| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

  • ҚИММАТЧИЛИК — ИСЛОМ ТАРОЗУСИДА

  • СУРИЯ: ҲУРЛИК ДАЪВОСИМИ ЁКИ БЎЛИНИШ БАЛОСИ?

  • ФИРЪАВН МЕРОСИ: СУКУТ ҚАЪРИДАГИ КИНОНА

  • «ТИШСИЗ БЎРИ — ҒАНИМГА ЎЛЖА!»

  • ОР СОТИЛМАС ЎЛКА – ХАЛИФАЛИКДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ИҚТИСОДИЙСАВОЛ-ЖАВОБЛАР
Home›ИҚТИСОДИЙ›Америка қарзлари потологини кўтариш

Америка қарзлари потологини кўтариш

By htadmin
11.11.2016
2048
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Америка қарзлари потологини кўтариш

Савол:

Ҳозир Қўшма Штатларда Обама идораси ва демократлар партияси билан республикачилар партияси ўртасида қизғин кураш бормоқда. Бу кураш бюджет хусусида ва Обама ҳукумати қаттиқ туриб талаб қилаётган қарзлар потологини кўтариш хусусидадир. Бюджет тасдиқланмай бу кризис авжига чиқди. Бунинг оқибатида федерал ҳукумат ходимларидан юз минглаблари маош тўланмайдиган мажбурий дам олишга чиқиб ишсиз қолди…

Савол шуки, капиталистик демократик давлатлар етакчиси Америкада бу қандай юз берди? Америка ўз ишларида ҳеч бир айб қилмаган ёки камчиликка йўл қўймаган ходимларнинг маошларини тўхтатиб қўяётган экан, халққа инсоф-адолат қилади деб даъво қилишаётган бу демократия нима ўзи? Қолаверса ҳукумат қарзларни кўтаришни эмас пасайтиришни қаттиқ талаб қилиш ўрнига нега қарз потолигини кўтаришни қаттиқ туриб талаб қиляпти?

Шуни тушуниш осон бўладиган тарзда изоҳлаб беришингизни илтимос қиламиз. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин!

Жавоб:

Сизнинг саволларингизга жавоблар қуйидаги ишларни тадаббур қилиш билан аниқ ва тушуниш осон бўлади:

Биринчи: Америка бюджети:
Америка бюджети тасдиқланиши учун конгресснинг икки палатаси: демократлар кўпчилик ўринни эгаллаган сенат билан республикачилар кўпчилик ўринни эгаллаган вакиллар палатаси розилигини олиш керак бўлади. 2013 йил 30 сентябр душанба оқшомигача музокаралар айланаси жадал давом этди ва сенат билан вакиллар палатаси ўртасида ҳужжатлар матнлари ва таклифлар ўзаро алмашинди. Шунга қарамай Америка конгресси тасдиқлаш вақти 2013 йил 1 октябрнинг биринчи соатларигача белгиланган бюджетни тасдиқлай олмади. Бу белгиланган вақт янги молия йилининг бошланишидир.

Иккинчи: қарз потологи мавзуси:

Америка давлат қарзлари федерал ҳукумат зиммасидаги жами умумий қарз бўлиб, у Қўшма Штатлар ташқарисидаги тарафларнинг мулки бўлиши кафолатланган қимматбаҳо қоғозлар ҳамда Америка хазина вазирлиги чиқарадиган ва Қўшма Штатлар ичкарисидаги тарафларнинг мулки бўлиши кафолатланган қимматбаҳо қоғозлардан иборат.

Америка конгресси қарз потологини белгилаб қўяди, федерал ҳукуматнинг бу потолокдан ўтиши мумкин эмас. Ҳозирда у 16,7 триллион доллардир. Ҳукуматнинг ундан 2013 йил 17 октябрда ўтиши ёки шунга яқинлашиши кутилмоқда. Шунинг учун, демак федерал ҳукумат ана шу муддат тўғрисида конгресснинг қарорини нафасини ичига ютиб кутиб турибди.

Учинчи: юз берган кризис ва унинг сабаблари:

1 – Обама ўзининг исми билан «Обамакер» деб аталган соғлиқни сақлаш лойиҳасини таклиф қилди. Бу лойиҳа паст даромадга эга 46 миллион америкаликнинг ижтимоий ва соғлиқни сақлаш таъминотини кўзда тутади. Ўшанда таъминот хизматларидан фойдалана олмаётган ана шу фуқаролар соғлиқни сақлаш таъминотига эга бўлишади. Бу лойиҳа кучга кириши учун 2013 йил 1 октябрда бошланадиган 2013-2014 йилги бюджетда шу лойиҳа учун зарур бўладиган маблағлар ажратилиши тасдиқланиши керак. Лекин республикачилар бу лойиҳадан мақсад демократлар партиясининг сайловолди рейтингини кўтариш ва жамоатчилик ишончига эга бўлиш эканини тушуниб туришибди. Айниқса конгресс сайловлари 2014 йил ноябрда бўлиб ўтиши ва Обаманинг соғлиқни сақлашга оид бу режаси дебат мавзуси бўлиши кутилаётгани учун бу лойиҳадан мақсад шу эканини республикачилар яхши тушуниб туришибди. Шунинг учун республикачилар Обама лойиҳасига бюджетдан маблағ ажратилишини рад этишди ва уни кечиктиришни талаб қилишди, фақат агар у муҳокамага қўйилиб ва унга ўзгартириш киритилсагина унга розилик берадиган бўлишди. Бу ўзгартириш бу лойиҳа иккала партия номи билан чиқишидир. Яъни бу лойиҳа фақат бир Обаманинг тасаввури билангина чиқмай, балки унга республикачилар партияси тасаввури ҳам киритилганидан кейингина республикачилар унга розилик берадиган бўлишди. Бундан мақсад Обаманинг демократлар партияси фойдасига келгуси сайлов учун ҳар қандай овоз жамғармасига эга бўлиб олишига йўл қўймасликдир. Республикачилар партияси вакиллар палатасида кўпчилик ўринларни эгаллашгани учун, демак улар бу қонуннинг чиқишини пайсалга сола олишади.

Бу икки партия учун асосий масала одамларга хизмат қилиш эмас, аксинча келгуси сайловда энг кўп овозга эга бўлиш учун сиёсий очкога эга бўлишдир. Шунинг учун ҳар иккала партия ўзининг позициясида – ҳатто бунда кейинчалик кўринганидек одамларга зарар бўлса ҳам – қаттиқ туриб олди. Чунки Обама бу лойиҳа тасдиқланишини истаётган бўлса, республикачилар уни кечга суриб уни муҳокама қилишни, унинг Обама белгилаган тусда эмас, республикачилар белгилайдиган тусда чиқишини исташмоқда… Шундай қилиб тасдиқлаш вақти октябр ойининг биринчи соатларигача белгиланган бюджетни конгресс тасдиқлай олмагач бу кризис янада кучайди. Шунинг учун икки партия ўртасида тортишув ана шу вақтгача ҳам тўхтамади.

2 – Республикачилар партияси 2013 йил 30 сентябрда 2014 йилги бюджет қонунини тасдиқлашни рад этгани сабабли «федерал ҳукумат фаолиятини тўхтатиб туриш механизми» ишга тушди. Бунинг оқибатида 800 мингдан кўпроқ ҳукумат хизматчилари иш ҳақи тўланмайдиган мажбурий отпуска (дам олиш)га чиқишди. Барча Америка муассасаларининг ўз хизматчилари сонини қисқартириши ва улардан катта қисмини ишдан бўшатиши ҳам кутилмоқда. Президент Билл Клинтон даврида ҳам шундай ҳол юз бериб ҳукумат ишлари 1996 йил декабрдан 1997 йил январгача 21 кун давомида тўхтаб қолган эди. Ўшанда давлат 2 миллиард долларга яқин зарар кўрган эди.

3 – Бу албатта кризиснинг бир қисмидир, балки у келаётган кризисга кириб боришдир. Кириб келаётган кризис ҳукуматнинг қарз потологини конгрессда муҳокама қилиш белгиланган вақтда кўтаришни талаб қилаётганидир. Унинг вақти 2013 йил 17 октябрда бўлиши керак. Чунки ҳукумат қарз олишда йўл қўйиладиган потолокдан, яъни 16,7 триллион доллардан аллақачон ўтиб кетди. У конгресс белгилаган ва ҳукумат зиммасига ундан кўп қарз олмаслик мажбуриятини юклаган потолокдир. Лекин ҳукумат молияси 2013 йил 17 октябрда дефолт арафасида бўлиб қолади, чунки унинг хазинасида тахмин қилинаётган прогнозларга кўра 30 миллиарддан бошқа маблағ қолмайди. Ана шундан кейин давлат ўзининг молиявий тўлов мажбуриятларини бажара олмай қолади.

4 – Иккала партия бир-бирига айбловларни ёғдира бошлади. Айниқса иккала партия муаммолари сабабли одамлар танг аҳволга тушиб қолгани кўриниб қолган пайтда шундай бўлди. Ҳар иккала партия жавобгарликни бир-бирига ағдаришга урина бошлади. Масалан Обама бунда республикачилар партиясини сабабчи деб айблаб, бу партия ўзининг манфаатларига эришиш учун мамлакатни гаров қилиб олаётганини айтди. У 2013 йил 8 октябр сешанба куни Оқ уйда ўтказилган матбуот конференциясида қуйидагиларни айтди: «Конгресс аъзоларининг, айниқса вакиллар палатасидаги республикачиларнинг қилаётган ишлари эвазига тўлов талаб қилишга ҳақлари йўқ, уларнинг икки вазифаси бор, у ҳам бўлса бюджетни тасдиқлаш ва Қўшма Штатларнинг ўз қарзларини тўлашини таъминлашдир».

Вакиллар палатасининг республикачи спикери эса «конгресснинг қарз потологини кўтаришига йўл қўймаслигини, фақат агар Обама ўзининг номи билан аталган соғлиқни сақлаш программаси бўйича ён беришларга кўнса ва муҳокамаларга рози бўлса ўшанда унга розилик беришини» айтди. «Чунки – деди у – қўшимча қарз олишга бизни мажбур қилаётган омилларни ўрганиб чиқмай туриб қарз потологини кўтара олмаймиз».

5 – Иккала партиянинг тортишувидан аниқ кўриниб турибдики, иккаласи ҳам қарз потологини кўтаришни истайди, лекин республикачилар партияси ўзининг бунга розилик беришини соғлиқни сақлаш қонунига ўзгартириш киритилишига боғлиқ қилиб қўймоқда, чунки шунда бу қонунда республикачилар белгилаган тус бўлади… Лекин тўхталиб ўтиш керак бўлган нарса шуки, давлатларнинг оддий вазиятлари уларнинг қарзларини янада кўпайтириш учун эмас, камайтириш учун уларнинг иқтисодий ва моливий вазиятларини тартибга соладиган шаклда идора қилинади. Лекин Америка бошигача қарзга ботиб кетишига парво қилмайдиган бирдан-бир давлатдир. Чунки у хоҳлаганича қоғозларни босиб чиқараверади ва ўз қарзларини муносиб шароитларда шу қоғозлар билан тўланишини таъминлайди. Ҳатто агар ўзининг молиявий аҳволи сабабли бунга қодир бўлмай қолган тақдирда ҳам Америка агар ўзи учун бир зўр манфаат бор деб биладиган бўлса бошқа давлатлар каби ўзининг хазиналаридаги барқарор валюталар билан чекланмай қўшимча долларларни босиб чиқариши мумкин. Айниқса унинг пули бошқа давлатларнинг эҳтиёт захираларига ўз ҳукмини катта даражада ўтказаётган экан, демак Америка Халқаро Валюта Фондининг розилиги билан яширин равишда ёки ҳатто бу фонднинг розилигини олиб ўтирмасдан очиқ-ошкор қўшимча долларларни босиб чиқараверади. Чунки Америка бу Валюта Фондига ўз нуфузини ўтказа олади, иш ҳақиқатини яшириб, сохта сабабларни рўкач қилиши ҳам мумкин, Валюта Фонди эса бунда уни қўллаб-қувватлайди! Ҳатто бу қоғозларни босиб чиқариш оқибатида доллар нархи пасайиб кетса ҳам ёки нархларда инфляция бўлса ҳам, модомики Америка бу ишда ўзи учун манфаат бор деб билар экан, қўшимча долларларни босиб чиқараверади. Масалан ахборот агентликларининг хабар тарқатишича, Америка 2008 йилда бир баррел нефтнинг нархи қарийб 150 долларга ошиб кетишига сабаб бўлган нефт чайқовчиликлари даврида 2 триллион билан 4 триллион ўртасида доллар босиб чиқарган. Америка ўша чайқовчиликдан йироқ бўлмади. Чунки Америка ўзининг нефт захирасига қўшимча нефтдан катта миқдорини бевосита ёки билвосита сотиб олишга эришиш учун ана шу қоғозларни босиб чиқарди. Чунки Америка бунда ўзи учун нархлар кўтарилишини ва доллар пасайишини босиб кетадиган манфаат бор деб билди…

Шунинг учун, демак Америка федерал ҳукуматидаги қарз потологи изчил тарзда кўтарилиб бораверади. Чунки масалан ҳукуматнинг (марказий идора ва маҳаллий идоралар) қарзлари 1990 йилдаги 4,3 триллион доллардан 2003 йилда 8,4 триллион долларга, 2007 йилда эса 8,9 триллион долларга кўтарилди. 2009 йил Обаманинг президентлик даври бошланишида эса қарз 10,3 триллион доллар бўлди, 2011 йилда қарз 14 триллион долларлик тўсиқдан ошиб кетди. Ҳозир эса қарз 16,7 триллион доллардан ошиб кетмоқда. Агар бошқа бирон давлат бу қарзлардан бир озгинасига ботиб кетганида эди, у албатта қулаган ва иқтисоди йўқ бўлиб кетган бўларди! Лекин Америка қарзга парво қилмайди, чунки бу ундаги ички муаммодир. Шунинг учун конгресс қарз потологини қачон хоҳласа ўшанда кўтариб қўяверади ва Америка иқтисоди юраверади, ўз иқтисодининг қуввати билан – агар бу қувват бўлса – қарзларни тўлайверади, қувват бўлмаса бошқа давлатлар каби чеклаб ўтирмай, қоғозларни босиб чиқараверади. Америка долларига зиғирча аҳамият бермайдиган бир давлат пайдо бўлса Америка иқтисоди қулайди. Бу давлат Америка билан товар эвазига товар алмаштириш билан бартер асосида муносабатда бўлади ёки пул айирбошлашда олтин ва кумуш қоидасига қайтиш билан муносабатда бўлади.

6 – Шундай қилиб, демак капитализм демократия лагери етакчиси капиталистик демократик низом барбод бўлганини, бу низом одамлар бўйнига, ўрта табақа бўйнига, айниқса одамлар оммаси бўйнига миниб олган капиталистик табақа зўравонлигидан бошқа нарса эмаслигини исботлаб турибди. Масалан Обама соғлиқни сақлаш таъминоти бўйича миллионлаб одамларга ёрдам бериш деган баҳона билан «Обамакер» лойиҳасини ўзининг масаласи қилиб олди. Лекин у бунинг муқобилида юз минглаб одамларни ишсиз қолдириб, ҳақ тўланмайдиган отпускага чиқишга мажбур қилди! Бу эса демократлар партияси бу қонун билан одамларга хизмат қилишга эмас, балки ўзининг бўлғуси сайловлардаги ғараз-манфаатларига эришишга интилаётганини англатади. Бўлмаса одамларга хизмат қилиш ортидан уларни – улар томонидан ҳеч бир камчилик содир бўлмаса ҳам – қандай қилиб ишдан маҳрум қилиш мумкин? Республикачилар партиясининг ғами ҳам соғлиқни сақлашни таъминлаш ёки таъминламаслик эмас. Аксинча унинг ғами бу лойиҳа ўзининг рақибигагина мансуб бўлиб қолмаслиги, балки унга ўзи ҳам шерик бўлишидир… Шунинг учун бу икки партияни одамларнинг соғлиги қизиқтирмайди. Шу далил биланки, бу лойиҳа иккала партияга ҳам мансуб бўлиши учун уни фақат музокара олиб бориб муҳокама қилинганидан кейингина тасдиқланади. Демак бунда бутун эътибор унинг мазмунига эмас, балки унинг сайловда қанчалик фойда беришига, ҳатто одамларнинг бахтсиз бўлишига ва қийналишига олиб келса ҳам, фақат шундай фойдага қаратиляпти! Шунингдек бу лойиҳада йирик ширкатларга ўз ходимларининг соғлигини таъминлаш мажбуриятини юклайдиган бир модда бор эди. Бу лойиҳа эгаси Обаманинг ўзи июлда бу моддани бир йилга кечиктириб туриш истагини билдирди. Ана шу ширкатларни ва уларнинг қўллаб-қувватловчиси республикачилар партиясини рози қилиш учун шу истакни билдирди. Обама республикачилар партияси шунда ўзининг лойиҳасига розилик беради деган ўйда шундай қилди… Бундан аниқ кўриниб турибдики, иккала партия ҳам одамлар ишларини ғамхўрлик билан бошқариш, уларнинг соғлиги ҳақида ғам қилаётгани йўқ, аксинча ўзларининг сайлов рейтинги ҳақида ғам қиляпти. Буларнинг барчасидан уларнинг капитализми ўзининг сармоясини янада кўпайтириш учун капиталистнинг омма қонини сўриши, уларнинг демократияси эса халққа хизмат қилиш эмас, аксинча халқнинг ҳеч бир иш ҳақи олмай демократиянинг «йирик» арбобларига хизмат қилиши эканлиги шундоқ кўриниб турибди!

7 – Сўзимиз якунида биз мусулмонлардан бўлганимиз ва Аллоҳ Субҳанаҳу бизни Ҳаким, Хабир Зот томонидан юборилган низомга ҳидоят қилгани учун Аллоҳга ҳамд айтамиз… Бу низомда халифа фуқаро оч бўлса оч бўлади, тўқ бўлса тўқ бўлади. Фуқаро тинч бўлсагина у ўзини тинч ҳис қилади… Бу шундай бир низомки, у ҳар бир фуқаро шахснинг уй-жой, озиқ-овқат, кийимга бўлган асосий эҳтиёжларини тўлиқ таъминлайди. Ким меҳнат қилишга қодир бўлса уни иш билан таъминлайди, қодир бўлмаган ва яқинлари йўқ кишини эса нафақа билан таъминлайди. Бундай кишини халифа ўз қарамоғига олиб унинг яхши нафақа билан таъминланишини кафолатлайди… Бу шундай бир низомки, у одамларнинг тинч, осуда яшашлари учун омма мулкини уларга тақсим қилади. Уларга бериладиган нарсалар уларга туғилишларидан бошлабоқ тақсимланади… Бу шундай бир низомки, у махлуқлар ҳолини ўнглайдиган осуда, адолатли иқтисодий ҳаётни рўёбга чиқаради. Зеро Холиқ Жалла ва Ало одамларни нима ўнглашини билувчироқдир.

أَلَا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِيفُا لْخَبِيرُ

«(Ахир) яратган зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардор зотдир» [Мулк 14]

Биз Аллоҳ Субҳанаҳудан рошид Халифаликни қайта тиклаш учун ёрдам ва тавфиқ сўраб қоламиз. Натижада яхшилик нафақат Ислом диёрларини, балки тинчлик ва осудаликни севадиган ҳар бир оқил кишини ҳам қамраб олади… Валҳамду лиллаҳи Роббил аламин.

6 зул-ҳижжа 1434ҳ

11 октябр 2013м

TagsАмерикадемократлар партиясиреспубликачилар партиясиқарзлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Саудлар оиласи Исломга қарши уруш очган оила

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливан икки ўт орасида: Бир томонда Макрон ташаббусини тиқиштириш иккинчи томонда уни бузишга уриниш

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судандаги ўтиш даври ҳукумати эски режимдан фарқсиз ўлароқ сел келтирган моддий зиённи ҳисоблашдан бошқа ҳеч нарса қилмаяпти!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 14.06.2026

    Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • 14.06.2026

    Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

  • 14.06.2026

    ҚИММАТЧИЛИК — ИСЛОМ ТАРОЗУСИДА

  • 14.06.2026

    СУРИЯ: ҲУРЛИК ДАЪВОСИМИ ЁКИ БЎЛИНИШ БАЛОСИ?

  • 14.06.2026

    ФИРЪАВН МЕРОСИ: СУКУТ ҚАЪРИДАГИ КИНОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/