Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар
Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Бир куни Ҳазрати Умар жаҳли чиқиб, аёлига қўпол муомала қилди. Аёли эса бунга жавоб қайтарди. Бундай ишнинг бўлиши мумкин эмасди. Умардек одамга бир заифанинг гап қайтариши қизиқ туюлди ва аёлидан бунинг сабабини сўради:
– Қизингиз ҳам Расулуллоҳнинг бошқа аёллари каби у зот билан баҳслашиб қолади. Бир-бирларидан аразлаган кунлари ҳам бўлган, — деб жавоб берди Ҳазрати Умарнинг аёли.
Бундан донг қотган Ҳазрати Умар дарҳол қизининг олдига бориб, шу гап рост-ёлғонлигини сўради. Ҳафса онамиз:
– Ҳа, баҳслашганмиз, ҳатто хафалашган кунларимиз ҳам бўлган, -деди.
Бу ишни қилдинг – тамом бўлдинг. Аллоҳ Расулининг ғазаби – Аллоҳнинг ғазаби, Аллоҳнинг ғазаби – банданинг ҳалокати эканини билмайсанми?! Расулуллоҳ билан асло тортиша кўрма! Бирор нарсани тусасанг, менга айт, мен қиламан. Кундошинг Оиша сендан гўзалроқ ва суюклироқ экани сени ранжитмасин. У шундай қилса ҳам, сен бундай қилма, — деб қизига танбеҳ берди. («Сунани Термизий»)
* * *
Кунларнинг бирида форс иттифоқчиларидан бўлган Бакр қабиласи мусулмонларнинг иттифоқчиларидан бўлган Хузофа қабиласига ҳужум қилди. Бу ҳужумда қурайшликлар иттифоқчиларига қурол-аслаҳадан ёрдам бериш билан чекланмай, баъзилари ҳужумда қатнашишди ҳам. Бироқ қилиб қўйган ишлари қандай оқибат билан тугашини кечроқ тушунишди. Шартномани янгилаш мақсадида улар Мадинага Абу Суфённи жўнатишди.
Абу Суфён Расулуллоҳ с.а.в. ва Ҳазрати Абу Бакрни қидириб топа олмагач, Ҳазрати Умарнинг олдига келиб, у зотдан ёрдам сўради Ҳазрати Умар эса:
– Шуни яхши билгинки, Абу Суфён, дунёда ёнимда туришга чумолидан бошқа жонзот қолмаган тақдирда ҳам мен сизларга қарши курашни давом эттираман, — деб жавоб қайтарди.
Абу Суфён тарвузи кўлтиғидан тушганча Маккага қайтиб кетди.
* * *
Макка фатҳидан кейин аёллардан байъатни Пайғамбаримиз с.а.в. номларидан Ҳазрати Умар қабул қилди.
* * *
Бир кун Ҳазрати Умар Расулуллоҳ с.а.в. га:
– Изн беринг, Маккага бориб, умра қилиб келай, — деди.
Расулуллоҳ с.а.в. рухсат бердилар. Лекин Ҳазрати Умар кетар-кетмас Расулуллоҳ с.а.в. у кишини чақирдилар:
– Дуоларингда бизни ҳам ёд эт, эй биродарим. Бизни унутма, — дедилар.
Бу гаплар Ҳазрати Умарни эритиб юборди. Йўл давомида ажиб ҳисларга чулғаниб кетди. Хурсандчиликлари шу даражада эдики, дунёнинг бутун неъматлари бу сўзларга тенг келолмас эди (Ибн Саъд, «Табақот»).
Умрадан қайтгунигача кўнгли шу қувончга тўлиб юрди. Расулуллоҳ с.а.в. нинг бу сўзлари қулоқлари остида жаранглаб тураверди. Дуо қиларкан, бор ихлос ва самимият билан Аллоҳдан сўради. Расулуллоҳ с.а.в. нинг бу илтимослари Ҳазрати Умарга бўлган муҳаббат ва ҳурмат нишонаси эди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
01.03.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми