| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Оилавий ажримлар – маънавий инқирозми ёки мафкуравий босим натижаси?

  • ХВЖнинг “иқтисодий қизиб кетиш” уйдирмаси

  • Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммоларга исломий ечим

  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Яқинда юз берган зилзила Ислом Умматидаги яхшиликни кўрсатиб, Ғарб ва унинг малайларининг яроқсизлигини фош этмоқда

Яқинда юз берган зилзила Ислом Умматидаги яхшиликни кўрсатиб, Ғарб ва унинг малайларининг яроқсизлигини фош этмоқда

By htadmin
03.03.2023
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яқинда юз берган зилзила Ислом Умматидаги яхшиликни кўрсатиб, Ғарб ва унинг малайларининг яроқсизлигини фош этмоқда

Устоз Абдудали (Абу Мунзир)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Сурия

вилоятидаги матбуот бўлими аъзоси

Шом аҳли 2023 йил 6 феврал душанба куни саҳар тонгда Рихтер шкаласи бўйича 7.8 балли зилзила билан уйғонди. Туркия жануби ва Сурия шимолида юз берган ва бир дақиқадан зиёд вақт давом этган бу зилзила кўплаб ҳудудларда даҳшатли вайроналарни, катта сонда ҳалок бўлган инсонларни қолдирди… Статистик маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони озод этилган шимол ҳудудларида –  ушбу мақола ёзилаётган пайтга қадар – 3637 кишига, жароҳатланганлар 7216 кишига етган. Манбаларнинг ҳамда Фуқаролик Мудофаасининг маълум қилишича бу рақам кўпайиши мумкин. Зилзиладан етти кун ўтгандан кейин Фуқаролик Мудофааси вайроналар остидан омон қолганларни қидириш ишлари якунланганини эълон қилди. Суриянинг шимоли-ғарбий қисмига шу пайтгача хорижий ёрдам етиб келгани йўқ, хоҳ техник ёрдам бўлсин, хоҳ бошқа.

Ҳа, ушбу зилзила ҳодисаси, қўзғолон йиллари мобайнидаги бошқа бўлиб ўтган ҳодисалар каби, халқаро ҳамжамиятнинг ҳам, зараркунанда ҳукмдорларнинг ҳам қўзғолон ва унинг аҳлини нақадар ёмон кўришларини фош этди. Дилларидаги адоватлари эса, янада каттароқдир. Масалан, шундай ҳодиса пайтида шу пайтга қадар бошимизга бало-мусибатлар олиб келган чегара ўтиш пунктларини ёпиш қарори чиқарилди… Уларнинг ёпилиши зилзилалардан зарар кўрганларга мусулмонлар томонидан берилган ёрдамларнинг етиб келишига тўсиқ бўлди. Бу зилзила, шунингдек, зараркунанда режимларнинг ушбу аламли ҳодисадан фойдаланиб, қонхўр режим билан муносабатларни нормаллаштиришга шошилаётганликларини ҳам очиб ташлади. Бу ҳақиқатлар қўзғолон аҳлига яхши маълум. Зеро, ижтимоий алоқа сайтлари бу ҳақиқатларни ифодалаш учун минбар вазифасини ўтамоқда.

Сал кам икки дақиқа жуда кўп нарсани намоён қилди… Одамлар Аллоҳнинг қудрати ҳар нарсага қодирлигини эслашди. Шом аҳлининг ёлғиз Аллоҳдан ёрдам сўраб, улкан мусибатларига сабр қилганларидан имон уларнинг қалбларида мустаҳкам эканлиги кўринди.

Сал кам икки дақиқа жуда кўп ҳақиқатни очилиши учун кифоя қилди. Умматнинг яхшиликларга бой эканлиги ана шу ҳақиқатлардан муҳими бўлди. Ваҳоланки, Ғарб ва унинг думлари унинг бу яхшиликларини ўчиришга узоқ йиллаб ҳаракат қилганди. Бироқ, улар истамасалар-да, Аллоҳ ушбу яхшиликларни намоён этишни истади ва халқнинг бир-бири билан жипслиги, бир тану-бир жонлиги зилзиладан кейинги бир неча куннинг ўзида аниқ-равшан кўзга ташланди.

Ўтган шу бир неча кун ичида қалбларда улкан сурур ва умид уйғотувчи кўп ишлар бўлиб ўтди. Умматнинг тирик-жонли эканлиги, ҳаммалари битта тананинг аъзолари бўлиб, бу аъзолардан бири касалланса, қолганлари иситма ва бедорлик билан унга ёрдам беришга шошилиши кўринди.

Икки дақиқанинг ўзи турк режимининг асл башараси душман билан тил бириктирувчи башаралигини кўрсатишга етарли бўлди. Чунки у чегараларини беркитиб олиб, ёрдамларнинг Сурияга ўтишини кесиб қўйди. Ҳатто – чегараларимизни йўлда юз берган ҳодиса сабабли ёпдик, дея ёлғон гапирди. Ахир, Туркияда вайроналар остида ҳалок бўлган юзлаб биродарларимизнинг жасадларини шу чегаралардан олиб кирилди-ку! Зеро, бу йўлларни бир иш учун очишади, бошқа бир иш учун ёпишади, бундан ташқари, ёрдамларнинг Сурияга ўтишига рухсат бермаслик тўғрисида қарор чиқариб, буни қўзғолонни қўллаб-қувватловчи халқдан ўч олиш учун қилишди. Чунки турк режимининг қонхўр режим билан ярашиш йўлига қарши чиққан ҳам мана шу халқ бўлди. Халқнинг ушбу навбатдаги позицияси учун Аллоҳ Субҳанаҳуга ҳамд айтамиз. Токи, ажнабийлардан ёрдам умид қилаётганлар учун ҳам, турк режими ва унинг тил бириктириш жиноятларини хаспўшлаб, олқишлаётганлар учун ҳам узр қолмасин.

Икки дақиқа Суриядаги ҳукумат-фракцияларнинг аҳволини фош бўлишига кифоя қилди. Ўтган йиллар ичида одамларни қийнаш, мол-мулкларини талаш, териларини шилиш, солиқ ва тўловлар солишдан бошқа ташвишлари бўлмаган шу ҳукумат-фракциялар зилзила ҳодисасида ҳам қўл-қовуштириб туришдан бошқа нарса қилишмади ва асл башаралари тамоман фош бўлди. Нега ҳам фош бўлмасин, ахир, улар энг оддий ишларни ҳам қилишдан ожиз жонсиз предметлар бўлиб, фожиа жойларини зиёрат қилишдан ва суратларга тушишдан бошқа нарсага ярашмайди!

Жангчи гуруҳ етакчиларига келсак, улар вазиятдан шахсий манфаатлари учун фойдаланишди. Айниқса, шу пайтгача давлатлар қўзғолонга қарши тўқиган ёмон ниятдаги ўйинларда гуруҳ етакчилари бош ўйинчи бўлиб иштирок этишаётгани ва қарорларни бажарувчи пиёдалардан бошқа кимса эмасликлари халққа фош бўла бошлади. Бу хоин етакчилар Ҳарим ва Жандарис каби кўплаб шаҳарларда ўзларига қайта қонунийлик қиёфасини беришга уринишди.

Зилзиланинг икки дақиқаси давлатлар ва ташкилотларнинг асл башарасини фош этишга кифоя қилди. Масалан, БМТ ёрдамларни тўхтатиб, киритмади. Сешанба куни, яъни фожиадан бир кун ўтиб бу ташкилотнинг расмий ходимаси «Ташкилотнинг Сурия шимолига тақдим этувчи тезкор ёрдамлари вақтинчалик тўхтатилган»ини, яъни бу вақт ичида одамларнинг ўлиб бўлганига ишонч ҳосил қилгунларига қадар тўхтатилганини маълум қилди. Одамларнинг қаттиқ босимидан сўнг ва бир неча кун ўтгандан кейингина ёрдамлар кирди. Кирган ёрдамлар ҳам зилзиладан олдин юборилган ва ичида тозалаш воситаларидан бошқа нарса бўлмаган карвон бўлди, холос!

Бу икки дақиқа ушбу ташкилотларнинг нақадар тубанлигини кўрсатишга етарли бўлди. Дарҳақиқат, одамларга ёрдам бериш учун эмас, балки уларнинг азоб-уқбатларидан фойдаланиш учун катта профессионаллик билан ишлаётган ташкилотлар экани кўринди. Уларнинг кўпчилиги оммавий ахборот воситаларидан ҳатто одамларнинг алам ва мусибатлари ҳисобига фойдаланишди. Жойларга тез етиб бориб, тасвирга тушириб қолишга шошилишди, ҳатто ҳалокатдан шахсий ютуқлари учун фойдаланиб, бунга одамларнинг қийинчилигига ёрдам бериш, деган нарсани ниқоб қилиб олишди.

Бизнинг Шом қўзғолони аҳлига айтар сўзимиз шуки, бу синов неъмати учун Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳ Субҳанаҳу ҳозирлик кўраётганингиз буюк иш учун ўз бандалари ичида сизни танлади ва шунинг учун ҳам фитнаю имтиҳонларнинг устма-уст келаётганини кўряпсиз… Бас, сабр-сабр! Чунки бу Аллоҳнинг бандаларига юборган қонунидир. Росулуллоҳ ﷺдан «энг қаттиқ синалувчи инсонлар кимлар?», деб сўрашганида бундай деб жавоб қилганлар:

«أَشَدُّ النَّاسِ بَلَاءً الْأَنْبِيَاءُ، ثُمَّ الْأَمْثَلُ فَالْأَمْثَلُ، يُبْتَلَى الرَّجُلُ عَلَى حَسَبِ دِينِهِ، فَإِنْ كَانَ دِينُهُ صُلْباً اشْتَدَّ بَلَاؤُهُ، وَإِنْ كَانَ فِي دِينِهِ رِقَّةٌ ابْتُلِيَ عَلَى حَسَبِ دِينِهِ، فَمَا يَبْرَحُ الْبَلَاءُ بِالْعَبْدِ حَتَّى يَتْرُكَهُ يَمْشِي عَلَى الْأَرْضِ مَا عَلَيْهِ خَطِيئَةٌ»

«Энг қаттиқ синовга юз тутадиганлар – пайғамбарлардир. Кейин энг яхши кишилар ва янада яхшиларидир. Киши динига қараб синалади. Агар динида мустаҳкам бўлса, унга синов қаттиқ келади. Агар динига заиф амал қилса, шу заифлигига қараб синалади. Синов бандани то ер юзида ҳеч бир хатосиз юрадиган бўлгунига қадар тарк этмайди». (Имом Аҳмад ва бошқалар ривояти). Шундай экан, Аллоҳнинг бу ишига ҳам сабр қилинг ва келаётган кўп хайр ишларни кутиб туринг.

Бас, Аллоҳнинг қудрати ва нусратига чуқур ишончда бўлайлик. Чунки вақт ёлғиз Аллоҳнинг арқонини ушлаш ҳамда фақатгина Ундан ёрдам сўраб, Унинг амрига итоат қилиш вақтидир. Ана шундагина мақсадларимизга етамиз ва мақсадларимизнинг асосийси анави қонхўр режимни дастур-қонунлари, шахслари ва устунлари билан қўшиб тагидан йиқитиш ва харобалари узра Ислом ҳокимиятини барпо этишдир.

Роя газетасининг 2023 йил 15 феврал чоршанба кунги 430-сонидан

 

TagsзилзилаИслом Умматидаги яхшилик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Қадрли, лекин ҳаётда ўрни йўқ…

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • МАҚОЛАЛАР

    Рўзани бошлаш ва якунлашда шаръий ҳукмга қатъий амал қилиш вожибдир

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/