Аёл сафарига оид батафсил ҳукмлар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбуук саҳифасидаги зиёратчиларнинг “фикҳий” саволларига жавоблар силсиласи
Аёл сафарига оид батафсил ҳукмлар
Mosab Al-Natsha, Amine Dbibi, Ghazi Jdira, Муҳаммад Аҳмад, Хамза Мифтах, Насрин, Ғамзадан берилган саволлар.
Саволлар:
Биринчидан:
(1) Ghazi Jdira
Ассаламу алайкум, Шайхим,
Шайхим, кўп аёллар ишлаш ёки ўқиш учун маҳрамсиз узоқ жойларга, бир мамлакатдан бошқасига ёки бир шаҳардан бошқасига сафар қиладилар. У ерда узоқ вақт, баъзан йил давомида қолиб кетишади. Ваҳоланки Расулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:
لاَ يَحِلُّ لإِمْرَأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ تُسَافِر مَسِيرَةَ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ دُونَ مَحْرَمٍ
“Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган аёлнинг маҳрамсиз бир кеча- кундузлик масофага сафар қилиши ҳалол бўлмайди”.
Илтимос, бу масалани бизга батафсилроқ тушунтириб берасизми? Бу борада Аллоҳ нимани буюради? Аллоҳ сизга баракот ато этсин. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. (Ghazi Jdira).
(2) Amine Dbibi
Ҳурматли амиримиз, бизни Халифалик қуруқлиги сари етакловчи раҳбаримиз. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳу.
Бир гуруҳ аёлларнинг маҳрамсиз сафарга чиқишлари жоизми?
(3) Mosab Al-Natsha
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Фазилатли шайхимиз, Аллоҳ сизни мукаррам қилсин. Менда аёлнинг сафарига оид бир қанча саволлар бор, Сиз буларни очиқлаб берасиз деган умиддаман. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин, муваффақ қилсин ва ёрдамчингиз бўлсин.
Савол: “Ижтимоий низом” китобида “Аёл ва эркак ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш” сарлавҳаси остида қуйидагилар келган: “Аёлнинг бир кеча ва кундузлик масофага сафар қилиши ман қилинган, маҳрами билан бўлса майли”. Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:
لاَ يَحِلُّ لِامْرَأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَاليَوْمِ الْآخِرِ تُسَافِر مَسِيرَةَ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ إِلاَّ مَعَ ذِي مَحْرَمٍ
“Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган аёлнинг бир кеча ва кундузлик масофага сафар қилиши ҳалол эмас, маҳрами билан бўлса майли”. (Бу ҳадисни Муслим чиқарган).
Ибн Аббосдан ривоят қилинишича, у Пайғамбар ﷺ нинг хутба асносида бундай деяётганларини эшитган:
لاَ يَخْلُوَنَّ رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ إِلاَّ وَمَعَهَا ذُو مَحْرَمٍ وَلاَ تُسَافِر الْمَرْأَةُ إِلاَّ مَعَ ذِي مَحْرَمٍ
“Аёл маҳрами билан бирга бўлмаса, бегона эркак билан асло ёлғиз қолмасин. Аёл маҳрами бўлмаса сафарга чиқмасин”.
Шунда бир киши туриб: “Эй Расулуллоҳ! Аёлим ҳаж қилгани чиқиб кетганди. Мен эса фалон, фалон ғазотларга ёзилиб қўйгандим, деди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ:
اِنْطَلِقْ فَحُجَّ مَعَ امْرَأَتِكَ
“Бориб аёлинг билан ҳаж қил”, — дедилар. (Бу ҳадисни Муслим чиқарган)
Биринчи ҳадисдан фақат масофа, унинг бир кеча ва кундуздан ошмаслиги тушуниладими? Масалан, аёлнинг Аммондан Истанбулга самолётда 3 соатда бориб, Истанбулда харид қилиш ёки дам олиш учун бир ҳафта туриб қолиши каби. Ёки сафар ва яшаб туриш муддати маҳрамсиз бир кеча ва кундуздан ошиши жоиз эмаслиги тушуниладими? Аёл бирон мамлакатда ўқиш учун сафар қилса қандай бўлади? У ўша мамлакатда муқимга айланадими ёки у билан бирга бирон маҳрами бўлиши вожибми?
Иккинчи ҳадисда эса Расулуллоҳ ﷺ эрга хотини билан бирга ҳаж қилишни буюрдилар. Бу буйруқ фақат ҳажгагина хос-тегишлими ёки умуман сафарга тааллуқлими? Расулуллоҳ ﷺ нинг:
اِنْطَلِقْ فَحُجَّ مَعَ امْرَأَتِكَ
“Бориб аёлинг билан ҳаж қил”
деган сўзларидан аёлнинг ҳажга фақат маҳрам билан бориши лозимлиги тушуниладими?
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳу
(4) Муҳаммад Аҳмад
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳу.. Дуои саломдан кейин..
Сиздан аёлларнинг сафар мавзуси ҳақида сўрамоқчиман: бир гуруҳ аёлларнинг эркак маҳрамларсиз сафарга чиқишлари жоизми? Аёл эркак маҳрами билан сафар қилса ва сафар масофаси ниҳояланганидан кейин ёлғиз ўзи бошқа мамлакатга кетиши жоизми? Аллоҳ сизга баракот ато этсин.
Иккинчидан: Биродар Ҳамза Мифтаҳдан менинг ўзимга хос келган савол хусусида: сиз бу саволингизга жавобни аёлнинг сафари хусусида «Facebook»даги умумий жавоблардан билиб олишингиз мумкин.
Учинчидан: Аёлнинг сафари хусусида ўз минтақалари орқали саволлар йўллаган биродарларимиз ((д-р Насрин, синглимиз Ғамза, Абдул Мўъмин аз-Зайлаъий), сизлар саволларингизга жавобни аёл сафари хусусида «Facebook»даги умумий жавоблардан билиб олишингиз мумкин.
Жавоб: Ваалайкум ассалом ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳу,
Сизларнинг саволларингиз бир бирига ўхшаш ва ўзаро алоқадор бўлгани учун уларни қуйидагича умумий тарзда ифодалаш мумкин:
- Аёлнинг бир кеча-кундуз ва ундан ортиқроқ масофага маҳрамсиз сафар қилиши жоизми?
- Сафар бир кеча-кундуз сафарни масофа билан белгилашимиз мумкинми? Масалан, бир кеча-кундуз яёв ёки самолёт билан эмас, балки туя билан ўртача юриш деб айтишимиз… уни 50 км деб белгилашимиз, мумкинми? Маҳрам вожиблиги тўғрисида сафарни замон билан эмас, балки масофа билан боғлиқ қилиб қўйишимиз жоизми?
- Маҳрам бориладиган жойга етиб борилгандан кейин, аёлини ёлғиз ўзини кўзлаган мақсадларини битириб олиши учун ташлаб, ўз шаҳрига қайтиши мумкинми? Ёки аёл ўз ишларини битиргунига қадар маҳрам у билан қолиши зарурми?
- Бир кеча-кундуз деган замон мавзуси аёлнинг ҳаж учун сафар қилишига тўғри келадими? Яъни унинг сафари бир кеча-кундуздан кам бўлса ҳажга маҳрамсиз бориши жоизми? Ёки ҳажга оид бир хос ҳукм бор бўлиб, масофа ва замон қанчалик бўлмасин, маҳрами унга ҳажда ҳамроҳ бўлиши вожибми?
Бу саволларга жавоб бериши учун Аллоҳдан тавфиқ сўраб, қуйидагиларни айтамиз:
Биринчидан: Аёлнинг сафари тўлиқ бир кеча-кундуз бўлса, у ҳолда ёнида маҳрами бўлиши шарт. Бу маънода шаръий далиллар жуда кўп бўлиб, улардан баъзиларини зикр қилиб ўтамиз:
- Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан шундай деганини чиқарди: Набий ﷺ дедилар:
"لاَ يَحِلُّ لِامْرَأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَاليَوْمِ الآخِرِ أَنْ تُسَافِرَ مَسِيرَةَ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ لَيْسَ مَعَهَا حُرْمَةٌ"
“Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган аёлнинг бир кеча-кундуз масофага ёнида бир ҳурмат (маҳрам) бўлмасдан сафар қилиши ҳалол эмас.”. Абу Саид ал-Худрийдан қилинган ривоятда “икки кунлик”, Ибн Умардан қилинган ривоятда эса “уч кунлик” дейилган.
- Муслим Абу Ҳурайрадан Расулуллоҳ ﷺнинг шундай деганини чиқарди: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган аёлнинг бир кеча-кундуз масофага сафар қилиши ҳалол эмас, магар маҳрами билан бирга бўлса майли”. Абу Саид ал-Худрийдан қилинган ривоятда “икки кунлик масофа”, ундан қилинган бошқа ривоятда эса “уч кунлик ва ундан ошиқ” дейилган.
- Термизий Саъид ибн Аби Саъиддан, у отасидан, у эса Абу Ҳурайрадан чиқариб, Термизий бу ҳасан саҳиҳ ҳадис, деган ҳадисда Расуллоҳ ﷺ шундай дедилар: “Бирон аёл бир кеча-кундузлик масофага фақат маҳрами бирга бўлсагина сафар қилади”.
- Ибн Ҳиббон ўзининг “Саҳиҳ”ида Саъид ибн Абу Саъид ал-Мақбурийдан, у Абу Ҳурайрадан Расулуллоҳ ﷺнинг шундай деганини чиқарди: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган аёлнинг бир кеча-кундуз масофага сафар қилиши ҳалол бўлмайди, магар маҳрами билан бирга бўлса, майли”. Абу Саид Расуллоҳ ﷺдан қилган бир ривоятда: “икки кунлик”, дейилган
- Аҳмад ҳадис чиқариб, бундай деди: Бизга Вакиъ ҳадис ривоят қилиб деди: Бизга ибн Абу Зеъб Саъид ибн Абу Саъиддан, у отасидан, у эса Абу Ҳурайрадан шундай деганини ривоят қилди: Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Бирон аёл тўлиқ бир кунлик масофага маҳрамсиз сафар қилмасин”… Абу Саъид ал-Худрийдан қилинган бир ривоятда эса “икки кунлик масофа” дейилган.
- Абу Довуд ҳадис чиқариб деди: Бизга Қутайба ибн Саъид Сақафий ҳадис ривоят қилди, бизга Лайс ибн Саъд Саъид ибн Абу Саъиддан, у отасидан Абу Ҳурайранинг шундай деганини ривоят қилди, Расуллоҳ ﷺ дедилар: “Бирон муслима аёлнинг бир кечалик масофага сафар қилиши ҳалол бўлмайди, магар у билан бирга эркак маҳрами бўлса, майли”.
Бундан эса қуйидагилар аён бўлади:
1– Сафарни саҳиҳ нусусларда келганидек, замон билан боғлаб чеклаб қўйиш аёлнинг ёлғиз ўзи маҳрамсиз мазкур муддат, яъни тўлиқ бир кун (24 соат), бир кеча-кундуз сафар қилишини ҳаром эканлигини кўрсатади. Бу эса нусуслар масофага эмас, балки замон “бир кеча-кундуз”га далолат қилаётганини англатади. Шунинг учун масалан: аёл самолётда маҳрамсиз минг км.га сафар қилиб, ана шу муддатда қолиб кетмай, бориб қайтиб келса, унинг бу иши жоиз. Аммо аёл яёв йигирма км.га сафар қилиб, бу ундан бир кеча-кундуздан кўпроқ вақтни талаб қилса, бу унга маҳрамсиз ҳаром бўлади.
Демак, аёлнинг маҳрамсиз сафар қилишида эътиборга олинадиган нарса – масофа қанчалик бўлмасин – замон, яъни бир кеча-кундуздир. Шунинг учун аёл сафарида мана шу замон (муддат)ча қолиб кетмай, ундан олдин қайтиб келадиган бўлса, унинг маҳрамсиз бориши жоиздир.
2 – Энди Бухорий, Муслим, Термизий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ривоятида замон ҳақида келган “Уч кун ёки уч кеча, икки кун, бир кеча-кундуз, бир кеча” деган сўзларга келсак, бу далилларни ўзаро жамлаш билан шаръий ҳукм қуйидагича бўлади: аёл маҳрамсиз сафар қилмайдиган энг оз масофа бир кечалик масофадир. Бир кеча масофага сафар қилмаслиги икки кунлик ва уч кунлик масофага сафар қилмаслиги аниқлигини кўрсатади… Араблар кеча деган сўзни луғатда тўлиқ бир кунга, яъни бир кеча-кундузга нисбатан қўллашади. Аллоҳ Таоло “Марям” сурасида бундай деди:
﴿ قَالَ آيَتُكَ أَلَّا تُكَلِّمَ النَّاسَ ثَلَاثَ لَيَالٍ سَوِيًّا ﴾
- (Аллоҳ) айтди: «Сенга белги шуки, соппа-соғ бўлган ҳолингда уч тунга (кунга)ча одамларга гапира олмайсан». [Марям: 10].
Аллоҳ Таоло Оли Имрон сурасида бундай деди:
﴿ قَالَ آيَتُكَ أَلَّا تُكَلِّمَ النَّاسَ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ إِلَّا رَمْزًا ۗ﴾
- (Аллоҳ айтди): «Сенга белги шуки, уч кун одамларга фақат имо-ишора билангина гапира оласан». [Оли Имрон: 41].
Бу икки оятдан “кечалар”нинг “кунлар” эканлиги аниқ кўриниб турибди. Араблар “Мен уни фалон ойнинг фалон кечасида ёздим”, яъни “фалон кунда ёздим” дейишади. Бу эса Арабларнинг кеча сўзини тўлиқ бир кунга нисбатан қўллашларини англатади.
Бинобарин, Аёлнинг бир кеча-кундуз масофага маҳрамсиз сафар қилиши ҳаром бўлади. У бунча масофага фақат эри билан ёки бирон маҳрами билан сафар қилиши лозим. Биз мана шуни олиб, уни “Ижтимоий низом” китобида табанний қилдик.
Иккинчидан: Масофа хусусида келган далиллар:
Бу ерда Абу Довуднинг сафарни “Барид” деган ўлчовни қўллаб, масофа билан боғлаган ривояти бор. Барид тўрт фарсахдир, яъни (22 км)га яқин масофадир. У масофани замон “бир кеча-кундуз” билан чекламаган. Бу ривоят қуйидаги сабабларга кўра маржуҳ “кучсиз”дир:
1 – Бу ривоят сафарни масофа билан белгилаяпти. Бу эса замоннинг қиймати йўқ, деган маънони билдиради. Демак, аёл “22” км масофага сафар қилса, ёнида бир маҳрами бўлиши керак. У бу масофани бир кунда босиб ўтадими ёки икки кундами, унинг фарқи йўқ… Бошқа ҳадисларга келсак, улар замон, яъни бир кеча-кундуз билан белгилаяпти. Аёл бир кеча-кундузда юз км.ни босиб ўтадими ёки юзлаб км.ними фарқи йўқ… яъни масофа ҳақидаги ҳадисни қўллаш замонни бекор қилса, замон ҳақидаги ҳадисни қўллаш масофани бекор қилади. Бундан эса таоруз (қарама-қаршилик) юзага келади. Таоруз пайтида эса таржиҳ қилиш йўлига ўтилади. Бухорий, Муслим ҳадислари ва қолган саҳиҳ ҳадислар Буларнинг барчаси Абу Довуднинг “Барид” деган лафз келган ёлғиз ривоятидан рожиҳроқ эканлиги аниқ кўриниб турибди. Бу масаланинг бир томони.
2- иккинчи томондан эса Абу Довуднинг “Барид” ҳақидаги ривояти музторибдир. Чунки у қуйидагичадир:
“Бизга Юсуф ибн Мусо Жарирдан, у Суҳайлдан, у Саъид ибн Абу Саъиддан, у эса Абу Ҳурайрадан шундай деганини ривоят қилди, Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтираган аёлнинг бир барид масофага сафар қилиши фақат у билан маҳрами бирга бўлсагина ҳалол бўлади, акс ҳолда ҳалол бўлмайди”.
Абу Довуднинг ўзи Саъид ибн Абу Саъиддан, у Абу Ҳурайрадан тўрт ҳадисни нақл қилиб, уларда бир кеча-кундуз дейди. Абу Довуднинг ўзи яна Саъид ибн Абу Саъиддан, у отасидан, у Абу Ҳурайрадан икки ҳадис нақл қилиб, биринчисида “бир кеча”, иккинчисида эса “бир кун ва бир кеча” дейди.
- Абу Довуднинг биз юқорида зикр қилган ҳадиси: Бизга Қутайба ибн Саъид Сақафий ҳадис ривоят қилди, бизга Лайс ибн Саъд Саъид ибн Абу Саъиддан, у отасидан Абу Ҳурайранинг шундай деганини ривоят қилди, Расуллоҳ ﷺ дедилар: “Бирон муслима аёлнинг бир кечалик масофага сафар қилиши ҳалол бўлмайди, магар у билан бирга эркак маҳрам бўлса, майли”.
- Бизга Абдуллоҳ ибн Маслама ва Нуқайлий Моликдан ҳадис ривоят қилди, бизга Ҳасан ибн Алий ҳадис ривоят қилди, бизга Бишр ибн Умар ҳадис ривоят қилди (у деди) менга Молик Саъид ибн Аби Саъиддан ривоят қилишича, Ҳасан: ўзининг отасидан ривоят қилган ҳадисида деди, сўнгра улар Абу Ҳурайра Набий ﷺнинг шундай деганлигини ривоят қилгани ҳақида иттифоқ қилдилар: “Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирадиган аёлнинг бир кун ва бир кечалик сафарга чиқиши ҳалол бўлмайди”. Унинг маъносини зикр қилиб, Абу Довуд бундай деди: Қанаъбий ва Нуқайлий отасидан зикр қилмаган. Уни Ибн Ваҳб ва Усмон ибн Умар – Қаънабий айтганидек – Моликдан ривоят қилган.
- Бизга Юсуф ибн Мусо Жарирдан, у Суҳайлдан, у Саъид ибн Аби Саъиддан, у Абу Ҳурайрадан шундай деганини ривоят қилди: Расулуллоҳ ﷺ шундай деб, шунга ўхшашини зикр қилдилар, лекин “Барид” деган сўзни айтдилар.
Демак, Абу Довуднинг Саъид ибн Абу Саъид орқали (гоҳида отасидан ва бошқа пайтда бевосита) Абу Ҳурайрадан қилган барча ривоятлари замон (бир кун, бир кеча) билан белгиланишини айтмоқда. Маълумки, бу ҳадисни Аҳмад худди шу йўл билан Саъид ибн Аби Саъиддан, у отасидан, у Абу Ҳурайрадан ривоят қилиб, “тўлиқ бир кун” деди. Абу Довуднинг шу йўлнинг ўзидан Саъид ибн Абу Саъиддан, у Абу Ҳурайрадан қилган бир ривоятигина “Барид” демоқда.
Бу ривоятлар Абу Ҳурайранинг Саъид ибн Аби Саъидга (ёки унинг отасига) бир кун ва бир кеча деганлиги ва барид демаганлиги эҳтимоли кучлигини кўрсатиб турибди.
Шунга биноан, рожиҳ (кучлироқ эҳтимол) биз ижтимоий низомда айтган (бир кун ва бир кеча)дир, яъни “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган аёлнинг бир кеча-кундуз масофага сафар қилиши ҳалол бўлмайди, магар у билан бирга маҳрами бўлса, майли”.
3- Биз буни қуйидаги ишларни мулоҳаза қилиб айтмоқдамиз:
- Биз рожиҳ деяпмиз. Биз раъйимиз мақтуун биҳ (қатъий), деб айтмаяпмиз. Бу биринчиси…
- Иккинчиси – биз аёлнинг маҳрамсиз бир кеча-кундуздан камроқ муддатга сафар қилишини вожиб деаяпмиз, балки жоиз, деяпмиз. Шунинг учун аёл яримлик кунлик масофага фақат маҳрами билан сафар қилмоқчи бўлса, бу унинг ихтиёри. Муҳими, бир кеча-кундузлик масофага фақат маҳрами билангина сафар қилишидир...
- Учинчиси – ҳадисда аёлга сафари асносида маҳрамнинг ҳамроҳ бўлиши шарт қилинганлиги аёлни қўриқлаб, муҳофаза қилиш ва унинг хавфсиз бўлиши зарурлигини кўрсатиб турибди. Шунинг учун аёл ўзини хавфсиз ҳис қилмаса сафар қилиши жоиз эмас. Бундай ҳолатда фақат маҳрами билан сафар қилиши лозим. Шунинг учун бундай ҳолатда ҳатто бир соатлик сафарга чиқса ҳам маҳрамсиз сафар қилмаслиги лозим. Чунки ўзини хавфсиз ҳис этиши яна бир шартдир…
- Тўртинчиси аёлнинг сафар қилиши фақат эри ёки валийси изн берсагина жоиздир, муддат қанча бўлшининг фарқи йўқ, ҳатто унга маҳрам ҳамроҳлик қилса ҳам. Бу тўғрида келган шаръий далилларга биноан шундай:
- Учинчидан: Юқорида айтилганлар сафар чоғида аёлга маҳрамнинг ҳамроҳ бўлиши ҳақидаги жавобдир. Энди аёл ўзи сафар қилган шаҳарга етиб бориб, у ерда доимий яшамаса, балки тижорат ёки ўқув курслари ёки зиёрат ёки даволаниш каби мақсадларни битириш учун туриб қолган бўлса, маҳрами то аёл ўз ватанига қайтгунигача маҳрам у билан бирга бўлиши зарурми ёки аёл маҳрамнинг ҳамроҳ бўлишисиз ёлғиз ўзи бу ишларни бажариши жоизми…?
Бунга жавоб бериш учун Аллоҳдан тавфиқ сўраб, қуйидагиларни айтамиз:
Бу масалани синчиклаб, ўрганиб чиқиб, фикрни ишга солинса қуйидалар аён бўлади:
- Биз юқорида кўриб чиққан ҳадисларнинг нусуслар “юриб бориш масофаси” калимаси билан “сафар” калимасидан маҳрам вожиблигини аниқ кўрсатиб турибди. Энди “юриб бориш масофаси” сўзидан бориладиган маконга етиб боришдан олдин унинг юриб бориш вақти эканлиги аниқ кўриниб турибди. “Сафар” калимаси ҳам луғатда бориладиган маконга етиб боришдан олдин йўл асносидир:
-“Лисонул Араб” (4/367)да (муаллифи Муҳаммад ибн Мукрим Жамолиддин ибн Манзур ал-Ансорий, 711 ҳижрий йили вафот этган) қуйидагилар келган:
“Сафар: ҳазар (ўтроқ ҳаёт) сўзининг антоними бўлиб, бу сўз ана шундан унда борди-келди маноси борлиги учун олинган. Масалан, шамол баргдан иборат сафир (яъни тўкилган барг)ни олиб кетади ва келади. Сафар сўзининг кўплик шакли асфаардир. Сафр ва мусофирлар сўзлари бир маънодир. Зеро, ҳадисда келишича: Набий ﷺ Фатҳ йилида Макка аҳлига: “Эй шаҳар аҳли, намозни тўрт қилиб ўқинглар. Чунки биз сафр (мусофир)миз” дедилар. Маълумки. Табароний бу ҳадисни ал-Кабирда қуйидаги икки ривоят билан чиқарган:
Биринчи: Имрон ибн Ҳусайндан ривоят қилинишича, у бундай деди: “Расулуллоҳ ﷺ сафар қилсалар то қайтиб келгунларига қадар намозни икки ракаат қилиб ўқирдилар. Пайғамбаримиз Маккада ўн икки кун туриб, намозни икки ракаат қилиб ўқир эканлар, бундай дер эдилар: “Эй Макка аҳли, туриб, намозни икки раккат қилиб, ўқинглар. Чунки биз сафр (мусофир)миз”.
Иккинчиси: Имрон ибн Ҳусайндан ривоят қилинишича, у бундай деди: “Мен Расулуллоҳ ﷺ билан ғазотда бирга бўлдим. Пайғамбаримиз то Мадинага қайтгунларига қадар намозни икки ракаат қилиб ўқир эдилар. Мен Пайғамбаримиз билан ҳажда ҳам бирга бўлдим. Пайғамбаримиз то қайтгунларига қадар намозни икки ракаат қилиб ўқир эдилар. Пайғамбаримиз Маккада ўн саккиз кеча туриб, намозни икки ракаат қилиб ўқир эканлар, бундай дер эдилар: “Эй Макка аҳли, тўлиқ ўқинглар, Чунки биз сафр (мусофир)миз” (Табаронийнинг ал-Муъжам ал-Кабир китоби).
-“Ал-Қомусул Муҳит” (саҳифа 408) (Муаллифи Маждуддин Абу Тоҳир ал-Ферузободий (817 ҳижрий йили вафот этган)да қуйидагилар келган:
- Сафр (мусофир) киши, мусофир қавм, софира, асфаар ва суффаар сафардаги кишилар сўзлари ҳазар (ўтроқ сўзининг) антонимларидир.
“Сафара” сўзи эса котиблар маъносини англатиб, у “софир” сўзининг кўплик шаклидир. Бу сўз амалларни ҳисобловчи малоикаларга нисбатан қўлланади. Бу сўз “тои марбутасиз” келса масофани босиб ўтиш маъносини англатади.
-“Сиҳоҳ тожул луғат ва Сиҳоҳ ал-Арабия” (2/685)да (муаллифи Абу Наср Исмоил ал-Жавҳарий ал-Форобий, 393 ҳижрий йилда вафот этган) қуйидагилар келган:
[Сафр] “сафар” сўзи масофани босиб ўтиш маъносида бўлиб, кўплик шакли асфаардир.
-Мухторус Сиҳоҳ (саҳифа 148)да (муаллифи Зайнуддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абу Бакр ар-Розий, ҳижрий 666 йили вафот этган) қуйидагилар келган: “Сафар” сўзи масофани босиб ўтиш маъносида бўлиб, кўплик шакли асфаардир.
- Шунинг учун демак, бу ҳадисларга кўра, маҳрам – биз юқорида баён қилганимиздек – сафар “масофани босиб ўтиш” чоғида, яъни йўл давомида бирга бўлади. “Сафар” деган сўз – бориладиган маконга нисбатан фақат унинг ҳақида бир махсус насс келсагина қўлланади. Сафар қилганидан кейин етиб борган жойда намозни қаср қилиш ва рамазонда рўза тутмаслик жоизлиги ҳақида эса насс келган. Фақат ўша жойни доимий яшаш жойи қилиб олмаган бўлиши шарт. Мусофир бориладиган маконга етиб боргандан кейин намозни қаср қилиш ва рамазонда рўза тутмаслик жоиз бўладиган муддатни белгилашда фуқаҳоларнинг ихтилофи ҳам бор… Масалан, баъзилари мусофир тўрт кунлик муддатда қаср қилиши ва рўза тутмаслиги жоиз, десалар, баъзилари 15 кун деганлар, айримлари эса киши сафар қилишига сабаб бўлган мақсадини амалга ошириб бўлгунча, деганлар. Лекин бу – айтиб ўтганимиздек – намозни қаср қилиш ва рамазонда рўза тутмасликка тегишлидир. Чунки бу икки иш ҳақида махсус далиллар келган бўлиб, улар “Фиқҳ” китобларида маълум ва машҳурдир. Бундан бошқасида эса сафар сўзи – юқорида баён қилганимиздек – йўлни босиб ўтишга нисбатан қўлланади.
Тўртинчидан: бориладиган маконга етиб келиш:
- Бу бошқа бир масала бўлиб, унга тегишли бошқа ҳукмлар бор. Бу ҳукмлар йўлда юришга таааллуқли ҳукмлардан бошқадир. Йўлда юришга оид ана шу ҳукмлар йўл билан боғлиқ бўлгани учун йўл ниҳоясига етиб, бориладиган жойга етиб келинса, бир янги масала пайдо бўлади. Бу масалага тегишли ҳукмлар йўлга оид ҳукмлардан бошқадир. Сафар узоқ бўлиб, маҳрамга эҳтиёж бўладими ёки қисқа бўлиб, маҳрамга эҳтиёж бўлмайдими – биз қуйида баён қилганиздек – фарқи йўқ. Чунки бориладиган жойга етиб келишга оид ҳукмлар йўл давомидаги сафардан фарқ қилади. Масалан, аёл бориладиган жойга етиб келиб, бир кун ёки икки кун ёки… тунаши лозим бўлиб қолса – сафари узоққа чўзиладими ёки қисқа бўладими то мақсадини битиргунга қадар – унинг хос ва умумий ҳаётини, шаръий либосини ва ҳаракатланишини муҳофаза қиладиган тинч хавфсиз яшаш жойига муҳтож бўлади… Шунинг учун йўл ҳақидаги ҳукмлар мавзуси бориладиган жойга етиб келиб пайтда – уни аслий яшаш жойи қилиб олмай, балки даволаниш, ўқув курслари ёки тижорат ва ҳоказолар каби мақсадларини битириб олиш учун вақтинча туриб қолган ҳолатдаги – ҳукмлардан фарқ қилади.
- Шунга биноан демак, бориладиган жойга етиб келган пайтдаги ҳукмлар йўлдаги сафар чоғидаги ҳукмлардан фарқ қилади. Бу масала, яъни бориладиган жойга етиб келиб, уни аслий яшаш жойи қилиб олмай, туриб қолиш масаласи аёлнинг яшаб туришига нисбатан ана шу жойда хавфсизлик тўлиқ таъминланишига боғлиқ масаладир. Яъни аёлнинг яшаши, яшашидаги хавфсизлиги ва уй ташқарисида ҳаракатланишида хавфсиз бўлишига оид масаладир. Буни аёлнинг воқеси ва тинч яшаши талаб қилади. Муқаддиматуд Дастурдаги 112-моддада қуйидагилар келган: “Аёл аслида она ва уй бекасидир. У қўриқланиши вожиб бўлган ор-номус ҳамдир”. Бу модданинг шарҳидан аниқ кўриниб турганидек, аёл уйдан чиқишида валийсининг ёки эрининг изнини олиши зарур… Аёлнинг хос ҳаёти бор бўлиб, унга тегишли уни бегона эркаклар билан бирга яшашдан ман қиладиган, балки эри ёки маҳрамлари билан бирга яшашини шарт қилиб қўйган хос ҳукмлар бор… Умумий ҳаётда эса аёл бегона эркак билан хилватда қолиш ва аралашишдан ман қилинади. Бу аралашишдан фақат шариат маъқуллайдиган эҳтиёжгина мустасно… аёлнинг авратини бекитиб турадиган махсус шаръий либоси “Жилбоб” бор бўлиб, пардоз-андоз билан чиқиши ман қилинади.
- Буларнинг барчаси аёлнинг тинч ва хавфсиз бўлишини тақозо қилади. Бу унинг тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш билан қўриқланиши вожиб бўлган ор-номусдир, деган воқеси рўёбга чиқиши учун зарур. Бунда эса манот ҳақиқатини ўрганиб чиқиш керак бўлади… Бу масалани ўрганиб чиқиш билан мендаги рожиҳ рай қуйидагича бўлди:
а- бориладиган макон бир кеча-кундуз ёки ундан кўпроқ кунлик маҳрам билан бўлган сафар узоқлигида бўлса, ва аёл ўша бориладиган маконда ишларини битириб олиш учун бир кун, икки кун ёки уч кун ва ҳоказо кунлар қолмоқчи бўлса, маҳрами у билан бирга қолиши керакми ёки йўқми?
Жавоб:
- Дастлаб шуни айтамизки, аёл ўз тадбирини кўришга қодир бўлмаса, масалан, даволаниш учун сафар қилган бўлса ёки кичик ёшда бўлса.. бу ҳолатда маҳрам то аёлнинг сафарига сабаб бўлган мақсад битгунга қадар унинг сафари чоғида ва бориладиган жойда қолиши муддати чоғида у билан бирга қолиши вожиб.
Аммо агар ўз ишларини ўзи тадбир қила оладиган оқила, болиға бўлса, бунга жавобни қуйида батафсил баён қиламиз:
*— бориладиган макон Дорул Ислом бўлса, яъни Халифалик давлати ичкарисида бўлса, ўша макон Халифалик вилоятида бўладими ёки вилоятида бўлмайдими, ҳеч фарқсиз, тинчлик ва хавфсизлик Аллоҳ изни ила тўлиқ таъминланган бўлади. Шунга кўра демак, аёл сафар қилиб, бориладиган маконга етиб келса, маҳрами унга – агар ўша жойда аёлнинг маҳрамлари бўлса, ўша маҳрамлар ҳузурида – бир тинч яшаб туриш жойини таъминлаб беради. Агар маҳрамлари бўлмай, аёлнинг ишончли, солиҳа аёллардан иборат таниш-билишлари бор бўлса, маҳрам уларнинг солиҳа эканлигига ишонч ҳосил қилса, унга маҳрами ана шу аёллардан биттаси ёки иккитаси билан бирга тинч яшаш жойини таъминлаб беради, яъни аёл уйда ёлғиз ўзи қолмайди. Энди агар аёлнинг маҳрамлари ҳам, ёки ишончли солиҳа аёллардан иборат таниш-билишлари ҳам бўлмаса, бу ҳолатда маҳрами Халифалик давлатининг давлат вилоятлари ичкарисида мусофирлар ишлари билан шуғулланиб, тинч яшаш жойи билан таъминлаш борасида жавобгар бўлган идорий аппаратларидан ёрдам сўраши мумкин. Давлат идораси аёлни тинч яшаш жойи билан таъминласа маҳрами хотиржам бўлади. Натижада аёл ўз ишини битириш учун зарур бўлган муддат давомида ўша жойда яшаб туради. Бунда сафарда ҳамроҳ бўлган маҳрами у билан бирга қоладими ёки қайтиб кетадими, фарқи йўқ. Зеро, аёлнинг Дорул Исломда тинч-омон яшаши тўлиқ таъминланган экан ва у билан – керак бўлганда – боғланиб туриш ҳам тўлиқ таъминланган экан, бунда ҳеч бир зарар йўқ… аёл қайтмоқчи бўлса – сафар бир кеча-кундуз давом этадиган бўлса – маҳрами у билан бирга қайтиши учун унинг ҳузурига қайтиб келади…
Энди агар аёлнинг маҳрамлари ҳам, ишончли солиҳа аёллардан иборат таниш-билишлари ҳам бўлмаса ва маҳрами давлат идораларининг тинч яшаш жойини таъминлаб беришига ишонч ҳосил қилмаса, бу ҳолда, маҳрами у билан бирга қолиши ёки иккаласи бирга қайтиб кетишлари лозим.
*- агар Исломий юртлардаги бориладиган макон Дорул Ислом бўлмаса, бу юртлар икки қисмга бўлинади:
Биринчи: Сафар аёл яшайдиган давлатдаги минтақалар бўйлаб бўлса, лекин у майдони кенг давлат бўлса унга аёлнинг бир кеча-кундузлик ва ундан кўпроқ сафарига оид ҳадислар тўғри келади. Масалан, аёл бориладиган маконга етиб борган пайтда, агар у ерда маҳрамлари бўлиб, маҳрами ўша маҳрамлари ҳузурида бир тинч яшаш жойини таъминлаб беради. Агар маҳрамлари бўлмай, аёлнинг ишончли солиҳа аёллардан иборат таниш-билишлари бор бўлса, маҳрами уларнинг солиҳалигига ишонч ҳосил қилса унга ана шу аёллардан биттаси ёки иккитаси билан яшайдиган хавфсиз жойни таъминлаб беради, яъни аёл уйда ёлғиз қолмайди. Аёл у ерда то мақсадини битиргунга қадар яшаб туради. Фақат маҳрами у билан телефон ёки ижтимоий тармоқлар орқали ҳафтада лоақал бир марта боғланиб туриши шарт… Агар аёл маҳрамининг ёрдамига муҳтож бўлиб қолса, маҳрами унинг олдига сафар қилиши вожиб бўлади… Аёл қайтмоқчи бўлса – сафари бир кеча-кундуз ёки кўпроқ давом этадиган бўлса – маҳрами унинг олдига қайтиб келиб, у билан бирга юртига қайтиши вожиб…
Аёлнинг маҳрамлари ёки ишончли солиҳа аёллардан иборат таниш-билишлари бўлмаса, у ҳолда маҳрами то аёл ишларини битиргунга қадар у билан бирга қолиши ёки биргаликда қайтишлари лозим.
Иккинчи: агар сафар бир Исломий юртдан бошқа бир Исломий юртга бўлса ҳар иккала юрт ҳам битта давлат таркибида бўлса, аёлнинг сафари бу икки юрт ўртасида бир кеча-кундуз ва ундан кўпроқ давом этса, бу ҳолатда аёл ўзи сафар қилган минтақага етиб келган пайтда маҳрамининг ўз минтақасига қайтиши ва аёлга ҳамроҳ бўлиб қолмаслиги жоиз. Фақат бунинг учун қуйидагилар бўлиши шарт:
Маҳрами унга – маҳрамлари ҳузурида ёки ишончли солиҳа аёллардан иборат таниш-билишлари ҳузурида бўлганидек – тинч ва хавфсиз яшайдиган бир жойни таъминлаб бериши шарт. Яъни аёл уйда ёлғиз қолмасин… Маҳрами аёлга яшаш жойини таъминлаб бергандан кейин, унинг ўз ишлари учун кунлар давомида ва расмий дам олиш кунида уйдан ташқарига тинч-саломат чиқиб келишига ишонч ҳосиб қилиб, хотиржам бўлиши учун бир ҳафта қолади. Бу дам олиш куни ҳафтада такрорлангани учун, меним раъйим бўйича, маҳрамнинг у билан бирга қолиши хотиржам бўлиш учун бир ҳафтадан кам бўлмаслиги керак… Маҳрами у билан ҳар куни телефон ёки ижтимоий тармоқлар орқали боғланиб туриши керак. Ўзининг ёрдамига аёл муҳтожлиги аниқ бўлиб қолса, маҳрами хотиржам бўлиши учун дарҳол унинг олдига сафар қилиши лозим… Аёл қайтмоқчи бўлса – сафари бир кеча-кундуз ёки кўпроқ давом этадиган бўлса – маҳрами унинг олдига қайтиб келиб, у билан бирга юртига қайтиши вожиб…
Энди агар аёлнинг маҳрамлари ҳам, ишончли солиҳа аёллардан иборат таниш-билишлари ҳам бўлмаса, у ҳолда маҳрами то аёл ишончли солиҳа аёллардан таниш-билишлар орттиргунга қадар у билан бирга қолиши ва ана шундан кейин аёл ана шу таниш-билишлари билан бирга яшайдиган яшаш жойи билан таъминлаганидан кейин бир ҳафта туриши лозим… ёки иккаласи биргаликда қайтишлари лозим…
- Агар бориладиган макон ғайри Исломий юртларда бўлса, бу ҳолатда қаралади:
- Аёлнинг у ерда ҳузурларида ёки яқинларида (қўшни бўлиб) яшаб турадиган эркак кишилардан иборат маҳрамлари бор бўлса, аёл билан бирга сафар қилган маҳрами унинг ўша ерда хос ва умумий ҳаётида тинч-омон яшашига ишонч ҳосил қилса ёки аёлнинг онаси ёки опа-синглиси ёки аммаси каби аёл маҳрамлари бор бўлиб, улар билан бирга яшаса (зеро, уларга яқин жойда яшашнинг ўзи кифоя қилмайди)… бу икки ҳолатда у билан бирга сафар қилган маҳрамининг – унинг тинчлиги ва хавфсизлигига хотиржам бўлганидан кейин – қайтиб кетиши жоиз. Фақат керакли пайтда аёл билан шахсан ўзи ёки ёзишмалар орқали албатта боғланиб туриши шарт… Шундан кейин аёл қайтмоқчи бўлса – сафар бир кеча-кундуз ёки кўпроқ давом этадиган бўлса – маҳрами қайтиш сафарида унга ҳамроҳ бўлиши учун унинг ҳузурига қайтиб келади.
- Аммо юқорида айтилган нарсалар таъминланмаса то аёл ўз аслий юртига қайтгунга қадар маҳрами у билан доим бирга бўлиши вожиб. Чунки қўриқланиш вожиб бўлган ор-номус бўлмиш аёлнинг ҳаёти талаб қиладиган тинчлик ва хавфсизлик талаблари, мана шу талаблар ғайри Исломий юртларда амалга ошмаган бўлади. Бу талаблар фақат юқорида айтиб ўтганимиздек, аёл ўз маҳрамлари ҳузурида яшайдиган бўлсагина амалга ошади.
б- Қисқа сафардан кейин бориладиган макон шу сафарда маҳрамга эҳтиёж бўлмайдиган бўлса, ва аёл ўша жойда бир кун, икки кун ёки кун ва ҳоказо кунлар қолмоқчи бўлса, бу ҳолатда унга нима вожиб бўлади? У бирон маҳрамга муҳтож бўладими?
Бунинг жавоби қуйидагича:
*- Бориладиган макон Дорул Ислом бўлса – ўша макон Дорул Исломнинг бирон вилоятида бўладими ёки вилоятидан бошқа жойда бўладими, фарқи йўқ – аёлнинг маҳрамсиз сафар қилиши жоиз. Чунки сафар замони бир кеча-кундуздан кам бўляпти. Аёл ўша куни қайтмай, бир кун, икки кун, уч кун ва ҳоказо кун қолмоқчи бўлса… маҳрамлари ҳузурида ёки ишончли солиҳа мўъмина аёллардан иборат таниш-билишлар ҳузурида қолиши жоиз, яъни уйда ёлғиз қолмасин. Фақат бунинг учун ана шу таниш-билишлари билан яшаб туриш ҳақида валийдан ёки эридан улар хотиржам бўлиши учун олдиндан розилик олиши шарт.
— аёлнинг маҳрамлари ҳам, валийси ёки эри бирга яшаб туришига рози бўладиган ишончли солиҳа аёллардан иборат таниш-билишлари ҳам бўлмаса, бу ҳолатда аёл ўша куниёқ қайтиши ёки – маҳрам билан сафар қилиши ҳолати ҳақида юқорида айтиб ўтганимиздек – унга яшаш жойини таъминлаб берадиган бир маҳрами у билан сафар қилиши вожиб.
*- бориладиган макон аёл яшайдиган Исломий юртда жойлашган бўлса-ю, лекин бу юрт Дорул Ислом бўлмаса, ва сафар муддати бир кеча-кундуздан кам бўлса, бу ҳолатда унинг маҳрамсиз сафар қилиши жоиз. Ўша куни қайтмай, бир кун, икки кун, уч кун ва ҳоказо кунлар қолмоқчи бўлса, маҳрамлари ҳузурида ёки ишончли солиҳа мўъмина аёлардан иборат таниш-билишлари ҳузурида қолиши жоиз, яъни уйда ёлғиз қолмаслиги керак. Фақат бунинг учун ана шу таниш-билишлари билан яшаб туриш ҳақида валийдан ёки эридан улар хотиржам бўлиши учун олдиндан розилик олиши шарт.
Аммо аёлнинг маҳрамлари ҳам, валийси ёки эри бирга яшаб туришига рози бўладиган ишончли солиҳа аёллардан иборат таниш-билишлари ҳам бўлмаса, бу ҳолатда аёл ўша куниёқ қайтиши ёки – маҳрам билан сафар қилиши ҳолати ҳақида юқорида айтиб ўтганимиздек – унга яшаш жойини таъминлаб берадиган бир маҳрами у билан сафар қилиши вожиб.
*- бориладиган макон аёл яшайдиган юртдан бошқа Исломий юртда жойлашган бўлса ва Дорул Ислом бўлмаса, сафар муддати бир кеча-кундуздан кам бўлса, бу ҳолатда унинг маҳрамсиз сафар қилиши жоиз: Лекин аёл ўз юртидан бошқа юртга сафар қилса ва чегарада расмиятчиликлар бўлса, бу ҳолда, унга ишончли аёллардан иборат дугоналари ҳамроҳ бўлиши вожиб, улар лоақал битта бўлиши керак. Бунда ўша аёлларнинг сафардан мақсади ҳам аёлнинг сафарга чиқишига сабаб бўлган мақсаднинг ўзи бўлиши керак. Бошқача айтганда, ҳамроҳлик қиладиган ўша аёлларнинг мақсади ҳам сафар қилган аёлнинг мақсадининг ўзи бўлиши керак… аёл ўша жойда бир кун ёки икки кун қолмоқчи бўлса унинг қолиши қуйидаги шартлар билан жоиз бўлади:
Ўзининг ҳам, дугонасининг ҳам ўша ерда маҳрамлари бор бўлиб, ҳар бири ўша маҳрамлари ҳузурида яшаб турадиган бўлишлари керак. Иккаласининг ҳам маҳрамлари бўлмаса, бу ҳолатда – юқорида баён қилинган шартларга мувофиқ – иккаласининг ишончли мўъмина амонатдор аёллардан иборат таниш-билишлари бўлиши ҳамда иккаласининг валийси ёки эрлари ана шу таниш-билишлар билан яшаб туришларига розилик беришлари лозим.
Энди агар юқоридаги шартлар топилмаса, яъни иккаласининг маҳрамлари ҳам, валийлари билан эрлари бирга яшаб туришга розилик берадиган таниш-билишлари ҳам бўлмаса, бу ҳолатда аёл ўша куниёқ қайтиб келиши вожиб.
*- бориладиган макон ғайри Исломий юртда ёки кофирлар юртида жойлашган бўлса, бу ҳолатда аёл билан эри ёки валийси ёки маҳрами бирга сафар қилиши вожиб ва бунда иш маҳрамга муҳтож бўлинадиган узоқ сафар ҳолати ҳақида келган нарса каби бўлади.
Бешинчидан: энди аёл кўзланган жойга етиб борганидан кейин унинг тинчлик ва хавфсизлиги таъминланишига оид – бу таъминланиш маҳрамга муҳтож бўлинадиган узоқ сафардан кейин бўладими ёки маҳрамга муҳтож бўлинмайдиган қисқа сафардан кейин бўладими, фарқи йўқ – биз таянган далилларга келсак, улар кўзланган маконга етиб боришнинг илк вақти ҳақида ўзимиз зикр қилган далилларнинг ўзидир. Қуйида ўша далилларни қайта келтираман:
[Шунга биноан демак,бориладиган жойга етиб келган пайтдаги ҳукмлар йўлдаги сафар чоғидаги ҳукмлардан фарқ қилади. Бу масала, яъни бориладиган жойга етиб келиб, уни аслий яшаш жойи қилиб олмай, туриб қолиш масаласи аёлнинг яшаб туришига нисбатан ана шу жойда хавфсизлик тўлиқ таъминланишига боғлиқ масаладир. Яъни аёлнинг яшаши, яшашидаги хавфсизлиги ва уй ташқарисида ҳаракатланишида хавфсиз бўлишига тааллуқли масаладир. Буни аёлнинг воқеси тинч яшаши талаб қилади. Муқаддиматуд Дастурдаги 112-моддада қуйидагилар келган: “Аёл аслида она ва уй бекасидир. У қўриқланиши вожиб бўлган ор-номус ҳамдир”. Бу модданинг шарҳидан аниқ кўриниб турганидек, аёл уйдан чиқишида валийсининг ёки эрининг изнини олиши зарур… Аёлнинг хос ҳаёти бор бўлиб, унга тегишли уни бегона эркаклар билан бирга яшашдан ман қиладиган, балки эри ёки маҳрамлари билан бирга яшашини шарт қилиб қўйган хос ҳукмлар бор… Умумий ҳаётда эса аёл бегона эркак билан хилватда қолиш ва аралашишдан ман қилинади. Бу аралашишдан фақат шариат маъқуллайдиган эҳтиёжгина мустасно… аёлнинг авратини бекитиб турадиган махсус шаръий либоси бор бўлиб, пардоз-андоз билан чиқиши ман қилинади.
Буларнинг барчаси аёлнинг тинч ва хавфсиз бўлишини тақозо қилади. Бу унинг тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш билан қўриқланиши вожиб бўлган ор-номусдир, деган воқеси рўёбга чиқиши учун зарур. Бунда эса манот ҳақиқатини ўрганиб чиқиш керак бўлади… Бу тўғрида мен рожиҳ кўрадиган рай шартларнинг тўлиқ топилиши ҳақида юқорида ўзим айтган нарсадир… валлоҳу аълам ва аҳкам.
Олтинчидан: Ҳаж ҳақида. Бунда рожиҳ райъ ҳажда маҳрамнинг бирга бўлиши вожиблигидир. Бунга далиллар қуйидагилар:
- Бухорий ўзининг “Саҳиҳ”ида ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан шундай деганини чиқарди: Набий ﷺ дедилар: “Аёл фақат маҳрами билан бирга сафар қилсин. Унинг ҳузурига бегона эркак кирмасин, фақат ёнида маҳрами бўлса, майли”. Шунда бир киши: ё Расулуллоҳ, мен қўшин таркибида фалон ва фалон ғазотга чиқмоқчиман, аёлим эса ҳаж қилмоқчи, деди. Бунга жавобан пайғамбаримиз: “У билан бирга чиқ” дедилар.
- Ибн Ҳажар “Фатҳул Борий” китобида юқоридаги ҳадиснинг шарҳида қуйидагиларни айтди: (Дорақутний бу боб ҳадисини ибн Журайж орқали, у Амр ибн Дийнордан қуйидаги лафз билан ривоят қилди ва Абу Авона уни саҳиҳ деди: “Аёл маҳрамисиз ҳаргиз ҳаж қилмасин”).
Бу икки ҳадисда ҳаж хос зикр қилиниб, у сафар билан ҳам, сафарнинг муайян муддати билан ҳам муқайяд қилинмади. Демак, ҳаж учун сафар қиладиган ҳар бир аёлга маҳрами унинг сафари ва ҳаж қилиши чоғида – сафар чўзилиб кетишидан қатъий назар – ҳамроҳ бўлиши лозим. Қолаверса, ҳажга сафар қилиш ҳамда ҳаж маносикларини адо этиш учун жойдан жойга кўчишда осон бўлмаган ишларни бажаришга тўғри келади… Шунинг учун аёл кўчиб юришда ва эҳтиёжларни ўташда бошқадан ёрдам сўраши керак бўлиб қолади…
Шофеий ва имом Молик каби аёлнинг вожиб ҳажга ишончли аёллар ҳамроҳлигида боришига ижозат берадиган фуқаҳолар ҳам бор. Уларнинг айримлари бунга барча “вожиб сафар”да ижозат беради. Масалан, имом Молик каби. Лекин рожиҳ райъ шуки, ҳажда аёл билан бирга маҳрам бўлиши шарт. Масофа узоқ бўладими, қисқами, фарқи йўқ. Валлоҳу аълам ва аҳкам.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта 27 сафарул хайр 1440ҳ
05/11/2018м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми