| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

  • ПАРЧАЛАНГАН СУДАННИ ХАЛИФАЛИК БИРЛАШТИРАДИ: ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАВСА ҚАБИЛАСИ АМИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • ЮКСАЛИШ КАЛИТИ — БАҲОНА ЭМАС, АМАЛДИР!

  • ХИЁНАТГА КИЙГИЗИЛГАН “ДОНОЛИК” ТЎНИ

  • ФАЛАСТИН АСИРАЛАРИ – УММАТ ВИЖДОНИ УЧУН ОҒИР ИМТИҲОН!

  • 1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Яҳудийлар билан музокара қилишга чақириш

Яҳудийлар билан музокара қилишга чақириш

By htadmin
28.08.2018
1459
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Яҳудийлар билан музокара қилишга чақириш Фаластин масаласини йўқ қилишга қаратилган кофирлар лойиҳаларига эргашиш бўлиб, энг катта жиноятдир

Устоз Холид Саид қаламига мансуб

Бугун минтақадаги аҳвол тобора ёмонлашиб, мустамлакачи кучлар Ислом Умматига зўравонлик қилаётган бир пайтда, баъзилар мағлуб бўлиб узоқни кўра олмаслик ва юзаки фикрлаш касалига мубтало бўлдилар. Улар ўзларининг бу ҳолатини ечим ва муолажаларни қабул қилиш жараёнида реалистик кўз-қарашда бўлиш лозим, дея оқлашмоқда. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, сўнгги пайтларда яҳудийлар билан музокара қилиш ҳамда узоқ ва қисқа муддатли сулҳлар тузиш мумкин, деб айтадиган овозлар пайдо бўлиб қолди. Бунга келтирилган баҳона ва сабаблар ҳам қалашиб кетди. Бироқ, асосийси шундаки, айни таклифларини шариат билан асослашга уриниб, бунинг шаръан ҳеч қандай монелиги йўқ, дейишмоқда. Улар мозийда мусулмонлар билан душманлари ўртасида тузилган сулҳ ва шартномаларнинг тарихий намуна ва тажрибаларини келтиришяпти. Биз ҳам айни мақоламизда шунга тўхталмоқчимиз ва шу орқали масалани ёритиб, шу ҳақда аниқ фикр бериб, кўзлар олдидаги туманни тарқатмоқчимиз. Шояд, қулоқ солувчилар бундан эслатма олсалар.

Шубҳасиз, сулҳ тузиш Исломда жорий сиёсий масалалардан бўлиб, уларнинг баъзилари жоиз, баъзилар ҳаромдир ва ҳар бирининг алоҳида вазияти, шароити, муайян воқеи бор. Буни Ислом давлати мусулмонлар манфаатига хизмат қилади, деган раъйига қараб, шаръий сиёсат доирасида татбиқ қилади.

Бироқ гап яҳудийлар вужуди, деган нарса ҳақида экан, исломий фиқҳдаги сулҳ ва сиёсий битим хусусида баҳс қилинган аҳкомлар бунга тушмайди. Мусулмонлар тарихида бўлиб ўтган ушбу ҳолатлардан бирортасини ҳам яҳудийлар вужуди билан бўладиган муносабатга қиёс қилиб бўлмайди. Чунки уларнинг Фаластин заминида босқинчи вужуд сифатида мавжуд бўлиб туришлари алоҳида ҳолат бўлиб, илгари мусулмонлар бундай ҳолатга тушган эмас.

Улар бугун Фаластинни босиб олган вужуддирлар, уларнинг бу юртда мавжуд бўлишлари мана шу босқинчилик билан боғлиқ бўлиб, Фаластиндан ташқарида ҳеч қаерда яҳудийлар вужуди, деган нарса йўқ ҳамда бирор давлатнинг бир қисмига ҳам кирмайди. Шунга биноан, бу вужуд билан назарий, амалий, сиёсий ва иқтисодий соҳада ҳамкорлик қилиш муборак Фаластин заминидаги босқинчилиги борасида уни тан олишни англатади ҳамда унинг айни заминда мавжуд бўлиб туриш ҳуқуқини эътироф этиш ҳисобланади. Баъзилар бу эътирофни ҳар қанча инкор этишга ёки оқлашга уринмасин, фарқи йўқ. Чунки бу яҳудийлар билан фақат ва фақат жанг майдонида учрашилади, уларга нисбатан муомалада қуролдан ўзга нарса борасида сўз бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун бирдан-бир вожиб вазифа – яҳудийлар вужудини йўқ қилмоқ, босқинчиликлари оқибатларини бартараф этмоқ, ҳақни қайта ўз эгаларига бериб, Фаластинни Ислом майдонига ва мусулмонлар диёрига қайтармоқдир. Бу – жавобгарлиги ёлғиз Фаластин аҳли зиммасига эмас, балки бутун Ислом Уммати зиммасига тушувчи вазифадир.

Исломда ерни эгаллаб-босиб олиш ҳаром. Нарсани ноҳақ эгаллаб олиш жиноят бўлиб, бунга Ислом рухсат бермайди. Босқинчи – босиб олганига оз вақт бўладими ёки кўп вақтми, фарқсиз – босиб олган нарсасини қайтаришга мажбур. Ҳатто Ислом нарсанинг тортиб олинишида ҳамкорлик қилган кимсани ҳам жиноятчи, деб билади ва бу ҳамкорликни, қай шаклдаги ҳамкорлик бўлмасин, тақиқлайди. Бунга Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадис яққол далолат қилмоқда: Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«عَلَى الْيَدِ مَا أَخَذَتْ، حَتَّى تُؤَدِّيَهُ»

«Олган қўл, (олган омонатни) қайтармоққа жавобгардир».

Бу бир жиҳатдан. Яна бир жиҳатдан эса, яҳудийлар вужуди кофир вужуд, мусулмонлар ёки уларнинг замини устидан ҳукмрон бўлиши ножоиз. Бунга Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи далил:

﴿وَلَن يَجْعَلَ اللهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا﴾

«Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл (ҳукмронлик) бермагай»  [Нисо 141]

Мана бу каломи ҳам далил:

﴿إِنَّمَا يَنْهَاكُمُ اللهُ عَنِ الَّذِينَ قَاتَلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَأَخْرَجُوكُم مِّن دِيَارِكُمْ وَظَاهَرُوا عَلَى إِخْرَاجِكُمْ أَن تَوَلَّوْهُمْ وَمَن يَتَوَلَّهُمْ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ﴾

«Аллоҳ сизларни фақат динларингиз тўғрисида сизлар билан уришган ва сизларни ўз диёрларингиздан ҳайдаб чиқарган ҳамда сизларни ҳайдаб чиқаришда бир-бирларига ёрдамлашган кимсалардан – улар билан дўстлашишларингиздан қайтарур. Кимки улар билан дўстлашса, бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидир»                                                              [Мумтаҳина 9]

Демак, мусулмонларга қарши уришиш ва уларни диёрларидан чиқариб юбориш, чиқариб юборишда ўзаро ёрдамлашиш, буларнинг барчаси жиноятдир ва бу жиноятни анави яҳудийлар Фаластиндаги мусулмонларга нисбатан ҳам, бошқа ердаги мусулмонларга нисбатан ҳам содир этиб келишган. Шундай бўлгач, мусулмон уларни айни жиноятлари учун қандай қилиб кечириши мумкин?!

Яҳудийлар вужуди ва у билан алоқа қилиш воқесига тарихий тажрибаларни мисол қилиб, хулоса чиқаришга келсак, бу мутлақо ноўрин ва бундай хулоса ҳақиқатдан узоқдир. Мисол учун, Ҳудайбия сулҳини оладиган бўлсак, уни бу ўринда қиёслаб бўлмайди. Чунки Маккадаги Қурайш ўзининг ерида турган бир вужуд бўлган, Набий ﷺ улар билан музокара қилиб, сулҳ тузганларида бирор мусулмон ерини босиб олган куч бўлмаган. Аксинча, агар масалани фойда ва зиён нуқтаи назаридан қиёслайдиган бўлсак, ўша сулҳдан ягона фойда кўрган томон мусулмонлар бўлдилар. Чунки мусулмонлар давлати ёш – агар таъбир жоиз бўлса – халқаро жиҳатдан тан олинмаган эди. Бу келишув билан Ислом давлати ўзининг мавжудлигини исботлашга ва Макка томонидан тан олинишига муваффақ бўлди. Кимда-ким илгари Ислом давлати билан алоқа ўрнатишни истаётган бўлса-ю, лекин бу борада Қурайшдан қўрққан бўлса, энди айни алоқани амалга оширишга қодир бўлиб қолди. «Кимда-ким Муҳаммад билан иттифоққа киришни истаса, бас, буни қилиши мумкин, кимда-ким Қурайш билан иттифоққа киришни истаса, бас, буни ҳам қилиши мумкин». Шунинг учун Қуръони Каримда Ҳудайбия сулҳини изоҳлаб, Аллоҳ Таолонинг

﴿إِنَّا فَتَحْنَا لَكَ فَتْحًا مُّبِينًا﴾

«Биз сизга очиқ-равшан фатҳ-ғалаба ато этдик»          [Фатҳ 1]

деган каломи нозил бўлди.

Энди, Мадина яҳудийлари билан бўлган сулҳ масаласига келсак, бунинг икки жиҳати бор: Биринчи: Ислом давлати жамиятдаги ўз фуқаролари ўртасини тартиблаштириб олишни, жамият шахслари ўртасидаги ҳуқуқ ва вазифаларни аниқлаштириб беришни истади. Буни Бану Қурайза билан алоқа қилиш бўйича тузилган Мадина ҳужжати матнида кўриш мумкин. Иккинчи: хорижий сулҳ, яъни давлатнинг ташқи сиёсий ишларидан бирини амалга ошириш кўзланди. Дарҳақиқат, Бану Қурайза ва Бану Назир қабилалари билан тузилган сулҳ – бирор исломий заминда ўз вужудини тиклаган босқинчи куч билан тузилган сулҳ бўлмади. Чунки бу Мадина яҳудийлари, Росулуллоҳ ﷺ келмасларидан олдин ҳам Мадина ва унинг теварагида мавжуд эди. Ислом давлати барпо этиш билан Набий ﷺ алоқа-муносабатларни тартиблаштириб олишни ва жамият ҳаётига Ислом аҳкомларини жойлашни, давлат фуқароларини барқарорлик ва хавфсизлик келтирадиган манфаатлар билан таъминлашни истадилар.

Салоҳиддин Айюбий роҳимаҳуллоҳнинг салибчилар билан тузган сулҳига келсак, Сулҳи Рамла, деб аталган ушбу келишув Европадаги аввалдан мавжуд давлатларнинг давомчилари бўлган амирлик ва қиролликлар билан тузилган. Улар мусулмонлар заминини босиб олиб, у ерда жойлашиб олган яҳуд вужуди каби бўлмаган. Шуни эслатмоқ лозимки, Салоҳиддий Айюбий роҳимаҳуллоҳнинг бу ярашув иши шаръий далил эмас, уни анави яҳудийлар вужуди билан сиёсий музокара қилиш ёки сулҳ тузиш жоизлигига далил қилиб бўлмайди. Шуни ҳам эътибордан қочирмаслик керакки, Салоҳиддин Айюбий Ислом давлати тизимидаги бир амир бўлган, ушбу давлатнинг кўз қарашлари доирасидан ташқари ҳеч қандай уруш ёки тинчлик ҳаракатига қўл урмаган. Ислом давлати эса, мусулмонларни гавдалантиради ва шаръан бундай сиёсий ишларни қилиш ваколатига эга ҳисобланади. Бироқ бугун мусулмонлар давлати ҳам, уларнинг ишларини бошқариш ваколатига эга шахс ҳам йўқ.

Шу нуқтаи назардан, режимлар ёки ҳукуматлар ёхуд ҳаракатлар томонидан яҳудийлар вужуди билан сиёсий музокара олиб борилиши шаръан ҳаромдир. Бу вужуднинг, ҳатто у ҳаётда мавжуд ҳисобланса-да, одамлар уни тан олишса-да, аммо ҳеч қандай қонунийлиги йўқ. Чунки унинг вужудини Ислом тан олмайди. Буни худди кофир эркакнинг муслима аёлга уйланиб, у билан қонунлари шу никоҳни тан олувчи бир давлатда расмий никоҳдан ўтган ҳолатига ўхшатиш мумкин. У воқеда шу муслиманинг эрига айланиб, у билан эр-хотин бўлиб яшайверади, уни боқади ва бошқа оилалар қатори ундан фарзандлар кўраверади. Бу никоҳ, гарчи воқеда мавжуд бўлса-да ҳамда ўша давлат қонуни бу никоҳни тан олган бўлса-да, бироқ у Исломда мавжуд бўлмаган ботил никоҳдир ва уни ҳам, унинг оқибатларини ҳам қонуний-шаръий ҳисоблаб бўлмайди.

Кейин, бу яҳудийлар вужуди билан сиёсий музокара олиб бориш орқали уни қонуний, деб тан олиш жиноят бўлса, бу жиноят ўзи билан иккинчи бир жиноятни, яъни, Фаластин ва унинг аҳлини тор миллий доира ичига чеклаш жиноятини келтириб чиқаради. Ваҳоланки, мустамлакачи кофир Фаластин масаласини йўқ қилиш саъй-ҳаракати бўйича бу юртни исломий воқеидан маҳрум этгач, айнан мана шу миллий рамка ичидаги давлат бўлишини истайди.

Шу боис, бу яҳудийлар билан кураш маълум чегара олдида ё моддий ютуқлар билан ёки яшаш тарзини яхшилаш билан тўхтаб қолмайди. Йўқ, бу кураш улар бор экан, давом этадиган курашдир. Бу душманга нисбатан андак эътиборсиз бўлсак, тамом, ўз вужудимизни йўқотган ва унинг муборак Фаластин заминидаги вужудини эса, тан олган бўламиз. Бу эса, динимизга, Умматимизга ва миллионлаб қурбонларга қарши жиноят қилишни англатади… Зотан, у Умарий фатҳ кунидан то шу кунимизга қадар ушбу заминнинг исломий шахсиятини сақлаш йўлида берилган қурбонликлардир.

Фаластин масаласини йўқ қилишга қаратилган барча лойиҳани – бу лойиҳанинг номларию атамалари қандай бўлмасин, лойиҳа ортида турган турли мустамлакачи кучлар ва улар ўрнатган малай ҳукмдорлар қандай бўлишмасин – муваффақиятсизликка учратиш, барбод этиш, вайрон этиш лозим. Бунинг учун эса, Фаластин масаласини миллий масала эмас, Исломий масала сифатида ўрнига қайтармоқ лозим. Уммат бу борадаги ўз вазифани адо этишга тайёр ва ҳар қандай фурсатдан фойдаланиб, буни ифода этмоқда. Унинг ифодасидан Фаластинни тўла озод этиш ва қақшатқич зарба билан яҳудийлар вужудига якун ясашнинг реал имконияти намоён бўлмоқда. Шу ерда, барча ҳаракатлар, партиялар, хусусан, қаршилик ҳаракатлари сиёсий онгини кўтаришлари, мусулмон юртларидаги малай режимлар билан алоқаларини узиб, уларнинг қўллаб-қувватлаш ва ёрдам бериш, деган иддаоларига ишонишни бас қилмоқлари керак. Мусулмон юртларимиздаги бу режимлардан бирортасини ҳам истисно қилиб бўлмайди. Чунки уларнинг ҳар бири мустамлакачилар қўлидаги қўғирчоқлардир. Зотан, Умматнинг Фаластинни озод қилмоқчи бўлаётган кучлари, асосан, армияси олдида улкан ғов бўлиб турган, мана шу режимлардир.

Одамлар бошдан кечираётган оғир турмуш тарз ҳақида айтадиган бўлсак, бу нарса одамларга босим ўтказиб, уларни тақдирий масалалардан, ҳақ-ҳуқуқлари ва муқаддас ерларидан воз кечишга мажбурлаш услубларидан бири экани ҳеч кимга сир эмас. Шунинг учун унинг тузоғига илиниб шу тузоқни қўйган АҚШ бошчилигидаги мустамлакачи кучлардан ечим талаб қилишимиз нотўғридир. Агар бундай қилсак, – халқ талаб қиляпти, талабгорларни ҳимоя қилиш керак, деган дастаклар билан – Америка хоҳишлари ва режаларини амалга ошириш керак бўлиб қолади. Шу билан бирга, Фаластин масаласини йўқ қилишдан манфаатдор халқаро ҳамжамиятнинг ўрнашиб олиши учун бир баҳона пайдо қилиб берган бўламиз, калтак ва ширинлик сиёсатига бўйсуниб қоламиз.

Эй Фаластин аҳли! Биринчи мудофаа чизиғи сизсиз. Сизнинг мағлубиятингиз, Уммат мағлубиятига, Фаластин масаласи зое кетишига олиб боради. Аммо сизнинг сабр-бардошингиз, азм-қарорингиз, мазкур лойиҳаларнинг ҳеч бирига алданиб қолмаслигингиз ва фаросатсизларга тўғри йўл кўрсатишингиз билан эса, ушбу азоб-уқубатлардан ғолиб келишимиз, бизга ва Фаластин масаласига қарши тўқилаётган фитналарни барбод этишимиз мумкин.

﴿وَاللهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ﴾

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар»      [Юсуф 21]

Роя газетаси сайтидан олинди

TagsмузокараФаластиняҳудийлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИЯНГИЛИКЛАР

    Муборак рамазон ҳайити табриги

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Европада амалда қўлланилаётган интеграция сиёсатидан ирқий тозалаш кўзланган

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Аслида, америкаликлар муаммоси фақат қонунларида эмас, балки қабул қилган системаларидадир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 31.05.2026

    Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • 31.05.2026

    СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

  • 31.05.2026

    ПАРЧАЛАНГАН СУДАННИ ХАЛИФАЛИК БИРЛАШТИРАДИ: ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАВСА ҚАБИЛАСИ АМИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • 31.05.2026

    ЮКСАЛИШ КАЛИТИ — БАҲОНА ЭМАС, АМАЛДИР!

  • 31.05.2026

    ХИЁНАТГА КИЙГИЗИЛГАН “ДОНОЛИК” ТЎНИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/