| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

  • Мағриб уч томонлама мувофиқлаштириш тизими мустамлакачиликнинг хавфсизлик тузоқлари қаршисида дош бера оладими?

  • Судандаги вазият ва Ал-Убайид шаҳрининг қамали

  • Араб Лигасини тубсиз бир водийга кўмиб дафн этиб ташлаш вожибдир

  • Афғонистонни халқаро тизимга интеграция қилиш учун Американинг тузоғи

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Американинг яҳудийлар қураётган турар жойларни «қонуний», деб тан олишига ойдинлик киритиш

Американинг яҳудийлар қураётган турар жойларни «қонуний», деб тан олишига ойдинлик киритиш

By htadmin
08.12.2019
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Американинг яҳудийлар қураётган турар жойларни «қонуний», деб тан олишига ойдинлик киритиш

Ало Абу Солиҳ

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин

замини матбуот бўлими раиси

2019 йил 18 ноябр душанба куни АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео, босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги яҳудийлар қурган турар жойлар Қўшма Штатлар наздида халқаро қонунга зид эмас, деб ҳисобланишини билдирди. Ўз навбатида Фаластин режими Вашингтоннинг айни позициясини қоралади. У – бундай позиция халқаро қонунларга ҳам, яҳудийларнинг турар жой қуришларини рад этувчи халқаро қарорларга ҳам бутунлай зид эканини ҳамда бу нарса рад этилган, қораланган позиция бўлиб, қонуний кучга эга эмаслигини, таъкидлади. Шунингдек, Иордания ташқи ишлар ва иммиграция масаласи бўйича вазири ҳам яҳудийларнинг босиб олинган Фаластинда турар жой қуришлари халқаро қонунни ва халқаро қонуний қарорларни бузишлигини, икки давлат ечимини йўқ қилиб, умумий тинчликни амалга ошириш имкониятини барбод қилишини, айтди.

Биз АҚШнинг айни эълони қаршисида қуйидагиларни ёритишни истадик:

Биринчи: Америка айни масалада, қолаверса, Фаластин аҳли ва бутун Ислом Умматига ашаддий душман бўлган давлатдир. У шундайлигича қолади. Бу давлатни бетараф воситачи, деб аташ адаштиришдир. Чунки мусулмонлар юртларидаги Британия мустамлакаси меросхўри ҳам, яҳудий вужудини тарбиялаб, уни маблағ ва қурол билан қўллаб-қувватлаган ҳам, шунингдек, уни мудофаа қилувчи малай ҳукмдорларни зўр бериб ишга солган ҳам мана шу Америкадир. Яъни, асл иллат ва балоларнинг сабабчиси, мана шу Америкадир. Босқинчи яҳудий вужуди эса, минтақадаги мустамлакачи кучларнинг вакили бўлиб, уларнинг илғор ҳарбий базаси, авиация ташувчиси ҳамда Уммат юрагига санчилган ханжари ҳисобланади. Уммат қайтадан бирлашмаслиги ҳамда халқаро мавқени чизиб, дунё шаклини қайта тузиб чиқадиган биринчи давлатни қайта тикламаслиги учун улар бу ханжарни мусулмонлар кўксига санчиб қўйишган.

Иккинчи: Америка бекорга ҳадия бермайди. У фойдасиз позицияларни эгалламайди ҳамда ўз манфаати ва режаларига зид ҳеч нарсани тақдим этмайди. Шунинг учун Помпеонинг айни баёнотини Американинг мана шундай сиёсати доирасидан ташқарида тушуниш соддалик ва калтабинликдир.

Учинчи: ушбу қадам Американинг Фаластин масаласидаги қарашлари билан уйғун келади. Яъни, бу нарса айни масалани йўқ қилиш йўлида қабул қилган қатор чора-тадбирлари сирасига киради. Масалан, Американинг Қуддусни яҳудий вужуди пойтахти, деб эътироф қилиши, қочқинлар бўйича агентлик (UNRWA)ни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши ва бу вужуднинг Жўлонга ҳукмронлик қилишини эътироф қилиши, ҳамма-ҳаммаси АҚШ маъмурияти қабул қилган Аср келишувини мустаҳкамлашга қаратилган чора-табдирлардир.

Тўртинчи: Бу эълоннинг айнан ҳозирга келиб қилинаётганига келсак, АҚШ маъмурияти яҳудий вужудини қўллаб-қувватловчи америкалик евангелистларни жалб қилмоқчи. Чунки Трамп учун муҳим сайлов базаси мана шу евангелистлардир. Бу нарсанинг ҳозирга келиб эълон қилиниши фақат АҚШ ичкарисига қаратилгандир. Бу эълон – баъзилар ўйлагандек – Нетаньяхуга хизмат қилмайди. Айниқса, ҳозирда АҚШ маъмурияти билан Нетаньяху ўртасидаги муносабат яхши эмас. Чунки Нетаньяху ғирромлик қилиб, Трампнинг Аср келишуви харажатларидан ўзини олиб қочяпти, сиёсий турғунлик келиб чиқишига сабабчи бўляпти. Бунинг тасдиқи шуки, яҳудийлар сайловларидан кейин Трамп Нетаньяху билан бир марта ҳам телефон орқали суҳбатлашмади ҳамда АҚШ маъмурияти «биз яҳудийларнинг ҳар қандай сайланган ҳукумати билан ишлайверамиз», дея баёнот берди… Ҳатто иш Трампнинг Нетаньяхудан «жуда ҳафсалам пир бўлди», дейишигача етиб борди. Шунингдек, Трамп яҳудий вужуди бошдан кечираётган сиёсий кризис ҳақида масхароумуз гапларни айтди: «У ердаги мавжуд режим қанақа ўзи, худди кичкинтойларга ўхшайди?! Ҳаммаси бир-бири билан уришгани уришган. Биз курашнинг ҳар хил услубларини биламиз. Ҳеч бўлмаганда, президентни таниймиз. Улар бўлса, сайлов ўтказишдан тўхташмаяпти, ҳалигача бировни сайлашгани йўқ»!

Бешинчи: Тўғри, Аср келишуви ўрнида қимир этмай туриб қолди, яҳудий вужудида ҳукумат тузиш муваффақиятсизлиги сабабли ҳамда АҚШ маъмуриятида сайлов йили яқинлашгани ва Трампнинг ички муаммолардан боши чиқмай қолгани боис, АҚШ маъмурияти бу масалани музлатиб қўйди… Бироқ, бу маъмурият Аср келишувидан воз кечгани йўқ. Помпеонинг яҳудийлар уй-жойлари қурилишини қонуний, деб тан олиши, айни келишувга хизмат қилади. Шунинг учун қачон Трамп иккинчи муддатга қайта сайланишга муваффақ бўлса, Аср келишуви яна ўртага чиқиши мумкин. Аммо Республикачилар қудратда қолишга муваффақ бўлишолмаса, у ҳолда, лойиҳалар ўзгариши, режалар бошқача тузилиши турган гап.

Олтинчи: Фаластин режими билан мусулмон юртлари ҳукмдорларининг Помпеонинг айтган гапларига нисбатан билдирган реакциялари яна уларнинг хоинлик ва қўрқоқликда давом этишларини англатади. БМТ Фаластин еридан 78 %идан кўпроғини босқинчиларга берилишини қонунийлаштириб, қолган ерларни музокарага боғлаб қўйган бир пайтда, режим икки давлат ечимига ва БМТ қарорларига қаттиқ амал қилишини очиқ айтмоқда. Бу унинг Фаластин, фаластинликлар ва муқаддас даргоҳлар устида тил бириктиришда яна давом этишини кўрсатади. БМТни Росулуллоҳ Aнинг Исро маскани бўлмиш муборак заминда мурожаат манбаи, ҳакам ва қарор соҳиби қилиб олиш мусулмонлар учун ғоят хусусий бўлган, ҳатто муқаддас саналган омонатга хиёнат қилишдир ва бу борада душманни ҳакам қилишдир. Қолаверса, айни қилмиш том маънода сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилиш ҳамдир.

Еттинчи: Американинг яҳудийларга манзилгоҳ қуришларини қонунийлаштириб бергани, анави ҳукмдорлар юзига тортилган тарсакидир. Улар Фаластин масаласида сохта тинчлик ортидан ҳакиллаб чопишди, ўзлари истаган кучсиз давлатнинг тикланишида БМТнинг қарорларига умид боғлашди… Аммо алданишди, омадсизликка учрашди. Алҳол, мусулмонлар наздида Американинг бу эълони Фаластин масаласида ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Чунки уларнинг ушбу муборак заминдаги ҳуқуқлари ваҳида айтилган бўлиб, бу шаръий ҳукмдир. Зотан, Фаластин – денгизу дарёсигача босиб олинган исломий ердир, унинг сифати мана шу. Фаластиннинг бу сифатини на Америка тортиб ололсин, на мустамлакачи давлатлар, на Хавфсизлик Кенгаши ва на дунёнинг бутун кучлари. Улар бу ҳақиқатни заррача ўзгартира олишмайди.

Саккизинчи: Ислом Уммати ўзига, муқаддас даргоҳларига ва муборак заминига қарши мустамлакачи давлатларнинг фитналар тўқиётганини кўриб турибди. Шунингдек, ҳукмдорларнинг улар билан тил бириктириб, уни ёрдамсиз қолдиришганини, Фаластин масаласини зое кетказишаётганини гувоҳи бўлмоқда… Ислом Уммати шуларни кўриб, гувоҳи бўлаётган экан, демак, то Фаластин озод этилмагунча унинг масаласи ҳал бўлмаслигини, озод этиш эса, унинг армиялари ва фаол кучлари зиммасига тушаётганини, агар армиялар анави малай ҳукмдорларнинг кишанларидан қутулса ва ўз динлари, Умматлари олдида холис турса, албатта бу заминни озод этишга қодир эканликларини англаб етиши вақти аллақачон келган. Ана шунда бу муборак заминда саноқли яҳудий қолади. Мусулмонлар эса, худди Умар Форуқ ва асҳоблари илк бор кирганларидек, Ақсо масжидига азизу-мукаррам ҳолда кириб борадилар.

﴿وَيَقُولُونَ مَتَى هُوَ قُلْ عَسَى أَن يَكُونَ قَرِيباً﴾

«Улар: У (кун) қачон бўлур? – деб (сўрайдилар). Шоядки яқин бўлса, деб айтинг!»                                                                                          [Исро 51]

Роя газетасининг 2019 йил 27 ноябр чоршанба кунги 262-сонидан

 

TagsАмерикаАҚШФаластин
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Референдумнинг Британия, Европа Иттифоқи ва дунё учун бўлган сиёсий оқибатлари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти аёллар қисми «Халифаликни барпо этинг» номли юриш ўтказди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/