| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Эй мусулмонлар қўшинлари: агар сизлар Расулуллоҳ ﷺнинг масросига (Исро макони) нусрат-ёрдам бериш учун ҳаракатга келмасангиз, унда ким бу ишни ўз зиммасига олади?

  • ХВЖнинг «эркин сузиш» тавсияси

  • Жамиятдаги меъёрий қарашларни ким белгилайди? Ўзбекистонда қадриятлар учун кечаётган кўринмас кураш

  • Уйғониш ва ҳалокат бўсағасидаги башарият

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка ва Европа ўртасидаги муносабатларда сиёсий иқлимнинг ўзгариши

  • Миср ва «Самурай» облигацияларининг чиқарилиши

  • Фуқаролик давлати ва воқелик чақириқлари

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Ҳусийларнинг 11 йиллик иқтисодий «ютуқлари» атиги 50 ва 100 рияллик иккита танга!

Ҳусийларнинг 11 йиллик иқтисодий «ютуқлари» атиги 50 ва 100 рияллик иккита танга!

By htadmin
06.08.2025
0
Share:

Матбуот баёноти

Ҳусийларнинг 11 йиллик иқтисодий «ютуқлари» атиги 50 ва 100 рияллик иккита танга!

2025 йил 14 июл, душанба куни «Қурилиш ва ўзгаришлар» вазирлигининг матбуот вакили Ҳошим Шарафуддин «Сабаъ» ахборот агентлигига берган баёнотида бундай деди: «Халққа тақдим этилаётган ҳар қандай фойдали миллий танга ўз қароримиз мустақиллигига олиб борувчи кўприкдир. Қўлга киритилган ҳар бир иқтисодий ютуғимиз тўфонлар қаршисида бузилмас қалъадир. Ҳар қандай молиявий муваффақият каромат маъракасидаги мудофаа қалқони ҳамда Яман душманларининг фитналарини парчалайдиган қиличдир. Бунинг барчаси, энг аввало, Аллоҳнинг фазли ила, сўнг ҳеч қандай имконсизликни тан олмайдиган мард инсонларнинг мустаҳкам иродаси сабабли амалга ошмоқда».

Ушбу баёнот 2025 йил 12 июл, шанба куни Санъодаги Ҳусийлар марказий банки томонидан эълон қилинган матбуот хабари ортидан берилди. Унда 50 рияллик эскирган қоғоз пуллар ўрнини босиш учун янги металл танга зарб қилингани эълон қилинди ва ушбу танга 13 июл, якшанба куни муомалага киритилиши белгиланди. Бундан олдин 2024 йил март ойида 100 рияллик танга зарб қилинган эди, шунингдек, бир кун ўтиб, 2025 йил 13 июлда 200 рияллик қоғоз пул муомалага чиқарилганди.

Кишида табиий савол туғилади: Ҳусийлар 2014 йил 21 сентябрдаги инқилоб пайтида яманлик халққа берган ваъдаларини бажардими? Уларнинг бу қадами Исломнинг мажбурий нақд пуллар билан муомала қилиш ёки олтин ва кумуш стандартига ўтиш ҳақидаги қарашларига асосланган туб ечимми? Ёки бу ҳам, бошқалари каби, Халқаро Валюта Фонди ва капиталистик иқтисод низоми доирасидаги ямаш-таъмирлаш чоралардан бири, холосми?

Бугунги аҳволга қаралса, саволга жавоб аниқ: Иқтисодий юклар янада оғирлашди, нефть маҳсулотлари ва газ нархлари бир неча баробарга қимматлашди. Сиз Ҳусийлар йиғаётган солиқ ва турли йиғимлар 2014 йил сентябридан олдинги даврга нисбатан анча кўпайди. Электр энергияси нархлари ҳам аянчли даражада ошиб кетди. Бундан ташқари, давлат сектори ходимларининг маоши тўхтаб қолди. Аммо сиз халқнинг шу ҳолатида ҳам пул йиғишни янада кучайтиряпсиз.

Буларнинг барчасидан кейин ҳам, сиз ушбу бузуқ аҳволни олқишлаяпсиз ва дабдабали мақтовлар билан гўё беқиёс муваффақият қилиб кўрсатяпсиз, ҳолбуки, қилган ишингиз эски пул ўрнига икки металл танга ва битта қоғоз пулни чиқариб қўйиш бўлди, холос! Вазир Шарафуддин баёнотида келганидек, бу металл тангаларни «кўприк», «қалъа», «қалқон» ва «қилич», дея сифатлаяпсиз. Ҳолбуки, буларнинг барчаси глобал миқёсда кризисга юз тутган чирик капиталистик иқтисод низоми соясида амалга ошмоқда. Ачинарлиси, бу ҳалокатли низом билан Ислом иқтисод низоми ўртасидаги фарқни англай олмаяпсиз.

Ўтган ой Санъо ва Адан ўртасида банкларни Аданга кўчириш бўйича тузилган келишувда АҚШ молия вазирлиги ҳам иштирок этди. Жаҳон Банки, Халқаро Валюта Фонди ва уларнинг соябон ташкилотлари – жумладан, Жаҳон озиқ-овқат дастури – ҳали ҳам Санъода ўз фаолиятини бемалол давом эттирмоқда. Шундай экан, вазир Шарафуддин яна қайси суверенитет, қайси иқтисодий ғалаба, қайси етуклик ва лаёқат ҳақида сўз юритмоқда?! Санъода даъво қилинаётган валюта курсининг барқарорлиги бозорнинг табиий равишда юзага келган натижасими ёки мутлақо кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмасми? Яман аҳлига сизларнинг ҳеч қандай аниқ иқтисодий режа ва олдиндан тайёрлаб қўйилган программага эга эмаслигингиз аён бўлди. Сизлар ҳам, Адан марказий банкида пул массасини ҳаддан зиёд кўпайтирганлар ҳам Аллоҳдан қўрқмай, масъулиятсизлик билан иш тутдингиз. Оқибатда одамлар қўлидаги пул зое кетди. Сиз ва Алимий кенгаши эса, ёмонликда ким пешқадам бўлишда бир-бирингиз билан беллашяпсизлар.

Эй вазир Шарафуддин! Биз нақд муомалада қўлланиладиган ҳақиқий олтин танга тизимига ўтишни истаймиз, бу оғирлиги 4.25 грамм ва 24 каратлик динор бўлади. Бизга олтин билан имзо қўйиш керак эмас. Сиз бу ҳақда, Сабаъ агентлиги орқали берган ва коррупцияга тўла ушбу иқтисодий вазиятни беқиёс муваффақият сифатида кўрсатган баёнотингизда айтиб ўтдингиз. Зеро, сиз Исломдаги иқтисод низоми билан капитализмдаги иқтисод низоми ўртасидаги фарқни англамаяпсиз, бу икки низом орасида ер билан осмонча фарқ бор!

Валюта муаммоларининг туб ечими олтин стандартига қайтишдир. Бунга бевосита олтин билан муомала қилиш орқали қайтиладими ёки чекловсиз ва шартсиз тарзда олтинга алмаштириш мумкин бўлган қоғоз пуллар орқали амалга ошадими, фарқи йўқ. Бу ҳақиқатни кўплаб иқтисодчилар англаб етган. Лекин Америка каби манфаатдор давлатларнинг қаршилиги бу тизимга қайтишда энг катта тўсиқ бўлиб турибди. Улар сиёсий ва иқтисодий ҳукмронликларини йўқотиб қўйишдан қўрққани учун олтин стандартига қайтишга йўл беришмаяпти. Агар шундай тўсиқ бўлмаганида, дунё бу тизимга аллақачон қайтган бўлар эди. Чунки айнан шу тизим иқтисодий барқарорликни таъминлайди ва ҳеч қайси давлатнинг бошқасига ҳукмронлик қилиш имконини бермайди. Бу тизимда пул – бутун дунёда тан олинган, қадри баланд ва ягона стандарт ҳисобланган бирлик, яъни олтинга асосланади. Давлатлар пул массасини хоҳлаганича кўпайтириш ҳуқуқига эга эмас. Чунки улар пул чиқаришда олтин захирасига риоя қилишга мажбур бўлгани сабабли, истаган миқдорда пул чиқара олмайдилар. Бу эса фиат пуллар тизимига бутунлай зиддир.

Ислом нуқтаи назарига кўра, фақат олтин ва кумушгина ҳақиқий пул бўлиши мумкин. Чунки шариатда бу ҳақда аниқ далиллар келган. Масалан, Росулуллоҳ ﷺ Ислом давлатида олтин ва кумушни нақд пул сифатида ишлатишни маъқуллаганлар. Ислом шариати эса қатор аҳкомларни айнан шу икки пулга боғлаган: уларни ғамлаб қўйишни ҳаром қилган, сотиладиган моллар учун баҳолар, меҳнат учун ҳақ ва муомаладаги пул сифатида улардан закот чиқаришни фарз қилган. Закот миқдори шариатда аниқ белгилаб қўйилган: ҳар 20 динордан ярим динор, ҳар 200 дирҳамдан 5 дирҳам. Шунингдек, дия тўловлари ҳам айнан олтин ва кумушда белгиланган. Шартлари топилган пайтда ўғирлик учун қўлни кесишни вожиб қилар экан (зеро, ўғрининг қўли агар чорак динор ёки ундан ортиқ нарса ўғирлансагина кесилади), бунинг нисобини ҳам олтин билан белгилаган. Олтин системасига қайтишни мақсад қилган ҳар қандай давлат, ўзини ўзи таъминлашга қаратилган иқтисодий сиёсатни амалга ошириши шарт. Шунинг учун импорт ҳажмини қисқартириши ва чет эл товарларини миллий маҳсулотлар билан алмаштиришга ҳаракат қилиши лозим. Шу билан бирга, ўзидаги мавжуд товарларни эҳтиёж туғилган маҳсулотлар, ёки олтин ва кумуш, ёки зарур валютага сотиш шарти билан, у керакли маҳсулот ва хизматларни импорт қилиш имконига эга бўлади. Бу низом алоҳида-алоҳида ёки бир қисмини эмас, балки Ислом шариатидаги бошқа барча аҳкомлар – бошқарув, адлия, таълим ва бошқалар – билан биргаликда, Халифалик давлати соясида тўлиқ татбиқ қилиниши шарт.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Яман вилояти матбуот бўлими аъзолари сифатида, зиммамиздаги вожиб вазифа шуки, биз Яманда юз бераётган ва халқдан яшириб келинаётган сиёсий қилмишларнинг асл моҳиятини ҳамда уларга оид шариат аҳкомларини, хусусан Яман аҳлига ва умуман барча мусулмонларга баён қилишимиз лозим. Бу йўлда ҳаракат қилар эканмиз, яманликларни ҳам Исломни татбиқ этиш ва ҳаётнинг барча жабҳаларини бошқа бирон бир тузум асосида эмас, фақат Ислом аҳкомлари ва фикрлари асосида тартибга солиш учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш йўлида биз билан бирга ҳаракат қилишга чақирамиз. Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир Аллоҳнинг изни ила яқин орада барпо бўладиган Халифалик давлати учун сиёсий етакчиларни ҳамда тўлиқ ва мукаммал дастурни тайёрлаб қўйган.

﴿وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَيَسۡتَخۡلِفَنَّهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ كَمَا ٱسۡتَخۡلَفَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمۡ دِينَهُمُ ٱلَّذِي ٱرۡتَضَىٰ لَهُمۡ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّنۢ بَعۡدِ خَوۡفِهِمۡ أَمۡنٗاۚ يَعۡبُدُونَنِي لَا يُشۡرِكُونَ بِي شَيۡ‍ٔٗاۚ وَمَن كَفَرَ بَعۡدَ ذَٰلِكَ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡفَٰسِقُونَ﴾

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»                                                          [Нур 55]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман вилоятидаги матбуот бўлими

 

TagsриялҲусийлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Оксфам ташкилотининг ҳисобот хулосаси: «Энг бойлар омон қолади»

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Оқибатларни ёдга олиш ҳамда сабаблар ва ечимларни яшириш

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сисий Муборакни хоинлиги ва жиноятлари учун тақдирламоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/