Ҳусий жангарилари Ҳизб ут-Таҳрир йигитларидан бирини ишга кетаётганида пойлаб туриб ҳибсга олди

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Ҳусий жангарилари Ҳизб ут-Таҳрир йигитларидан бирини ишга кетаётганида пойлаб туриб ҳибсга олди
2017 йил 8 апрел шанба куни Ҳусий жангарилари Ҳизб ут-Таҳрир-Яман вилояти аъзоларидан бири 37 ёшли Нашвон Жассорни ҳибсга олди. У пойтахт Санъодаги баъзи фаоллар ва масжид имомларини зиёрат қилиши ортидан ҳибсга олинди. Бу зиёратни у ҳижрий 1342 йил 28 ражаб, милодий 1924 йил 3 март куни Халифалик ағдарилганини уларга эслатиш ҳамда Яман устида кечаётган Англо-Америка кураши келтирган фожеалардан қандай қутулишнинг фойдали Исломий лойиҳасини таклиф қилиш учун қилган эди. Маълумки, регионал ва маҳаллий кучлар унинг қуроли бўлиб келаётган бу кураш фитналар, қирғинлар, вайронагарчилик, касаллик, давлат муассасаларининг бутунлай фалаж бўлиб, хизматлар тўхтаб қолиши, етти ойдан буён маошлар берилмаслиги… каби оқибатларни олиб келди. Дарҳақиқат, биродар Жассорнинг машинаси Ҳусий жангарилари томонидан таъқиб қилиниб, ишхонасига етиб боришидан олдин тўхтатилган. Сўнг унга «Бағдод» кўчасидаги полиция бўлимига чақирилганини билдириб, ўша ерга олиб кетишди. Кейин у ердан Азбон минтақаси бўлимига кўчиришди ва ҳалигача қўйиб юборишгани йўқ.
Ҳусий жангарилари халқ ғазабига, ҳатто ўзларига иттифоқчи бўлган Али Солиҳ ва унинг партияси ғазабига қарши туриш учун барча услуб-воситаларни ишга солиб бўлганларидан кейин, энди фавқулодда ҳолатни жорий қилишмоқчи. Улар бу қилмишни мана шундай бир пайтда амалга оширишди. Чунки қонун бўйича фавқулодда ҳолат ўрнатилган пайтда конституцияга амал қилиш бекор бўлиб, бошқарувга оид қарорларни қабул қилиш олий инқилоб комиссиясига ўтади. Али Солиҳ билан Ҳусийлар сиёсий кенгашни ва ҳукуматларни тенг тақсимлаб олишган бўлишига қарамай, бу иттифоқчилар ўртасидаги келишмовчилик ҳануз йўқолгани йўқ. Буни вакиллар палатасидаги йиғинларида, ахборот воситаларида ҳамда икки томон етакчилари томонидан берилаётган баёнотларда кузатиш мумкин. Ҳолбуки, вазият беқарор бўлиб, моллар талон-тарож этилмоқда, маошлар берилмай, раҳбарлар мансаб учун бир-бирларига қарши курашишмоқда, Али Солиҳ партияси қолган-қутган кучларини ва нуфузини сақлаб қолишга уринмоқда. Бироқ Ҳусийларнинг очкўзлик билан ҳамма нарсага якка ўзлари эга бўлиш ҳаракатлари Али Солиҳ партиясининг бу уринишларига халақит беряпти. Зотан, Ҳусийлар ҳам иттифоқчилари Али Солиҳнинг уларни ҳокимиятдан четлатиб юборишидан чўчишмоқда.
Бу Ҳусий жангарилари, атиги битта шаҳарни ҳам бошқаролмаётганларига қарамай, димоғдорлик қилиб, Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари томонидан нашр ёки мунозара орқали билдирилган ҳақ сўзга зўравонларча қамоққа олиш, таҳдид қилиш билан ҳамда фавқулодда ҳолат қонунлари билан жавоб қайтаришди. Тоғутлар ва золим ҳукмдорлар йўлини тутиб, Яман аҳли орасига қўрқув ва фитна уруғини экишди, омма мулкини талашди, юртни урушларга гирифтор қилиб, мустамлакачи кофирга хизмат қилишди. Кошки бу жангарилар ўзларига шиор қилиб, тинмай даъво қилиб келганларидек, қудратга етиб келгандан сўнг Исломни татбиқ қилишганда, Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан бошқаришганда, Яман аҳлини юрт қирғоқларидан туриб кемалари ва учоқлари билан бомбардимон қилаётган АҚШга қарши курашишганда эди?!! Йўқ, бундай қилишмади, йўқни йўндиришнинг, бўлмасни бўлдиришнинг иложи йўқ экан… Дам хавфсизлик кенгашидан, дам Россиядан, дам барча юртда мусулмонларни қирғин қилаётган мустамлакачи Ғарб давлатларидан ечим сўраб, ялинаётган бундай кишилар қаёқдан ҳам қилаётган ишлари оқибатини англашсин!!
Биз уларни имоний биродар сифатида, Ислом аҳкомларига риоя қилишга ва тавба қилишга чақирамиз, золимларга эргашишдан, Ғарб, хусусан, АҚШ режаларига хизмат қилишдан тийилишни маслаҳат берамиз. Зотан Америка Яманни бўлиб ташлашга, юрт аҳли орасида мазҳабпарастлик ва тоифачилик фитнасини қўзғашга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, биз Ҳусийларни мазлумларни озод этишга ва Аллоҳнинг мўмин дўстларига қарши курашни бас қилишга ҳам чақирамиз. Уларга шуни ҳам эслатиб қўяйликки, айнан ушбу ражаб ойида Яман аҳли Исломни қабул қилган, Росулуллоҳ САВ билан саҳобаи киромлари барпо қилган давлат бағрига кириб, унинг соясидан баҳраманд бўлганлар… Бас, сиз ҳам Исломга, уни ҳакам қилишга қайтинг, ўзини шу йўлда фидо этаётган Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда Ислом давлатини барпо этишга ҳаракат қилинг. Сиз ҳам жинояткор Мустафо Камол каби, Аллоҳ йўлидан тўсувчи ғовга айланиб қолманг. Бу кимса Халифаликка қарши курашиб, ҳижрий 1342 йил 28 ражабда инглизлар қўллаб-қувватлови билан уни йўқ қилган эди. Ўшандан буён мусулмонлар хорлик ва парокандаликдан боши чиқмай келмоқда.
Яманнинг имон ва ҳикмат аҳли Муҳаммад Мустафо САВ етакчиликлари остида – худди шундай кунларда – Ислом ва унинг давлати соясидан баҳра олган. Росулуллоҳ Яманга улуғ саҳобий Муоз ибн Жабал РАни қози қилиб, улар билан бирга юборгандилар. Бу юрт аҳлининг аждодлари, башариятнинг Ислом байроғига айланган мана шундай улуғ зотлар бўлган. Шундан экан, ушбу аҳлимизни шундай ойда ҳаракат қилиб, аянчли вазият ва ҳолатларидан қутулиш учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга даъват қиламиз. Зеро, Халифалик ағдарилиши хотирланаётган экан, Уммат хорлик, бўлиниш, бир-бири билан қирпичоқ бўлиш ҳолатида турибди. Бу ҳолатни изоҳлашга ҳожат йўқ. Чунки ўзлари бунга гувоҳ бўлмоқдалар… уларнинг бу ҳолатлари Исломга ва унинг давлатини қайта барпо этиш учун фаолият олиб бораётганларга нусрат-ёрдам беришни шарт қилмоқда.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Яман вилояти аъзолари Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашдек ўз ғоямизга етиш йўлида, Аллоҳнинг изни ила, Набиййимиз САВ йўлидан заррача оғишмаймиз. Умматимизга қарши ҳаргиз қурол кўтармаймиз, уни фақат эгулик йўлига етказамиз, бундан бизни золимлар зулми ҳам, маккорлар макри ҳам қайтаролмайди ва ниҳоят, биз билан уларнинг ўртасида Аллоҳнинг Ўзи ҳукм қилади, У ҳукм қилувчиларнинг яхшироғидир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман вилоятидаги матбуот бўлими
Телефон: 735417068
Электрон почта: aan1924@gmail.com
Ҳизб ут-Таҳрир сайти: www.hizb-ut-tahrir.org
Ҳизб ут-Таҳрирнинг матбуот бўлими сайти: www.hizb-ut-tahrir.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб