Масжиди Зирор ҳақидаги саволга жавоб

Масжиди Зирор ҳақидаги саволга жавоб
Таҳририятимизга Orhan исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Ассалому алайкум биродар. Қуръон каримда Аллоҳ субҳанаҳу Росулуллоҳ с.а.в. ни масжиди зирорда намоз ўқишдан қайтарган. Ҳозирги масжидларда куфр ташвиқоти сўзланяпти ва мусулмонларни бирлигини парчалаш мақсадида куфр масжидлардан фойдаланмоқда. Бугунги масжидлар масжиди зирор каби бориш ва намоз ўқиш қайтарилган масжидлар жумласига кирадими? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Ушбу муаммога жавоб топиш учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида намоз ўқишдан қайтарилган “Зирор” масжиди ва бугунги куфр ташвиқоти учун хизмат қилаётган масжидларнинг воқелигини яхши тушуниб олишимиз керак.
Сийрат китобларида келишига кўра, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Табук жиҳодига кетишларидан сал олдин, Мадинада мусулмонлар давлати тикланганига тоқат қила олмаган ва Рим империяси подшоси Ҳирақл ҳузурига қочиб кетган Абу Омир деган мушрик мусулмонларга зарар етказиш учун, ўша ердан туриб Мадинадаги мусулмонлар ичида бўлган мунофиқларга хат ёзиб, мунофиқларга “агар ёрдам беришса, Муҳаммадни енга олишини” айтади. Мунофиқлар Абу Омирнинг хатидан кейин Мадинадаги Бани Амр ибн Авф қабиласи қурган Қубо масжиди ёнига ўзлари учун алоҳида яна бир масжид қуришади. Мунофиқларнинг қурган масжидлари битганидан кейин, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, у ерда намоз ўқиб беришни сўрашади, лекин Росулуллоҳ бу пайтда Табук ғазотига кетишга тайёргарлик ниҳоясига етиб қолгани учун жангга чиқиб кетадилар.
Табук жиҳоди тугаб, Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам қайтаётганларида мунофиқлар қурган масжид ҳақида Аллоҳ Таъоло пайғамбарига оят нозил қилди.
وَالَّذِينَ اتَّخَذُواْ مَسْجِداً ضِرَاراً وَكُفْراً وَتَفْرِيقاً بَيْنَ الْمُؤْمِنِينَ وَإِرْصَاداً لِّمَنْ حَارَبَ اللّهَ وَرَسُولَهُ مِن قَبْلُ وَلَيَحْلِفَنَّ إِنْ أَرَدْنَا إِلاَّ الْحُسْنَى وَاللّهُ يَشْهَدُ إِنَّهُمْ لَكَاذِبُونَ * لَا تَقُمْ فِيهِ أَبَدًا
“Зиён, куфр, мўъминлар орасига тафриқа солиш ва бундан олдин Аллоҳга ва Унинг Расулига уруш очган кимсани кутиш жойи бўлиши учун масжид қурганлар, албатта, биз яхшиликдан бошқа нарсани ирода қилганимиз йўқ, деб қасам ичарлар. Аллоҳ шоҳидлик берадики, улар, албатта, ёлғончилардир. Сен у (масжид)да ҳеч қачон қоим бўлма!(яъни намозни қоим қилма)”. (Тавба. 107)
Оят нозил бўлганидан кейин Росулуллоҳ алайҳиссалом тезлик билан мунофиқларнинг мусулмонларга зарар келтириш учун қурган масжидини бузиб ташлаш учун Мадинага одам жўнатадилар ва Росулуллоҳ келгунларича масжид бузиб ташланади. Баъзи ривоятларга кўра, ўша масжиднинг ўрни ахлатхона бўлиб қолгани ҳақида айтилган.
Мусулмонларга зарарли деб ҳисобланадиган масжидда, юқоридаги оятга эътибор берадиган бўлсак, ушбу шартлар топилиши керак:
- Куфр ва залолат асосига қурилган бўлиши. Яъни масжидни фаолиятидан мақсад куфрга ёрдам бериш бўлиши. “وَالَّذِينَ اتَّخَذُواْ مَسْجِداً… و كفراً ” далилига кўра.
- Масжидни қуришдан мақсад мусулмонлар ўртасида тафриқа, парчаланиш, тарқалиш келтириб чиқариш. Мусулмонларни ўзаро бир-бирларига дўст-биродар эмас, душман қилишга хизмат қилишни мақсад қилинган бўлиши. “وَتَفْرِيقاً بَيْنَ الْمُؤْمِنِينَ” далилига кўра.
- Масжидни қурганлар мусулмонларга қарши ҳийлалар, турли фитналар қилиш, кураш-жанглар қилиш учун жамланувчи мунофиқ ёки кофирлар бўлиши.
Демак, масжидни қуришда ана шу айтилган ишлар учун қурилгани аниқланса, у масжид мусулмонлар учун зарарли масжид – масжидуз зирор – деб ҳисобланади, ундай масжидда умуман намоз ҳам ўқиб бўлмайди, у ерда туриб ҳам бўлмайди. Аммо яхши ният билан қурилган ёки нима ниятда қурилгани аниқ билинмаган масжидни куфр ўзлаштириб олса, ўзининг хоин малайини у масжидга қўйиб, ўзи учун манфаатли ваъзларнигина гапирувчи қилиб қўйса, у масжид “масжидуз зирор” ҳукмига кирмайди. Ундай масжид куфрнинг қўлига тушиб қолган мусулмонларнинг масжиди ҳисобланади. Чунки у масжидни қуришда мусулмонлар яхши ниятда қуришди, масжидуз зирор бўлиш учун эса, қурилишда ёмон ниятда, куфрга ёрдам бериш учун қурилган бўлиши керак.
Қандай ниятда қурилгани билинмаган масжидга келсак, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “من بنى مسجداً يبتغي به وجه الله بنى الله له مثله في الجنة – Кимки Аллоҳнинг розилиги учун бир масжид қурса, Аллоҳ у учун жаннатда ўша қурган масжидининг мислини қуриб қўяди” (Бухорий ва Муслим ривояти) деган сўзларига кўра, масжид қуриш шаръан яхши иш, демак, ҳар қандай масжидни қурилишида ёмон ниятда қурилганига аниқ далил келмагунча, уни яхши ниятда қурилган деб ҳисобланади.
Ушбу тафсилот бугунги кундаги масжидларимизга ҳам тушади, яъни қурилишда мусулмонларга зарар етказиш учун қурилгани аниқ бўлса, у ерда намоз ўқиб бўлмайди, у ерга кириб ҳам бўлмайди. Агар нима ниятда қурилгани билинмаса-ю, лекин у масжидда куфр учун ваъз қилинаётган бўлса, у ваъз айтаётган имомнинг ҳолати алоҳида ҳолат бўлиб, масжидни ўзига келганда у ерга кириш мумкин, у ерда намоз ўқиш ҳам мумкин.
Ҳозирги масжидларда кўп имомлар – баъзилари билиб, баъзилари билмай – куфрга хизмат қилаётгани, бундай имомларнинг ортида уларга иқтидо қилиб намоз ўқиш жоиз ёки жоиз эмаслиги тўғрисида аввалги савол-жавоблардан бирида батафсил жавоб берилган. Яъни фосиқ имом ортида намоз ўқиш жоиз. Золимлиги билан ном қозонган фосиқ Ҳажжож ибн Юсуфнинг ортида унга иқтидо қилиб намоз ўқиган саҳобаларнинг ҳолати, саҳобалар фосиқнинг ортида намоз ўқиш жоизлигига ижмо қилганларини билдиради, агар жоиз бўлмаганида саҳобалар бу ишга жим туришмас эди. Аммо имомнинг Исломга душманлиги очиқ-ойдин бўлса, мусулмонларга зарар келтириш ва куфрга хизмат қилишда бардавом бўлиб, очиқ фожирлик қилса, ундай имомнинг ортида намоз ўқимаслик афзал. Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
26.11.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ