Биз дуч келаётган инқирозлар шундай бир касалликнинг аломатларики, унинг давоси маълумдир

Биз дуч келаётган инқирозлар шундай бир касалликнинг аломатларики, унинг давоси маълумдир
Яқин атрофда шаббиҳалар (режим жаллодлари), катта жиноятчилар ва йўқ қилинган режим рамзларини жавобгарликка тортиш масаласи қайтадан шиддат билан кун тартибига қайтди. Суриянинг бир қанча шаҳар ва кентларида мусулмонларнинг қонини тўккан ҳамда 14 йил давомида қочиб кетган тоғут режимнинг жиноятларига кўмакчи бўлган кимсалардан одил қасос талаб қилиб ғазабли намойишлар бўлиб ўтди.
Бунинг қаршисида, Ички ишлар вазирлиги сўнгги воқеалар юзасидан баёнот чиқариб, унда «адолатни қарор топтириш ҳамда жиноятлар ва қоидабузарликларни содир этганларни жавобгарликка тортиш давлатнинг ўз ихтисослашган муассасалари орқали ўз зиммасига оладиган масъулиятидир», дея алоҳида урғу берди. Ва у «вазминлик кўрсатишга, қонундан ташқари ҳеч қандай қасос олиш амалиётлари ёки тажовузларга берилмасликка, чунки бу хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид солиши ҳамда адолат йўлига тўсқинлик қилишига», шунингдек «хавфсизлик ва барқарорликни асраш ҳамда мамлакатни оқибати хайрли бўлмаган тартибсизликка тортишга бўлган уринишларнинг олдини олиш учун ўзаро бирлашишга» чақирди. Айни пайтда «Миллий ўтиш даври адолати ҳайъати» ҳам «тенг фуқаролик ва қонун устуворлигига қурилган давлатни барпо этиш мажбуриятидан келиб чиққан ҳолда тинчликни шакллантириш» ҳақида гапирди.
Буларнинг қаршисида, биз учун масаланинг асл моҳиятини очиб бериш мақсадида баъзи мабдаий тўхталишлар вожибдир:
Биринчидан: Манзаранинг баъзи тафсилотларидан қатъи назар, одамларнинг ушбу ҳаракатлари шуни исботлайдики, халқнинг ички муҳити ҳокимиятнинг асл эгасидир, инқилоб учқунлари унда ҳануз мустаҳкам ва илдиз отгандир, ҳамда унинг пулси, йўналиши ва саъй-ҳаракатлари ўзидаги батафсил ечимлар билан барча жузъий муаммоларни ҳал қила оладиган ҳақиқий, мукаммал лойиҳани рўёбга чиқаришга қаратилиши лозим.
Иккинчидан: Инсонлар зулм ва тоғут режимга қарши қўзғалдилар ва ўз инқилоблари учун аниқ тамойилларни белгиладилар; булар қаторига режимни барча устунлари, рамзлари ва катта жиноятчилари билан бирга ағдариш, тил бириктирган давлатлар билан алоқаларни қирқиб ташлаш ҳамда бир давлат соясида Исломни ҳакам қилиш киради. Бироқ, сўнгги воқеалар инсонларнинг интилишлари, нима учун бош кўтарганлари ва бу йўлда улуғ фидокорликлар қилган мақсадлари билан Дамашқдаги ўтиш даври маъмурияти олиб бораётган сиёсат ўртасидаги улкан жарликни тасдиқламоқда. Маъмуриятнинг халқаро шартномаларга содиқ қолиши инқилоб аҳлининг интилишлари, шиорлари ва мақсадларини камситиш ҳамда кичрайтиришга хизмат қилмоқда. Инсонларнинг ғазаби ўз мақсадларининг рўёбга чиқмаганини, қон тўккан, молларини талон-торож қилган, номусларни топтаган ва инсонларни сургун қилган катта жиноятчиларнинг ҳануз жавобгарликка тортилмаганини кўраётганларидан келиб чиқмоқда; уларнинг баъзилари ҳеч қандай сўроқ-саволсиз ва кузатувсиз хоҳлаганча изғиб юрибди, балки афсуски, баъзилари қарор қабул қилиш марказларига ҳам келиб қолди. Давлат талаб қилинган адолатни рўёбга чиқаришига нисбатан умидсизлик ҳисси ортиб бориши билан, инсонларнинг ўз томонларидан ҳаракат қилишга бўлган интилишлари ҳам кучайиб бормоқда.
Учинчидан: Баъзи медиа ходимлари ва бошқаларнинг ўз ҳуқуқларини талаб қилаётган инсонларни айблашлари ҳамда уларни ташқи режаларга боғлашлари асло жоиз эмас, бунда улкан адолатсизлик ва зулм бордир. Агар Аллоҳнинг фазлидан сўнг улар бўлмаганида эди, режим ағдарилмаган ва инқилоб ғалаба қозонмаган бўларди. Ушбу ҳаракатлар агар Аллоҳ азза ва жалла рози бўладиган асосларга қурилган бўлса, маъруфга буюриш ва мункардан қайтаришнинг бир туридир.
Тўртинчидан: Субҳанаҳу ва таоло айтади:
﴿وَلَكُمْ فِي الْقِصَاصِ حَيَاةٌ يَا أُولِي الْأَلْبَابِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ﴾
«Эй ақл эгалари, сизлар учун қисосда ҳаёт бордир, шояд тақво қилсангизлар» (Бақара сураси, 179-оят). Бу — адолат, инсоф ва барқарорликни ўзида мужассам этувчи равшан Раббоний минҳождир. Ундан юз ўгиришда эса, «ички тинчлик» ёки «жамият хавфсизлиги» каби баҳоналар қандай бўлишидан қатъи назар, зулм, бахтсизлик, тартибсизлик ва сафларнинг тарқоқлиги бордир.
Бешинчидан: Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكاً﴾
«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта у учун тор (бахтсиз) ҳаёт бордир» (Тоҳа сураси, 124-оят). Шунга кўра, энг вожиб вазифалардан бири — овозимизни баланд кўтариб қиладиган талабларимиз аниқ бир йўналишга эга бўлиши, яъни биз дуч келаётган инқирозларга ягона туб ечимларни ўз ичига олган Аллоҳнинг шариатини татбиқ этишга қаратилиши лозимдир. Зеро, бизнинг инқирозимиз — бу бошқарув ва ҳокимият инқирозидир, Ислом аҳкомлари ва унинг муолажалари татбиқ этилмай унутиб қўйилганининг натижасидир. Биздаги асл асос – барча муаммоларимизни тубдан ҳал қила оладиган лойиҳани амалга оширишга интилишимиздир. Бу лойиҳани динимиз ақидаси ва Роббимиз шариати бизга буюрган онг, журъат ва қатъият билан, Америка ва Ғарбнинг муолажалари ҳамда тиқиштираётган шартларидан узоқ бўлган ҳолда, Аллоҳнинг шариатини татбиқ этиш, муаммоларни ҳал қилиш ва хавф-хатарларга қарши туриш учун аниқ қараш ва батафсил лойиҳага эга бўлган содиқ, онгли ва мафкуравий сиёсатчилар кўтариб чиқадилар. Бас, биз дуч келаётган барча инқирозлар ўз аслида асосий сурункали касалликнинг аломатларидир. Унинг давоси эса, тажрибадан ўтган ва маълумдир.
Аллоҳнинг амри ва ҳукмига таслим бўлишдан юз ўгириш ҳамда одамларнинг Исломни татбиқ қилувчи давлат барпо этишга интилувчи ушбу буюк Ислом лойиҳаси атрофида бирлашишни кечиктириши — буларнинг барчаси Дамашқдаги ҳозирги ўтиш даври маъмуриятига ечимларни пайсалга солиш ва жиноятчиларни жавобгарликка тортиш ҳамда сўроқ қилиш ишларини суюлтириб йўққа чиқариб юбориш имконини кучайтиради. Бу эса келаси кунларни муаммоларни илдизи билан қуритиш, барқарорликни қарор топтириш, адолатни ўрнатиш ва одамларнинг ишларига ғамхўрлик қилиш ўрнига, тартибсизликлар, инқирозлар ва муаммоларга тўла қилиб қўяди.
Олтинчидан: Халқдаги таянч муҳит Ислом татбиқ этилганидан кейинги табиий суянчдир, ундан фақат яхшилик умид қилинади ва вожиб бўлган бурч унинг қилган фидокорликларини инкор этиб четга суриш эмас, балки уни қадрлаш ва қўллаб-қувватлашдир! Айни пайтда йирик давлатларга суяниш — хавфли қопқон ва улкан ёмонликдир, оқибатлари эса вайронкордир. Қолаверса, у биз учун на хавфсизликни рўёбга чиқаради ва на бизга барқарорлик ёки умид қилинадиган бирор манфаат келтиради; у бизни қутқармайди ва бизнинг бирорта муаммомизни ҳал қилмайди, балки у худди чанқоқ одам сув деб ҳисоблайдиган сароб кабидир. Балки у дарднинг асли ва балонинг негизидир. Зеро, ушбу давлатлар инқилобимизни бўғиб йўқ қилиш учун ўтмишдаги бузуқ режимни қўллаб-қувватлаган кимсалардир. Бизни қутқарадиган, биз учун хотиржамлик, адолат, хавфсизлик, фаровон ҳаёт ва гўзал ҳаёт ва чин ғамхўрликни рўёбга чиқарадиган нарса — фақатгина Аллоҳнинг Ўзига суянишимиз, Унга таваккул қилишимиз, Унинг шариатини татбиқ этишимиз ва Унинг ҳукмларини муқаддас билиб улуғлашимиздир.
Азизлик, ғалаба ва тамкин – устуворлик йўли маълумдир, унинг йўналиши – орамизда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Китобини ва Унинг Расули ﷺнинг Суннатини татбиқ этадиган давлатдир. Ундан осмон аҳли ва ер аҳли рози бўлади, унинг яхшилиги барча исломий юртларини, балки ер юзининг барча нуқталарини қамраб олади, ва мана шундай улуғ яхшилик йўлида амал қилувчилар амал қилсинлар!
Устоз Носир Шайх Абдулҳай
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Сурия вилоятидаги матбуот бўлими аъзоси
Роя газетасининг 2026 йил 24 июн, чоршанба кунги 605-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ