Ўзимизни ўзгартирмагунимизча аҳволимиз ўзгармайди

Ўзимизни ўзгартирмагунимизча аҳволимиз ўзгармайди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Жамиятдаги ҳолат ёмонлашиб боргани сари одамлар орасида аҳволни яхши томонга ўзгаришига бўлган хоҳишлари шунчалик кучайиб боради. Улардан баъзилари ҳолатни ўзгартиришга киришиб ҳам кетадилар. Бироқ хоҳиш-истаклар қанчалик кучли бўлмасин, агар улар хоҳиш-истаклигича қолаверадиган бўлса ҳамда ўзгартириш учун бўлаётган ҳаракатлар ҳар қанча кучли бўлмасин, агар улар тўғри асосда бўлмаса, унда ҳақиқий, одамлар ич-ичидан истаганидек ўзгаришлар юз бермайди. Бунга тарихдан ва бугунги воқеликлардан мисоллар жуда кўп, уларни кўра билиш учун фикрлаш лозим албатта. Биз ўзгариш бўлишини хоҳлаётган, аниқроғи адолатли жамият ва давлатда яшаш иштиёқи билан ёнаётган эканмиз, келинг, бу масалада жиддий бўлайлик. Бу масалага саёз фикрлаш ва шошма-шошарлик билан ёндашганимиз етар. Шунча вақтдан бери қуруқ умид қилишга ҳам нуқта қўяйлик. Вақтинчалик чоралардан, асоси йўқ ва эртаси номаълум бўлган ҳаракатлардан ҳам воз кечайлик. Буларнинг барчаси бизни умидсизликка туширади, қувватимизни бекор кетиб, ҳолдан тойишимизга олиб келади.
Ўзгариш бўлиши учун чуқур фикрлаш ва воқеликни тўғри англаш билан унга нисбатан тўғри асосдан ечим олиб, уни ҳаётга татбиқ қилишимиз энг тўғри йўлдир. Биз мусулмонлар ҳар бир ишда Шариатга мурожаат қилишимиз лозим бўлганидек, бу масалада ҳам ечимни ундан излаймиз ва Аллоҳ Таолонинг ушбу оятини топамиз:
إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ
– “Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас”. (Раад:11)
Демак, биз ўзимизда қандайдир ўзгариш қилишимиз керакки, натижада аҳволимиз яхшилансин. Хўш, биз нимамизни ўзгартиришимиз керак? Кийимимизними, еяётган таомимизними ёки уловимизни алмаштирайликми ёки яшаётган уйимизними? Менимча бундай ўзгаришларни ҳам қилиб кўрганлар бор, лекин натижа қониқарли бўлмагани аниқ. Ҳамма нарсани ўзгартиргани билан агар инсон ўз тушунчасини ўзгартирмас экан, ўзгариш бўлмайди. Чунки айнан тушунча инсон ҳаётини бошқаради. Инсон ҳаётда ўзидаги мавжуд тушунчаларга кўра яшайди. Воситалар ва шаклларнинг ўзгариши билан инсон ўзгариб қолмайди. Инсон тубан яшаш тарзини ўзгартириб, уни юксак яшаш тарзига айлантирмоқчи бўлса, аввало ўз тушунчасини ўзгартириши лозим. Бундай ўзгаришни эса, ўзида бу дунё ҳақидаги фикрни вужудга келтириш билан амалга оширади. Яъни инсон ўз Яратувчисини идрок этмоғи, бу дунё ҳаётини бир имтиҳон сифатида қабул қилиб, Яратувчиси буюрганидек яшамоғи ва бу дунё ҳаётида қилган амаллари учун Яратувчиси олдида ҳисоб бериши борлигини англамоғи зарур. Ва мана шу тушунчасига кўра ҳаётини шакллантириши унинг тубан яшаш тарзини юксак яшаш тарзига ўзгаришининг кафолатидир.
Биз мусулмонлар Яратувчимиз Аллоҳ Таолодан ҳаётимизни ўнглашини сўраш баробарида ушбу яхши ҳаётга эришишда талаб қилинадиган ўз зиммамиздаги ишларга ҳам эътибор берайлик. Зеро, Аллоҳ Таоло аҳволимиз ўзгаришини ўзимизга боғлиқ қилиб қўйган экан, демак, бу масалада эътиборсизлик қилишга ҳаққимиз йўқ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
23.11.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли