| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Ўзбек режими Аллоҳ таолонинг баракоти ёғиладиган Рамазон ойидан шунчалик қўрқадими?!

Ўзбек режими Аллоҳ таолонинг баракоти ёғиладиган Рамазон ойидан шунчалик қўрқадими?!

By htadmin
05.03.2025
364
0
Share:

Матбуот баёноти

Ўзбек режими Аллоҳ таолонинг баракоти ёғиладиган Рамазон ойидан шунчалик қўрқадими?!

بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳ таоло Ислом Уммати учун раҳмат, баракот, покланиш ва нусрат ойи қилиб берган Рамазон ойи ҳам кириб келди. Бошқа мусулмон халқлар сингари Ўзбекистоннинг мусулмон аҳолиси ҳам ушбу муборак ойни ҳар доимгидек хурсандчилик ва кўтаринкилик билан кутиб олиб, ибодат ва яхши амалларни кўпайтиришга бел боғлади. Бироқ халқимиздаги бундай кўтаринки кайфият ўзбек режимида сезилмаяпти. Ҳа, тўғри, бу режим Рамазон ойига бошқача хос “ҳозирлик” кўргани сезилиб турибди. Бу ҳозирлик эса асло яхшилик учун эмаслиги Рамазон арафасида ва унинг илк кунларидаёқ кўриниб қолди. Жумладан, Муборак ой киришидан аввал ҳукумат бир нарсадан қуруқ қолгандек, давлатнинг динга оид сиёсати концепциясини қисқа вақт ичида қабул қилди. Гўё энг юқори доиралардан уни тезроқ қабул қилиш ҳақида буйруқ бўлгандек.

Бу ҳужжат Ислом ва унинг аҳкомларига тамоман зид келади. Шунингдек, унда бузуқ дунёвий-демократик принциплар олға сурилган ва улардан келиб чиққан ғайриисломий қонунларга оддий фуқародан тортиб давлат хизматчилари, хусусан, хавфсизлик идоралари ходимлари, армияда хизмат қилувчи аскарларгача қаттиқ амал қилишларини таъминлаш мақсад қилинган. Ва мазкур ёмонлик концепцияси айнан Рамазон арафасида қабул қилинганлиги ҳам бежизга эмас. Чунончи, Миллий гвардия хизматчилари ва ходимларидан Рамазон ойида рўза тутишдан воз кечиш тўғрисида тилхат олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Таъкидланишича, бу талабларга амал қилмаслик ҳарбий хизматчини лавозимидан озод қилиш ва Миллий гвардия сафидан бўшатишга асос бўлиши мумкин. Аслида, бу каби талаблар аввалдан бор. Масалан, давлат ходимларига ишхонада намоз ўқиш ва Жума намозига бориш яширин қарорлар, ёзилмаган буйруқлар билан тақиқланган. Бундай босимлар Рамазон ойида янада кучаяди.

Бундан ташқари, ҳукумат хайр-эҳсон қилишни чекловчи қонунни ҳам айнан Рамазон ойига саноқли кунлар қолганида қабул қилди. Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров эса мусулмонлардан таровеҳ намозига ёш болаларни олиб келмасликни талаб қилди. У бундай талаб қўйилаётганига куракда турмайдиган важ-карсонларни келтирди. Шунингдек, Жума ва таровеҳ намозидаги мавъизалар ҳам ҳар доимгидек мусулмонларни “Халифалик”, “жиҳод”, “ҳукумат сиёсатига аралашиш” каби ғоялар таъсиридан эҳтиёт бўлишга чақириш, мусулмонларнинг хато-камчиликларини обдон муҳокама қилиб дакки бериш, сабр ва шукрга чақириш ҳамда президент ва ҳокимларни қуюқ дуо қилиш билан ўтади. Албатта, муфтий ва имомларнинг давлат сиёсатини бундай хаспўшлашлари ортида ҳукуматдаги исломофоб кимсалар турганига ҳеч шубҳа йўқ. Дарҳақиқат, хавфсизлик ходимлари масжидлар олдида туриб олиб, 18 ёшга тўлмаган ёшларни таровеҳ намозига киритмаётгани ҳақида қатор хабарлар чиқди. Ҳатто мактабларда ҳам ота-оналардан фарзандларини масжидга юбормаслик талаб қилиняпти. Айтилишича, мактаб директорлари ва ходимларига юқори идорадан шундай буйруқ келган…

Одатда, бундай маълумот ва хабарлар расмий ОАВ томонидан тарқатилмайди ва буйруқлар ҳам махфий қарорлар асосида келади. Мусулмон халқимиз орасидаги муҳокамаларда ўзбек режимининг Исломга қарши бундай сиёсатини ҳатто коммунист Хитой давлатининг уйғур мусулмонларига қарши репрессив сиёсатига қиёслаётганлар ҳам бор. Ҳа, бу каби фикрларда жон бор, деб айтиш мумкин. Чунки ўзбек режимининг ўз халқи эътиқодига қарши бораётганининг ортида Россия ва Америка каби кофир мустамлакачи давлатлар турибди. Мирзиёев бошлиқ ҳукумат уларни рози қилиб, ўз тахти умрини узайтиришдан бошқа нарсани ўйламаяпти. Бу ҳукумат ҳеч бўлмаса Рамазон ойи ҳурмати учун ҳам ёмонликлардан тийилмаяпти. Аксига олиб, фасод ишларини янада кучайтиряпти.

Эй Ўзбекистон муфтийси ва “дин уламолари”! Сизлар Ғазо ва Фаластиндаги мазлум мусулмонлар ҳаққига ақалли бир оғиз дуо қилишга ҳам ярамайдиган аҳволга тушиб қолганингизни кўрдик! Ўзи сизларнинг динфурушлигингизни чегараси борми?! Қачонгача ўзбек режимининг ғайриисломий сиёсатини маъқуллаб, мусулмонларни унга итоат қилишга мажбурламоқчисиз?! Бундай фасод ишларингизни ҳатто муқаддас ойда ҳам давом эттиришга уялмаётганингиз, аслида сизларга панд-насиҳатлар умуман кор қилмаётганини кўрсатади. Ҳеч бўлмаса, Афғонистон ва Суриядаги малай режимлар қулаганидан ибрат олсангиз бўлмайдими?! Бугун сизлар хизмат қилаётган режим ҳам – агар ўзини ўнгламаса – бир кун келиб шармандаларча қулайди. Ана ўшанда сизлар мана шу мазлум халқ билан юзма-юз қоласизлар ва ўшанда ушбу хиёнатингиз, халқ тарафида турмаганингиз борасида, албатта, ҳисобга тортиласиз! Аллоҳнинг олдидаги ҳисобингиз эса, бундан-да даҳшатлироқ ва аламлироқ бўлади!

Эй Ўзбекистон режими! Яхшилик қилиш қўлингиздан келмас экан, ҳеч қурса ёмонликдан тийилсангиз бўлмайдими?! Наҳот, ўз халқингизнинг лаънати ва дуоибадига учрашдан қўрқмасангиз?! Наҳот, Россия каби ашаддий душманларимизни рози қилиш учун сиз шунчалик тубанликка етиб борган бўлсангиз?! Сиз учун ҳатто Рамазондек улуғ ойнинг ҳам ҳурмати йўқми?! Ўз халқингизни ақалли Рамазон ойида қийнашдан тийилсангизчи!… Албатта, бундай сўзлар сизларга аллақачон таъсир қилмай қўйган. Шунинг учун сизларни қаттиқ огоҳлантирамиз! Аллоҳнинг ва мўминларнинг душманларига хизмат қилишнинг оқибати икки дунёда юзи қаролик ва шармандалик бўлади холос!

Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ “Икки тоифа одамлар борки, агар улар тузалса, инсонлар тузалади, агар улар бузилса, инсонлар бузилади. Улар уламолар ва амирлардир” деганларида нақадар ҳақ бўлган эдилар. Афсуски, бу икки тоифа Ислом ва мусулмонлар тарафида эмас, балки душманларимиз тарафига ўтиб олишган. Мусулмон халқимиз бунга сукут қилишни бас қилиб, уларни тийиб қўйиши лозим. Акс ҳолда Рамазон ойида Аллоҳ таолога умид билан қилган дуолари қабул қилинмаслиги ва У зотнинг раҳматига ноил бўлмасликлари мумкин. Ҳузайфа ибн Ямон ривоят қилишича, Расулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қилдилар: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар, албатта, маъруфга буюрасизлар ва, албатта, мункардан қайтарасизлар, акс ҳолда Аллоҳ Ўз томонидан устингизга бир иқоб(азоб)ни юбориши аниқдир, ана шундан кейин дуо қиласиз, (аммо) дуоингиз мустажоб бўлмайди”.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими

 

+1
0

Related posts:

Ўзбек режимини Америка билан алоқаларининг жадаллашуви Россия хавотирларини кучайтирмоқда
Tagsбаракотли Рамазон ойиЎзбек режими
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Муборак Фаластин заминидаги нуфузли кишилар Оли Тамимий майдонида CEDAW конвенциясига қарши йиғилдилар

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Мусулмонлар душмани Трампни эмас мусулмонларни рози қилмоқ лозим!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Президентликка номзод Дональд Трамп қурол-яроқ лоббиси томонидан қўллаб-қувватланмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/