Қувватлантирувчи энергетик ичимликлар тўғрисидаги саволга жавоб
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Қувватлантирувчи энергетик ичимликлар тўғрисидаги саволга жавоб
Ижтимоий тармоқларнинг бирида Абдужаббор исмли мухлисимиздан, энергетик протеин ичимликларни истеъмоли тўғрисидаги саволга жавоб.
Савол:
Ассалому алайкум азиз мусулмон биродарларим. Яхшимисизлар чарчамаяпсизларми? Менинг саволим қуйидагича, бу протеин напиткаларни ичиш мумкинми?
Абдужаббор
Жавоб:
Ва алайкум ассалом, раҳмат Аллоҳга шукр.
Қувватлантирувчи энергетиклар (протеинлар, аминакислоталар) ичимлик, шоколад, ёки ёрма бўтқалар (каша) кўринишида ишлаб чиқарилади. Уларнинг турлари жуда кўп. Биз хозир айнан протеин ичимликлар ҳақида сўз юритадиган бўлсак, уларнинг баъзиларнинг таркибига тўғридан тўғри спирт қўшилган турлари ҳам бор. Баъзи турларининг таркибида спирт қўшилмаган ҳолатлари бўлади. Масалан, ушбуларда спирт кўрсатилган миқдорда бор – Ten strike – 8%, Red Devil – 20% гача, Jaguar – 9% гача. Бизнинг юртларимизда сотувда кўп тарқаган Redbull, Redbull cola кабиларнинг таркибида спирт йўқлиги айтилган.
Ислом шариатида спирт қўшилган ичимликларни ичиш ҳаромдир.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
“Эй иймон келтирганлар, хамр (маст қилувчи нарсаларни истеъмол қилиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз!” (Моида. 90)
Бундан ташқари, маст қилувчи ичимликлар, шу жумладан спиртни, ози ҳам кўпи ҳам ҳаромдир.
عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال : ما أسكر كثيره فقليله حرام
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ҳар қандай маст қилувчи нарсалар унинг кўпи ҳам ози ҳам ҳаромдир”. Термизий ривояти.
Демак хулоса қиладиган бўлсак, сиз агар протеинларни ичиш мақсадингиз бўлса, унинг таркибини текшириб кўришингиз лозим бўлади. Таркибида спирт бор бўлса ҳаром, йўқ бўлса ҳаром эмас.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
03.02.2016й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб