Қуръон боғларига саёҳат

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Қуръон боғларига саёҳат
ان النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг ичингизда яхшироғингиз, Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганингиздир”. Бухорий ривояти.
Муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримни бандалари учун дастур қилиб берган Аллоҳга мақтов ва ҳамдлар бўлсин. Ушбу Китоб мўъжизалиги билан Пайғамбарлиги исботланган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.
Рукнимизнинг аввалги сонида Бақара сурасининг 130-131-132-133-134 оятлар тафсирининг тўртинчи қисм охирини кўриб, бешинчи қисм бошини кўриб чиқишни бошлаган эдик, бу сонда бешинчи қисмнинг охирини кўрамиз ва бу оятларнинг тафсирини ниҳоялаймиз.
Аллоҳга гуноҳ қилиб туриб, ўзларингизни ҳар қанча уларнинг сафига қўшманглар, бу ишинглар сизларга ҳеч қачон фойда бермайди.
تِلْكَ أُمَّةٌ قَدْ خَلَتْ لَهَا مَا كَسَبَتْ وَلَكُم مَّا كَسَبْتُمْ وَلاَ تُسْأَلُونَ عَمَّا كَانُوا يَعْمَلُونَ
(Улар ўтиб кетган кишилардир. Уларнинг қилган амаллари ўзлари учун, сизларнинг қилган амалларингиз ўзларингиз учундир. Ва сизлар улар қилган амаллар учун масъул бўлмайсиз).
(أُمَّةٌ ) бу сўз омоним сўз. Битта одамга нисбатан ҳам қўлланади. Бунинг учун ўша битта одам обрўли ва яхши ишларда пешво бўлиши керак.
إِنَّ إِبْرَاهِيمَ كَانَ أُمَّةً قَانِتاً لِلّهِ
- “Албатта, Иброҳим Аллоҳга итоат қилгувчи, ҳақ йўлдан тойилмаган бир пешво-имом эди. У мушриклардан эмас эди”. (Наҳл:120)
Дин ва миллат маъносида ҳам ишлатилади.
إِنَّا وَجَدْنَا آبَاءنَا عَلَى أُمَّةٍ وَإِنَّا عَلَى آثَارِهِم مُّقْتَدُونَ
- “Таъкидки, биз ота-боболаримизни бир динда топдик ва албатта, биз уларнинг изларидан эргашувчилардирмиз”. (Зуҳруф:23)
Маълум муддат, давр маъносида ҳам келади.
وَادَّكَرَ بَعْدَ أُمَّةٍ أَنَاْ أُنَبِّئُكُم بِتَأْوِيلِهِ فَأَرْسِلُونِ
- “шунча муддат ўтгач…”. (Юсуф:45)
Унинг қандай маънони англатаётганини қарина белгилайди. Бу ерда у бир неча одамлардан иборат бўлган жамоа маъносида қўлланяпти. Чунки бу ерда гап Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, унинг болалари, унга имон келтирганлар, эргашганлар ҳақида боряпти. Мана бу оятда ҳам худди шу маънода келган:
وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ
- “Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган бир жамоат бўлсин”. (Оли Имрон:104)
وَمِن قَوْمِ مُوسَى أُمَّةٌ يَهْدُونَ بِالْحَقِّ
- “Мусо қавмидан шундай жамоат ҳам борки, ҳақ (сўз) билан (одамларни) тўғри йўлга бошларлар”. (Аъроф:159)
خَلَتْ )ўтиб кетган). Яъни ўтиб кетган (вафот этган). Хўш, уларни нима учун ўтиб кетган, дейилади. Чунки улар дунёни бўшатиб қўйдилар, аҳли аёлларию дўсту ёронларидан ажрашдилар. Аслида бу сўз кишининг одамлардан ёлғизланиб, ҳеч кими йўқ жойга бориб олганига нисбатан қўлланади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
24.04.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ