| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ёлғончи ҳукуматга Ўзинг кифоя қил…

Ёлғончи ҳукуматга Ўзинг кифоя қил…

By htadmin
08.11.2024
355
0
Share:

Ёлғончи ҳукуматга Ўзинг кифоя қил…

بسم الله الرحمن الرحيم

Ёлғизини йигирма икки йилда бағрига босган Моҳира аяни қувончи узоққа чўзилмади…

Бугун саҳар тонгда шовқин билан кириб келган ўн-ўн беш чоғли формали-формасиз кишилар Илҳомни олиб кетишди. Ҳайрият-ки, Моҳира ая кеча синглисиникида меҳмонда бўлиб, уйига қайтмаган эдилар. Тонг саҳарда бўлган ғайриинсоний босқинга гувоҳ бўлганларида юраги кўтаролмасмиди? Аслида, бу йигитларга орган ходимлари телефон орқали “бир келиб кетинг” деса ҳам борар эдилар. Хўш, бундай ваҳимали театр кимга керак бўлган экан? Тўғри тахмин шуки, Илҳомдаги “бузғунчи фикрлар” атрофга ёйилмаслиги учун шундай чора танладилар. Ва яна айтишларича, бу йигит президентнинг ҳимматига ношукрлик қилганмиш. 

– Тавба!!! Наҳотки, жияним бирор фалокат ишга бош тиққан бўлса?! Йигирма йиллик зиндондаги даҳшатли ҳаёти унга ибрат бўлмадими?! Бурнига сув кирмабдими, демак, жиянимда мен билмаган нимадир бор. Восидбек шу ўйлар билан тонгни чошгоҳ қилди. Оқ оралаган соқолини ўнг қўли билан силаркан ўзига ўзи: “Хўш, кимдан суриштирсам экан? Ахир, бу кетишда акам, келинойим тамом бўлади-ку! Яхшиси, акамнинг ичига қўл солиб кўрайчи, жиянимни бу ишига жўяли сабаб айтиб қолса ажабмас”. Восиджон шундай ўй билан акаси Мақсудалининг уйига жўнади.  Йўл-йўлакай  тўртта иссиқ нон, нўхат ва “чуғурчуқлар”га пахта қант олиб велосипедини саватчасига жойлади. Акасини кўчасига бурилганида маҳалланинг “оқсоқоли” ўзи тенги қип-қизил юзли кампирсифат, бесоқол қариялар билан ниманидир баҳс қилаётган эди. Улар тонгда бўлиб ўтган Мақсудалини уйидаги “ҳангомадан” сўзлашарди чоғи. Чунки қўшнилар Восиджонни кўрибоқ “мана, Восидбекдан билиб оламиз” дея унга пешвоз турдилар. Маҳалла “оқсоқоли” Холматбек салом-аликдан кейин:

– Жиянингиз яна нима қилиб қўйди Восидбек? Тўрғай дарахтга қўнмасидан маҳаллада тўс-тўполон бўлиб кетди. Бир тўда кишилар акангизни уйида тинтув ўтказиб ниманидир қидиришди. Мени ҳам гувоҳликка чақиришиб, бир нечта оқ муқовали “чатақ” китобларни  кўрсатиб бизга имзо чектиришди. Мен китоблар ичидан Қуръони Каримни танидим холос”, – деди. Восидбек Холматнинг саволига энг муносиб жавоб айтди:

– Холмат ака! Сабабини билибсиз-ку! Жиянимни “жиноят қуроллари”дан бири Қуръон китоби экан! Анави оқ китобларга келсак, уларни ўқиб ўрганиб чиқмасдан “чатақ” дейишимиз мусулмон кишига тўғри келмайди! Шу ёшимгача Аллоҳнинг Каломига яқин кишини ёмон иш устида топмадим. Аксинча, бу Китобга бегоналарнинг расволигини кунда бир кўриб турибмиз, оқсоқол! – деди. Уларнинг оғзидан ароқ ҳиди гуппиллаб тургани ҳолида Восидбекнинг “расволигини кунда бир кўриб турибмиз”и роса ўрнига етди. Ўринли гап наригиларнинг бошларини қуйи қилди, аммо оқсоқол эътироз билдириб:

– Қуръонсиз бирор хонадон бор эканми, ҳаммамизни уйимизда бор! Бунинг учун биров мушугимизни “пишт” дегани йўқ. Аммо буларни ўша оқ китобларида бир иш бор! – деди ва бошқаларга зўр нарсани кашф қилгандек қараб қўйди. Восидбек оқсоқолнинг гапидаги латта ҳидини сезди. Шунинг учун жавобни ўшанга яраша танлади:

– Тўғри, оқсоқол! Қуръони Карим барчамизни токчаларимизда чанг босиб ётгани бор гап. Менимча, жияним Китобни чангда қолдирмай кўпроқ ўқиб қўйган шекилли, – деб танбеҳсифат қилиб  “калтаклади”. Холмат бироз истеҳзо билан тиржайди ва:

– Йўғ-е ука! Биз ҳам бу муқаддас китобни варақлаб турамиз. Сиз айтгандай чангда қолдирмаймиз! 

– Ундай бўлса, сиз айтгандай анави оқ китобларда бир гап бор! Сизларга қизиқ бўлган нарсалар мен учун ҳам қизиқ. Ахир, жияним кабилар йигирма икки йил умрини шунчаки сафсаталар учун ўтказмагандир?! Шуларни билиш учун акамнинг зиёратига келаётган эдим… Восидбек гапини сўнггида даврадагиларни сергак қилувчи саволни ташлади:

– Ҳа, айтгандай, сизлардан бирортангиз жияним Илҳомдан ва ёки ўша оқ китоб ўқиб қамалганлардан бирор ёмонлик кўрганмисиз?       Холмат ака вазиятни юмшатмаса иш “тагига олиши”ни сезди. Бу одам акасига бор гапни етказишидан чўчидими ёки чин дилдан гапирдими, ҳар ҳолда:

– Йўғ-е, жиянингизни қўй оғзидан чўп олмайдиган йигитлигини барчамиз биламиз, улфатлари ҳам палаги тоза кишилар, – деди. Бошқалар эса, “ҳа шундай, жиянингиздан маҳаллага яхшилик келса келди-ю, лекин бирор ёмонлик ундан кўрмадик”, – деб қўшилдилар. Восидбек уларнинг бу гапларига кифоя қилмай оқсоқолни “силкиб қўйди”:

– Энди оқсоқол, яқин ўтмишда ҳам халқимизни донишмандларини шунақа ваҳима билан олиб кетиб йўқ қилиб ташлашган. Қўшнилари эса “қаранг-а, яхшигина кишини олиб кетишди-я, эҳтимол биз билмайдиган бирор ёмонлиги бордир-ки олиб кетишгандир”, – деб қолаверишган экан, – деди. Холмат ва шериклари бу кинояни яхшигина англаган бўлсалар-да, “тўппа-тўғри гап!” деб, “сув юқмас” кепатага кирдилар. Ўртада ғалати жимлик пайдо бўлди. Барчалари гўё Восиджон кетсин гаплашамиз, дегандек “мум тишладилар”.

Восидбек эса бадбўй даврани тарк этди. У акасини уйига яқин тургани учун велосипедга ўтирмади, етаклаб кетди. Оқсоқол эса бўғзида тиқилиб турган фасод гапини Восидбек даврадан узоқлашмасданоқ ташига чиқариб юборди:

– Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас!

У ҳатто эшитиб қолса кўнгли оғрийди демасдан ҳақирларча “тош отди”. Восидбек уни эшитдими ёки эътибор бермадими – англаш қийин эди.

Акасини эшигини очиб ичкарига бўйлар экан, узумзор соясидаги чорпоя сўрида чолу кампир нималар ҳақидадир суҳбатлашар эдилар. Восидбекни кўрибоқ Моҳира ая рўмолини тугунини ечиб тўсинган бўлди. Уларга яқинлашгач, Восидбек акаси билан кўришди ва елкасини келин аясига тутди. (Водийда шариат ҳакам қилинган хонадонларда балоғат ёшига етган қиз-аёллар эркак қариндошлари билан саломлашганда икки кафтини унинг елкасига қўйиб зиёрат қиладилар – муал.) Укасининг саломига жавоб берган Мақсудали тоға:

– Хуш келибсан ука! Қуруқ келсанг аянг ҳайдаб юборармиди, деб елим халтадагиларга ишора қилди. Восидбек акаси ва онахонда мусибат шарпалари сезилмаганидан бироз енгил тортди ва ҳатто ажабланди. Ахир, ёлғиз фарзандини йигирма икки йил қамоқдан келишини интизор кутган эди-ку бу қариялар! Бўйларига тўйиб улгурмасидан яна бағридан юлиб кетсалар, дод солиб “соч юлиш” ўрнига хотиржам турсалар, албатта, ажабланарли ҳолат эди. Қачонки, акасининг паст овозда: “Келин аянг бехабар. Тиш синдирар бундай шум хабарни қанча кеч эшитса, шунча яхши”, – деб айтгани Восидбекнинг дилини вайрон қилди. Наҳотки, бу онахонни оғир изтиробига гувоҳ бўламан, деб эзилди. Моҳира аядан бу шумликни қачонгача яшириш мумкин?! Аслида, бутун қишлоққа овоза бўлган бу ишдан аяни бехабар қолиши ақлга сиғмас эди. Моҳира ая эса набираларини “амакиларинг билан кўришмайсанларми?” деб чақирди. Икки ўғил набиралар келибоқ амакисига ўзини отиб қучоқлади ва саломлашди. Илҳомни катта қизи бўйига етиб қолгани боис, енгилгина қилиб амакисини елкасидан зиёрат қилиб қўяқолди. Ажаб-ки, болажонларда ҳам тушкун кайфият сезилмади. Илҳомни аёли қўлида патнис ва дастурхон олиб уларга яқинлашаркан, болаларига қараб: “Амакингни уринтириб қўясизлар, ҳой Азизбек елкасидан туш!” – деб танбеҳ берди. Ва амакиси билан саломлашди. Келин дастурхонга бир нималар олиб келиш учун ичкарига кириб кетгач, у акасига юзланиб: 

– Ака! Ёстиққа ёнбошланг, бир сизни уқалаб қўяй деди. Акасига бу таклиф ёқиб тушди ва оёқларини чўзди. Укасининг бақувват панжаларига таслим бўлган вужуди роса яйраб кетди. Восидбек акасининг роҳатини эрталабки мусибатга қўшгиси келмаса-да, аёлларни бироз нари қилгач:

– Эрталабдан қишлоқда шум хабар юриб кетди. Эшитиб эзилдим. Илҳомга нима бўлди, ака? Нега яна олиб кетишди? Йигирма икки йилни ками бор эканми?

– Бу ҳукумат терроризмга, экстремизмга қарши курашяпмиз, десалар ишонаверибмиз. Ўз ўғлимни эса адашганлардан дебман. 22 йил ўзимни “халқ душмани”ни отаси деб санаб келдим. Ўғлим билан батафсил гаплашгач билдимки, бу ҳукумат Исломнинг кенг ёйилишига қарши экан. Энди кўнглим хотиржамликни топди. Жиянинг шу юртни ўз Исломига қайтишга чақирган экан холос.

– Олааа!!! Ака бу гапни бир айтдингиз, қайта гапирманг! Юртимиз мусулмонларининг Ҳажга боришларига кенг йўллар очилди, ёшлар Қуръон мусобақаларида қатнашяпти. Ҳа, энди, мусулмончилик аста-секин дейдилар-ку, ака!

– Мен ҳам шунақа дегандим. Лекин жиянинг “ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммад–ур–Росулуллоҳ”ни аввалгилардек тушунишдан узоқлашганмиз, деди. Ва “сиз айтган намоз, рўза, Ҳаж ва Қуръон мусобақалари фақат мусулмонларни саралаш учунгина турибди. Эртага бизлардан яна “олабўжилар”ни ясаб қамаб тугатишгач, кураш навбати ўша сиз фаҳрланиб санаган нарсаларга қарши бошланади, – деган эди. Унинг гапларида ҳақдан ўзга нарса кўрмадим, ука!

– Тавҳидни аввалгилардек тушуниш қанақа бўларкан?  

– Аввалгилар бу калимани ҳаётдаги барча ишларимга қонун жорий қилишга фақат Аллоҳ ҳақлидир, маъносида тушунган дейди. Қисқа айтсак, бизлар кофирлар тилагидаги мусулмончиликни ушлаб келибмиз.

– Жияним айтганларида жон борга ўхшайди! Кеча мактабларда қизларимизни рўмолларини ечишга мажбурлабди. Бозордан эса соқолли ёшларни териб ушлашиб мажбурлаб соқолларини олиб ташлашибди. Илҳом айтганидек, навбат энди динимизни майда кўринишига қарши бошланган кўринади. Э Худойим, юртимизга тўзим бер!

Ака-укалар суҳбатини ҳовлига қаторлашиб кириб келган хотин-халажлар тўдаси бузди. Уларни қарши олган Моҳира ая катта овсунни “сингилжоним сизга сабр берсин, яна шу кўргулик пешонамизда бор экан”идан сесканиб тушди. Ва атрофдагилардан эрталабки шум хабарни эшитгач, чолига бир қаради-ю йиқилди…

Азиз ўқувчи! Менга буни ҳикоя қилувчи биродарим Моҳира аяни тўққиз кун сўзсиз ётиб жон топширар чоғида “ла илаҳа иллалоҳу Муҳаммад – ур – Росулуллоҳ” деганларидан кейин: “Бу ёлғончи ҳукуматга Ўзинг кифоя қил!” – деган сўзини айтиб аламли дунёни тарк этганини чуқур изтироб билан эслади. Ҳа, азизлар! Бизлар кўп ҳақиқатларни ҳукумат тарафидан бўялганига гувоҳ бўлдик. Ва ҳануз шу ёлғонлардан ўзларимизга кафан бичмоқдамиз…

Мен имом Муслим ўзининг “Саҳиҳ”ида Уқба розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисни эслайман, у зот айтади: “Мен Расулуллоҳ ﷺнинг шундай деганларини эшитганман:

لَا تَزَالُ عِصَابَةٌ مِنْ أُمَّتِي يُقَاتِلُونَ عَلَى أَمْرِ اللَّهِ قَاهِرِينَ لِعَدُوِّهِمْ لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَالَفَهُمْ حَتَّى تَأْتِيَهُمُ السَّاعَةُ وَهُمْ عَلَى ذَلِكَ

“Умматим орасида Аллоҳнинг амри учун жанг қиладиган бир гуруҳ доим бўлади. Улар душманига ҳайбатли бўлиб, қарши чиқувчилар уларга зарар бера олмайди. Улар то Қиёматгача жангдан тўхтамайдилар”.

Азизлар! Назаримда бизлар шу муборак ҳадисда айтилган сара кишиларимизни танишдан ғафлатдамиз! Шундай эмасми?!

(Икки раҳбар даврида зиндонда умри ўтаётган азизларимизни эслаганим – шу куннинг чизгиларидан)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

07.11.2024й

+24
0

Related posts:

No related posts.

TagsЁлғончи ҳукуматЎзинг кифоя қил
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Араб давлатлари коалицияси ва Ҳодий ҳукумати БМТ ҳисоботини рад этмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Рамазон Аллоҳнинг ойи ва Қуръон ойидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШнинг Фаластин аҳлига ёрдам кўрсатиши уларни яхши кўргани учун эмас, балки ўзининг ва яҳудийларнинг манфаатига хизмат қилгани учундир!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.05.2026

    2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/