Қуръон боғларига саёҳат

Қуръон боғларига саёҳат
بسم الله الرحمن الرحيم
ان النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг ичингизда яхшироғингиз, Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганингиздир”. Бухорий ривояти.
Муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримни бандалари учун дастур қилиб берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Ушбу Китоб мўъжизалиги билан Пайғамбарлиги исботланган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.
Рукнимизнинг аввалги сонларида Бақара сурасининг 142-143-144-145 оятлар тафсирини кўриб чиқаётган эдик. Бу сонида шу оятлар тафсирининг биринчи қисмини якунлаймиз.
Аллоҳ машриқу мағрибнинг Эгасидир. Ўз мулкида Ўзи истаган буйруқни чиқараверади.
لَا يُسْأَلُ عَمَّا يَفْعَلُ وَهُمْ يُسْأَلُونَ
– “У Ўзи қиладиган бирон нарса ҳақида масъул бўлмас, улар (яъни бандалар эса қиладиган ҳар бир иш-амаллари хусусида) масъул бўлурлар”. (Анбиё:23)
Аллоҳнинг фармони ҳақиқатдир, ҳидоятдир, унга эргашган одам ҳидоят топади.
يَهْدِي مَن يَشَاءُ إِلَى صِرَاطٍ مُّسْتَقِيمٍ
(У Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳақ йўлга ҳидоят қилади). Аллоҳнинг буйруғига эътироз билдирган, ҳар хил тутуриқсиз гапларни айтган кимса ҳалокатга юз тутган аҳмоқдир.
( السُّفَهَاء ақлсизлар). (سفيه ) сўзининг кўплиги. Нодон, бефаҳм, ақли енгил (ноқис) маъноларини англатади. Бу сўз аслида енгил деган маънони билдиради. Енгил тўқилган кийим иборасида ҳам шу сўз қўлланади. Бу сўзга алиф лом артикли ҳам кирган. Шунга кўра, у ўша гапни айтган ҳамма кишига доирдир.
مَا وَلاَّهُمْ عَن قِبْلَتِهِمُ
(уларни қиблаларидан қандай нарса юз ўгиртирди?). Бу ерда шу сўзни айтган аҳмоқлар яҳудлар, мунофиқлар, мушриклар ва уларнинг сафига қўшилганлардир.
(مَا وَلاَّهُمْ уларни қандай нарса юз ўгиртирди?). Яъни нима бурди?
(عَن قِبْلَتِهِمُ қиблаларидан). Қибла сўзи вижҳа сўзи кабидир. Унинг шаръий маъноси мусулмон намозда юзланадиган тарафдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
22.07.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ