Асосий муаммонинг ечими

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Асосий муаммонинг ечими
15 — қисм
Инсон қаердан келди?
وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ مِن سُلَالَةٍ مِّن طِينٍ
(Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳис-саломни) лойнинг мағзидан яратдик. (Мўъминун:12)
Уни нима кутяпти?
ثُمَّ إِنَّكُمْ بَعْدَ ذَلِكَ لَمَيِّتُونَ * ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ
"Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчисизлар. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилувчисизлар". (Мўъминун:15,16)
Нима учун яратилди?
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
"Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим". (Ваз-зариёт:56)
Бунинг натижаси нима?
فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى * وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً
"Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида ким ҳидоятимга эргашса, у адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз".(Тоҳа:123-124)
Инсон қаердан келди? Уни нима кутяпти? У қандай мақсад учун яратилди?
Инсон ҳаётидаги асосий муаммо — унга бу ҳаётнинг ҳақиқати, бу дунё ҳаётининг ундан олдинги ва кейинги нарсаларга алоқаси ҳақида умумий фикр беришлик билан ечилади. Асосий муаммонинг ечими топилган тақдирдагина бошқа муаммоларни ечиш осон бўлиб қолади.
Инсоннинг асосий ва иккинчи даражали муаммолари
Ғайб дунёси билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқишда давом этамиз. Аввалроқ биз бу масаланинг биринчи томони ҳақида, яъни Ислом бу масалани ғайб билан очиқ нарсалар ўртасига фарқ қўйишлиги билан ҳал қилганини гаплашдик.
Масаланинг иккинчи тарафига келсак, бу нарса инсоннинг фикрлаш тарзида кўринади. Инсоннинг ақли унинг сезги аъзоларининг доирасидаги нарсалар ҳақида фикрлай олади, чунки воқеъликни ҳис қилиш фикрлаш жараёнининг шартларидан бири ҳисобланади. Агар бу шарт бузилса, фикрлаш жараёни содир бўлмайди. Жинлар ғайб дунёсига оид, шунинг учун инсон уни сезги аъзолари орқали ҳис эта олмайди. Шундай экан, у ўз ҳисларига таяниб бу ҳақда фикрлай олмайди. Инсон жинлар ҳақида Аллоҳ Таолодан келган қатъий хабарларга таянибгина уларнинг мавжудлиги, уларнинг турлари ва табиати хақида фикрлай олади. Инсоннинг сезги аъзолари жинларни ҳис қила олмаганлиги сабабли, уларни кўра олмайди.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай марҳамат қилади:
إِنَّهُ يَرَاكُمْ هُوَ وَقَبِيلُهُ مِنْ حَيْثُ لاَ تَرَوْنَهُمْ
"Албатта, у (шайтон) ва унинг ёрдамчилари сизни сиз кўрмайдиган томондан кўради". (Аъроф:27)
Аллоҳ Таолонинг бу хабари инсонни шайтон ва жинларни ҳис қила олмаслигини тасдиқлайди, гап шундаки, инсон уларни кўриш, эшитиш, ушлаб кўриш ёки уларнинг ҳидини сезган тақдирдагина уларнинг мавжудлигини тахмин қила олар эди.
Юқорида айтиб ўтилганидек, шайтон ва жинлардан келадиган ягона хавф – уларнинг инсонни вас-вас қилиб залолатга туширишидир. Агар бундай ҳолат юзага келса ва инсон бу ҳаракатлар шайтондан эканлигини фаҳмласа, у тақдирда инсон шайтондан четланиб, унинг алдашларига жавоб бермаслиги керак бўлади. У шайтоннинг ёмонлигидан қўрқиши лозим. Қуръондаги охирги икки сурани ва Пайғамбаримиз с.а.в. ўргатган дуоларни ўқиш билан Аллоҳ Таолодан мадад ва нажот сўраши керак.
Инсонга жин киришлиги ҳақидаги даъво – уйдирмадан бошқа нарса эмас, Чунки бу ақл воситасида текширилганда ҳам, шариат нуқтаи назаридан қаралганда ҳам тасдиқланмайди. Жин киришлиги аслида руҳий касалликдан бошқа нарса эмас. Хурофот, афсона ва хаёлотлар нотўғри нуқтаи назарнинг шаклланишига ёрдам беради. Ўзларининг асоссиз уйдирмалари, нотўғри қарашларига мисол тариқасида жинларнинг инсон тилида инсонлар билан гаплашган жараёнини келтирадилар. Агар улардан далил ҳақида сўралса, улар "жин чалган" кишининг овози касаллик хуруж қилганда ўзгаришини айтишади. Бу эса бошқа одамнинг унинг ўрнига унинг тили билан гаплашганини кўрсатади.
Бу одамлар бундай масалаларда жаҳолатга тушиб қолишди, қачон ходисаларни боғлаганларида ақлан ҳис қилинмайдиган аниқ сабабни кўрмаганликлари сабабли мазкур ҳолат юз берган. Агар хонанинг эшиги шамол сабабли очилса, улар эшик очилганига гўё шайтон сабаб бўлганидек, лаънатланган шайтондан Аллоҳдан паноҳ сўрашади.
Инсонларда юз бераётган бундай ҳолатлар уларнинг фикрлари саёз эканлигидан далолат беради, чунки улар ўз фикр мулоҳазаларида тўғри ғоявий асосга таянмайдилар ва ақл асосида фикрлаш услубини қўлламайдилар. Асосга кўра, инсоннинг ақли хонадаги эшикнинг очилиш сабабини қидирганидек, бўлаётган ҳодисани нариги дунёдаги кучлар ва ёвуз руҳларга боғламасдан, бемордаги руҳий касалликнинг сабабини қидириши керак бўлади.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Оламни ва унинг ичидаги барча нарсаларни яратди. Ва шу кенг Оламнинг ичидаги ҳар бир нарсанинг ўзига хос сифати ва хусусиятларини яратди. Инсоннинг ақли мана шу Оламдаги нарсаларнинг хусусиятларидан келадиган фойдаларидан фойдалиш ва зарарини даф қилиш учун ўзини ўраб турган нарсаларнинг худди шу хусусиятларини ўрганишга астойдил куч сарфлаши керак. Бизнинг моддий дунёмиздаги сабабли-окибатли боғланиш Коинотдаги бир ўзгармас конуниятдир. Сабабли-оқибат (натижали) боғланиш, яъни ҳодисаларнинг сабабли ва натижали боғланиши, масалан бирон иш юз берса унинг сабаби ва оқибат-натижаси бўлади. Бу алоқада Ньютоннинг биринчи қонуни ("Инерция – ҳаракатсизлик қонуни") маълум даражада айнан шу ҳақда гапиради: "Ҳар қандай жисмга бошқа жисмлар таъсир этмаса, жисм ўзининг тинч ҳолатини сақлайди". Бу ерда эшикни ҳаракатга келтирган шамол ёки бошқа сабабларга кўра, қандайдир жисмоний кучлар мавжудлигининг муқаррарлиги ҳақида гапирамиз. Худди шунинг каби, жинга чалинишлик – аслида қандайдир шикастланиш натижасида келиб чиққан руҳий касалликдир. Эҳтимол, ниманингдир кучли таъсири остида инсон руҳияти шикастланганлиги унинг учун фантазия ва тасаввурлар эшигини очди, улардан бири- унинг ичига жиннинг жойлашиши ва гўёки унинг ҳатти-ҳаракатини бошқариши, унинг натижасида инсоннинг ақлдан озиши.
Уларнинг кейинги далиллари шуки, бугунги кунда медицинада энг оғир касалликларнинг сабаблари ва уларни қандай даволаш усуллари маълум бўлса-да, улар шифокорларнинг "жинга чалиниш" касалини ўргана олмай, унга шифо топа олмаётганларини айтишади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд Пайғамбар с.а.в. дан ривоят қилади:
إِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ لَمْ يُنْزِلْ دَاءً إِلَّا وَقَدْ أَنْزَلَ مَعَهُ دَوَاءً، جَهِلَهُ مِنْكُمْ مَنْ جَهِلَهُ، وَعَلِمَهُ مِنْكُمْ مَنْ عَلِمَهُ
"Аллоҳ Таоло қандай касаллик юбормасин, албатта унинг давосини ҳам юборади, кимдир бу ҳақда билади, кимдир эса йўқ". (Имом Ахмад)
Ундан ташқари, бу касалликдан азият чекаётган киши қонун нуқтаи назаридан Шариатнинг баҳосига муҳтож бўладиган сўзларни гапириб, амаллар содир қилади. Шариатнинг барча қонунлари Ислом ақидасидан келиб чиқади ва у жиннинг эмас, балки инсоннинг амалига баҳо беради. Аллоҳ Таоло динимизни мукаммал қилди, шунга қарамай, шаръий матнларда жин чалган кишининг ҳатти-ҳаракатларига алоқадор бирорта ҳам шаръий қонун учрамайди.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло марҳамат қилиб шундай дейди:
الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الإِسْلاَمَ دِينًا
Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим. (Моида: 3)
وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِّكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ
"Сенга Китобни ҳар бир нарсани баён қилувчи этиб, мусулмонларга ҳидоят, раҳмат ва хушхабар қилиб нозил этдик". (Наҳл: 89)
Шундай экан, инсоннинг баъзи амаллари шаръий қонун баҳосидан четда қолиши мумкин бўладиган нарса эмас. Айни вақтда жинга чалинишлик масаласида бирорта шаръий ҳукм йўқ. Шариат мукаммал, шунинг учун "жинга чалинишлик" деб аталаётган нарсани бошқачароқ, яъни – бу руҳий касаллик ёки кишининг руҳиятини бузилиши деб тушуниш керакдир. Ва бундай касалликларини Қуръон ўқишлик ёки руҳий касаллар шифохонасида даволаш мумкин.
Бундан ташқари ғайб билан боғлиқ бўлган ҳаёт, ризқ, келажак учун қўрқув, мавҳумлик, Қазо ва Қадар олдидаги қўрқувлар мавжуд. Аллоҳнинг изни ила, келгуси мавзуларда бу масалаларни алоҳида – алоҳида кўриб чиқамиз.
Махсус Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот идораси радиоси учун
Абу Муҳаммад (Халифа Муҳаммад)



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб