ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Халифа
(15)
Халифалик давлати башарий давлат, илоҳий давлат эмас (давоми)
Расулуллоҳ ﷺдан кейин Халифаликни инсонлар бажаради ва улар пайғамбар эмаслар. Уларда инсонларда бўлиши мумкин бўлган хато, адашиш, унутиш, осийлик ва бошқа камчиликлар бўлиши мумкин, чунки улар инсондирлар. Улар гуноҳ қилишдан маъсум-пок эмаслар. Чунки пайғамбар ёки расул эмаслар. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ ﷺ ҳам имом (халифа) хато қилиши мумкинлиги, шунингдек, ундан одамларни нафратлантирувчи зулм, маъсият ва бошқа хатолар содир бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берганлар. Ҳатто у зот халифадан очиқ куфр содир бўлиши мумкинлиги, бундай ҳолатда унга итоат қилмаслик, аксинча, унга қарши жанг қилиш лозимлиги ҳақида хабар бердилар. Муслим Абу Ҳурайра р.а.дан Расулуллоҳ ﷺнинг шундай деганларини ривоят қилади:
«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ، يُقَاتَلُ مِنْ وَرَاءِهِ وَيُتَّقَى بِهِ، فَإِنْ أَمَرَ بِتَقْوَى اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ وَعَدَلَ كَانَ لَهُ بِذَلِكَ أَجْرٌ، وَإِنْ يَأْمُرْ بِغَيْرِهِ كَانَ عَلَيْهِ مِنْهُ»
«Имом қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади. Агар у Аллоҳ Азза ва Жалладан тақво қилишга буюрса ва адолат қилса, бунда унга ажр бор. Агар у бундан бошқага буюрса, бу унинг ўзига қарши ҳужжат бўлади». Бундан англашиладики, имом гуноҳдан маъсум-пок бўлмайди ва Аллоҳдан тақво қилишдан бошқа нарсага буюриб қўйиши ҳам мумкин. Муслим Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилишича, Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:
«إِنَّهَا سَتَكُونُ بَعْدِي أَثَرَةٌ وَأُمُورٌ تُنْكِرُونَهَا، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ كَيْفَ تَأْمُرُ مَنْ أَدْرَكَ مِنَّا ذَلِكَ؟ قَالَ: تُؤَدُّونَ الْحَقَّ الَّذِي عَلَيْكُمْ وَتَسْأَلُونَ اللَّهَ الَّذِي لَكُمْ»
«Мендан сўнг худбинлик ва сизлар маъқулламайдиган ишлар бўлади». «Ё Расулуллоҳ, биздан бундай ишларга дуч келган кишига нимани буюрасиз?», дейишди. Расулуллоҳ шундай дедилар: «Устингиздаги ҳақни адо этасизлар ва ўзингиз муҳтож бўлган нарсани Аллоҳдан сўрайсизлар». Бухорий Жунода ибн Абу Умайядан ривоят қилади. Жунода деди: «Биз Убода ибн Сомитнинг олдига ҳасталик чоғида кирган эдик. Биз унга Аллоҳ дардингизга шифо берсин, сиз Пайғамбар ﷺдан эшитган ва Аллоҳ сизга манфаат берадиган бирор ҳадисни бизга айтиб беринг, дедик. У шундай деди:
«دَعَانَا النَّبِيُّ r فَبَايَعْنَاهُ فَقَالَ فِيمَا أَخَذَ مِنَّا أَنْ بَايَعَنَا عَلَى السَّمْعِ وَالطَّاعَةِ، فِي مَنْشَطِنَا وَمَكْرَهِنَا، وَعُسْرِنَا وَيُسْرِنَا، وَأَثَرَةً عَلَيْنَا، وَأَنْ لاَ نُنَازِعَ الْأَمْرَ أَهْلَهُ، قَالَ إِلَّا أَنْ تَرَوْا كُفْرًا بَوَاحًا عِنْدَكُمْ مِنْ اللَّهِ فِيهِ بُرْهَانٌ»
«Бизни Расулуллоҳ ﷺ чақирдилар, у зотга Байъат бердик. Биздан олаётган Байъатда Расулуллоҳ хурсандчилигимизда ҳам, хафачилигимизда ҳам, қийинчилигимизда ҳам, енгилчилигимизда ҳам, ўзимиз яхши кўрган нарсаларда ҳам қулоқ солиб итоат қилишимиз, иш эгаларидан иш талашмаслигимиз лозимлигини айтдилар. Магар иш эгаларида очиқ куфр кўрсангиз ва сизларда бу тўғрида Аллоҳдан ҳужжат бўлса, итоат қилманглар», дедилар». Оиша р.а.дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:
«ادْرَءُوا الْحُدُودَ عَنْ الْمُسْلِمِينَ مَا اسْتَطَعْتُمْ فَإِنْ كَانَ لَهُ مَخْرَجٌ فَخَلُّوا سَبِيلَهُ. فَإِنَّ الْإِمَامَ أَنْ يُخْطِئَ فِي الْعَفْوِ خَيْرٌ مِنْ أَنْ يُخْطِئَ فِي الْعُقُوبَةِ»
«Имкони борича мусулмонларни жазолашдан сақланинглар, агар мусулмоннинг айбсизлигига битта далил бўлса ҳам уни қўйиб юборинглар. Чунки имом жазо бериб хато қилганидан кўра афв қилиб хато қилгани яхшироқдир». (Термизий ривояти). Ушбу ҳадислар имом хато қилиши, унутиб қўйиши ва осийлик қилиши мумкинлигига очиқ далилдир. Шу билан бирга айни ҳадисларда модомики имом Ислом билан ҳукм юритса, ундан очиқ куфр содир бўлмаса ва осийликка буюрмаса, унга итоат қилиш лозимлигига буюрдилар. Шунинг учун Расулуллоҳ ﷺдан кейинги халифалар хато ҳам қиладиган, тўғри иш ҳам қиладиган инсонлар бўлиб, маъсум эмаслар. Улар пайғамбарлар эмаски, Халифаликни илоҳий давлат, дейилса. Аксинча, у башарий давлат бўлиб, унда мусулмонлар Исломий шариат аҳкомларини барпо қилиш учун битта халифага байъат берадилар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
28.03.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми