| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка ва Европа ўртасидаги муносабатларда сиёсий иқлимнинг ўзгариши

  • Миср ва «Самурай» облигацияларининг чиқарилиши

  • Фуқаролик давлати ва воқелик чақириқлари

  • Ироқ бош вазири Али Ал-Зайдийнинг Вашингтонга ташрифи ва сохта суверенитет!

  • Британиянинг давлат бошқаруви тизимига суқулиб киришдаги асл мақсади

  • Судан сиёсатидаги дунёвийликнинг (секуляризмнинг) илдизлари

  • Одилхон домлани қамалиши ортида яна бир сиёсий қурбонликми?

ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
Home›ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ›Ташқарига ким чиқиб келади?

Ташқарига ким чиқиб келади?

By htadmin
30.12.2023
0
Share:

“Зиндон хотиралари” туркумидан

Ташқарига ким чиқиб келади?

بسم الله الرحمن الرحيم

(Қамалганига олти йил ўтиб, Жаслиқ зонасидан Андижондаги ёпиқ камерали режимга келтирилган биродаримиз сўзидан ҳикоя қилинади)

2005 йил 13 май, Андижон. Андижон шаҳар турма-қамоқхонасида ғалати бир шовқин. Бирданига кўтарилган қий-чувдан камерадагилар бир-бирларига савол назари билан қараб қолишди. Ташқаридан гўё бозғон билан қалин тунукани ураётгандай овоз тинмай келарди. Бу шовқинга бақир-чақирлар ҳам қўшилди. Кейин эса автомат овозлари, ингроқлар… Биродарларимиз қиёфасидан на хурсандчилик ва на қўрқувни сезиб бўлмайди. Бизлар ўшанда учинчи қаватдаги камералардан бирида эдик. Шовқинлар тобора яқинлашиб, аламзада қичқириқлар кучайиб бормоқда. Ваниҳоят, пастимиздаги қават камералари бирин-кетин шарақлаб очила бошлади. Лекин негадир камералар эшиклари очиларди-ю, қайта ёпилган овози эшитилмасди. Пастдан гупурлаб келаётган оёқ товушлари худди чорва подасининг қўзғолишига ўхшарди.

Камерадагилар ваҳима аралаш ғалати ва бироз антиқа кайфиятда. Бу нима? Бунт(аристонлар қўзғолони)ми? Саволлар тобора кўпая бошлади, аммо жавоб йўқ. Ниҳоят, бизлар турган этаждаги камералар ҳам очила бошлади. Қачонки, бизнинг эшик ҳам очилгач,  фуқаро кийимидаги гавдаси спортчиларникидек ўрта ёш йигит кириб, “чиқаверинглар” деди-да, кейинги камераларни очиш учун кетди. Узун продол камералари ҳаммаси очиқ. Кимлардир анавинга эргашиб чиқиб ҳам кетди. Қаватда деярли биродарлар ва саноқли бошқа маҳкумлар қолган. Барчамиз узун залдан юриб зина орқали иккинчи қаватдаги биродарларга қўшилиб кетдик. Турманинг биринчи қаватидаги биродарлар ҳам иккинчига жамлана бошлади. Дийдор қанчалар қувонтирмасин, юзларимизга шодон табассум яқинлашишга улгурганича ҳам йўқ, барчамиз бу ҳолатга ўз тахминларимизни айта бошладик. Орамизда, кетаверайлик, дегувчи ҳам, бу шунчаки фитна, дегувчи ҳам бўлди. Шундай иккиланиш ҳолатида бирор тўхтамга келолмадик. Ахийри бир биродар жўяли фикрни айтди:

– Биродарлар! Агар бизларни кимдир озод қилган бўлса, эртага ҳам, ундан кейин ҳам озод саналамиз-да, чиқиб кетишга улгурамиз. Ҳозирча эса вазиятни ўрганишимиз керак. Чунки бу тўполон фақат турмадамас, кўчада ҳам давом этаётганга ўхшайди. Чунки аёллар ва болалар қичқириғи шу фикримни тасдиқлаб турибди, – дегач, унинг фикрини барча бирдек маъқуллади. Орамиздан кимдир:

– Ташқарига чиқиб ҳолатни билиб келишимиз керак, – деди ва ташқарига ким чиқиб келади? – деб сўраганди, ҳеч ким индамади. Уч-тўрт марта сўрагач, “мен чиқиб келаман” дедим. Чунки бу тўполон ҳамма қатори менга ҳам жуда қизиқ туюлмоқда эди.

Мен қаватдаги очиқ панжаралардан ўтиб, зиналардан туша бошладим. Ташқи ҳовлига олиб чиқадиган йўлакдан тушарканман,  чироқлар ўчирилганлиги учун кўзим ҳеч нимани илғамасди. Атроф зимистон, ҳеч нарса кўринмайди. Деворни пайпаслаб аста олдинга юра бошладим. Оёғимга бир қоп урилгандек бўлди, гугурт чақиб қарасам, ўша “қоп” формали бир жасад эканини кўрдим ва сесканиб кетдим. Жасаднинг атрофи қонли кўлмак эди, мен уни  танидим. У бугун навбатчиликни қабул қилган ювошгина назоратчи эди. Ташқи ҳовлига чиқсам, ҳалиги “қоп”дан уч-тўрттаси ер бағирлаб ётибди.  Атрофда елкаларидаги юлдузчалари катта-кичик бўлган семиз-ориқ формалилар ётганини кўрдим. Турма дарвозаси эса, тарозининг паллаларидек бири пастлаб, бири кўтариляпти. Ўша пайтдаги жимликдан гўё бутун турма бўйлаб бирорта аристон қолмай чиқиб кетгандек эди. Бизларни “озод” қилган шоввозлардан эса, асар ҳам йўқ. Назоратчилар етаклаб юрадиган итнинг уйчаси тиқирлаганди, қарасам ичидан ит эмас, эмаклаб бир ходим қўрқа-писа чиқиб, атрофга аланглай бошлади. У ўша ердан паноҳ топган экан. Дарвоза ташқарисидан турли шаклда баланд-паст қий-чувлар эшитилиб турибди. Бироз ўтириб ўзимга келгач, юрак ютиб ташқарига чиқдим.  Озодлик нафасидан чуқур тортиб роҳатландим. Бир-икки қадам у ёқ бу ёққа ташлаб кўрдим. “Камерангга қайт” дегувчини кўрмагач, турманинг дарвозаси ёнида бироз ўтирдим. Қизиқ! Кетворсаммикин-а, йўғе, биродарларим хавотирланади-ю! Яхшиси ортга қайта қолай, деб “через не хочу” камерага қайтишга қарор қилдим. Бу орада кўчадаги шовқин анча узоқлашиб кетди. Аммо атрофдан, узоқ-узоқлардан тариллаган автомат овозлари эшитилиб турди. Иккинчи қаватга кўтарилганимда, биродарларим аллақачон юзларига табассум қайтган ва чойнакларда чой дамлаб, топганларини дастурхонга тўкиб “олинг-олинг”ни бошлаб юборишган экан. Мени кўришди-ю худди юз йил кўришмаганлардек қучоқлаб кетишди. Сизга айтиб берганларимни уларга ҳам бироз ҳажвия кепата қилиб айтиб бергандим, барчалари елкамга уриб роса кулишди. Ўлиб ётган ходимлар ҳақида айтганимда, озгина ғалати  ҳолга тушиб қолишди. Ажабки, радиодан ВВСни эшитиб, ҳайратимиз янада ошди. Унда Андижон турмаси ҳақида менинг кўрганларимни бирма-бир айтиб, барчамиздаги тахминларга анча ойдинлик кирди. Энди бизда бу ишларнинг фитналигига заррача шубҳа қолмаганди.

Эртаси куни ўша вақтда оломонга қўшилиб чиқиб кетган учта биродарнинг сўзларига қараб воқеага хотима қилсак, ўша “озод” қилувчилар дамас автосида туриб, турмадан чиққан кишига “биродармисиз” деб сўраб қурол тарқатган экан. Ўша биродарлар автоматни олмагач, уни дуч келган кишига улашган экан… Эртаси куни деярли барча аристонлар, худди қўрадан қочган қўйлардек бирин-кетин “уй”ларига қайта бошлашди. Уларнинг қайтишига нима сабаб бўлган, буни ҳеч ким изоҳлай олмади. Ўшанда ходимлар ҳаммани ўз камераларига киритаркан, бирорта ҳам босим қилмади. Аристонлардан кейинчалик эшитдимки, уларнинг орасида турмага яқин бўлганлари камерадошларини уйларида бир кеча меҳмон қилиб ҳам улгурибди, дея ҳикоясига якун ясаган биродаримга ажойиб бир ҳис билан узоқ ва сўзсиз қараб қолдим…

(Ўз ихтиёри билан қамоққа қайтган биродаримни эслаганим – ўша хотиралардан)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

30.12.2023й

TagsТашқарига ким чиқиб келади?“Зиндон хотиралари” туркумидан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти аёллар қисми кампанияси

  • МАҚОЛАЛАР

    Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

  • МАҚОЛАЛАР

    “Терроризм ва экстремизмга қарши курашда киберхавфсизлик муҳим роль ўйнайди”, – Ш.Мирзиёев

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/