ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ

بسم الله الرحمن الرحيم
ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ
Ишда сарфланадиган куч
Ҳаром манфаатларга ёллаш ҳукми
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِن كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас. (Қасос:77)
Аввалги мақоламизда сизларни Иш муддати ва Иш ҳақи мавзулари билан аниқ далилий асослар ёрдамида таништирдик. Бугунги мақоламизда Ишда сарфланадиган куч ва Ҳаром манфаатларга ёллаш ҳукми ҳақида батафсил маълумот берамиз.
Ишда сарфланадиган куч (меҳнат)
Ишчи ёллашда шартнома шу ишчи сарфлайдиган куч (меҳнат) дан келадиган манфаат (фойда) эвазига тузилади ва иш ҳақи шу манфаат (фойда) га қараб белгиланади. Аммо сарфланадиган куч (меҳнат) нинг ўзи иш ҳақининг ҳам, манфаатнинг ҳам ўлчови эмас. Агар шундай бўлганда эди тош йўнувчининг иш ҳақи муҳандисникидан кўп бўлур эди. Чунки тош йўнувчи муҳандисдан кўра кўпроқ куч сарфлайди. Шунга қарамай муҳандис ундан кўра кўпроқ ҳақ олади. Шунга кўра, демак, иш ҳақи сарфланадиган кучнинг эмас, балки манфаатнинг эвазига тўланади.
Ишлар ҳар хил бўлгани учун уларга тўланадиган иш ҳақлари ҳам ҳар хил бўлади. Худди шунга ўхшаш битта ишнинг ўзида ҳам сарфланадиган кучнинг фарқига қараб эмас, балки келадиган манфаатнинг турига қараб иш ҳақлари ҳар хил бўлади.
Иккала ҳолатда ҳам шартнома ишчи сарфлайдиган кучга қараб эмас, балки у келтирадиган манфаатга қараб тузилади. Демак, фақат манфаат эътиборга олинади. Бу манфаат бир қанча ишларни бажарадиган турли ишчилар келтирадиган манфаатлар бўладими ёки битта ишни бажарадиган турли ишчилар келтирадиган манфаатлар бўладими, бунинг фарқи йўқ. Сарфланадиган куч эса мутлақо эътиборга олинмайди.
Тўғри, ишлардаги манфаат сарфланган кучнинг самарасидир, албатта. Бунда бу куч бир қанча шахслар томонидан турли ишларга сарфланадими ёки битта ишга сарфланадими, бунинг фарқи йўқ. Лекин бу ишларга куч сарфлашдан кўзланган мақсад – гарчи куч ҳисобга олинса ҳам – куч сарфлашнинг ўзи эмас, балки келадиган манфаатдир.
Шунинг учун, масалан, бир кишини қурувчиликка ёлласа ёллаш иш ёки муддат билан белгиланиши лозим;
А) Агар иш билан белгиланса, унда манфаат бинонинг ўрнини, узунлигини, кенглигини, бинога кетадиган материални ва ҳоказоларни баён қилганда кўзга ташланади.
Б) Агар муддат билан белгиланса, унда манфаат одатда муддатга қараб ортади ёки камаяди.
Демак, ишни таърифлаб-тавсифлаш ва муддатини айтиш манфаатнинг ўлчови бўлиб қолди. Энди агар ёллаш муддат билан белгиланса ёлланган ишчи ўзининг одатий тоқат-қувватидан ортиқ ишламайди ва одатдан ташқари машаққатли ишга мажбурланмайди.
Ҳаром манфаатларга ёллаш ҳукми
Ёллаш тўғри (ҳалол) бўлиши учун манфаат ҳалол бўлиши шарт. Манфаати ҳаром бўлган нарсага ишчи ёллаш мумкин эмас. Масалан, ароқ сотиб олган кимсанинг ароғини ташиб беришга, ароқ тайёрлаш ёки чўчқа ва ўлимтиклар ташиб беришга ишчи ёллаш жоиз бўлмайди. Термизий Анас ибн Моликдан ривоят қилади:
لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ فِي الْخَمْرِ عَشَرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَاةَ لَهُ
“Расулуллоҳ с.а.в. ароқ хусусида ўн кишини лаънатладилар: тайёрлатувчини, тайёрловчини, ичувчини, ташувчини, буюртмачини, қуйиб
берувчини, сотувчини, пулини еювчини, сотиб олувчини ва ким учун сотиб олинган бўлса ўшани”.
Шунингдек, рибо ишларига ҳам ёллаш ҳаром, чунки у ҳаром манфаатга ёллаш бўлиб, ибн Можа ибн Масъуд орқали
أَنَّهُ لَعَنَ آكِلَ الرِّبَا وَمُؤَكَّلَهُ وَشَاهِدَيْهِ وَكَاتِبِهِ
“Пайғамбар с.а.в. рибони еювчини, едирувчини, гувоҳларини ва ёзувчини (котибни) лаънатладилар” деганларини ривоят қилган.
Аммо банк, пул зарб қилинадиган (чиқариладиган) жой, ҳисоб-китоб идоралари ва рибо билан иш юритадиган барча муассасаларда ишлайдиган ишчи-хизматчиларга келсак, бунда қаралади:
А) Агар улар ёлланган иш рибо ишларидан бўлса мусулмон одамнинг бу ишда ишлаши ҳаромдир. Бунда рибо шу ишнинг бир ўзидан келиб чиқяптими ёки бошқа риболик ишларга қўшилиб келиб чиқяптими, бунинг фарқи йўқ. Бунга банк бошқарувчиси, ҳисобчилар, текширувчилар ва рибога боғлиқ манфаатга олиб борадиган барча ишлар киради. Бу ишлар рибога бевосита алоқадор бўладими ёки билвосита алоқадор бўладими, бунинг фарқи йўқ.
Б) Аммо қоровул, соқчи, фаррош ва шу каби рибога бевосита ҳам, билвосита ҳам алоқадор бўлмаган ишларга келсак, бундай ишларга ёлланиш жоиздир. Чунки бундай ишлар ҳалол манфаатга ёлланиш бўлиб, рибони ёзиб турадиган котиб ва гувоҳларига тўғри келадиган ҳукм буларга тўғри келмайди.
Рибо билан иш юритадиган ҳукумат хизматчилари ва банк ходимлари, масалан деҳқонларга фоизли қарзлар етказиб бериш билан шуғулланадиган ходимлар, рибо ишлари билан шуғулланадиган молия ходимлари ва фоизли қарзлар берадиган етимхоналар ходимлари каби ишларнинг ҳаммаси ҳаром вазифа-ишлар бўлиб, бу ишларда ишлаган одам гуноҳ кабира (жуда катта гуноҳ) қилган ҳисобланади. Чунки бу ишларга рибонинг котиби ёки гувоҳларидир, деган ҳукм тўғри келади.
Шундай қилиб, Аллоҳ Таоло ҳаром қилган барча ишларга мусулмон одамнинг ёлланиши ҳаромдир.
Энди суғурта ширкатлари, ҳиссадорлик жамиятлари, кооператив ширкатлари ва шуларга ўхшаш манфаати ҳаром бўлган ёки шерик бўлиш шариатда ботил, деб ҳисобланган ишларга келсак, мусулмон одамга бундай ботил ёки фосид (бузуқ) шартномаларни тузиш ёки шу шартномалардан келиб чиқадиган ишларни қилиш жоиз бўлмайди. Мусулмон одамнинг шаръий ҳукмга хилоф бўлган шартномани тузиши ёки шундай ишларни қилиши асло жоиз бўлмайди. Демак, бундай ишларга ёлланиши ҳаромдир. Бунга суғурта шартномаларини – гарчи ўзи қабул қилмаса ҳам – хатга туширувчи ёки суғурта шартларини келишиб олувчи ёки суғуртани қабул қилувчи ходимлар киради. Бунга яна кооператив ширкатларда сотилган нарсаларга қараб манфаатни тақсимловчи ходимлар, ширкатлар акцияларини сотувчи ёки вексель (қимматбаҳо қоғозлар) ҳисоб-китоби билан шуғулланувчи ходимлар, кооператив ширкатларга тарғиб-ташвиқ қилувчи ходимлар ва шуларга ўхшаш ишларни қилувчи ходимлар ҳам киради.
Аммо тузилган ширкатлардаги барча ходимларнинг қиладиган иши шариатда жоиз бўлган ишлардан бўлса, бундай ишда ишлашлари жоиздир. Энди агар ишлаш шариатда ўзи учун жоиз бўлмайдиган иш бўлса, бундай ишда ишлаши жоиз бўлмайди. Чунки бундай ишга ёлланиш жоиз эмас. Демак, қилиш ҳаром бўлган ишларга ёллаш ёки ёлланиш ҳаромдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
05.06.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ