнгра дўзах азобига дучор қиламанки, бу энг ёмон оқибатдир”, деди”. (Бақара:126)
1. Иброҳим а.с. ўз оиласини ташлаб кетган шаҳарни тинч қилишини, унинг аҳлига ризқ беришини Аллоҳдан сўраб дуо қилади. Лекин у киши ўз дуосида фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган кишиларнигина тилга олади. Бу ердаги
مَنْ آمَنَ مِنْهُم بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ
(ва унинг аҳлларидан Аллоҳга ва охират кунига ишонувчиларини) ибораси (أَهْلَهُ ) дан бадали баъздир, яъни унинг бир қисмидир.
2. Аллоҳ Таоло Иброҳим а.с.нинг дуосини ижобат қилди ва ризқ беришига وَمَنْ) كَفَرَ) ни ҳам қўшиб қўйди. Улар бу дунёдангина фойдаланадилар. Бу дунё ҳар қанча бўлмасин, охират билан солиштирилганда жуда оздир, арзимасдир. Мана шу озгина фойдаланишдан кейин уларнинг борадиган жойи дўзах бўлади.
Аллоҳ Ўз фазли ила бу дунёда ҳамма одамларга, мўминларга ҳам, кофирларга ҳам ризқ бераверади. Ундан кейин ҳамманинг энг муносиб жазосини ҳам беради. Мўминлар учун жаннат, кофирлар учун эса жаҳаннам.
مَّن كَانَ يُرِيدُ الْعَاجِلَةَ عَجَّلْنَا لَهُ فِيهَا مَا نَشَاء نُّرِيدُ ثُمَّ جَعَلْنَا لَهُ جَهَنَّمَ يَصْلاهَا مَذْمُوماً مَّدْحُوراً * وَمَنْ أَرَادَ الآخِرَةَ وَسَعَى لَهَا سَعْيَهَا وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَأُولَئِكَ كَانَ سَعْيُهُم مَّشْكُوراً * كُلاًّ نُّمِدُّ هَـؤُلاء وَهَـؤُلاء مِنْ عَطَاء رَبِّكَ وَمَا كَانَ عَطَاء رَبِّكَ مَحْظُوراً
– “Ким нақд (дунё)ни кўзловчи бўлса, Биз (шу дунёда улардан) Ўзимиз истаган кимсалар учун Ўзимиз хоҳлаган нарсани нақд қилиб берурмиз. Сўнгра (яъни охиратда) унинг учун ўзи мазаммат ва қувғинга дучор бўлган ҳолда кирадиган жаҳаннамни жой қилиб берурмиз. Ким охиратни истаса ва мўмин бўлган ҳолида (охиратга лойиқ) саъй-ҳаракат қилса, бас, ундай зотларнинг саъйлари (Аллоҳ наздида) мақбул бўлур. (Эй Муҳаммад, бу дунёда одамларнинг) барчаларига — мана бу (мўмин)ларга ҳам, анави (кофир)ларга ҳам Парвардигорингизнинг неъматидан ато этурмиз. Парвардигорингизнинг неъмати (ҳеч кимдан) ман қилинмас”. (Исро:18-20)
Яъни бу дунёда мўминлар ҳам, кофирлар ҳам ўз ризқларини олаверадилар. Охиратда эса, иш бошқачароқ бўлади. Мўминлар учун Аллоҳнинг ризоси ва жаннат, кофирлар учун эса, Аллоҳнинг ғазаби ва дўзах. Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
21.02.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми