Америка ўт очишни тўхтатиш билан яҳуд тажовузи фойдасига икки улкан ишга эришади.. Эрон ҳизби кучларини Литани шимолига олиб чиқиш, сўнгра икки фронтни ажратиб ташлаш

بسم الله الرحمن الرحيم
Америка ўт очишни тўхтатиш билан яҳуд тажовузи фойдасига икки улкан ишга эришади.. Эрон ҳизби кучларини Литани шимолига олиб чиқиш, сўнгра икки фронтни ажратиб ташлаш
2024 йил 27 ноябрда яҳуд вужужди билан Эрон ҳизби ўртасида Ливан фронтида ўт очишни тўхтатиш эълон қилинди. Унинг шартларидан бири – босқинчи яҳуд вужуди ўз армиясини икки ой ичида Ливан жанубидан олиб чиқиб кетиши, Эрон ҳизби эса ўз кучларини Литани шимолига олиб чиқиши керак бўлади. Шунингдек яҳуд ҳарбийлари – агар келишув Эрон ҳизби томонидан бузиладиган бўлса – жанубда эркин ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга бўлади ҳамда Ливан осмонида душман авиацияси назорат ва жосуслик учун парвозларни давом эттиради!
[Ал-Жазира 2024 йил 27 ноябр куни ўз сайтида ўт очишни тўхтатиш келишуви тафсилотларини нашр қилди. Унда қуйидагилар келган:
Кучларни олиб чиқиб кетиш: Исроил армияси Ливан жанубидан аста-секин олиб чиқиб кетилади. Уни тўла олиб чиқиб кетиш 60 кун ичида амалга оширилади.. Ҳизбуллоҳ Литани дарёси шимолига олиб чиқилади. Бу дарё Исроил томонидаги шимолий чегарадан 30 км узоқликда жойлашган.. Ливан армияси ўз кучларини (5 мингтача аскарини) Литани жануби Исроилга туташ чегаралардаги 33 позицияга жойлаштириб чиқади.
Назорат механизми: келишув ижросини БМТнинг Ливандаги муваққат кучлари (ЮНИФЕЛ) ҳамда Ливан ва Исроил армиялари ўртасида олдиндан тузилган уч механизм назорат қилади. Бу механизм кенгайтирилиб, унга АҚШ ва Франция ҳам киради. Ва бу гуруҳга Вашингтон бошчилик қилади].
Ушбу келишувга қарамай, душман ўз қишлоқларига қайтаётган 4 кишини, уларни қаршилик ҳаракати аъзолари, деган гумонда қамоққа олди.. Бу етмагандек, душман Литани жанубида – гўё бу минтақа унинг ҳукмронлиги остидагидек – ҳаракатланиш ман қилинишини эълон қилди. Бу ҳақда “аш-Шарқул Авсат” 2024 йил 27 ноябрда ўз сайтида қуйидаги хабарни тарқатди:
“Исроил армияси бугун (чоршанба куни) Литани дарёси жанубига қараб йўл олган Ливан жанубида яшовчи аҳолининг ҳаракатланиши ман қилинишини эълон қилди…”
Исроил армиясининг араб матбуоти бўйича расмий котиби Авихай Адраэе чоршанба куни бундай деди: “Бу минтақалар бўйлаб ҳар қандай ҳаракатланиш сизларни хавф остига қўяди. Сизларни хабардор қиламизки, кечки соат 17:00 дан бошлаб, эрталаб соат 07:00гача Литани дарёсидан жанубга кўчиб ўтиш мутлақо ман этилади)].
Ал-Арабия нет 2024 йил 27 ноябрь куни ўз сайтида ушбу келишув бандлари ҳақида хабар тарқатди. Унда қуйидагилар келган:
“Ҳаракатланиш ҳуқуқи: Жанубий минтақада Исроил мажбуриятлар бузилишига қарши ҳар қандай вақтда ҳаракатланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.. Жанубий минтақа ташқарисида эса Исроил ўзига қарши қаратилган таҳдидлар ривожига қарши – агар Ливан бу таҳдидларни барбод қилишга қодир бўлмаса ёки буни истамаса – ҳаракатланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Бу таҳдидлар жумласига Ливан ҳудудига чегара ва ўтиш йўлаклари орқали ноқонуний йўл билан қурол-аслаҳаларни олиб кириш ҳам киради.. Исроил бундай қадамни ташлашга қарор қилса Қушма штатларни бу ҳақда имкони борича ҳар қандай ҳолатда хабардор қилиб боради. Исроил ҳарбий ҳаво кучлари парвозлари Ливан осмонида фақат разведка ва назорат мақсадларида амалга оширилади. Бу парвозлар имкон қадар кўзга кўринмайдиган ва товуш тўсиғини асло бузмайдиган тарзда амалга оширилади”.
Шундай қилиб, Ливан ва Ғазодаги икки фронт бир-биридан ажратиб ташланди.. Ғазо сектори Ливан фронти томонидан қўллаб-қувватланишидан маҳрум қилингани ортидан энди яҳуд зарбалари остида ёлғиз ўзи қоладиган бўлди.. Америка яҳуд ҳамда Фаластин атрофидаги хоин ҳокимлар билан биргаликда яҳудларнинг Ғазо устидан ғалаба қозониши келишувига ҳаракат қилмоқда. Буни улар Аллоҳ ва Расулидан ҳамда мўминлардан қўрқиш у ёқда турсин, ҳаё ҳам қилиб қўймайдиган ҳокимлар кўз ўнгида, ўзлари ўрнатадиган стандартлар бўйича амалга оширмоқчи..
﴿قَاتَلَهُمُ اللهُ أَنَّى يُؤْفَكُونَ﴾
“Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!” ﴾Мунофиқун: 4﴿
Америка ўзининг ёрдамчи ва малайлари билан бирга Ғазонинг пай-томирларини кесиб ташлашга ҳаракат қилмоқда. Буни шундай бир келишув орқали ҳал қилмоқчики, унинг ортидан яҳуд нафақат ўзининг ишлари, балки Ғарбий Соҳил, Қуддус ва бутун Фаластин ишлари устидан ҳам ҳукмронлик қилишга эга бўлади. Бу эса улар икки фронтни бир-биридан ажратиб ташлайдиган ва Эрон ҳизби кучлари Литани шимолига олиб чиқиб кетиладиган келишувни тайёрлаганларидан кейин амалга ошади.. Буларнинг барчаси мусулмонлар юртларидаги, айниқса, Фаластин теварагидаги ва унга яқин бўлган Миср, Иордания, Саудия, Туркия, Эрон, Сурия, Ироқ ҳокимлари кўз ўнгида рўй бермоқда. Гўё улар яҳуд билан мусулмонлар ўртасида бетарафдек. Аслида-ку улар яҳуд вужудига яқинроқдир! Ҳатто Эрон ҳам Ливандаги ҳизбига ёрдам бериш учун ўз армиясини ишга солмади. Аслида Эрон позицияларидан чиқиб кетиш ва Ғазога ёрдам бермаслик ҳақидаги келишув Эрон ҳизбига мажбурий бўлиб қолмаслиги учун ўз армиясини ҳаракатга келтириб Ливандаги ҳизбига ёрдам бериши керак эди… Шунингдек Ғазо ва Ғарбий Соҳилга туташ Миср ва Иордания режими ҳам Ғазо ва Ғарбий Соҳилга ёрдам бериш учун ўз армияларини ҳаракатга келтирмади. Аксинча бу иккаласи Қоҳирада тўпланиб, Фаластин ерлари ҳақида яҳуд билан музокара олиб бориш йўлларини биргаликда ўрганадиган бўлишди. Улар мустамлакачи кофирлар Муборак Заминга “экиб” қўйган бу тиканни таг-томири билан суғуриб ташлаш учун армияларини ҳаракатга келтириш ўрнига мана шундай қилишди.. “Ал-Явмус Собиъ” ўз сайтида 2024 йил 27 ноябрда қуйидаги хабарни келтирди: “Президент Сиси ва Иордания қироли Фаластин ерларидаги воқеалар ривожига нисбатан ўз позицияларини мувофиқлаштириш саъй-ҳаракатларини муҳокама қилишмоқда..”. Бунда яҳуднинг башар ҳам, тоғу тош ва дарахт ҳам омон қолмаган ваҳшиёна тажовуз жиноятлари қаршисида Фаластинга ёрдам бериш учун армияларини ҳаракатга келтириш ҳақида бир оғиз ҳам сўз йўқ!
Эй мусулмонлар: Биз яҳуд вужудининг жангга яроқсизлигини албатта яхши биламиз. Чунки уларнинг пешонасига хору зорлик, ночорлик битиб қўйилган.
﴿وَإِنْ يُقَاتِلُوكُمْ يُوَلُّوكُمُ الْأَدْبَارَ ثُمَّ لَا يُنْصَرُونَ * ضُرِبَتْ عَلَيْهِمُ الذِّلَّةُ أَيْنَ مَا ثُقِفُوا إِلَّا بِحَبْلٍ مِنَ اللهِ وَحَبْلٍ مِنَ النَّاسِ﴾
“Агар сизлар билан урушсалар, кетларига қараб қочадилар. Сўнгра уларга (ҳеч ким томонидан) ёрдам берилмайди. Агар Аллоҳ томонидан бўлган арқон ва одамлар томонидан бўлган арқон (яъни уларнинг паноҳи) бўлмаса, албатта уларга қаерда бўлмасинлар, хор-зорлик битиб қўилди”. ﴾Оли Имрон: 111-112﴿
Дарҳақиқат, уларнинг юрагига қўрқув муҳрлаб қўйилган. Демак, улар Аллоҳдан ва одамлардан бўлган арқон(мадад) билангина оёққа тура олишади. Аллоҳ билан бўлган арқонлари уларга келган пайғамбарлар давридаёқ узилган. Энди уларда фақат куфрбоши Америка раҳбарлиги ва мусулмонлар юртларидаги ҳокимларнинг хиёнати билан юзага келган одамлар арқони қолди, холос. Бусиз аслида яҳуд вужуди ўргимчак инидан ҳам мўрт ва яроқсиздир. Бўлаётган воқеаларнинг ўзи ҳам буни айтиб турибди. Чунки улар 400 кундан ошиқ вақт ўтганига қарамай, ўз мақсадларига эриша олмади. Ваҳоланки улар на самолётлари ва на зирҳли ҳарбий техникалари бўлмаган кичик бўлинмалар билан уриш олиб боряпти.
Шунингдек биз яҳуд вужудини таг-томири билан суғуриб, йўқ қилиш ташкилотларнинг уларга қарши олиб бораётган жанглари билангина амалга ошмаслигини яхши биламиз. Бунинг ягона йўли – Аллоҳ таоло айтганидек, армияларни ҳаракатга келтиришдир.
﴿فَإِمَّا تَثْقَفَنَّهُمْ فِي الْحـرْبِ فَشَرِّدْ بِهِمْ مَنْ خَلْفَهُمْ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُونَ﴾
“Бас, агар уларни жангда топсангиз, улар(ни яксон қилиш) билан ортларидаги кимсаларни қўрқитиб қўйинг! Шояд эслатма олсалар”. ﴾Анфол: 57﴿
Мустамлакачилар буни яхши билишади. Шунинг учун улар мусулмонлар юртларидаги ҳокимларга армияларни казармаларга қамаб туриш ҳақида қатъий буйруқлар бермоқда. Шунинг учун ҳам мустамлакачилар, айниқса, Америка расмийларининг Қатар, Миср, Иордания, Саудия ва Туркия бўйлаб изғиётганини кўрасиз. Улар анави малайлар ўзларининг буйруқларини бажаришаётганидан хотиржам бўлишлари ва армияларнинг ҳаракатга келмай, казармаларида қамалиб ётганига қатъий ишонч ҳосил қилишлари учун минтақа бўйлаб тинимсиз кезмоқдалар!
Эй мусулмонлар! Эй мусулмонлар армияларидаги аскарлар! Бу умматнинг мусибати мана шу ҳокимлардадир. Чунки улар шаҳидлар жасадларини ўз кўзлари билан кўриб туришибди, болалар фарёдини ўз қулоқлари билан эшитиб туришибди, одамларнинг ўз уйларидан болалари ва аёлларини олиб қочаётганига гувоҳ бўлиб туришибди. Ҳолбуки булар юракларни қон йиғлатадиган манзаралардир.. Бу ҳокимлар ушбу ҳодисаларнинг барчасига шоҳид бўлиб, кўзлари билан кўришмоқда, қулоқлари билан эшитишмоқда. Бироқ бу манзара уларда Мўътасим мардлигини қўзғатмади! Буларнинг барчаси улар яҳуд вужудини чор атрофдан худди балдоқ билакни ўраганидек ўраб турган бир вақтда юз бермоқда. Шунга қарамай, улар биронта армияни ҳаракатга келтирмаяпти ва фарёд қилиб, ёрдам сўраётган бирор кишининг додига етмаяпти.. Улар ўзларини ўзлари хор қилди. Зеро, ўлик оғриқни қандай ҳам ҳис қилсин!
Эй мусулмонлар армияларидаги аскарлар! Фаластин Муборак Ердир, Ислом Еридир. Буни албатта сизлар яхши биласизлар, бунда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Унда яҳуд учун бирон ҳукмронлик бўлиши ҳам, икки давлат ечимига бирон ўрин бўлиши ҳам асло тўғри эмас. Аксинча, уни Умар Форуқ фатҳ қилганидек, рошид халифалар кўз қорачиғи каби асраганларидек, Салоҳуддин озод қилганидек ва Абдулҳамид яҳудлардан қўриқлаганидек, у Аллоҳнинг содиқ аскарлари ҳаракатлари билан яна тез кунларда ўз ҳолига қайтади. Бу аскарларга уларнинг имоми Расулуллоҳ ﷺ роясини кўтариб қўмондонлик қилади. Ўшанда улар Расулуллоҳ ﷺ нинг Муслим ибн Умардан чиқарган:
"لَتُقَاتِلُنَّ الْيَـ هُودَ فَلَتَقْتُلُنَّهُمْ…"
“Шубҳасиз, сизлар яҳудларга қарши жанг қилиб, албатта уларни ўлдирасизлар…” деган ҳадисини рўёбга чиқарадилар.
Эй мусулмонлар армияларидаги аскарлар! Икки гўзал оқибатнинг бирига эришишга муштоқ бўлмадингизми, ахир?!
﴿يَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَيُدْخِلْكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ وَمَسَاكِنَ طَيِّبَةً فِي جَنَّاتِ عَدْنٍ ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ * وَأُخْرَى تُحِبُّونَهَا نَصْرٌ مِنَ اللهِ وَفَتْحٌ قَرِيبٌ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ﴾
“(Агар шундай қилсангизлар, Аллоҳ) сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилур ҳамда сизларни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга ва Адн жаннатлардаги покиза масканларга киритур. Бу эса улуғ бахтдир. Ва (Аллоҳ сизларга) яна бошқа сизлар суядиган (бир неъматни ҳам берурки, у) Аллоҳ томонидан бўлган ғалаба ва яқин(да рўй бергувчи Макка) фатҳидир. (Эй Муҳаммад), мўминларга (мана шу) хушхабарни етказинг!” ﴾Саф: 12-13﴿
Шундай экан, эй мусулмонлар армияларидаги аскарлар, Муборак Ерга ёрдамга шошилинг! Зеро, шунда у яна зиё таратган, гуллаб яшнаган Дорул Исломга айланади. Аллоҳ ўз динига ёрдам бергувчиларга албатта ёрдам берувчидир.
﴿وَلَيَنْصُرَنَّ اللهُ مَنْ يَنْصُرُهُ إِنَّ اللهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ﴾
“Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни, қатъан ғолиб қилур. Албатта Аллоҳ кучли, қудратлидир”. ﴾Ҳаж: 40﴿
Ҳизб ут-Таҳрир 27 жумодул-увло 1446ҳ
29 ноябрь 2024м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми