| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Миграция – Кремлнинг жамият бошқарувида асосий “қурол”га айланмоқда

Миграция – Кремлнинг жамият бошқарувида асосий “қурол”га айланмоқда

By htadmin
30.11.2025
0
Share:

Миграция – Кремлнинг жамият бошқарувида асосий “қурол”га айланмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

“Российская газета”да чоп этилган Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари Александр Гребенкин интервьюси 2025 йил охиридаги муҳим ички сиёсий сигналга айланди. Президент Путиннинг 2025 йил октябрда тасдиқлаган янги Миграция сиёсати Концепцияси (2026-2030 йиллар учун) аввалги 2019-2025 йиллардаги ҳужжатдан тубдан фарқ қилади. Агар илгари миграция демографик муаммоларни ҳал қилиш воситаси сифатида кўрилган бўлса, энди у фақат “иқтисодий заруратларнинг қўшимча воситаси”га айлантирилмоқда. Бу расман эълон қилинган миграция сиёсатидаги бурилиш ҳисобланади.

Гребенкин очиқ айтдики: “Мамлакат хавфсизлигини таъминлаш устуворлиги миграция сиёсатининг асосий тамойиллари қаторига киритилган”. Бу билан Янги Концепцияда хорижий фуқароларнинг доимий яшашга умид қилиш ҳуқуқи деярли йўқ қилинди. Энди иш муддати тугагач, чиқиб кетиши мажбурий. Ишламаётган ва ўқимаётган оила аъзоларининг қолиши тақиқланди. Этник анклавларнинг пайдо бўлишига қарши кураш расман давлат вазифасига айлантирилди.

Гребенкин, шунингдек, мигрантларнинг “рус тилини билмаслиги”, “Россия халқлари билан бирга яшаш тажрибасига эга эмаслиги”, “менсимаслик ва истеъмолчилик муносабати”ни очиқ танқид қилди. Бу гаплар янги эмас, лекин энди улар давлат сиёсатининг расмий асосига айланди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги 5-7 йилда Марказий Осиёдан келган ёш ва ўрта ёшдаги мигрантлар оқими сифат жиҳатидан ўзгаргани айтилмоқда. Уларнинг кўпчилиги рус тилини ёмон билади, профессионал тажрибага эга эмас ва “бизнинг стандартларимиздан фарқ қиладиган миллий дастурлар бўйича таълим олган”. Гребенкин бу гапларини статистика билан қувватлади: 2024-2025 йилларда ноқонуний мигрантлар сони 3 баробар камайгани, 7,2 миллион маъмурий протокол тузилгани, 60 минг патент ишга жойлашмаганлиги учун бекор қилингани айтилди. Биометрик назорат тизими (12,4 млн шахс маълумоти), QR-кодли карталар (1,8 млн), “Амина” иловаси (1 млн юклаб олинган) ва “Хорижий фуқаронинг рақамли профили” (2026 йилгача) – буларнинг барчаси мигрантларни тўлиқ рақамли назорат остига олиш тизимидир.

Янги сиёсатда икки тоифа очиқ ажратилмоқда:

1. “Кераксизлар” – паст малакали меҳнат мигрантлари. Улар учун 2025 йил 1 январдан буён визасиз 90 кунлик лимит, патент олгандан кейин 2 ой ичида иш топиш мажбурияти, рус тили имтиҳонини фақат давлат муассасаларида топшириш, болаларни мактабга қабул қилишда рус тили тести ва биометрия каби чоралар жорий қилинган.

2. “Кераклилар” – “анъанавий рус маънавий-ахлоқий қадриятларини қабул қилган” импатриантлар: Ғарбдан келган руслар, Болтиқбўйи ва Европанинг “босим”идан қочиб келаётганлар. Улар учун соддалаштирилган рухсатнома, давлат ёрдами, рус тили курслари ҳамда 2024 йил сентябрдан буён мурожаат қилган 2,3 минг кишидан 2 мингтаси ижобий жавоб олгани, энди Россия фақат “анъанавий рус қадриятлари”ни қабул қилганлар учун очиқ деганидир. 

Гребенкин “Нима учун айнан ҳозир? деган саволга тўғридан-тўғри жавоб бермади, лекин мавжуд воқелик буни изоҳлаб турибди:

1. Украинадаги уруш фонида ички беқарорлик хавфи ортди. Шунинг учун Кремл миграция орқали жамиятнинг ҳар бир қисмини назорат қилмоқчи. Гребенкиннинг сўзлари билан айтганда, миграцияга энди “демографик ёрдамчи” эмас, балки “хавфсизлик таҳдиди” сифатида қаралиши, сиёсий жиҳатдан, Кремлнинг ички барқарорликка эътиборни кучайтиришидан дарак беради. Бу ўринда, Путин режими миграциядан “сиёсий қурол” сифатида фойдаланмоқда. Бу эса, аҳоли орасида “ички душман” образини шакллантириб, мигрантларга нисбатан муносабатнинг янада ёмонлашишига олиб келади.

Ғарбдан “анъанавий рус қадриятлари”ни излаганларни имтиёзлар билан жалб қилишга устувор қаралиши эса, Марказий Осиё меҳнат муҳожирларини “иккинчи сорт” деб ажратишнинг очиқ ифодасидир.

2. Икки миллиондан ортиқ фуқаролари меҳнат муҳожирлигида юрган Ўзбекистон ҳукуматининг Ғарб билан алоқалари кучайиб бораётгани фонида, Кремлнинг янги миграция сиёсатига, Тошкентни “босим” орқали Россия орбитасида ушлаб туриш тактикаси сифатида қаралиши мумкин. Мирзиёев Россия билан иқтисодий ва ҳарбий алоқаларни сақлаган ҳолда, Ғарб билан янги дарвозаларни очди. Тошкентнинг Ғарбга юзланиши Москванинг Марказий Осиёдаги монополиясини заифлаштиради. Бу эса, Кремлни жавоб чораларига ундайди. Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳукумати Россияда мигрантларга нисбатан босим кучайгани ва ҳарбий мобилизация босими шароитида бу вазиятни имкониятга айлантиришга ҳаракат қилмоқда. Бу тенденция охирги ойларда янада яққол кўринмоқда. Жумладан, октябр ойида ЕИ билан имзоланган келишувлар ва Жанубий Корея билан E-9 визалари бўйича янги шартномалар меҳнат муҳожирлари учун альтернатив йўллар яратиш ва меҳнат бозорини Россиядан диверсификация қилиш истагини билдиради.

Путиннинг янги миграция сиёсати 2010 йиллардаги иқтисодий ёндашувдан воз кечиш ва давлатнинг миграция оқимлари устидан тўлиқ назорат ўрнатишни англатади. Энди мигрант “меҳмон ишчи” эмас, балки вақтинча ва қатъий назорат остидаги шахс. Доимий яшаш эса, фақат “ўзиникилар” учун.

Бу сиёсат иқтисодий зарар келтириши ва қурилиш, хизмат кўрсатиш соҳаларида аллақачон сезилган кадр танқислигини кучайтириши мумкин, лекин Кремл учун Украина уруши шароитида миллий хавфсизлик ва ички барқарорлик устувор бўлиб қолмоқда. 2026 йилдан бошлаб Россия Марказий Осиё учун “очиқ дарвоза” эмас, балки “қатъий фильтрли эшик”ка айланиши кутилмоқда.

Бугунги кунда мустамлакачи кучларнинг миграция сиёсати туфайли мусулмонлар гўё арзон “товар”га айланиб қолди. Улар бу масала бўйича келишувлар тузади, учрашувлар ўтказади, худди қулдорлик бозорида савдо қилаётгандек! Хоҳласалар, иқтисодий ва сиёсий босим ўтказиш учун “сиёсий қурол” сифатида фойдаланадилар.

Бунга сабаб, дунёда ҳукмрон бўлиб турган секуляризм ва ёввойи капиталистик тузумдир. Сўнгги йилларда мусулмон халқлар янада қашшоқлашди, бойликлари талон-тарож қилинди, ресурслари мустамлака қилиш воситасига айланди. Ишлаб чиқариш ва меҳнат бозорлари инқирозга юз тутди, бозор нархлари осмонга кўтарилди, валюталар қадри йўқолди – айнан шу омиллар улкан миграцияни келтириб чиқарди. Мана шу – инсоният бошига кулфатларни ёғдираётган капиталистик тузум манзарасидир.

Шунинг учун бутун олам инсонга “сиёсий қурол” ёки “товар” эмас, балки инсон сифатида қарайдиган, жамият муаммоларини инсон муаммоси сифатида ҳал қиладиган, эътибор ва ғамхўрлик қиладиган янги тузумга муҳтож. Бундай тузум эса, фақат Исломда мавжуд. Чунки Ислом тузуми инсонларнинг Роббиси – Аллоҳ томонидан нозил қилинган бўлиб, У Зот башарга дунё ва охиратда неъмат келтирадиган ҳар бир нарсани Билгувчидир.

Бу тузумни ҳаётга татбиқ қиладиган бошқарув шакли ҳам Аллоҳ нозил қилган шариатнинг ажралмас бир бўлаги бўлиб, у Рошид Халифалик давлатидир.

 

Иззатуллоҳ

30.11.2025й

TagsКремлМиграция
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШ-Англия кураши ва макр қилгувчиларнинг яхшироғи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Адолат ва инсофни душманлардан ялиниб сўраш ё сиёсий нодонлик ёки малайлик ва тобеликдир!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Профилактик хавфсизлик хизмати Корона пандемиясидан фойдаланиб, соғлиқни сақлаш ходимлари ниқобида Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.06.2026

    “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • 21.06.2026

    Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • 21.06.2026

    Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • 21.06.2026

    Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • 20.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/