Жаҳон банкининг Тунис воҳаларига тақдим этган «рецепти» инқирозни бошқаришми ёки тобеликни?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Жаҳон банкининг Тунис воҳаларига тақдим этган «рецепти» инқирозни бошқаришми ёки тобеликни?!
Жаҳон банки яқинда Тунис тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда тайёрлаган ҳисоботида ер ости сувларидан меъёридан ортиқча фойдаланиш, иқлим ўзгаришлари ва бошқарув тизимининг заифлиги сабабли Тунис воҳалари жиддий хавф остида қолгани ҳақида огоҳлантирди. Ҳисоботда мазкур воҳаларнинг экологик ҳамда иқтисодий аҳамиятига алоҳида урғу берилиб, улар «табиий дурдоналар» ва «биологик хилма-хиллик хазинаси» сифатида эътироф этилди.
Ҳисоботда таъкидланишича, воҳаларнинг келажаги фақат молиялаштириш ёки замонавий технологиялардан фойдаланишга эмас, балки бошқарув тизимини ислоҳ қилишга ҳам бевосита боғлиқ. Унда қайд этилганидек, ҳозирги пайтда ваколатларнинг вазирликлар, маҳаллий кенгашлар ва фойдаланувчилар уюшмалари ўртасида чатишиб кетгани сабабли воҳалар изтироб чекмоқда, самарали мувофиқлаштириш эса умуман мавжуд эмас.
Ҳисоботда воҳаларни самарали бошқариш учун яхлит ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва мавжуд қонунчиликни уларнинг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ равишда янгилаш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, Тунис воҳаларини ЮНЕСКОнинг биосфера қўриқхоналари рўйхатига киритиш имконияти ҳам қайд этилди.
Роя: Тарихнинг ўзи гувоҳлик бермоқда: Жаҳон банкининг талаб ва кўрсатмалари Тунисга фақат янада кўпроқ қашшоқлик ва тобелик олиб келган. Бу ҳолат 1960-йиллардаги «таозуд» (иқтисодий кооперация) тажрибасидан бошлаб, туризм ва хизмат соҳаларига таянадиган иқтисодий моделга, шунингдек 1980-йилларда амалга оширилган тузилмавий ислоҳот дастурлари ва уларнинг фожиавий оқибатларига қадар яққол намоён бўлди.
Ҳақиқий ечим муваффақиятсиз ёндашувлардан воз кечиб, минтақа давлатлари ўртасида ҳудудий ҳамкорликка асосланган стратегик йўлни танлашдадир. Бу йўл буюк Ислом ҳукмлари асосида табиий бойликлардан оқилона фойдаланишни назарда тутади. Аллоҳнинг шариати ерни тирилтиришга, бойликларни муҳофаза қилишга ва айниқса сув ресурсларини асраб-авайлашга чақирган. Шу билан бирга, у мусулмонларни бирлашишга ва бир-бирини мустаҳкамлаб турган бино каби бўлишга даъват қилади. Шундагина воҳаларимизни ва барча бойликларимизни сақлаб қолиш билан бирга, уларни тобелик марказларидан озод этиб, тараққиёт, суверенитет ва муваффақият намунасига айлантира оламиз.
Роя газетасининг 2025 йил 17 сентябр, чоршанба кунги 565-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ