Сурия аҳлини қирғин қилиш ва уларни оч қўйишда БМТ шерикдир
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Сурия аҳлини қирғин қилиш ва уларни оч қўйишда БМТ шерикдир
Ҳижрий 1439 йил 12 ражаб, милодий 2018 йил 30 март жума куни «Қудс Арабий» веб-сайти нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Мустақил тадқиқотлар Суриянинг турли ҳудудларида содир бўлган гуманитар фожиада БМТнинг ҳиссаси борлигини кўрсатмоқда. Зеро, бу фожиа – очлик ва тиббий ёрдам етишмаслиги сабабли ўнлаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган бўлиб, айни шу фожиа сабабли одамлар ўз ҳудудларидан чиқиб кетишга ёки тузилган битимларга рози бўлишга мажбур бўлганлар.
Сурия мустақил тадқиқот марказига кўра, гуманитар масалалар бўйича халқаро резолюцияларни ижро этмаслик оқибатида 2015 йилда муҳтожларга доридармонлар етказиш нисбати 3.5 %дан, озиқовқатлар етказиш нисбати 0.7 %дан ошмаган. Бу рақамлар Хавфсизлик кенгашининг 2258-қарорида кўрсатиб ўтилган.
Миллий коалиция матбуот бўлимининг кеча пайшанба куни нашр қилган тадқиқотида таъкидланишича, қамал қилинган ҳудудлардаги муҳтожларга озиқовқат ва доридармон ёрдамларини етказиб бериш бўйича халқаро резолюцияларда режимдан розилик олиш талаб қилинмаган, балки уни хабардор қилишнинг ўзи кифоялиги айтилган. Ҳатто резолюциялар матнида карвонларнинг низоли ҳудудларни ва чегараларни кесиб ўтиш пайтида мудофаа қилиб борилиши кўрсатилган.
Тадқиқотда БМТ вакили Стеффан де Мистуранинг «режимни воқиф қилувчи эмас, балки ундан изн олувчи» вакилга айланиб қолгани таъкидланиб, бундай қўшимча қилинади: «Бу билан де Мистура сурияликларни қамал қилиб, оч қўйиш амалиётларига ҳамда озиқовқат ва доридармонларнинг етишмовчилиги сабабли юз берган ўлим ҳолатларига шерик бўлди. Зеро, режим озиқовқат ва доридармонлар ўтишини ё буткул тақиқлади ёки ўтаётган пайтда юкларни тортиб олди». Шунингдек, тадқиқотда – Сурия режими Бирлашган Миллатлар Ташкилотини гуманитар ёрдам карвонлари орқали қуроляроқ олиб келаётганликда айблаганидан сўнг БМТ нима учун ўз резолюцияларидан воз кечаётгани тўғрисидаги саволлар ўртага ташланади».
Роя газетасининг 2018 йил 4 апрел чоршанба кунги 176-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми